ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси

DOC 122,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1473152565_64835.doc ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси режа: 1.ем-хашак ўтларнинг аҳамияти 2.беда - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши 3. беда биологияси ва навлари 4. беда етиштириш технологияси чорва молларининг тўйимли озуқага бўлган талаби табиий яйловлардан, пичанзорлардан ва махсус экилган ем-хашак экинлардан тайёрланган озуқалар билан қондирилади. ем-хашак экинларининг орасида ем-хашак ўтлардан тўйимли озуқалар тайёрланади: кўкат, пичан, силос, витаминли ун, сенаж. бу озуқаларнинг таркибида шайвонлар ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар, оқсил моддалар, мой, минерал тузлар мавжуд. ўтлардан тайёрланган озуқалар хушбўй, осон ҳазм бўлади. ем-хашак ўтлар гуруҳига кўп йиллик дуккакли, қўнғирбош ва бир йиллик дуккакли, қўнғирбош ўтлар ҳамда бошқа оилага мансуб экинлар киради. кўп йиллик дуккакли ўтлар.кўп йиллик дуккакли ўтларнинг моҳияти: 1) бир гектардан бошқа ўтларга нисбатан 2-3 марта кўп, ўртапча 2,5-3,0 т. оқсил тўплайди. шунининг учун дуккакли ўтлардан энг тўйимли озуқалар тайёрланади. 2).дуккакли ўтлар таркибидаги оқсил юқори сифатли бўлиб, унда ҳаёт учун зарур аминокислоталар мавжуд,шу туфайли бу оқсил яхши …
2
ар йили экилмайди, уруғ талаб қилинмайди, тупроққа ишлов берилмайди. умуман кўп йиллик ўтларни етиштиришда сарф-харажат кам бўлади. кўп йиллик дуккакли ўтларнинг салбий томони: тупроқ муҳитига талабчан, тупроқда фосфор, кали, бор, молибден етарли миқдорда талаб қилади, уруғчилиги анча қийин. дуккакли ўтлар ўрилгандан кейин ўсиш бошланишидан шоналаш ва гуллаш давригача кўкат миқдори тез кўпайиб боради. гуллаш давридан боҳлаб бу жараён сустлашади, кўкат таркибида азот камайиб боради. ўсимликдаги озиқ моддалар илдизида тўпланади. бу қишлаб чиқишга ёрдам беради. гуллаш даврининг бошланишида кўкат таркибида 14-18% оқсил бўлади. гуллаш даврини охирида унинг миқдори камаяди, клетчатка кўпаяди, озиқ сифати пасаяди. ем хашак ўтларининг тўйимлилиги озуқа ва экин турлари 1 кг озуқа таркибида озиқа бирлиги, кг ҳазм бўла диган оқсил, г кальций, г фосфор, г каротин, мг кўкат беда 0,21 27 3,8 0,7 40 қизил себарга 0,17 36 6,4 0,6 50 баргак 0,18 28 2,4 0,6 65 пичан беда 0,52 79 9,3 2,2 25 қизил себарга 0,49 116 …
3
ргак дуккаги 40-50% етилганда дуккаги 70% етилганда кўп тўкилади қизил себаргани, баргакни уруғи аксарият ҳолда икки босқичли усулда йиғилади. қашқарбеданинг ҳосилини йиғишда комбайн деярли ишлатилмайди. дуккакли ўтларнинг уруғ унувчанлиги сақлаш даври ҳар хил бўлади. баргакнинг айрим турларида уруғ унувчанлиги 1-2 йил сақланади, сариқ қашшқарбеда 16-17 йил сақланиши мумкин. дуккакли ўтларда тошсимон уруғлар мавжуд. уруғ қобиғидан сув ўтмайди, уруғ бўртмайди, униб чиқмайди. бундай уруғлар кўп йилдан кейин униб чиқиши мумкин. бу хусусият дуккакли ўтларни табиатди сақланишини таъминлайди. дуккакли ўтларнинг уруғ унувчанлигини сақлаш муддати экин тошсимон уруғ сони, % унувчанлигини сақлаш муддати, йил унувчанлиги йўқолган уруғнинг белгилари қизил себарга 80 гача 3-4 хира жигар рангда беда 90 гача 3-7 хира жигар рангда оқ қашқарбеда 90 гача 6-15 кумарин ҳиди йўқ, сарғиш жигар ранг сариқ қашқарбеда 90 гача 17 кумарин ҳиди йўқ, сариқ жигар ранг қумоқ баргак 15-20 1-2 жигар ранг беданинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. беда ўзбекистоннинг ва марказий осиёнинг суғориладиган ерлирида кўп …
