эндоспермнинг ривожланиши

DOC 405,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1683363344.doc эндоспермнинг ривожланиши режа: 1. эндосперм типлари 2. эндоспермли, эндоспермсиз ва периспермли уруғлар 3. уруғмуртак ва эндоспермнинг ўзаро алоқалари ёпиқ ўруғли ўсимликларда эндоспермни ҳосил бўлиши одатда учта ядронинг қуйдагича қўшилиш эхтимоли натижасида ҳосил бўлади. 1. кўпчилик ҳолларда одатда устки (р1) ва остки (р2) қутб ядроларини қўшилиши иккиламчи ёки муртак халтасининг марказий ядросини (р1+р2) ҳосил қилади. кейинчалик муртак халтага кирган спермийлардан sp бири иккиламчи ядро билан (р1+р2) +sp қўшилиши натижасида эндосперни бирламчи ядроси ҳосил бўлади. 2. қутб ядролари ва спермийнинг қўшилиши бир вақтда юзага (р1+р2+sp) келади. 3. спермий аввал устки қутб ядроси билан қўшилгандан сўнг оталанган қутб ядроси остки қутб ядроси билан қўшилади (р1+sp) +р2. 4. спермий аввал остки қутб ядроси билан қўшилгандан сўнг оталанган қутб ядроси устки қутб ядроси билан қўшилади (р2+sp) +р1. қўш уруғланишдан кейин энг аввал муртак хатасидаги эндоспермнинг бирламчи ядроси бўлина бошлайди, чунки у цитоплазманинг қуюқ тўпламида жойлашади ва антиподлар тарафидан келаётган озуқа моддалардан кўпроқ фойдаланиш имкониятига …
2
тда эндосперм триплоид бўлади. бу эса кўпчилик ёпиқ уруғли ўсимликларнинг palygonum типдаги муртак халтасига тўғри келади. эндоспермнинг шаклланиш ва ривожланиш даврларида унинг ядросини плоидлиги сезиларли даражада ўзгариши кўпинча муртак халтанинг халазал қисмда кузатилади. полиплоид ядроларнинг ҳосил бўлишига эндомитоз раституцион ядроларнинг ҳосил бўлиши сабаб бўлади. бу ҳар иккала ҳолатда эндосперм фавқулотда 384 ва 24576 плоидликларни юзага келишига олиб келади. шуни алоҳида қайд этиш лозимки, эндоспермдаги ядрони полиплоидлиги унча кўп бўлмаган объектларда аниқланган. шу билан бир вақтда ўрганилган кўплаб ёпиқ уруғли ўсимликларнинг эндоспермларида ҳужайра битта триплоид ядродан иборат. эндоспермнинг ривожланиш ва шаклланиш жараёнларидаги ядрода рўй берадиган ўзгаришларни кўплаб мутахассис тадқиқотчилар ўрганган. эндоспермда биринчи митоз тарздаги бўлинишлар одатда меъёрида рўй беради. кейинчалик, айниқса бир паллали ўсимликларда халазал қисмдаги ядрода меъёрдан ташқари ҳолатдаги – аномал бўлинишлар кузатилади. аномал бундай бўлинишлар урчуқ ипларини ҳосил бўлишида, хромосомаларнинг ҳаракатини секинлашувида, хромосомаларни бир-бирига ёпишиб қолиши натижасида содир бўлади. меъёрий равишдаги бўлинишларнинг бузилиши нуклеар эндоспермни целлюляр эндоспермга ўтиш ҳолатида …
3
кузатилади. алейрон қаватнинг ҳужайраларида биз юқорида қайд этган ўзгаришлар рўй бермай ундаги органоидлар ўз ҳолича қолади. эндосперм ривожланиши муртак ривожланиши билан параллел равишда ўрганилган. эндосперм марфологияси, кариологияси, заҳира озиқ моддаларнинг гистокимёси, уруғни пишиб етилиш давридаги муртак ва эндосперм тўқимаси орасидаги ўзаро таъсирларнинг аниқ ифодаланган алоқалари, сунъий озиқ муҳити шароитида эндосперм ва уруғни униш давридаги ҳолатлари ўрганилган. эндосперм типлари эндоспермнинг қуйидаги 3 типи фарқланади: (расм). 1. нуклеар эндосперм. 2. целлюляр эндосперм. 3. базаль эндосперм. ядроли ёки нуклеар эндосперм-эндоспермни бирламчи ядроси бўлинишида ҳужайра пўсти ҳосил бўлмайди, бунинг натижасида муртак халтанинг плазмасида алоҳида турадиган кўп миқдордаги эркин ядролар ҳосил бўлиши билан характерланади. расм. эндоспермнинг ривожланиш типлари (схема). (rodkiwicz, 1973); а-ядроли эндосперм, б-ҳужайрали эндосперм, в-helobiae – тип. эндоспермнинг бу босқичидаги ривожланишида ҳосил бўлган ядролар муртак халтаси девори бўйлаб жойлашади. ядроли эндоспермда ценоцит босқичи кузатилиб, ценоцитни ташкил қилган ядролар морфологияси, тузилиши ва хромосома тўплами билан одатда анча фарқланади. бундай хилмахил ядроларни ҳосил бўлишини сабабини т.ф.петрова …
4
иб, кейин марказга томон йўналади. муртак халтадаги барча ядроларда тўлиқ ҳужайра девори ҳосил бўлмаслиги мумкин, шунинг учун алоҳида ядролар унинг ўртаси ёки халазал қисмида қолади. ҳужайрали ёки целлюляр эндосперм. эндоспермнинг бирламчи ядросини бўлиниши ҳужайра пўсти ҳосил қилиниши билан боради. бу типдаги эндосперм магнолия, қўнғироқгул, лабгудошлар, ва мураккабгулдошлар вакилларида учрайди. ҳужайрадаги тўсиқларнинг юзага келиши турли систематик гуруҳларга мансуб ўсимликларда турлича тарзда рўй беради. биринчи ва иккинчи кўндаланг тўсиқ қандай жойланишига кўра тўрт кўринишдаги ҳужайрали эндосперм фарқланади: 1. биринчи тўсиқ кўндаланг, ундан кейин иккита ёш ҳужайрада узунасига тўсиқлар ҳосил бўлади. 2. биринчи тўсиқ узунасига кейинги иккита ёш ҳужайрада кўндаланг тўсиқлар ҳосил бўлади. 3. биринчи ва иккинчи тўсиқлар ўзаро кесишган ҳолда ўтади. 4. биринчи тўсиқ қийшиқ ҳолда ўтади. базаль ёки helobiae эндосперм – оралиқ тип ҳисобланиб биринчи марта helobiae тарибиниг турларида топилган. бу тип асосан бир паллали ўсимликларда кенг тарқалган бўлиб, эндоспермнинг бирламчи ядроси биринчи бўлинишидан кейин ҳужайра тўсиғи ҳосил бўлади. бу тўсиқ …
5
анидан кейин бошланиб, у ҳужайранинг турли қаватларини сезиларли даражадаги морфологик табақалашувлари билан боғлиқ. учинчи давр озиқ моддаларни тўпланиши билан характерланади. бу учала давр алоҳида ҳолда ривожланмай, бир-бирини давомчиси ҳолида рўй беради. эндосперм ҳужайраларининг табақалашуви ва уларда озиқ моддаларни тўпланиши кўп ҳолларда бир вақтда содир бўлади. эндоспермал гаусторий. helobie-эндосперм типидаги ўсимликлар эндоспермида турли кўринишдаги гаусторийлар (сўрғичлар) ҳосил қилади. унинг қуйи қисми ёки базал апарат одатда гаусторий вазифасини бажаради. шунингдек баъзан ядроли эндоспермда ҳам гаусторий ҳосил бўлади. гаусторий ва гаусторий кўринишдаги ҳосилалар ҳужайрали эндоспермда айниқса кўп учрайди. улар муртак халтанинг юқори пастки хатто ён қисимларида турли туман кўринишда ҳосил бўлади. эндоспермал гаусторий бошқа типдаги гаусторийлар каби муртаги тез етиладиган ўсимликларда она ўсимликнинг туқималаридан озиқ моддаларни сўрилишини ва моддалар алмашинуви самарадорлигини ошишида ёрдам беради. гаусторий ядроси эндосперм ядроси каби полиплоидлиги билан характерланиб тухтовсиз эндомитоз бўлиниши натижасида реституцион ядроларда хромосома тўплами ортиб бориши кузатилади. эндосперм ядроси ва эндосперм гаусториясидаги полиплоидликнинг мавжудлиги уларни юқори физологик …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "эндоспермнинг ривожланиши"

