taфаккур. taфаккурнинг ривожланиши

DOCX 12 sahifa 72,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
тафаккур. тафаккурнинг ривожланиши режа: 1. тафаккур табиати ва унинг турлари 2. тафаккур шакллари 3. психологияда тафаккурни ўрганиш назариялари. 4. ақлий операцияларнинг асосий турлари. 5. мураккаб мантиқий масалаларни ечиш ва ижодий тафаккур таянч тушунчалар: тафаккур, ақлий операциялар, анализ, синтез, умумлаштириш, дедукция, индукция, классификация, ақлий жараёнлар. адабиётлар: 1. гозиев э.. умумий психология. 1-2 том. тошкент. 2008 й 2. климов е.а. «общая психология». речь, москва-2001 3. штерн а.с. «введение в психологию» м.: академия, 2002. 4. давлетшин м.г. туйчиева с.м. “умумий психология”. т.: тдпу 2002. 5. климов е.а. психология. спб.: речь. 2000. тафаккур - инсоннинг ақлий фаолиятининг юқори шакли, реал оламни акс эттиришнинг умумлашган ва бевосита усули бўлиб, объектлар орасидаги боғлиқлик, билиш жараёни, янги билимларни очиш, ижодий, муаммоли масалаларни ечишга қаратилган жараёндир. тафаккурнинг ўзига хос хусусиятлари уни тил билан бевосита боғлиқлигидир. тафаккур нутқда намоён бўлади. тафаккур инсон ҳаёти тажрибасида сезги, идрок ва тасаввурлар асосида юзага келади ва ривожланади. тафаккур туфайли сезги ва идрок асосида …
2 / 12
логияда тафаккурни масалани интуитив олдиндан ечиш усули сифатида қабул қиладилар. психоаналитиклар ҳам тафаккур муаммосини ҳал этишда ўз ҳиссаларини қўшганлар. улар диққатни тафаккурнинг онгсиз турларига қаратганлар ва тафаккурни мотивлар ва эҳтиёжлар билан боғлиқлигини аниқлаганлар. а.н. леонтьев ўзининг тафаккур концепциясида ташқи ва ички фаолият тизимлари орасидаги аналогик муносабатлар мавжудлигига, назарий фаолиятига ташқи амалий хатти-ҳаракатларни ва аксинча амалий фаолиятга ички тафаккур операцияларини киритган. тафаккурнинг фаолият назарияси болаларни ақлий ривожланиши ва таълими билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшган. у асосда п.я. гальпериннинг ақлий хатти-ҳаракатларни этапма-этап шакллантириш назарияси, л.в. занковнинг «юқори даражадаги мураккаблик» тизимига асосан таълимни ташкил этиш назарияси, в.в. давыдовнинг ўқувчиларда тафаккурни шакллантириш назариялари юзага келган. охирги йилларда тафаккурнинг информацион-кибернетик назариялари ҳам пайдо бўлмоқда. эҳмда қўлланиладиган операциялар инсон тафаккур этишда қўллайдиган операцияларга жуда ўхшайди. тафаккур операциялари. тафаккур жараёни махсус ақлий операциялар кўринишида юзага келади. улар асосида бунга янги фикрлар, тушунчалар, хулосалар пайдо бўлади. улар қуйидагилардан иборат: 1. таққослаш. бу фикрлаш операцияси …
3 / 12
и қисмларнинг яхлитланишида сакраш юзага келади. 4. мавҳумлаштириш – объектдан бирор-бир хусусиятни ақлий ажратишда намоён бўладиган фикрлаш операциясидир. масалан, досканинг қоралиги, ҳамда ҳаракатланиш ҳақида фикрлаш. мавҳумлаштириш схемаси. а а, б, в, г, в, у масалан, ойна қатор хусусиятларга эга – шаффоф, қаттиқ, тез синувчи ва ҳ.к., биз эса уни мавҳум «шаффоф» хусусиятини ажратамиз ва абстракт фикрлаймиз. 5. умумлаштириш – ўхшаш, боғлиқ хусусиятларни бир тушунчага жамлаш, яъни бир турдан предметларни фикран бирлаштириш. масалан, олма, олхўри, узум, нок – мева; дарахт, гул, ўт – ўсимликлар. умумлаштириш схемаси қуйидагича кўринишга эгадир: а, б ав аг ад д а в б а г 6. аммо умумлаштириш ва мавҳумлаштириш – конкретлаштириш каби уларга қарама-қарши операцияни юзага келишига сабаб бўлади. масалан, умумлашган «уй ҳайвонлари» тушунчаси, «от», «қўй», «мушук» каби тушунчаларда конкретлашади. конкретлаштиришни мавжуд бўлмаслиги ўқувчи билимида формализмни юзага келтиради. 7. классификация – умумий, ўхшаш хусусиятли предмет ва нарсаларни гуруҳларга бўлиш. масалан, кутубхонада китобларни жойлаштириш, фанлар классификацияси. …
4 / 12
р неча маълум ҳукмдан ягона хулоса қилинади. хулосалар – индуктив, дедуктив, аналогия турларига бўлинади. 1. индуктив хулоса – бир неча бирламчи ҳукмлардан ягона хулоса қилишдир. масалан, «дарахт қиздирилганда кенгаяди», «темир қиздирилганда кенгаяди», «сув иситилганда кенгаяди», хулоса – «барча жисмлар қиздирилганда кенгаяди». 2. дедуктив хулоса – умумий ҳукмдан бирламчи ҳукмга хулоса қилинади. «барча металлар электр токини яхши ўтказади: алюминий металл». демак «алюминий – яхши электр ўтказувчидир». 3. аналогия – бирламчи, ягона ҳукмдан ягона, бирламчи ҳукмга чиқарилади: «қуёшда ердаги каби элементлар мавжуд», «қуёшда гелий мавжуд». хулоса «демак, ерда ҳам гелий мавжуд бўлиши мумкин». шундай қилиб, ерда гелий элементи очилган. айрим ҳодисаларни тушунтирииш учун фанда қўлланиладиган, лекин уларнинг тўғрилиги етарли даражада асослаб берилмаган тахминий фикрлар фанда гипотезалар (фаразлар) дейилади. амалиёт ва фанга қарши бўлмаган ва амалиётда ўз тасдиғини топган гипотезалар назарияга айланади. тушунча. тафаккур жараёнида тушунчалар пайдо бўлади, улар ўзаро боғлиқлик ва муносабатларни янада яқинроқ, чуқурроқ англашга имкон беради. бирор-бир предмет ёки ҳодисанинг …
5 / 12
лар идрок образлари сезги образлари тушуниш – мураккаб фикрлаш жараёни бўлиб, асл муносабат ва боғлиқликларни очишдир. тушуниш предметни тасвирлаш, у ҳақида ҳукм чиқариш асосида юзага келади. у ҳодисанинг тўғрилигига ишончни юзага келтиради. тафаккур жараён сифатида. тафаккур мураккаб жараёндир. у нимадан бошланади? тафаккур муаммоли вазият юзага келишидан бошланади. у янги мақсадлар юзага келганда, эски воситалар ва усуллар етарли бўлмаганда пайдо бўлади. бундай вазиятлар муаммоли вазият деб аталади. муаммоли вазият – фикрлаш масаласи юзага келиб, у ақлий фаолият билан боғлиқ бўлса, ҳамда уни ечишда инсонда ноаниқлик, эски усуллар ўз самарасини бермаса юзага келади. муаммони ечиш жараёнида инсон гипотезани олдинга суради, яъни масалани ечиш лойиҳасини. ушбу этапдан инсон ўз тафаккурининг схемасини шакллантиради, мантиқан фикрлайди. муаммоли вазият бу инсон учун тушунарсиз, илгари учрамаган, уни хавотирга солувчи вазиятдир. муаммони ечиш бу «хатолар» усули, ҳамда «вазифани ечиш стратегияси»ни ечиб чиқишдир. бунда инсон унга таниш ва нотаниш барча усулларни қўллаб тўсатдан, дақиқадаги «инсайт», «ёруғлик» сифатида намоён бўлади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"taфаккур. taфаккурнинг ривожланиши" haqida

