қозоқ адабиёти 2

DOC 63,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757287.doc қозоқ адабиёти қозоқ адабиёти reja: 1. qozoq yozma adabiyoti 2. qozoq folklorida qahramonlik dostonlari. 3. qozoq mumtoz adabiyotining otasi abay qunonboyev haqida ma’lumot 4. “абай” – тарихий-биографик роман. ҳозирги қозоғистон ҳудудида қадим замонларда ҳосилдор экин майдонлари, савдо-ҳунармандчилик марказлари, халқнинг бой миллий маданияти бўлган. лекин уларни xiii асрда мўғул босқинчилари ер билан яксон қилдилар. асрлар бўйи давом этган феодал-патриархал тузум натижасида қозоқлар юртида фақат тарқоқ кўчманчи чорвачилик хўжаликлари ташкил этилди, холос. xvi асрга келиб ташкил топган каттажуз, ўртажуз ва кичикжуз деб аталадиган уруғ уюшмалари 1723 йилда мамлакатга ёпирилиб келган қолмиқлар (жунгорлар) ҳужумига бардош беролмади. қозоқларнинг чет эл босқинчиларига қул бўлиш ҳавфи туғилди. қозоқ уруғ уюшмалари чор россиясига нажоткор сифатида қаради. лекин россия империяси қозоқ чўлига зулм ва зўровонлик келтирди. шу билан бирга иқтисодий, сиёсий, маданий юксалиш ҳам юз бера бошлади. саноат ўчоқларида маҳаллий ишчилар синфи шакллана борди. қозоқ ёзма адабиёти анча кеч шаклланди. xix асргача қозоқларда адабиёт, асосан, халқ оғзаки …
2
илар. фольклор асарларининг яратувчиси меҳнаткаш халқдир. шунинг учун уларда жамиятдаги синфий тенгсизлик, бойлар билан камбағаллар ўртасидаги қарама-қаршилик, босқинчи ёвлар билан ватан ҳимоячилари ўртасидаги тўқнашувлар ҳамма вақт меҳнаткаш халқ манфаати фойдасига ҳал бўлади. қозоқ фольклорида қаҳрамонлик достонлари салмоқли ўрин тутади. “қўбланди ботир”, “қамбар ботир”, “эртарғин” достонларида қаҳрамонлик, дўстлик ҳамда ватанпарварлик ғоялари романтик бўёқларда акс эттирилган. шу жиҳатдан қозоқ халқ қаҳрамонлик достонлари машҳур ўзбек эпос ”алпомиш”га жуда яқин туради. қозоқ фольклорида “қиз жибек”, “қўзи кўрпеш ва баян сулув” ҳамда “сулув шаш” сингари ишқий-лирик достонлар ҳам жуда кўп. бу достонларда пок инсоний муҳаббат тараннум қилиниб, жамиятдаги ярамас иллатлар очиб ташланади. масалан, “қўзи кўрпеш ва баян сулув” достонида тасвирланишича, ошиқ ва машуқанинг чин инсоний муҳаббатига баян сулувнинг бой хонадондан, қўзи кўрпешнинг эса камбағал оиладан бўлганлиги тўсқинлик қилади. жамиятдаги синфий тенгсизлик – бойлик ва камбағаллик ўртасидаги қарама-қаршилик ошиқ ва машуқаларнинг фожиали ҳалок бўлишига олиб келади. ишқ-муҳаббат воқеаларининг шу тариқа фожиали якунланишини ”сулув шаш”, “қиз жибек”, …
3
рни кўрсатиш мумкин. бу оқинлар ўзлари яшаган замонадаги турли-туман ижтимоий ҳодисалар ҳақида достон тўқиб куйлаганлар. бу оқинларнинг айримлари меҳнаткаш халқ манфаатини куйловчи халқпарвар оқин бўлсалар, айримлари, масалан бухор жиров, ҳукмрон доиралар манфаатини кўзлаб ижод этганлар. ўзининг зўр ижрочилик маҳорати билан шуҳрат қозонган қозоқ оқини жамбул жабаев бўлган. у жамбул тоғи этакларида камбағал оилада дунёга келди. ёшликдан шеъриятга қизиққан, қўшиқлар тўқиган жамбул анча мураккаб ижодий йўлни босиб ўтди. халқнинг аянчли аҳволини тўғри акс эттирувчи “камбағалнинг шўри” шеъри, амалдорларни ҳажв қилувчи “шалтабойга”, “мирзобек волостининг бошлиғига” ва, айниқса, “қодирбойнинг ити” номли асарлари тез орада жамбулнинг шоирлик шуҳратини бутун қозоқ чўлига ёйди. xix аср бошларига келиб, қозоқ халқ оғзаки ижоди таъсирида ёзма адабиёт ривожлана бошлади. бунда рус адабиётининг таъсирини сезмай бўлмайди. ч.валихонов, иброй олтинсарин, а.қўнонбоев бу икки адабиёт ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг жарчилари бўлдилар. ч.валихонов рус фани вамаданиятини чуқур билган маърифатпарвар олим эди. у кўп саёҳатлар, илмий экспедицияларда бўлди. қозоғистон ва қушни қашқар юртини …
4
ин кўпгина реалистик ҳикоялар ёзган. унинг қаҳрамонлари оддий меҳнаткашлар орасидан етишиб чиққан кишилардир. масалан, ”қипчоқ сайитқул” асарида эзувчи синф вакилларининг салбий образларига меҳнаткаш халқ фарзандларининг ижобий образлари қарама-қарши қўйилиб, меҳнат билан суяги қотган камбағал боласининг ишда ҳам, ақл-фаросатда ҳам бой боласидан устун эканлиги қайд қилинади. қозоқ мумтоз адабиётининг отаси абай қунонбоев ўз шеърий ва насрий ижоди ҳамда маърифатпарварлик фаолияти билан демократик тенденциядаги қозоқ адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшди. у бой хонадонда туғилиб вояга етган бўлишига қарамай, рус революцион-демократлари ғоялари ва қозоқ халқ оғзаки ижодидаги илғор анъаналар таъсири остида халқ манфаатини куйловчи асарлар яратган шоир ва маърифатпарвар даражасига кўтарила олди. абай шеъриятни халқ ҳаётига яқинлаштира олди, ўз лирикасида илғор ғояларни тараннум этди, халқ ҳаётининг турли-туман муҳим ижтимоий масалаларини ўз замонасининг илғор зиёлиси сифатида ҳал қилди. унинг лирикаси халқ ҳаётини акс эттирувчи таъсирчан, шўх лирикадир. дўмбира ёрдамида ижро этилган ва қисман ёзиб қолдирилган реалистик ўланлари турли-туман мавзуларда ижод қилинган эди. агар ”шўрлик …
5
н мол ҳам бош, сени ўйлаб туну кун оқар кўздан қайноқ ёш. асил одам айнимас, ишқ ўтида қайрилмас, кўрсам ҳам, кўрмасам ҳам, кўнгил сендай айрилмас. абайнинг бир қанча лирик шеърларида қозоқ чўлининг реалистик манзараси она-юртга бўлган зўр эҳтирос билан чизилган. абай қозоқ шеъриятига достон жанрини олиб кирди. унинг ”искандар” ва “масъуд” номли достонлари ҳажм жиҳатидан унча катта бўлмаса-да, улкан шоирнинг кичик бир воқеа орқали искандар ва масъудга ўхшаш ҳақиқий образлар ёрдамида илғор ғояларни олға суриш маҳорати яққол кўринди. абай бадиий проза соҳасида ҳам қалаб тебратган ёзувчидир. умрининг охирларида яратган ”насиҳат ”номли асари кичик-кичик дидактик ва фалсафий мазмундаги насрий ҳикоялардан иборат бўлиб, уларда адибнинг илғор фалсафий ва ижтимоий қарашлари ўз аксини топган. унинг рус тилидан қозоқ тилига қилган таржималари (у ”евгений онегин” романидан айрим парчаларни қозоқ тилига таржима қилган), бир томондан, қозоқ китобхонларини рус адабиёти ютуқлари билан таништирса, иккинчи томондан, абайнинг ўзи учун катта ижодий мактаб бўлди. шундай қилиб, қозоқ маърифатпарварлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қозоқ адабиёти 2"