1683363344.doc эндоспермнинг ривожланиши режа: 1. эндосперм типлари 2. эндоспермли, эндоспермсиз ва периспермли уруғлар 3. уруғмуртак ва эндоспермнинг ўзаро алоқалари ёпиқ ўруғли ўсимликларда эндоспермни ҳосил бўлиши одатда учта ядронинг қуйдагича қўшилиш эхтимоли натижасида ҳосил бўлади. 1. кўпчилик ҳолларда одатда устки (р1) ва остки (р2) қутб ядроларини қўшилиши иккиламчи ёки муртак халтасининг марказий ядросини (р1+р2) ҳосил қилади. кейинчалик муртак халтага кирган спермийлардан sp бири иккиламчи ядро билан (р1+р2) +sp қўшилиши натижасида эндосперни бирламчи ядроси ҳосил бўлади. 2. қутб ядролари ва спермийнинг қўшилиши бир вақтда юзага (р1+р2+sp) келади. 3. спермий аввал устки қутб ядроси билан қўшилгандан сўнг оталанган қутб ядроси остки қутб ядроси билан қўшилади (р1+sp) +р2. 4. спер...

Формат DOC, 405,5 КБ. Чтобы скачать "эндоспермнинг ривожланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: эндоспермнинг ривожланиши DOC Бесплатная загрузка Telegram