саноатда илмий техник тараққиёт, технологик жараёнларни оптималлаштириш

DOC 107.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1683285670.doc саноатда илмий техник тараққиёт, технологик жараёнларни оптималлаштириш режа: 1. илмий-техника тараққиётининг моҳияти, аҳамияти ва асосий йўналишлари. 2. илмий техник-тараққиётнинг экологик муаммолари. 3.технологик жараёнларни оптималлаштириштиришнинг умумий қоидалари ва тушунчалари. 4. технологик жараёнларни оптималлаштиришнинг усуллари илмий-техника тараққиётининг моҳияти, аҳамияти ва асосий йўналишлари ҳар қандай тармоқнинг самарали фаолият юритишининг асосий омилларидан бири тармоқ корхоналарига илмий-техник тараққиёт ютуқларини кенг жорий этилиши ҳисобланади. кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, меҳнат унумдорлигининг 90 фоизи, иқтисодий харажатларнинг ярмидан кўпроғини ва олинадиган қўшимча даромадларнинг 60 фоизини халқ хўжалигида илмий-техника тараққиётининг ютуқларини жорий этиш орқали эришилади. илмий-техник юксалиш- бу меҳнат воситаларини, меҳнат предметларини, ишлаб чиқариш усулларини, меҳнатни такомиллаштириш ва фан ютуқларига таяниб бошқаришдир. амалда фаолият юритилаётган иқтисодиёт-бу янги, юқори даражада мукаммаллашган технология ва уни ишлаб чиқаришга кенг жорий этишдир. бу ерда тармоқ доимий равишда революцион ва эволюцион илмий-техник юксалишларнинг боришини кузатиб бориши керак. тармоқ учун илмий-техник юксалишларнинг самарадорлиги кўп, юқори ва арзондир. илмий техник тараққиётнинг корхоналар учун аҳамияти қўйидагиларда …
2
я соҳасидаги ютуқлар банкротликнинг олдини олади ва бошқалар. илмий-техник тараққиётнинг асосий йўналишларига қуйидагилар киради: · техник революция ва техник таққиётнинг асоси бўлган фан ривожининг илғорлиги, ривожланиши; · ишлаб чиқаришнинг электр таъминоти; · ишлаб чиқаришни электоронлаштириш; · информацион технология ва ҳисоблаш техникасидан кенг фойдаланиш; · ҳамма ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш; · биологик воситалар ва усуллар билан тўлдирилган оқилона кимёлаштириш; · лазер самарасидан, космик инструментларидан, микробиология, бионика, биоинженерия, ген инженерияси билан боғлиқ замонавий ва ўта замонавий йўналишлар; · айтилган илмий-техник тараққиётнинг ютуқларини ҳисобга олиб илғор технолгияларни яратиш; · ишлаб чиқаришни, меҳнатни такомиллаштириш ва янги технолгияларни, илмий техник тараққиётнинг бошқа йўналишларини жорий этишни бошқариш ва бошқалар. илмий-техник тараққиётнинг бу йўналишларининг ҳаммаси жуда муҳим. лекин, реал ҳаётда имкониятлардан фойдаланиб, унга ўзгаришлар киритиш мумкин. шулардан баъзи бирларига тўхталиб ўтамиз. механизация. механизация-бу қўл меҳнатини машиналар билан алмаштиришдир. механизация қисман ва комплекс механизацияларга ажратилади. механизация даражасининг кўрсаткичи қўйидагича ҳисобланади: ; бунда, км –механизация коэффициенти; бм …
3
вужудга келган муаммоларни глобал муаммолар қаторига киритиш мумкин. умумэътироф этилган муаммолар қаторига атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ресурслар муаммоси, демографик муаммолар, ядро қуроллари, халқаро терроризм муаммолари, наркобизнес каби муаммолар киради. ана шу муаммоларни ечиш учун бугунги кунда амалий тавсияларни ишлаб чиқиш талаб этилади. лекин, бу анча қийинчиликлар билан боғлиқдир. бунда савол туғиладики, бу тавсиялар кимга қаратилиши керак. бошқача айтганда, бутун ер юзида қайси субъект бу муаммоларни ечиш учун етарли даражада имкониятга эга деган савол туғилади. мана шундай субъектлардан халқаро аҳамиятга эга бўлгани бмт ҳисобланади. лекин бмт ҳам керакли ҳуқуқга ва моддий имкониятларга эга эмас. лекин, чегараланган бу имкониятдан фойдаланмаслик мумкин эмас. илмий-техник ривожланиш биринчи навбатда атроф-муҳит муаммосига таъсир кўрсатади. техника билан қуролланган инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти табиатга салбий таъсир кўрсатиши бугунги кунда сир эмас. бундай таъсир омилларининг баъзи бирларини келтирамиз. маълумки биосферанинг функциясида ўрмонлар, тупроқ ва табиатда сувнинг табиий айланиб туриши жуда муҳим ҳисобланади. айнан шу омиллар организмнинг нормал ҳаёт фаолиятида энг интенсив …
