ayiqtovondoshlar (ranunculaceae) oilasi

PPTX 13 pages 120.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 13
презентация powerpoint тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси фан: доривор ўсимликлар флора ва систематикаси 8- мавзу: айиқтовондошлар (ranunculaceae ) оиласи доривор ўсимликлари режа: 1. айиқтовондошлар (ranunculaceae ) оиласи 2. айиқтовондошлар оиласининг халқ хўжалигидаги аҳамияти айиқтовондошлар (ranunculaceae) оиласи ҳақида умумий тушунча. кўпчилиги ўт, бута ёки лианалардир. барглари оддий ёки мураккаб, одатда ён баргчасиз. паренхима тўқималарида безли ҳужайралар деярли йўқ. гуллари икки жинсли ёки бир жинсли актиноморф баъзан, зигоморф тузилишли қўш ёки оддий гул қўрғонли. чангчилари кўп миқдорда ёки 6 та. чангдоналари уч чокли. уруғ муртак анатропли, қисман гемитроп, битегмал каби тузилишли бўлиши мумкин. эндоспермин уклеарли баъзан, селлюлярли. уруғи кичик муртакли ва сер эндоспермли. бу оила 50 га яқин туркум ва 200 дан ортиғроқ мўътадил ва совуқ иқлимли ҳудудларда тарқалган турлар киради. бу оила ўсимликлари орасида сувда ўсадиганлари ҳам анчагина. кўпчилик айиқтовондошлар кўп йиллик ўт бўлиб, улар орасида бир ёки икки йилликлари ҳамда чала буталар ҳам бор. илдизи симподиал тармоқланган қисқарган, …
2 / 13
лари кўп миқдорда ва улар спирал ҳолда жойлашган. чангдоналари кўпинча уч чокли, тўрсимон экзинали ҳамда кўпчокли ва кўп тишли бўлади. кўпчилиги ҳашаротлар ёрдамида, баъзилари ўзидан чангланади. меваси кўп уруғли ёнғоқ, резавор каби бўлиб, шамол, қушлар ёрдамида тарқалади. айиқтовон (ranunculaceae) кўп йиллик, илдиз пояли ўт ўсимлик. илдиз пояси жуда калта, ундан попуксимон илдизлар чиқади. бўйи 15-70 см атрофида. пояси ер бағирлаб ёки ердан бироз кўтарилиб ўсади. барглари бандли, 1-2 марта 3 бўлак қисмларга бўлинган. қўллари олтин сариқ рангли. республикамиз шароитида апрел–июн ойларида гуллаб уруғлайди. ариқ ва сой бўйларида, ботқоқлашган жойларда ўсади. гулизардак (adonis turkestanica) бўйи 30-70 см келадиган, пояси сершох, тик ўсувчи кўп йиллик ўт ўсимлик. пояси тўғри, кўндаланг ариқчали, жингалак тукчали. илдиз олди барглари яхши ривожланган, қўнғир рангли тангача кўринишда. поядаги барглари йирик, бандсиз, жуфт патсимон қирқилган, учи ўткирлашган, яхлит қиррали ёки 1-2 бўлакли, остки томони сийрак жингалак тукчали. косача барглари тескари-тухумсимон, ўткир учли, тож баргларидан 1,5 марта қисқа, тож …
3 / 13
ллари йирик, оч-кўк тусли. гул қўрғонининг юқори баргчалари тухумсимон, чети тукчали. қадимги греция ва хитойда ундан найзанинг учини заҳари олинган. тибет тиббиётидан бу ўсимлик “тиббиёт шохи” ҳисобланади. ўсимликнинг барча қисми кучли заҳарли хусусиятига эга бўлган аконитин алкалоидини тутади. бу ўсимликдан олинган асал ҳам заҳарли. табобатда бу ўсимликдан турли соҳаларида кенг қўлланилади. делфиниум (delphinium. l.) туркумидан тасма чўп (d.camptocarum) ов чўп (d.rotundifolum), исфарак (d.barbatum), кўк бош читир (d.songoricum) турлари кенг тарқалган. улардан тасма чўп ва кўк бош читир бир йиллик, ов чўп ва исфарак кўп йиллик ўт ҳисобланади. исфарак- (delphinium) бўйи 35-75 см га етадиган, барглари узун бандли ўсимлик. кўп йиллик ўт. япроғи беш бўлакка бўлинган. 8 уларнинг ҳар бири яна ўз навбатида энсиз узун бўлакчаларга бўлинади. илдизи ўқ илдиз, тупроққа анча кириб боради. гуллари сариқ тусли, 35-40 см келадиган тўпгулга жамланган. исфарак гули 1,5 см узунликдаги гулбандига ўрнашган. гулбандининг бир томони тукли, сариқ бўртмаси бор. уруғи июл ойида етилади, уруғидан …
4 / 13
фарғона, самарканд, қашқадарё ва сурхондарё вилоятларининг воҳаларида, дарё қирғоқларида, тоғ минтақасининг ўрта қисмигача бўлган жойларда тарқалгандир. санчиқ ўтдан тайёрланган шарбат ёки қиём билан биқин ва кўкрак оғриқ касалликларини даъволаш мумкин. у турли хил кимёвий моддаларга бойдир. айниқса, унинг барги таркибида с витамин 277 мг % ни ташкил этади. учма (ceratocephalus falcatus (l.) pers.) айиқтовондошлар оиласига кирувчи бўйи 3-10 см келадиган бир йиллик ўт. барги бандли, панжасимон уч бўлакли, бўлаклари яхлит ёки 2-3 бўлакчалидир. гулдор новдаларининг катталиги баргига тенг ёки бир оз каттароқ бўлади. гуллари майда, оч сариқ рангли. меваси тукчали ёки туксиз ўроқсимон эгилган учли, кўпинча юқорига қармоқсимон қайрилган бўлади. учма март апрель ойида гуллайди; уруғи май ойида пишади. бу ўсимлик жумҳуриятимиз вилоятларининг чўл, адир ва тоғ минтақаларида кўп учрайди. учма халқ табобатида қадим замонлардан бери ишлатилиб келинмоқда. у билан тери касалликларини, айникса қўтир ва яраларни даъволаб келганлар. учма чорва моллари учун гуллаш даврида жуда заҳарли ҳисобланади. айникса, ана шу …
5 / 13
ayiqtovondoshlar (ranunculaceae) oilasi - Page 5

