қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузи –мухтор авезов

DOC 99,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662626409.doc қозоқ адабиётининг ёркин юлдузи қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузи –мухтор авезов режа 1. мухтор авезов ҳаёти ва ижоди. 2. «мотамдаги гўзал» асарининг воқеий мазмуни. 3. «чия​бўри» ҳикояси — рамзий ҳикоя. 4. «абай йўли» эпопеяси — қозоқ адабиётининг чўққиси. ҳар қандай халқ ҳақидаги энг тўкис ва энг холис тасаввур шу халқнинг ноёб истеъдод соҳиблари, аввало, ёзувчи-шоирлари асарларида, санъаткорлари ижодида ўз ифодасини топади. шу боис биз қозоғистон деган бепоён ва бетакрор ўлка, қозоқ деган бағри кенг, танти халқ ҳақида гапирганда даставвал абай сингари ушбу миллатнинг таниқли маънавият намояндаларини эсга оламиз. анча кейинроқ шаклланган зиёлилар авлодидан эса, аввалло, албатта мухтор авезовни эслаймиз. қозоқ халқига хос бўлган маънавий қудрат ва беқиёс истеъдодни айнан мана шу зиёли ва юксак маърифатли инсон ўзида мужассам этган эди. ижодкорнинг қозоқ халқи тарихидаги ўрни ва аҳамиятига бу қадар юксак баҳо бераётганимиз бежиз эмас. чунки қозоқ миллий насрини айнан мана шу инсон юқори поғонага кўтарган ва дастлабки йирик роман-эпопеяни яратган. …
2
н жудо бўлади, уни тоғаси қосимбек ўз тарбиясига олади. у 1919 йилда семипалатинскдаги ўқитувчилар семинариясини тамомлайди. айнан мана шу ўқув даргоҳида у ўзининг шонли ва мураккаб ижод фаолиятини бошлайди. у дастлаб драма асарлари ёзишни машқ қилади. 1917 йилда бўлгуси ёзувчи «енлик ва кебек» номли фожиасини ёзади. бу қозоқ адабиётидаги дастлабки драма асари эди. бу асар ушандан буён (такомиллаштирилган куринишда) энг яхши қозоқ театрлари саҳнасидан тушмай келади. уни машҳур «ромео ва жулетта» пьесасининг қозоқча шакли деса ҳам бўлади. унинг воқеавий мазмуни, яъни сюжети жуда оддий: ўзаро душман бўлган икки уруққа мансуб бўлган ёшлар бир-бирига кўнгил бериб, қариндош-уруғларнинг қаршилигига қарамай, турмуш қурмоқчи бўладилар ва охир-окибатда қабила суди хукми билан иккаласи ҳам қатл этилади. хуллас, инсоннинг табиий ҳақ-ҳуқуқи, теран ва қайноқ ҳис-туйғулари қабилавий феодал тузумига хос асрий «анъана ва меъёр»ларни енголмайди. бирок рисоладагидек инсоний турмуш, эҳтирос ва мехр-мухаббатга, эзгулик ва мурувватга тўлиқ ҳаёт учун кураш мавзуси мухтор авезовнинг бошқа кўпгина асарларида давом этади. …
3
ндек эди. кун буйи килт этган шамол тургани йук, лекин кушкпоя давонида ел гужгон уйнаб ётар эди. эндигина ёккан кор кирмизи-настарин рангдаги шаклларга кириб, хар тарафга сочилар эди. соялар худди буртиб чиккан томирлар каби кузга ташланар ва гуё судрала-судрала корли тепаликларнинг кирмизи рангини суриб олаётгандек эди». бу — ёзувчининг дастлабки хикояси эди. бу асарда буюк суз устасига хос унсурлар шунчаки кузга чалиниб колмайди. бу хикоя козок адабиётида катта нстеъдод сохиби пайдо булганидан далолат берарди. лекин ёш мухтор авезов уша пайтдаёк хали жуда куп укиб-урганиши зарурлигини дил-дилидан хис этиб турар эди. бу даврда булгуси ёзувчи билимга ута ташна, уз максадига эришиш борасида собит эди. у 1928 йилда ленинград давлат университетининг филология булимини муваффакиятли битириб, тошкентдаги урта осиё университети шаркшунослик факультети кошидаги аспирантурага укишга киради. бу пайтда козок театрлари сахналарида унинг асарлари тинимсиз намойиш этилар, хикоя ва киссалари китоб холида нашр килинар эди. айникса, унинг анчагина реалистик ва мардона ёзилган хикоялари машхур …
