органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш устувор йўналишлари

PPTX 18 pages 3.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 18
презентация powerpoint режа: мавзу: ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 3. органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш йўналишлари. 4. ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 1 1. органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш йўналишлари жаҳон амалиётида органик қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турли усуллари мавжуд. ривожланган мамлакатларда аҳоли турмуш даражасининг ортиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келмоқда. ушбу талабларни инсон соғлиғи билан боғлиқ рискларни пасайтириш, маҳсулотларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларига қўйилаётган мезонларнинг такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. истеъмолчилар томонидан экологик тоза маҳсулот ёки органик озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ўсиб бормоқда. ривожланган мамлакатларда агросаноат маҳсулотларини экологик талаблар асосида ишлаб чиқариш бундан 30 йил олдин бошланган бўлиб, бу турдаги маҳсулотларнинг асосий бозорлари ақш, канада, еи мамлакатлари ( германия, буюк британия, франция, италия), осиё минтақаси мамлакатлари (япония) ҳисобланишади. ривожланган мамлакатлар агросаноат мажмуасининг ривожланишида ушбу соҳани давлат томонидан турли усуллар ёрдамида қўллаб-қувватлаш муҳим ўрин тутади. анъанавий тарзда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилувчи ақш, …
2 / 18
ва тармоқни қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили давлат бюджетидан катта миқдорда маблағ ажратилади. масалан, маҳсулотларга қатъий нарх белгилаш ва арзон кредитлар учун бевосита тўловлар шаклидаги субсидиялар миқдори фермерлар даромадининг 30 фоизидан 80 фоизигача бўлган қисмини ташкил этади: ақш – 30%, канада – 45%, еи – 49%, швеция – 59%, япония – 66%, финляндия – 77%, швейцария – 80%. ривожланган ғарб мамлакатларида қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш миқдори ялпи аграр маҳсулотнинг 40-50 фоизига тенг. шу билан бир вақтда субсидия суммаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархига нисбатан сезиларли равишда фарқ қилади. мисол учун, ушбу кўрсаткич швейцарияда – 82, норвегияда – 75, исландияда – 73, финляндияда – 70 фоизгачани ташкил этгани ҳолда японияда – 74 фоизни, ақша эса – 23 фоизни ташкил этди. ривожланган мамлакатларда субсидияларнинг тармоқлар ўртасида тақсимланишида ҳам сезиларли фарқ мавжуд. ақшда субсидияларнинг 58 фоизи, канадада – 69 фоизи, еида – 75 фоизи деҳқончилик соҳасига ажратилса, исландияда субсидияларнинг 100 фоизи чорвачилик соҳасига йўналтирилади. …
3 / 18
да органик маҳсулотлар ишлаб чиқараётганликларини исботлай олишади. сертификатлашдан мақсад органик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларнинг тижорат фаолиятини ривожлантириш, сифатни кафолатлаш, қалбаки маҳсулотлардан огоҳлантириш ҳисобланади. хх асрнинг 70-йилларидан бошлаб илк бор европа ва америкада хусусий ассоциациялар органик маҳсулотларни ўз стандартлари доирасида сертификатлашни бошлашган. 1980 йилларда органик қишлоқ хўжалигини юритиш бўйича давлат тавсияномалари, 1990 йиллардан эса ушбу соҳага давлат стандартларини жорий этиш бошланди. дунёнинг аксарият мамлакатлари органик маҳсулотлар етиштиришни сертификатлаштириш тизимларига эга. ушбу тизим органик маҳсулотлар етиштириш билан бир вақтда уларни қайта ишлаш, ўраб жойлаш ва сақлаш бўйича талабларни ҳам ўз ичига олади. органик сертификат корхона томонидан маҳсулот етиштириш, ишлаб чиқариш, маҳсулотларни қадоқлаш ва ташишда органик талабларга риоя этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. органик сертификатлашдан ўтишда корхона мустақил экспертлар томнидан органик ишлаб чиқариш тамойилларига мослиги бўйича текширувдан ўтиши лозим деҳқончилик, чорвачилик ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган фермер хўжалиги фаолияти органик сертификат олиш учун қуйидаги тамойилларга мос келиши зарур: маҳсулот таркибидаги ингредиентларнинг 95%и органик стандартларга …
