сарф ўлчагичлар

DOCX 5 pages 113.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
iv б о б. модда сарфи ва миқдорини ўлчаш 4.1- §. асосий маълумотлар ва таснифи ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ва тжабт самарадорлигини ошириш зарурлиги турли моддалар сарфи ва миқдорини аниқ ўлчаш масалаларини муваффақиятли ҳал этишни тақозо этади. саноатда сарф ўлчаш тизимларининг қўлланиши сарфланаётган энергия элтувчиларини (сув, газ, буғ, ёнилғи) ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича кўпгина техник масалаларнинг ҳал қилинишини соддалаштиради, жараённинг энг мақбул режимини ишлаб чиқаришнинг аниқ шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда тез аниқлашга имкон беради. маҳсулотни ҳисобга олиш жараёнларида моддаларнинг сарфи ва миқдорини ўлчаш воситаларига жуда юқори аниқлик жиҳатидан катта талаблар қўйилади. сарф ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар сарф ўлчагичлар деб аталади. модданинг берилган канал кесими орқали вақт бирлиги ичида ўтган миқдори модда сарфи дейилади. сарф ўлчайдиган асбоблар оний сарфни ўлчайди ва технологик режимлар (айниқса узлуксиз жараёнларда) ишининг барқарорлигини назорат қилишга, технологик жараённинг ўтишини ҳар бир онда автоматик равишда ростлашга ва режимни берилган йўналишда созлашга имкон беради. модданинг ҳажмий сарфи л/с, …
2 / 5
ридан фойдаланилади: 1) босим фарқи ўзгарувчан сарф ўлчагичлар; 2) босим фарқи ўзгармас сарф ўлчагичлар; 3) тезлик босими сарф ўлчагичлари; 4) ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичлар; 5) индукцион сарф ўлчагичлар; 6) ультратовуш сарф ўлчагичлар; 7) калориметрик (иссиқлик) сарф ўлчагичлар; 8) ионли сарф ўлчагичлар. ўлчанаётган модданинг турига кўра сарф ўлчагичлар сув, мазут ,буғ, газ ва ҳоказоларни ўлчагичларига бўлинади. суюқлик ва газларнинг миқдорини ўлчайдиган ҳисоблагичлар қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: 1) ҳажм ҳисоблагичлари; 2) тезлик ҳисоблагичлари; 3) вазн ҳисоблагичлари. қуйида технологик жараёнларни назорат қилишда кенг тарқалган усуллар ва асбоблар кўриб чиқилган. 4.2- §. босим фарқлари ўзгарувчан сарф ўлчагичлар қувурлардаги суюқлик, газ ва буғ сарфини босим фарқлари ўзгарувчан сарф ўлчагичлар билан ўлчаш кенг тарқалган ва яхши ўрганилган. сарфни бундай усул билан ўлчаш суюқлик ёки газ ўтаётган қувурда кичик диаметрли тўсиқ-диафрагма. 4.1 – расм,а, сопло 4.1 – расм,б, вентури соплоси 4.1 – расм, в ва вентури қувури 4.1 – расм, г ўрнатиш натижасида ҳосил бўладиган модда потенциал …
3 / 5
, б – сопло, в – вентури соплоси, г – вентури қувури. суюқлик, газ ва буғларнинг сарфини ўлчаш, учун торайтириш қурилмаси сифатида стандарт диафрагмалар, соплолар, вентури соплоси ва вентури қувурлари ишлатилади. 4.1.