тафаккур. тафаккурнинг ривожланиши режа: 1. тафаккур табиати ва унинг турлари 2. тафаккур шакллари 3. психологияда тафаккурни ўрганиш назариялари. 4. ақлий операцияларнинг асосий турлари. 5. мураккаб мантиқий масалаларни ечиш ва ижодий тафаккур таянч тушунчалар: тафаккур, ақлий операциялар, анализ, синтез, умумлаштириш, дедукция, индукция, классификация, ақлий жараёнлар. адабиётлар: 1. гозиев э.. умумий психология. 1-2 том. тошкент. 2008 й 2. климов е.а. «общая психология». речь, москва-2001 3. штерн а.с. «введение в психологию» м.: академия, 2002. 4. давлетшин м.г. туйчиева с.м. “умумий психология”. т.: тдпу 2002. 5. климов е.а. психология. спб.: речь. 2000. тафаккур - инсоннинг ақлий фаолиятининг юқори шакли, реал оламни акс эттиришнинг умумлашган ва бевосита усули бўлиб, объектлар ораси...

Bu fayl DOCX formatida 12 sahifadan iborat (72,0 KB). "taфаккур. taфаккурнинг ривожланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: taфаккур. taфаккурнинг ривожлан… DOCX 12 sahifa Bepul yuklash Telegram