шоли - аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси

DOC 86,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1473512694_64849.doc шоли - аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1.шоли - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши 2.шоли биологияси ва навлари 3.шоли етиштириш технологияси халқ хўжалигидаги аҳамияти. ер юэидаги кўпгина мамлакатларда шоли энг қадимги оэиқ-овқаг мақҳхсулотларидан бири ҳисобланади. у хитой, ҳиндистон, япония, покистон, индонезия, вьетнам ва айниқса, тропик мамлакатлар аҳолисининг асосий озиқ-овқат маҳсулотидир. гуруч одам организми учун юқори сифатлилиги ва тез ҳазм бўлиши билан ажралиб туради. унинг таркибида организм учун керак буўган озиқ моддалар: оқсил, фосфорли бирикмалар ва витаминлар мавжуд. гуруч таркибида 75,2% карбон сувларн (асосан крахмал), 7,7% оқсил, 0,4% мой, 2,2% тўқима, 0,5% кул моддалари ва 14% сув гуручдан тайёрланадиган овқат жуда тез ҳазм бўлади ва тўлиқ ўзлашади. гуручнинг ўзлаштирилиш коэффициенти энг юкори — 96% га, калориялилиги 3594 га, буғдойники эса — 3610 га тенг. шолининг махсус туридан (глютинозли шолидан) корейс халқи нон тайёрлайди. шолини оқшагидан спирт, ароқнинг алоҳида хиллари (сакэ), пиво тайёрланади ва крахмал олинади. крахмал тиббиётда, тўқимачилик саноатида ишлатилади- …
2
ади натижада бундай ерларга ғўза ва бошқа экинлар экиш имконияти туғилади, шолининг келиб чиқиши ва тарқалиши. шолининг келиб чиқиш мapкази жанубий осиё ҳисобланади. академик н.и.вавилов шоли ҳиндистондаги маданий ўсимликлардан келиб чиққанлиги тўғрисида ёзади. машҳур шоликор олим г.г.гушчин ҳам, шоли келиб чиққан дастлабки мамлакат марказий ҳиндистондир, деган хулосага келади. академик п-м.жуковский маданий шоли асосий турининг (огiza sativa ) ватани жанубий шарқий осиёнинг тропик мамлакатларидир, деб тасдиқлайди. лекин бошқа маданий тури — oriza glаberrina мустақил раишда африка тропикларида маданийлашган, деб _ҳисоблайли. шоли етиштириш тўғриcидаги дастлабки маълумотлар эрамизгача бўлган 2800 йилларга тааллуқли қадимги хитой қўлёзмаларида учрайди. шоли ҳиндистондан xитoйra, японияга ва ғарбий эрон ҳамда месопотамияга кириб боради. марказий осиёла шолининг тарқалиши қадимги панжоб (ҳиндистон)дан тарқалган. қорақолпоғистонда шоли тахминан 2000 йилдан бери маълум. шундай қилиб .марказий осиё ва . кавказ орти республикалари ҳам шолининг қадимги ватани ҳисобланади. систематикаси. шоли - қўнғирбошлилар оиласи – poaceae, oryzae – трибеси, oryza авлодига мансуб ўсимлик бўлиб, биринчи марта …
3
киради, шунинг учун иссиққа жуда талабчан бўлади. уруғи 10-14° да уна бошлайди, лекин бу жараен секин боради.14-15° да эса яхши униб чиқади. 22-25° да уруғларнинг униши учун энг қулай ҳарорат ҳисобланади. 30-34° да униб чиқади. 42-46° шоли уруғи униши yчун юқори ҳарорат ҳисобланади.бунлан юқори бўлса, уруғлар нобуд булади. ўзбекистонда экиладиган шоли навлари уруғининг униши учун максимал юқори ҳарорат 40° дан ошмайди. майсаларнинг ўсиши ва тупланиш вақтида ҳарорат 20-30° бўлиши энг қулай ҳисобланади. шолининг ўсиш даврида ҳарорат 25-30° бўлиши керак, лекин кўпи билан 40° га етади. шоли гуллаши даврида энг паст ҳарорат 18-20° сут пишиқлик даврида камида 15-18° бўлиши ва мум пишиқлик даврида 12-15°дан кам бўлмаслиги керак. сут пишиқлик даврида ҳарорат 10°гача пасайиб кетса, шолининг ўсиш ва етилиш жараёни тўхтайди.ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши, айниқса, гуллаш даврида, шоли ўсимлигига салбий таъсир этади. 0,5° даги унча қаттиқ бўлмаган совуқ шоли учун хавфли,-1° совуқда эса шоли ривожланишининг барча даврида нобуд бўлади. шолининг ўсиш даври …
