синтрофия

DOCX 47.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1543676122_72988.docx синтрофия режа: 1. бактериялар ва ачитқилар турли популяциялар 2. микроорганизмлар табиатда 3. трансформация механизми қандай синтрофия озиқ моддалар ассимилляциясининг фундаментал жараёнлари барча тириклик оламининг ягоналигини ва бир ҳужайралилар овқат ҳазм қилиш тизимининг такомиллашганини ифодалайди. популяциялар ва биоценознинг кўпгина қизиқ хусусиятлари бундан далолат беради. бу ерда бир хил ва турли хил микроорганизмлар ўртасида фақатгина рақобат ва яшаш учун кураш эмас, балки икки томонлама фойдали, масалан, озиқа муҳитини бирин-кетин қайта ишлаш сингари муносабатлар ҳам қарор топади. г.а.заварзин ва е.а.бонч-осмоловская ҳали фанга номаълум бўлган ҳодиса - ҳар хил турдаги микробларнинг ўзига хос ўзаро ёрдами тўғрисида хабар бердилар. маълум бўлишича, бундай микроорганизмларнинг биргаликда ҳаёт кечириши, озиқланиши, яшаши ва ривожланиши мумкин бўлиб, бундай турдаги микроблар якка ҳолда ушбу муҳитда яшай олмас экан. бундай ҳодиса "синтрофия" номини олиб, бу бирга бир вақтда озиқланиш деган маънони билдиради. ҳамкорликнинг намунавий мисоли (ёки симбиози) бевосита эсга тушаверади. буни биринчилардан бўлиб фитонцидлар тўғрисидаги таълимот асосчиси б.п.токин тушунтириб берган эди. …
2
бактерия билан ифлосланишига йўл қўймас экан. шунинг учун зулукнинг ичаги ҳар доим ниҳоятда тоза бўлиб, унинг қон сўриши оқибатида ҳеч қачон касаллик келиб чиқмайди. илмий тиббиёт кўпгина касалликларни даволашда бекорга зулукдан фойдаланмайди... ферментёрларда ўстириладиган микроблар тўплами бир турдаги организмлар популяциясидир. саноат микробиологияси учун бундай популяцияларнинг мавжудлиги ва миқдор жиҳатдан ўсиши алоҳида қизиқиш уйғотиши қонуний эканлиги барчага тушунарли. оқсил синтез бўлишида днк (дезоксирибонуклеин кислотаси) ва рнк (рибонуклеин кислотаси) аҳамиятига оид кашфиёти учун ф.жакоб билан биргаликда нобель мукофотига сазовор бўлган ф.моно бу жараённи математик ифодалаб берди. ф.моно янги озиқа муҳитида экилган микроблар ўсиши динамикаси ва ривожланишининг асосий босқичларини эгри чизиқлар тарзида тасвирлаб берди. бу тўғрисида 5-расм тасаввур қилиш имконини беради. бу эгри чизиқлар билан популяциянинг сон жиҳатдан муайян вақт ичида ўзгариши ҳар хил синф ва туркумлар орасида - бактериялардан тортиб юксак ҳайвонларгача - ўхшашлиги маълум бўлди. 1 2 3 4 5-расм. бактерия ривожланишининг эгри чизиқ тарзидаги кўриниши: 1 - бошланғич (лаг) босқич; …
3
асида унинг насли ниҳоятда улкан миқдорни ташкил этади, унинг биомассаси эса бутун сайёрамиздаги тирик мавжудотларнинг оғирлигидан ҳам ошиб кетган бўлар эди. бироқ, аслида жараён биз тасаввур этгандан бошқачароқ кечади (ҳайриятки, шундай), албатта: ўсишнинг логарифмик фазаси унчалик узоқ давом этмайди. аммо бу кўрсаткичлар барибир популяцияларнинг логарифмик фазада ўсиш суръати хусусида тасаввур беради. фазанинг иккинчи ярмида салбий тезлашув деб номланган (расмда бу кўрсатилмаган) давр бошланади; ўсишнинг эгри чизиғи унча тик кўтарилмайди. ҳужайралар кўпайиши ва улар миқдорининг ўсиши секинлашади. чунки бактериявий суюқликда озиқа моддалари камайиб боради, унда бактерияларнинг ҳаёт фаолияти учун зарарли бўлган чиқиндилар кўпая бошлайди. 3. мувозанат фазаси ёки максимал турғунлик фазаси. бунда туғилаётган ва ҳалок бўлаётган (ўлаётган) ҳужайралар миқдори тахминан тенглашади. 4. ҳужайраларнинг ёппасига ҳалок бўлиш фазаси. озиқа муҳити янгиланиб турилмаган шароитда ҳужайраларнинг ўсиши ва ривожланиши даврийлиги (цикли) ана шундай кечади. микроблардан янада кўпроқ биомасса ва маҳсулот олиш мақсадида жараённи вақти-вақти билан тўхтатиш технологияси кам самаралидир. шунинг учун ҳам озиқа ачитқиси …