Want to read more?

Download all 13 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ayiqtovondoshlar (ranunculaceae) oilasi"

презентация powerpoint тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси фан: доривор ўсимликлар флора ва систематикаси 8- мавзу: айиқтовондошлар (ranunculaceae ) оиласи доривор ўсимликлари режа: 1. айиқтовондошлар (ranunculaceae ) оиласи 2. айиқтовондошлар оиласининг халқ хўжалигидаги аҳамияти айиқтовондошлар (ranunculaceae) оиласи ҳақида умумий тушунча. кўпчилиги ўт, бута ёки лианалардир. барглари оддий ёки мураккаб, одатда ён баргчасиз. паренхима тўқималарида безли ҳужайралар деярли йўқ. гуллари икки жинсли ёки бир жинсли актиноморф баъзан, зигоморф тузилишли қўш ёки оддий гул қўрғонли. чангчилари кўп миқдорда ёки 6 та. чангдоналари уч чокли. уруғ муртак анатропли, қисман гемитроп, битегмал каби тузилишли бўлиши мумкин. эндоспермин уклеарли баъзан, селлюлярли. уруғи кичик м...

This file contains 13 pages in PPTX format (120.8 KB). To download "ayiqtovondoshlar (ranunculaceae) oilasi", click the Telegram button on the left.

Tags: ayiqtovondoshlar (ranunculaceae… PPTX 13 pages Free download Telegram