аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги

DOCX 35,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1543675468_72980.docx аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги режа: 1. дон - чорвачилик учун асосий энергия ва оқсил манбаи. 2. микробиология саноатининг омихта емни бойитишга мўлжалланган турли маҳсулотлари 3. микробиологик синтез қилиб олинган оқсил ҳайвонлар ва паррандалар озиқаси аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги чорвачиликни ривожлантиришдаги асосий қийинчилик тўйимли озиқанинг етишмаслигидир. бу нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам шундай. озиқа таркибида зарур моддалар етишмаслиги, оқсил, айниқса таркиби аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги чорвачиликка катта зиён етказади. селекционерлар томонидан яратилган ҳайвонларнинг айни маҳсулдорлиги тўла намоён бўлаётганича йўқ. қорамолчилик, қўйчилик, чўчқачилик ва паррандачиликда бу борада катта имкониятлар мавжуд. олимлар олдида муҳим вазифа турибди. у ҳам бўлса, саноат технологияси ҳамда минтақамиз иқлим шароитига мослашган, ихтисослашган ва янада маҳсулдор қорамол ва парранда зотлари, гуруҳлари, наслдор дурагайларини яратишдир. келгусида фермалар, чорвачилик мажмуилари ва паррандачилик фабрикалари айнан шундай ҳайвон ва паррандалар билан таъминланиши керак. йирик селекция марказлари ва наслчилик хўжаликлари шу мақсад йўлида хизмат қилади. моллар зоти қанчалик яхшиланмасин, …
2
й қисмлари организм талаб қиладиган нисбатда ҳар қайси озиқа порциясига қўшилиши керак. қўшимчаларни кечиктирмай, ўз вақтида бериш фойдадан ҳоли эмас. озиқа таркибига бўлган талаб фақат турли хил ҳайвонларда эмас, балки бир хил турдаги ҳайвонларда ҳам турличадир; улар жинси, ёши, аҳволи ва ҳатто боқилиш шароитларига қараб ҳам ўзгариб туради. агар маълум пайтда ейилган озиқа порцияси оқсилида биронта танқис аминокислота етишмаса, ҳайвон организми (одам организми каби) ўз организми оқсилини тузишга, гўшт, сут, тухум ёки ҳомила тўқималари ва органларини ҳосил қилиши учун фойдалана олмайди. ҳатто ферма ходимлари моллар вазнини ошириш, ҳолатини яхшилаш учун уларга имкони борича кўпроқ омихта ем беришга уринсаларда, тўйинтирилмаган доннинг сарфи бунда нормадан анча ошиб кетсада, маҳсулдорлик барибир пастлигича қолаверади. бу биринчи навбатда ошқозони бир бўлакли ҳайвонлар – чўчқалар ва товуқларга тааллуқлидир. бироқ оқсил ва витаминларни микробиологик синтезлайдиган "шахсий фабрикаси" - ошқозон олди бўлинмаси бўлган кавш қайтарувчи ҳайвонлар ҳам маҳсулдор бўлиши учун фақат углеводларгагина эмас, балки бошқа муҳим элементлари бор …
3
фермаси бўлсин, уларда ҳайвонларга имкон қадар қулай, нисбатан яхши шароит яратишга ҳаракат қилинмоқда. шу мақсадда нормал даражадаги ёритилганлик, доимий ҳарорат ва намлик яратилади. бироқ ҳайвонларнинг аҳволига таъсир кўрсатувчи асосий омил биологик тўла тўйинтирилган озиқа рациони ҳисобланади. озиқа ҳайвонларни табиат билан боғловчи асосий бўғинга айланишини эътиборга олиб, унинг таркибида қуёш чарақлаб турган ўтлоқдан оладиган барча нарсалар бўлишига ҳаракат қилишимиз, шунга интилишимиз лозим. дон - чорвачилик учун асосий энергия ва оқсил манбаи. паррандачиликдаги қарийб ҳамма, чўчқачилик-даги деярли 80%, қорамолчиликдаги 30% озиқа - бу маккажўхори, арпа, буғдой, жавдар каби бошоқли экинлар ҳиссасига тўғри келади. озиқа мақсадларига мўлжалланган дон янгича, фураж дони деб атала бошланди. бироқ бу билан ишнинг моҳияти ўзгариб қолмади. яъни дон донлигича, «қуёш парчаси» сифатида қолаверди. арпа қайта ишланиб, айтайлик, арпа ёрмасига ёки ҳайвонларни боқиш учун ем сифатида ҳам арпалигича қолаверади. бу ҳолат, айниқса, буғдой ва маккажўхорига ҳам тааллуқлидир. афсуски, озиқа мақсадлари учун мўлжалланган «тирик куртакнинг» барча хусусиятидан етарли даражада фойдаланилмайди. …
