юсуф сарёмий шеърияти

DOC 202.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662757210.doc юсуф сарёмий шеърияти юсуф сарёмий шеърияти режа: 1. мавлавий сарёмий лирикаси 2. юсуф сарёмий шеъриятида тасаввуф талқини. 3. юсуф сарёмий ижодининг ғоявий йўналиши. 4. сарёмий шеъриятида ишқ-муҳаббат мавзуси. 5. адибнинг ҳажвий асарлари. лирик асар асосида шоирнинг ҳаётдан олган таассуроти ётади. шоир ўз шахсини биринчи ўринда тутган ҳолда, ҳаётдаги бирор ҳодисани ўзининг ички кечинмалари орқали ифода этади. ана шу ҳодиса туфайли шоир қалбида кечган туйғулар ва уларнинг таъсир қудрати намоён бўлади. сарёмий ижодида мавзулар кўлами кенг. бизга қолдирган меросида ватан, дўстлик мавзусидаги ғазаллар, одоб-ахлоқни ёритувчи сўзонли сатрлар талайгина. бироқ, у мисраларнинг замирида тасаввуфий руҳ ва сўфиёна мазмун барқ уриб туради. мавлавий сарёмий лирикаси моҳият эътибори ва образлар оламига кўра бадиияти, мазмун, ғоя ва руҳий таъсир кучи жиҳатидан «шарқ халқлари тафаккури тарихида чуқур илдиз отган тасаввуф таълимотининг» (н.комилов) тараққиётида салмоқли ҳиссаларини қўшган лутфий, гадоий, навоий, бобур сингари шоирларимиз ғазалиётига яқиндир. шу боис, биз бу шоирлар қаторида юсуф сарёмийнинг ижодий тажрибалари тасаввуфий …
2
уқур тадқиқ этиш зарурлигини таъкидлайди. тасаввуфшунос олимлар уни тўрт асос – ҳусни мутлақни таниш, унинг сифат ва афъолини билиш, нафс ва унинг сифатларини тўлиқ идрок қилиш ва дунё макрларидан огоҳ, васвасаларидан фориғ бўлишдан таркиб топган деб биладилар. нақл қилинишича, бир зот ҳазрати муҳаммад пайғамбар ёнига келиб, «эй аллоҳнинг расули, дин нимадур?»- дея сўраганда, пайғамбар «дин гўзал ахлоқдур»- дея жавоб берибдилар. савол берган киши пайғамбарнинг ўнг ёнига ўтиб яна «эй аллоҳнинг расули, дин недур?»- деб сўрабди. пайғамбар эса: «дин гўзал ахлоқдур»,- дебдилар. сўнг ҳалиги киши пайғамбарнинг орқасига ўтиб, «эй аллоҳнинг расули, дин нимадур?»- деганда пайғамбар: «англамасмусан, дин ғазабланмасликдур»,-деган эканлар. айни шунга монанд нуқтаи назар, яъни тасаввуфни комил ахлоқ деб, нафсни унинг душмани деб билиш кўп тариқат вакиллари ўртасида, шунингдек, нақшбанд тариқатида ҳам тармоқ отган ахлоқий сифатлардан. «тасаввуф нима?» деган саволга айтадилар: «тасаввуф – нафс лаззатларидан воз кечишдир, тасаввуф-русум ҳам эмас, умум тарзи ҳам эмас, балки яхши ахлоқдир». ёки шайх сафий алишоҳ …
3
ловчи асосий далилдир. сарёмий шеъриятида тасаввуфнинг асосида турган пир ва мурид, солик ва сулу одоби, тавба ва сидқ, нафс ва нафсни енгмоқ, дарвеш ва ғариб сингари бир қанча тушунчалар ўз талқинини топгандир. юсуф сарёмийнинг айрим байтлари аҳмад яссавийни эсга туширади, бу яқинлик илк турк мутасаввифи билан боғланишда қуйидаги уч масалада яққол кўринади: 1. «пири туркистон» сифатида алоҳида ихлос билан қарайди. 2. яссавий сингари меҳнат қилиб кун кечиришни юксак ахлоқ деб ҳисоблайди. 3. сўфийликни, дин ва ахлоқни халққа сингдиришда восита деб билади. сарёмий девонидаги аксарият ғазаллар шундан далолат берадики, шоир тасаввуфга муносабатда илк тариқат талаби бўлган жаҳрия доирасида қолиб кетмаган. нақшбанд тариқатидаги асосий манзиллар ватанда мусофирлик, анжуманда сукут, босган ҳар қадамга орифона назар ташламоқлик, ҳар дамни хуш ўтказмоқлик каби ботиний жараёнлар ҳам девонда ўзига хос ички талқинлар билан акс этган. ғазалларида дунёнинг яратувчиси – аллоҳнинг куч-қудрати, маърифати ва сифатлари таъриф этилган. пайғамбарнинг шаъни-шарафи улуғловчи сатрлар тизилган. дин ва шариат қоидаларининг баёни …
4
ақиқат аён бўлади: бу дунёнинг ўткинчилигига юракдан ишониш, илоҳий қудрат нималигини бир қадар англаб етиш, одамни иймону эътиқоддан айириб, худбинликни, яъни ўзим бўлай фалсафасини туғдирувчи нафс балосидан қутулиш зарурлигини зуҳур этади. равшанки, тасаввуфнинг бош мақсади инсонни комиллик даражасига етказиш ва шу даражада васлга восил қилмоқдир. бунинг учун албатта, аллоҳни, аллоҳга бўлган эътиқодни устивор қўйиш шарт. сарёмий олдинга сурган бош ғоя, у амал қилган етакчи тамойилнинг асоси исломдир. яшашдан мақсад охират ҳаётига тайёргарлик кўришдан иборат. кимки ўзлигини унутса, охират неъматидан бенасиб қолади. бу инсон учун энг катта бахтсизликдир. бахтсизликнинг сабабчиси эса, нафстанпарварликдир: ким хабарсиз бўлса ўздин нафстанпарвар бўлиб, бу қаро ер остида қолган балога жонидур. тириклик ҳақида шоирлар кўп ёзганлар. айниқса, мажозий дунёни мадҳ этган ғарб шеъриятида тириклик қувонч манбаи сифатида кўкларга кўтарилади. хх аср бўсағасида турган сарёмий эса, ҳаётни инсон маънавий дунёси учун бир муаммо деб талқин этади. тасаввуф таълимотининг негизи реал ҳаёт сурури билан эмас, балки руҳоний дунё билан …
5
злугингни ташлабон такмили иймон эт.(23-б.) бундай фикрлар инсоннинг «аллоҳ» олдида кучсиз ва ожиз эканлигини ҳаққоний англашдан туғилади. ва улар фанолик шавқида ёнган комил руҳнинг «ҳоки даргоҳингга йўл топмоқ хаёли бирла дил» дея абадиятга интилишини ҳам акс эттиради. бу интилиш орқага, яъни кечган умрга назар солиш, уни дин ва иймон мезони билан сарҳисоб қилишни мустасно этмайди. аксинча, ўтган умрнинг зиддиятли қатламларини очади: хайфким, кетти қўлингдин навжувонлиғ фурсати, пир бўлдинг билмай умри бевафодин нола қил. билмадинг, қадри замонинг кечдуруб ғафлат била, ёқа чок эт, айлагон саҳву хатодин нола қил. боиси ғафлат экан, асбобидин саргарм эдинг, нафс комин истаган завқи сафодин нола қил.(89-б.) шу ўринда шарқшунос олим н.комиловнинг қуйидаги фикрларини келтириб ўтишимиз ўринлидир: «ҳикмат аҳли ва тасаввуф фикрига кўра инсонга фаолият учун инон-ихтиёр берилган, у ҳаракат қилиб, комиллик касб этиши, ниятларига етиши мумкин (муайян чегарагача). шайх азизиддин насафий «зубдат ул-ҳақойиқ» («ҳақиқатлар қаймоғи») номли рисоласида ёзади: «одамларнинг сўзлари ва фаолияти учун олдиндан белгиланган ўлчовлар …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юсуф сарёмий шеърияти"