4
иқариш ва бошқа фаолиятининг чиқитлари табиий йўл билан утиллаштирилиши доирасидаги меъёр сақланар экан кризис пайдо бўлмайди. агар инсон атроф-муҳитга керагидан ортиқча таъсир кўрсатар экан, табиат бу таъсирга бардош беролмайди, яъни бунда қайтарилмайдиган жараён юз беради. шу сабабли инсонлар ўзларининг ҳаёти учун зарур бўладиган табиатни бузмасдан яшашни хоҳласалар, улар табиатга ана шу таъсирлар билан курашишида ёрдам беришлари талаб этилади. экологик назария учун табий ресурсларнинг битмас-туганмаслиги деган фикрнинг амалда бўлиши ҳам катта аҳамият касб этади. иқтисодий фаолиятнинг тез суръатлар билан ривожланиб боришида катта миқдордаги табиий ресурслар қайта пайдо бўлиш категориясидан, қайта пайдо бўлмаслик категориясиги ўтиб бормоқда. xx асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб минерал хомашёларни (нефт, газ, кўмир), яъни фойдали қазилмаларни қазиб олиш кескин даражада ўсган. баъзи бир маълумотларга кўра дунёда охирги 40 йилликда фойдаланилга минерал хом ашёлар миқдори, шунгача бўлган даврда жами фойдаланилган хомашёлар миқдорига тенг экан. шундай тез суръатлар билан энергия истеъмоли ҳам табора ортиб бормоқда. бугунги кунда ҳар 10 йилда электрэнергияси …
5
ойликлар ва энергиянинг олиниши ва қайтарилиш жараёни мувоффиқлашган бўлиши керак. акс ҳолда бу табиатдаги экологик мувозанатнинг бузилишига олиб келади. илмий-техник тараққиёт натижасида юзага келаётган бу муҳим глобаллашган муаммоларни ҳал этишнинг йўлларидан бири-бу экологик зарарсиз ишлаб чиқаришни ташкил этишдан иборатдир. бунинг учун иложи борича табиий ресурсларидан тежаб-тергаб камроқ фойдаланиш, амалий жиҳатдан мумкин бўлмаган ишлаб чиқаришларда эса иқтисодий жиҳатдан унумли ва экологик самара берадиган ишлаб чиқаришларни кўпайтириш зарур. бу эса ҳозирги замон ишлаб чиқаришини ва табиатни узвий бирликда, яъни экологик иқтисодий тизим сифатида қаралиши кераклигидан далолат беради. ишлаб чиқаришнинг салбий таъсирини ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиб бораётганлигидан эмас, балки технологик жараёнларнинг такомиллаштирилмаганлигидан ахтариш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. бу масалани ечишнинг асосий йўлларидан бири корхоналардан чиқаётган заррали чиқиндиларни тозалашнинг кам чиқитли ва чиқитсиз технологияларини ишлаб чиқаришга жорий этишдир. ана шу йўллар билан атроф муҳитга чиқариладиган зарарли қўшимчаларнинг миқдорини камайтиришга, хомашёлардан комплекс фойдаланишга ва натижада ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтиришга эришиш мумкин. технологик жараёнларни оптималлаштиришнинг умумий қоидалари …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "саноатда илмий техник тараққиёт, технологик жараёнларни оптималлаштириш"

1683285670.doc саноатда илмий техник тараққиёт, технологик жараёнларни оптималлаштириш режа: 1. илмий-техника тараққиётининг моҳияти, аҳамияти ва асосий йўналишлари. 2. илмий техник-тараққиётнинг экологик муаммолари. 3.технологик жараёнларни оптималлаштириштиришнинг умумий қоидалари ва тушунчалари. 4. технологик жараёнларни оптималлаштиришнинг усуллари илмий-техника тараққиётининг моҳияти, аҳамияти ва асосий йўналишлари ҳар қандай тармоқнинг самарали фаолият юритишининг асосий омилларидан бири тармоқ корхоналарига илмий-техник тараққиёт ютуқларини кенг жорий этилиши ҳисобланади. кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, меҳнат унумдорлигининг 90 фоизи, иқтисодий харажатларнинг ярмидан кўпроғини ва олинадиган қўшимча даромадларнинг 60 фоизини халқ хўжалигида илмий-техника тараққиётининг ютуқл...

DOC format, 107.5 KB. To download "саноатда илмий техник тараққиёт, технологик жараёнларни оптималлаштириш", click the Telegram button on the left.