4
инг яхши ривожланишига ёрдам беради, минерал озиқланиш шароитини яхшилайди, бегона ўтларнинг ўсишига тўсқинлик қилади ва тупроқ эрозиясига йўл қўймайди. шолипояларга бостирилган сув қатлами микроиқлимини яхшилайди, шолининг биологик талабларига тўлиқ мос келади, иссиқлик тизимини яхшилайди ва бирмунча шимолий туманларда ҳавонинг ўртача кунлик ҳароратини сув бостирилмаган далалардагига нисбатан 3° га оширади. шолипояларга сув бостирилиши ерда асосий озиқ-моддалар: аммиакли азот ҳаракатчан фосфор, калий тўпланишига ва уларни шоли илдиз тизимини томонидан ўзлаштиришга ижобий таъсир кўрсатади. ёруғликка талаби. шоли қуёш нурига талабчан, қоронғиликка чидамсиз ўсимлик.у қисқа кун ўсимликларига киради.қисқа кунда (8-10 соатда) шоли тез ривожланиб етилади. узун кунда эса ривожланиш секинлашади. шолининг эртапишар навлари куннинг узун-қисқалигидан кам таъсирланади. тупроққа талаби. шоли турли-туман қора каштан, қўнғир, ўтлоқ, ўтлоқи-ботқоқ тупроқли ерларда ўса олади.дарё водийларидаги чўкинди тупроқли ерлар шоли учун айниқса қулайдир. таркибида лойқа заррачалари ва органик моддалар миқдори кўп бўлган оғир, соз тупроқли ерларда шоли яхши ўсади. кучли даражада ботқоқланган ва бироз қум тупроқли ерлар шоли экиш …
5
га ва олинадиган ҳосилга қараб турлича сарфлайди. тажрибадан шу нарса маълумки, 1 кг азот солиш эвазига 20 кг қўшимча ҳосил олиш мумкин, агар у фосфорли (1 кг ) ўтит билан қўшиб солинса, қўшимча ҳосил 30 кг гача ортади. фосфор ҳужайралар ядроси билан протоплазманинг зарур қисми ҳисобланган, нуклеин кислоталар таркибига киради. шунинг учун ўсимликларда барча алмашинув жараёнларининг қай даражада бориши фосфор бўлишига кўп жиҳатдан боғлиқ. шоли майсаланганда фосфорга, айниқса талабчан бўлади, уруғ униб чиқиш даврида фосфор етишмаслиги илдиз системасининг ривожланишига салбий таъсир этади. фосфор ўсимликнинг ер усти қисмига қараганда, илдиз массасини кўпайтиришга ёрдам беради. физиологик жараёнларда ва ҳосилнинг шаклланишида калийнинг роли катта. углеводлар алмишинувида ёки крахмал ҳосил бўлиши ва ҳаракатланишида, азот алмашинуви ва оқсил синтезланишида, шунингдек бошқа, озиқ элементлар фаоллигининг бир меъёрда сақланиб туришида калийнинг таъсири борлиги тажрибаларда аниқланган. калийли ўғитлар шоли поясини мустаҳкамлайди ва лон ҳосил бўлишига қулай шароит яратади, шолининг замбуруғ касалликларига чидамлилигини оширади. шоли навлари: республикамизда районлаштирилган кечпишар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шоли - аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси" haqida

1473512694_64849.doc шоли - аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1.шоли - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши 2.шоли биологияси ва навлари 3.шоли етиштириш технологияси халқ хўжалигидаги аҳамияти. ер юэидаги кўпгина мамлакатларда шоли энг қадимги оэиқ-овқаг мақҳхсулотларидан бири ҳисобланади. у хитой, ҳиндистон, япония, покистон, индонезия, вьетнам ва айниқса, тропик мамлакатлар аҳолисининг асосий озиқ-овқат маҳсулотидир. гуруч одам организми учун юқори сифатлилиги ва тез ҳазм бўлиши билан ажралиб туради. унинг таркибида организм учун керак буўган озиқ моддалар: оқсил, фосфорли бирикмалар ва витаминлар мавжуд. гуруч таркибида 75,2% карбон сувларн (асосан крахмал), 7,7% оқсил, 0,4% мой, 2,2% тўқима, 0,5% кул моддалари ва 14% сув гуручдан тайёрланадиган овқат жуда тез ҳазм бўла...

DOC format, 86,5 KB. "шоли - аҳамияти, биологияси ва етиштириш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.