4
асримиз бўсағасида одам геномини тўла ўқиб чиқилишини айтиш мумкин. бактерия, вирус, эндиликда эса, ачитқилар бу муаммоларни ечишдаги илмий тажрибалар учун асосий биологик восита сифатида хизмат қилганлар ва қилмоқдалар. қадимги машҳур юнон файласуфи гераклитнинг доно ибораларидан бирида шундай дейилади: "нарсаларнинг келиб чиқиши ва ривожланишини билган кишигина, уларнинг моҳиятини тушуниб етиши мумкин". бу фикрга амал қилган ҳолда микроб ҳаётини ўрганиш ҳозирги замон фани тараққиётида қанчалик муҳим ўрин эгаллаганлигини яхши билиш учун қисқача бўлсада, бир ҳужайралилар дунёсидаги наслий ахборотнинг ғаройиб йўллари билан танишиш зарур. эслатиб ўтамиз, бактериал ҳужайра бўлиниш ёки куртакланиш йўллари билан кўпаяди, ҳар икки ҳолатда ҳам бир ҳужайрадан иккита ҳужайра вужудга келади ва уларнинг ҳар бири ўз ядросининг нусхаси генлар тўпламига эга бўлиши керак. организм ирсий белгисини сақловчи генлар мажмуи геном деб аталади. бундан равшан бўладики, она ҳужайра ўзининг бўлиниши олдидан мутлақо бир-бирига ўхшаш геномга, бошқача айтганда, икки нусха икки занжирли днк молекуласига эга бўлиб, улардан бирини қиз ҳужайрага бериши, иккинчисини …
5
она ҳужайранинг генларинигина мерос қилиб олиши мумкин. ҳар икки янги ҳужайра - собиқ она ва қиз ҳужайралар - айнан бир хил бўлган генлар тўпламига эга бўлади. хўш, авлоддан авлодга худди шу зайлда давом этаверса, яхшими-ёмонми? бу ҳолатда бир ҳужайранинг сон-саноқсиз авлодлари мутлақо бир хил бўлиши керак эди. орада фарқ бўлмаганлиги ва керакли материалнинг йўқлигидан табиий танланиш жараёнига ҳам ўрин бўлмас, оқибатда эса эволюциянинг муваффақиятга эришишига ҳеч бир имкон ҳам бўлмас эди. бактериялар ва бошқа бир ҳужайралиларга жинссиз кўпайишнинг тириклик учун бундай хавфли, тараққиётга зид бўлган консерватив томонини енгишига нима ёрдам берди? табиат бундай мақсадлар учун баъзида ўзининг соддалиги билан ақлни шошириб қўядиган, баъзида эса хаёлга ҳам келмайдиган бевосита усулларни кашф қилди. энг аввало мутациялар хусусида, яъни қиз ҳужайраларига мерос бўлиб ўтадиган бир ёки бир қанча генлар таркибида у ёки бу даражадаги жиддий ўзгаришлар тўғрисида айтиб ўтиш керак. микроорганизмлар табиатда микроорганизмлар табиатда, табиий яшаш шароитида турли хил физикавий, кимёвий ва бошқа …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "синтрофия"

1543676122_72988.docx синтрофия режа: 1. бактериялар ва ачитқилар турли популяциялар 2. микроорганизмлар табиатда 3. трансформация механизми қандай синтрофия озиқ моддалар ассимилляциясининг фундаментал жараёнлари барча тириклик оламининг ягоналигини ва бир ҳужайралилар овқат ҳазм қилиш тизимининг такомиллашганини ифодалайди. популяциялар ва биоценознинг кўпгина қизиқ хусусиятлари бундан далолат беради. бу ерда бир хил ва турли хил микроорганизмлар ўртасида фақатгина рақобат ва яшаш учун кураш эмас, балки икки томонлама фойдали, масалан, озиқа муҳитини бирин-кетин қайта ишлаш сингари муносабатлар ҳам қарор топади. г.а.заварзин ва е.а.бонч-осмоловская ҳали фанга номаълум бўлган ҳодиса - ҳар хил турдаги микробларнинг ўзига хос ўзаро ёрдами тўғрисида хабар бердилар. маълум бўлишича, бундай ми...

DOCX format, 47.8 KB. To download "синтрофия", click the Telegram button on the left.

Tags: синтрофия DOCX Free download Telegram