1662757287.doc қозоқ адабиёти қозоқ адабиёти reja: 1. qozoq yozma adabiyoti 2. qozoq folklorida qahramonlik dostonlari. 3. qozoq mumtoz adabiyotining otasi abay qunonboyev haqida ma’lumot 4. “абай” – тарихий-биографик роман. ҳозирги қозоғистон ҳудудида қадим замонларда ҳосилдор экин майдонлари, савдо-ҳунармандчилик марказлари, халқнинг бой миллий маданияти бўлган. лекин уларни xiii асрда мўғул босқинчилари ер билан яксон қилдилар. асрлар бўйи давом этган феодал-патриархал тузум натижасида қозоқлар юртида фақат тарқоқ кўчманчи чорвачилик хўжаликлари ташкил этилди, холос. xvi асрга келиб ташкил топган каттажуз, ўртажуз ва кичикжуз деб аталадиган уруғ уюшмалари 1723 йилда мамлакатга ёпирилиб келган қолмиқлар (жунгорлар) ҳужумига бардош беролмади. қозоқларнинг чет эл босқинчиларига қул бўлиш ҳ...

Формат DOC, 63,0 КБ. Чтобы скачать "қозоқ адабиёти 2", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қозоқ адабиёти 2 DOC Бесплатная загрузка Telegram