қўш уруғланиш

DOC 3,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682924160.doc қўш уруғланиш режа: 1. спермийларни муртак халтага кириши 2. гаметаларнинг қўшилиши ёпиқ уруғли ўсимликларда рўй берадиган қўш уруғланиш жараёни 1898 йили с.г.навашин томонидан кашф этилган. бунда оталик ва оналик гаметофитларининг тузилиши ҳамда уруғланиш жараёнини ўрганишга бағишланган бир қатор тадқиқотлар сабаб бўлган. биринчи марта очиқ уруғли ўсимликларда содир бўладиган уруғланиш жараёни э.страсбургер (strasburger, 1886) томонидан тавсифланган. у спермий чанг найидан оналик гаметофитига ўтаётганда эриб кетади, шундан сўнг улардан биттаси тухум ҳужайранинг ядроси билан қўшилади деган хулосага келади. э.страсбургерга қарши и.н.гарожанкин (1880) спермийлар чанг найида эримайди, аксинча унинг учки қисмидаги тирқишидан чиқиб уларнинг биттаси тухум ҳужайрага киради ва унинг ядроси билан қўшилади деган фикрни илгари суради. и.н.гарожанкиндан кейин э.страсбургер ҳам ҳудди шундай жараённи ёпиқ уруғли ўсимликларда кузатади. monotrapa hypopitis ўсимлигида ҳосил бўлаётган иккита спермийдан биттаси тухум ҳужайранинг ядроси билан қўшилаётганини кузатиб, бу ҳодисани уруғланиш деб тавсифлайди, лекин иккинчи спермийнинг вазифаси номаълумлигича қолади. л.гиньяр (guignard, 1886) ҳам cereus ва lilium ўсимликларида спермийлардан …
2
и. с.г.навашин кейинчалик delphinium, helianthus, rudbekia туркумларига мансуб ranunсlaceae ва asteracea оилаларининг ўсимликларида қўш уруғланиш жараёнларини ўрганди. олиб борилган илмий тадқиқотларига асосланиб, с.г.навашин “қўш уруғланиш барча ёпиқ уруғли ўсимликлар учун хос бўлган жараён бўлиб, меъёрдаги ҳолат” деб баҳолади. ҳозирги кунга келиб с.г.навашин кашф этган қўш уруғланиш ҳодисаси 400 га яқин тур ўсимликларда ўрганилган. қўш уруғланиш жараёнини ўрганиш борасида ўзбекистонимизнинг олимлари ҳам унинг айрим жабҳаларини ўрганишда муҳим ҳисса қўшдилар. бир неча туркум ва турларга оид ўсимликларда қўш уруғланиш морфологияси бўйича и.д.романов м.а.миркомилов 1977; з.м.пашенко 1973; д.ю.турсунов, т.е.матюнина 1983; ж.ю.турсунов 1988; м.а.давидов, х.к.каршибаев 2001: о.а.ашурметов, х.к.каршибаев 2002; о.а.ашурметов, х.ч.буриев 2002; в.п.пеценицын 2008 мумтоз даражадаги илмий тадқиқотлар олиб бордилар. қўш уруғланишни ўрганиш бўйича эришилган ютуқларга, муваффақиятларга қарамай ўсимликларнинг эмбриологиясини ўрганаётган тадқиқотчи олимлар олдида яна бир қатор вазифалар якунини топиш зарурлиги турибди. спермийларни муртак халтага кириши спермийларни муртак халтага кириши ҳақида турлича тасаввурлар мавжуд. с.г.навашин lilium, fritillaria, delphinium, helianthus ва rudbeckia туркумларига мансуб ўсимликлардаги …
3
ак халтанинг тузилмасидаги ҳолати шундаки, чанг найи микропиледан ўтганидан кейин синергидларнинг биттаси билан бевосита таъсирда бўлиб, унга киради. бу пайтда чанг найи бўкиши кузатилади. синергидлар сув шимиши, ипли аппаратнинг шилимшиқли ғовак массага айланиши натижасида чанг найини ўзи орқали ўтишига имкон яратади. синергидлар билан бевосита таъсирда бўлган чанг найи маҳсулотларини синергидларга тўкади. синергиднинг апикал қисмини юпқа пўсти шикастланиши натижасида чанг найининг бир қисми, цитоплазмали спермий тухум ҳужайра ва марказий ҳужайранинг оралиғига ўтади. бу маълумотларга асосланиб с.н.навашин синергидлар ҳақиқатдан ҳам спермийларни тухум ҳужайра ва марказий ҳужайра орасидаги “ёриқ” жойдан олиб ўтиш вазифани бажаради деган хулосага келган. “ёриқ” бу – тухум ҳужайранинг апикал қисми билан марказий ҳужайра орасидаги жой ҳисобланиб, етук даражага етган тухум ҳужайрада одатда кўринмайди. чанг найининг цитоплазмаси ҳужайралараро бўшлиққа қўйилганда уни кенгайтиради у ерда спермийлар маълум муддат давомида бўлиб, кейинчалик тухум ва марказий ҳужайралар томонга харакатланиши электрон микроскопда олинган маълумотлар ҳам тасдиқлаган. чанг найи шикастлаган синергидда вакуоланинг йўқолиши, цитоплазмани донадор …