1662757210.doc юсуф сарёмий шеърияти юсуф сарёмий шеърияти режа: 1. мавлавий сарёмий лирикаси 2. юсуф сарёмий шеъриятида тасаввуф талқини. 3. юсуф сарёмий ижодининг ғоявий йўналиши. 4. сарёмий шеъриятида ишқ-муҳаббат мавзуси. 5. адибнинг ҳажвий асарлари. лирик асар асосида шоирнинг ҳаётдан олган таассуроти ётади. шоир ўз шахсини биринчи ўринда тутган ҳолда, ҳаётдаги бирор ҳодисани ўзининг ички кечинмалари орқали ифода этади. ана шу ҳодиса туфайли шоир қалбида кечган туйғулар ва уларнинг таъсир қудрати намоён бўлади. сарёмий ижодида мавзулар кўлами кенг. бизга қолдирган меросида ватан, дўстлик мавзусидаги ғазаллар, одоб-ахлоқни ёритувчи сўзонли сатрлар талайгина. бироқ, у мисраларнинг замирида тасаввуфий руҳ ва сўфиёна мазмун барқ уриб туради. мавлавий сарёмий лирикаси моҳият эътибори ва об...

DOC format, 202.0 KB. To download "юсуф сарёмий шеърияти", click the Telegram button on the left.

Tags: юсуф сарёмий шеърияти DOC Free download Telegram