4
изиннинг 72, буғдойдагининг 77 фоизини ўзлаштириши мумкин, холос». маълумки, ҳайвонлар озиқадаги фақат танқис аминокислоталар улушига тенг келадиган оқсил қисмидан самарали фойдаланиш қобилиятига эга. бундан келиб чиқадиган бўлсак, дон озиқасидаги энг қимматли компонент – оқсил, агар у лизинга тўйинмаган бўлса, ҳайвонлар организми уларни ўз организмлари ва тўқималарида оқсил ҳосил қилишга эмас, бошқачароқ айтганда, гўшт, сут, тухум ёки жун ҳосил қилишга эмас, балки ички энергия сифатида сарфлайдилар. донда танқис аминокислоталар - треонин ва триптофан етишмаса ҳам шу ҳолат юз беради. хўш, бошоқли экинлардаги бундай табиий етишмовчиликни қандай бартараф этиш мумкин? бунинг учун донли озиқа таркибига балиқ ва суяк уни, сут уни, соя (донидан ёғ ажратиб олгандан кейин қолган шрот ёки кунжараси) ва озиқа ачитқисини қўшиш керак. бундай озиқа воситаларининг юқори қимматли оқсили танқис аминокислоталарга бойдир. бундай тарзда тўйинган омихта ем ҳайвонлар юқори маҳсулдорлигини таъминлайди, озиқа донидан оқилона ва самарали фойдаланиш имкониятини беради. чорвачилик учун асосий оқсил етиштириб берувчи манба деҳқончилик бўлиб келган …
5
итишга мўлжалланган турли маҳсулотлари орасида озиқа ачитқиси алоҳида ўрин тутади. озиқа ачитқиси - бу оқсил, витаминлар, ферментлар, эҳтимол, чорвага ижобий таъсир кўрсатиш мумкин бўлган бошқа биологик фаол моддаларнинг жонли булоғидир. тўйимлилик хусусиятига кўра, ачитқи барча юксак ўсимликлардан устун туради. бу россия тиббиёт академияси овқатланиш институтида ўтказилган тадқиқотларда тўла исботланган. тажриба ўтказилаётган ҳайвон оқсил рационининг 25 фоизини углеводород ачитқиси оқсили ташкил этганда, бу оқсил самараси сут оқсили - казеиндан самарадорлиги бўйича кам фарқ қилди. ачитқи оқсилининг 80 фоиздан кўпи ўзлаштирилди. ачитқи протеинининг ҳазм бўлиш коэффициенти қорамоллар, қўйлар ва жўжаларда 83-91 фоиз оралиғида ўзгариб турди. уларнинг устун томони шундаки, айнан ачитқи таркибида донли озиқада етарли бўлмаган танқис аминокислоталар кўп бўлади. бир тонна ачитқида 41-42 килограмм танқис аминокислота (лизин) бўлсада, бир тонна арпа ва сулида бу миқдор 10 марта камдир; бошқа танқис аминокислоталар (метионин, триптофон, трионин) ачитқида арпа ва сулидагидан 3-5 марта кўп. глутамин кислотаси эса бир тонна ачитқида 65-110 кг атрофида бўлиб, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги"

1543675468_72980.docx аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги режа: 1. дон - чорвачилик учун асосий энергия ва оқсил манбаи. 2. микробиология саноатининг омихта емни бойитишга мўлжалланган турли маҳсулотлари 3. микробиологик синтез қилиб олинган оқсил ҳайвонлар ва паррандалар озиқаси аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги чорвачиликни ривожлантиришдаги асосий қийинчилик тўйимли озиқанинг етишмаслигидир. бу нафақат миқдор, балки сифат жиҳатидан ҳам шундай. озиқа таркибида зарур моддалар етишмаслиги, оқсил, айниқса таркиби аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги чорвачиликка катта зиён етказади. селекционерлар томонидан яратилган ҳайвонларнинг айни маҳсулдорлиги тўла намоён бўлаётганича йўқ. қорамолчилик, қўйчилик, чўчқачилик ва паррандачиликда бу б...

Формат DOCX, 35,0 КБ. Чтобы скачать "аминокислоталар билан бойитилган оқсилнинг танқислиги", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: аминокислоталар билан бойитилга… DOCX Бесплатная загрузка Telegram