4 / 18
айдонларида ишлаб чиқарилган бўлиши, агар бунинг имкони бўлмаса шу ҳудуддаги бошқа хўжаликда етиштирилган бўлиши зарур. ёш ҳайвонлар уч ойгача она сути билан озуқланиши шарт. органик ўғитлардан (жумладан, гўнг, ҳайвонларнинг чиқиндиларидан компост ва бошқалар) фойдаланиш ҳам чекланган. тупроқнинг умумий ҳолатини яхшилаш учун микроорганизмларнинг таркибий қисмларидан фойдаланиш мумкин. сертификатлашнинг давлат тизимлари 2000 йилда японияда, 2001 йилда ҳиндистонда, 2005 йилда хитойда, 2006 йилда канадада жорий этилган. органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сертификатлашнинг замонавий тизимларида давлат стандартлари доирасида ўрнатилган мажбурий талаблар, ҳуқуқий меъёрлар билан бир вақтда истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида тузилган ихтиёрий келишувлар доирасидаги махсус стандартлардан ҳам фойдаланилади. жаҳон амалиёти кўрсатишича, органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун берилган сертификатлар амалий қийматга эга бўлмасдан, аксарият ҳолларда истеъмолчиларни чалғитишга сабаб бўлмоқда. шунинг учун органик маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик субъектларини сертификатлаш мажбурий бўлиши ва давлат томонидан берилиши зарур. органик қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш, назорат қилиш давлат органларини яратиш лозим. ушбу органлар фаолияти устун даражада бизнес билан …
5 / 18
фоиздан кўпроғини эса 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади. ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигида 20 млн. гектардан ортиқ, шу жумладан 3,2 млн. гектар суғориладиган экин ер майдонларидан фойдаланиб, аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун зарур хом ашё етиштирилмоқда. республика аҳолиси сонининг юқори суръатлар билан ўсиб бориши, қишлоқ хўжалиги ерларининг бошқа тоифага ўтказилиши ва глобал иқлим ўзгариши таъсирининг кескинлашуви оқибатида охирги 15 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ер майдонлари ўлчами 24 фоизга (0,23 гектардан 0,16 гектаргача), ўртача йиллик сув таъминоти даражаси эса 3 048 метр кубдан 158,9 метр кубгача қисқарди. прогнозларга кўра, келгуси 30 йил мобайнида суғориладиган ер майдонлари яна 20 — 25 фоизга қисқариши мумкин. узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз фойдаланиш натижасида тупроқнинг табиий унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлиги пасайиб, етиштирилган маҳсулот сифати ёмонлашмоқда, атроф муҳит ифлосланиши ортиб бормоқда. жумладан, суғориладиган экин ерларидаги тупроқларнинг 93 фоизида ҳаракатчан фосфор миқдори, 68,3 фоизида алмашувчан калий миқдори, 79,3 фоизида гумус …

Want to read more?

Download all 18 pages for free via Telegram.

Download full file

About "органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш устувор йўналишлари"

презентация powerpoint режа: мавзу: ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 3. органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш йўналишлари. 4. ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари. 1 1. органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш йўналишлари жаҳон амалиётида органик қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг турли усуллари мавжуд. ривожланган мамлакатларда аҳоли турмуш даражасининг ортиши озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг ўзгаришига олиб келмоқда. ушбу талабларни инсон соғлиғи билан боғлиқ рискларни пасайтириш, маҳсулотларнинг миқдор ва сифат кўрсаткичларига қўйилаётган мезонларнинг такомиллашиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. истеъмолчилар томонидан экологик то...

This file contains 18 pages in PPTX format (3.7 MB). To download "органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш устувор йўналишлари", click the Telegram button on the left.