4
нча тўқимаси ва муртак халтага кўп сондаги чанг найининг киришини муҳим омил эканлигини эътироф этиб, уруғланиш жараёнини бир меъёрда рўй беришини ва муртак ҳамда уруғнинг ривожланиш жараёнига катта ижобий таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди. уруғланишда иштирок этадиган спермийларнинг хусусий цитоплазмасини мавжудлиги, муртак халтага тушганда уруғланишда иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги ҳақида ҳозирги кунга қадар мунозарали мулоҳазалар мавжуд. спермий муртак халтага кираётганда цитоплазмасини йўқотади, уруғланишда цитоплазмасиз ядрони ўзи иштирок этади, деган фикр тадқиқотчиларнинг орасида кенг тарқалган. айрим олимлар ёпиқ уруғлилардаги уруғланишда фақат “соф” ядрони ўзи эмас, ҳужайра яхлит ҳолда иштирок этади, деган хулосага келган. спермий ҳужайраларини урғочи ҳужайрага кириши myosurus, juglans, plumbagella, asclepias, lilium, arachis, vallisneria, impatens туркумларига мансуб ўсимликларнинг турларида ва архидеядошларнинг қотирилмаган тирик тўқималарида кузатилган. бу ўсимликлардаги уруғланиш жараёнида фақат тухум ҳужайра ва марказий ҳужайра ядролари билан спермийнинг ядроси қўшилади. спермийларнинг цитоплазмалари тегишли ҳужайраларнинг цитоплазмалари билан қўшилиши рўй беради. бу жараённи амалга ошиши vallisneria ўсимлигида аниқ баён этилган. ғўза, арпа …
5
ва бунга сабаб бўладиган омиллар ҳақида ҳам мутахассис тадқиқотчиларнинг орасида якдил фикр мавжуд эмас. тадқиқотчиларнинг бир гуруҳи спермийлар ҳаракати секин рўй беради, фақат цитоплазманинг оқимига қўшилиб кетади, деган фикр билдирса, бошқа гуруҳ олимлар спермийларнинг ташқи кўриниши чувалчангга ўхшашлигини инобатга олиб, спермийлар мустақил ҳолда ҳаракатланади деган фикрга таянадилар. бу ўринда с.г.навашин лилиядошларга мансуб туркум ўсимликларидаги уруғланиш жараёнини ўрганганда чувалчанг кўринишдаги спермийларни кўрган. бу билан спермий мустақил ҳаракатланади деган хулосага келган. кейинроқ phelipaea ramosa ўсимлигида уруғланиш жараёнини ўрганганда юмалоқ шаклдаги спермийни кўриб бундай ҳолдаги спермий мустақил ҳаракатланмайди деган хулосага келган. ўша пайтда спермийни ҳаракатини изоҳлаб беришда с.г.навашин (1926) “энантиоморфизм” ғоясини илгари сурган. бу ғоянинг асосида жинсий ядроларнинг ривожланиш усули ётади. муаллифнинг фикрича, бир жуфт спермийлар битта ядронинг митоз бўлиниши натижасида юзага келадиган ҳосила ҳисобланади. ҳар бир ядродаги элементлар айнан бир хил кўзгуга қарагандай жойлашади. бу тухум ҳужайра ядросига ва марказий ҳужайранинг марказий ядросига ҳам тегишлидир. шундай қилиб, тухум ҳужайрага спермий тушганидан кейин, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қўш уруғланиш" haqida

1682924160.doc қўш уруғланиш режа: 1. спермийларни муртак халтага кириши 2. гаметаларнинг қўшилиши ёпиқ уруғли ўсимликларда рўй берадиган қўш уруғланиш жараёни 1898 йили с.г.навашин томонидан кашф этилган. бунда оталик ва оналик гаметофитларининг тузилиши ҳамда уруғланиш жараёнини ўрганишга бағишланган бир қатор тадқиқотлар сабаб бўлган. биринчи марта очиқ уруғли ўсимликларда содир бўладиган уруғланиш жараёни э.страсбургер (strasburger, 1886) томонидан тавсифланган. у спермий чанг найидан оналик гаметофитига ўтаётганда эриб кетади, шундан сўнг улардан биттаси тухум ҳужайранинг ядроси билан қўшилади деган хулосага келади. э.страсбургерга қарши и.н.гарожанкин (1880) спермийлар чанг найида эримайди, аксинча унинг учки қисмидаги тирқишидан чиқиб уларнинг биттаси тухум ҳужайрага киради ва унинг...

DOC format, 3,2 MB. "қўш уруғланиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: қўш уруғланиш DOC Bepul yuklash Telegram