4
лин экиб тупроқ юзасидан буғланиш анча камайишига, тузнинг бир қисми ҳосил билан кетишига, беда сeғорилганда тузларнинг ювилишига ва беданинг илдиз чуқур қатламларига сувдан фойдаланганлиги туфайли сизот сувлар юқорига кўтарилмаслигига боғлиқдир. пахтачилик илмий тадқиқот институти маълумоти бўйича, бедадан бўшаган ерларга ғўза экилса, вилт касаллиги билан кам касалланади. суғориладиган маданий яйловлар барпо этишда ҳам беданинг аҳамияти каттадир, чунки беда ҳар хил ўт аралашмаларга, албатта, қўшилади. беданинг ҳосилдорлиги тупроқ-иқлим шароитига, етиштириш технологиясига, навнинг биологиясига боғлиқдир. биринчи йил бедадан ўртача 20-40 ц пичан олинади, 2-3 йиллик бедадан 80-120 ц пичан олинади. илғор технологияўлланса, 150-200 ц пичан нтиштириш мумкин. уч йил мобайнида маҳаллий хоразм бедаси бўйича 549,1 ц, вахш-233-645,1, тошкент-721-607,4, узген-631-6 ц, тошкент-3т92-637,4 цпичан олинган. лалми ерларда беданинг ҳосилдорлиги сув билан таъминланишига боғлиқ. тоғли минтақада бедадан 50-60 ц, текислик-тепалик минтақасида 12-18 ц пичан етиштириш мумкин. беда уруғининг ҳосили селекцион навларида 4-6 ц.ишлаб чиқариш шароитида уруғ ҳосили кам, ўртача 0,8-1,5 ц. келиб чиқиши ва тарқалиши.беда қадимдан …
5
й беда - m.media l, зангори беда - м.coerulae l, хмелсимон беда - m.lupulina l. сариқ беда. кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, пояси тик ва ётиқ ҳолда ўсади, баландлиги 40 см дан 170 см гача бўлади. пояни ичи ўзак билан тўла, усти тукланган. барги муракаб,уч бўлакли, майда ланцетсимон, тукли. гултўплами кўп гулли шингил, гули сариқ рангли. меваси дуккак, ўроқсимоин шаклда, кўп уруғли, сариқ қўнғир рангли, майда буйраксимон. уруғининг тўла оғирлиги1-1,6 г. илдизи яхши ривожланган, илдиз орқали кўпаядиган турлари ҳам бор. у қурғоқчилик ва совуққа чидамли, тупроқ танламайди, енгил қумлоқ ва шўрхок тупроқларда ўсаверади. кўк бедага нисбатан секин ўсади, қайта суст кўкаради. сариқ беда чорва моллари учун тўйимли озуқ беради. унинг таркибида 15-16% оқсил мавжуд. дурагай беда. у табиий ҳолда кўк ва сариқ бедани чатишиши натижасида вужудга келган тур. бу тур морфологик, биологик ва хўжалик хусусияти бўйича кўк ва сариқ бедани такрорлайди. гулининг ранги оқ, сариқдан бинафша ранггача бўлади. дуккаклари ўралган ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси" haqida

1473152565_64835.doc ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси режа: 1.ем-хашак ўтларнинг аҳамияти 2.беда - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши 3. беда биологияси ва навлари 4. беда етиштириш технологияси чорва молларининг тўйимли озуқага бўлган талаби табиий яйловлардан, пичанзорлардан ва махсус экилган ем-хашак экинлардан тайёрланган озуқалар билан қондирилади. ем-хашак экинларининг орасида ем-хашак ўтлардан тўйимли озуқалар тайёрланади: кўкат, пичан, силос, витаминли ун, сенаж. бу озуқаларнинг таркибида шайвонлар ҳаёти учун зарур бўлган витаминлар, оқсил моддалар, мой, минерал тузлар мавжуд. ўтлардан тайёрланган озуқалар хушбўй, осон ҳазм бўлади. ем-хашак ўтлар гуруҳига кўп йиллик дуккакли, қўнғирбош ва бир йиллик дуккакли, қўнғирбош ўтлар ҳамда бошқа оила...

DOC format, 122,5 KB. "ем-хашак ўтлар умумий тавсифи. кўк беда аҳамияти ва етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.