4
гиз бир мукояса килиб курннг-а: «ойдин кечанинг туси учди, сув ва майсаларнинг шуъласи сунди, олис-олислардаги тог чуккиларининг туманли манзаралари куздан йуколди. аммо коракуз сахросининг томирларида аланга шарпалар завку шавкка тулиб ракс тушар эди. эхтиросларнинг хира пардаси оркали у булатнинг саргиш юзи ва унинг оппок булиб яркираб турган курак тишларинигина кура олди, холос». агар ёзувчи узининг илк асарларида халк рухиятининг узига хос жихатларини акс эттирган холда реал манзараларни тасвирлашга кодир адиб сифатидаги бекиёс истеъдодинн намоён кила олган, унинг асарла​рида табиат жонланиб, вокеалар ривожида унинг инсонга нисбатан фаоллиги мухим урин тутган булса, мухтор авезов кейинги асарлари воситасида узини ёзувчи-рухшунос, ёзувчи-тахлилчи сифатида намоён этди. унинг ижоди кучи айнан ана шундадир. мухтор авезовнинг энг машхур, эхтимол китобхонлар севиб укийдиган хикояларидан бири «чиябури» асаридир. менинг назаримда, бу — эрксевар, ёввойи ва кучли йирткич хакида дунё адабиётида яратилган энг яхши асарлардан. ушбу хикоя жек лондоннинг «ок йирткич» асаридан таъсирланиб яратилган. мухтор авезов бу асарни укиб, жуда …
5
ек келадиган, елкаси нак буканикидек йирик» каби тасвирлар хикоянинг жонли ва таъсирчанлигидан далолат беради. яна бир мохир санъаткор, узини мухтор авезовнинг шогирди деб биладиган чингиз айтматов «кунда» романида тошчайнар ва акбара тимсолларини зур мехр-мухаббат билан тасвирлайди. лекин бошка томондан, айнан бури — куксерек — узини боккан ва бошпана берганларга бахтсизлик келтиради. бошкачарок айтганда, одамларнинг узи, уз овулида уя фожиаларига замин яратади ва уни бартараф этиш чорасини тополмайди. факат купдан-куп саъй-харакатлар натижасида, бор имкониятлар ишга солингач, куксерек кулга олинади. хикоя нихоясида бир кампир куксерекка карата: «сенда узи виждон деган нарса борми, конхур?» деб бакиради. ахлокий мезонлар, афсуски, жамият багрида уз кучини йукотади, айнан ана шу ахлокий майлини ва ташналикни кондириш йулида у уз кучини йукотади. качонлардир шундай булган эди, таассуфки, то хануз шундайлигича колиб келмокда… мухтор авезов тошкентдаги таълим даврини тугатгач, уста ёзувчига ва гоятда сермахсул ижодкорга айланади. колаверса, унинг аксарият асарлари нафакат козок адабиётининг, балки дунё адабиётининг олтин хазинасидан жой …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузи –мухтор авезов" haqida

1662626409.doc қозоқ адабиётининг ёркин юлдузи қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузи –мухтор авезов режа 1. мухтор авезов ҳаёти ва ижоди. 2. «мотамдаги гўзал» асарининг воқеий мазмуни. 3. «чия​бўри» ҳикояси — рамзий ҳикоя. 4. «абай йўли» эпопеяси — қозоқ адабиётининг чўққиси. ҳар қандай халқ ҳақидаги энг тўкис ва энг холис тасаввур шу халқнинг ноёб истеъдод соҳиблари, аввало, ёзувчи-шоирлари асарларида, санъаткорлари ижодида ўз ифодасини топади. шу боис биз қозоғистон деган бепоён ва бетакрор ўлка, қозоқ деган бағри кенг, танти халқ ҳақида гапирганда даставвал абай сингари ушбу миллатнинг таниқли маънавият намояндаларини эсга оламиз. анча кейинроқ шаклланган зиёлилар авлодидан эса, аввалло, албатта мухтор авезовни эслаймиз. қозоқ халқига хос бўлган маънавий қудрат ва беқиёс истеъдодни айнан мана...

DOC format, 99,5 KB. "қозоқ адабиётининг ёрқин юлдузи –мухтор авезов"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.