-расм, а да кўрсатилган диафрагма думалоқ тешикли юпқа дискдан иборат. тешикнинг маркази қувур ўқида ётиши керак. оқимнинг торайиши диафрагма олдида бошланади ва ундан ўтгач, маълум масофадан сўнг, ўзининг энг кичик кесимига эришади. ундан кейин оқим тобора кенгайиб, қувурнинг тўлиқ кесимига эришади. модда диафрагмадан ўтганда, диафрагма орқасидаги бурчакларда «ўлик» зона ҳосил бўлади. бу ерда, босим фарқлари натижасида суюқликнинг тескари йўналишдаги ҳаракати ёки иккиламчи оқим пайдо бўлади. суюқликнинг қовушоқлигидан асосий ва иккиламчи оқим бир-бирига қарама-қарши ҳаракат қилиб, уюрмалар ҳосил қилади. бунда диафрагма орқасида бирмунча энергия сарфланади, демак, босим ҳам маълум даражада камаяди. диафрагма олдидаги заррачалар йўналишиининг ўзгариши ва уларнинг диафрагма орқасидаги сиқилиши потенциал энергиянинг ўзгаришига деярли таъсир кўрсатмайди. 4.1-расм а да кўрсатилганидек, р1 ва р2 босимлар диафрагма дискининг олди ва орқасида …
4 / 5
чки бўшлиғи билан айлана бўйича жойлашган тешиклар орқали боғланган ҳалқа камералар ёрдамида ўлчанади. 4.1-расм, г да вентури қувури тасвирланган. вентури қувури кириш цилиндрик қувури, кириш конуси, ўрта цилиндрик қувури ва диффузор чиқиш конусидан тузилган. р1 ва р2 босимлар кириш конусининг олди ва ўрта цилиндрик қувурининг ўрта қисмларида ўрнатилган алоҳида тешиклар ёрдамида ўлчанади. торайтириш қурилмалари вужудга келтирилган босимлар фарқи орқали модда сарфини ўлчаш принципи ва уларнинг асосий тенгламалари торайтириш қурилмаларининг барча турлари учун бир хил. фақат бу тенгламалардаги тажриба орқали аниқланадиган баъзи коэффициентлар бир-биридан фарқ қилади. сиқилувчи мухит (газ, буғ) сарфини ўлчашда, айниқса, босимлар фарқи катта бўлганда, модда оқими торайтириш қурилмасидан ўтаётгандаги босимнинг ўзгариши натижасида модда зичлигининг ўзгаришини эътиборга олиш зарур. лекин газ ёки буғнинг торайтириш қурилмасидан ўтиш вақти кўп бўлмагани сабабли, модданинг сиқилиши ва кенгайиши адиабатик равишда, яъни иссиқлик алмашинувисиз ўтади. демак, газ ва буғ сарфини ҳисоблаш тенгламалари суюқлик сарфини ҳисоблаш тенгламасидан ε коэффициентнинг мавжудлиги билан фарқ қилади. агар ε=1 …
5 / 5
лланга дифференциал манометрнинг параметрлари танланади. асосий тенгламалардаги қийматлар қуйидаги бирликларда ифодаланади: d — мм; ∆р — кгк/м2; ρ — кг/м3. сарфни ўлчашга мўлжалланган торайтириш қурилмаларини ҳисоблаш усули ва тартиби давлат стандартлар комитети томонидан тасдиқланган норматив ҳужжатда: «газ ва суюқликлар сарфини стандарт торайтириш қурилмалари орқали ўлчаш қоидалари» (рд 50-213-80)да аниқланган. стандарт торайтириш қурилмаларига рд 50-213-80 қоидалари талабларини қаноатлантирувчи ва модда сарфини индивидуал даражасиз ўлчашда қўлланадиган диафрагмалар, соплолар, вентури соплолари ва вентури қувурлари киради. 1982 йилдан бошлаб «газ ва суюқлик сарфини стандарт торайтирувчи қурилмалар рд 50-213-80 ёрдамида ўлчаш қоидалари» жорий этилди. торайтирувчи қурилмани танлашда қуйидаги мулоҳазалардан фойдаланиш зарур: 1) торайтирувчи қурилмаларда босимнинг йўқолиши қуйидаги кетма-кетликда ортиб боради: вентури қувури, вентури соплоси, сопло, диафрагма; 2) m ва ∆р ларнинг бир хил қийматларида ва бошқа шарт-шароитларда сопло диафрагмага қараганда юқорироқ аниқликни (айниқса кичик m лар учун) таъминлайди; 3) торайтирувчи қурилма кириш профилининг ўзгариши ёки ифлосланиши фойдаланиш жараёнида диафрагманинг сарф коэффициентига кўпроқ таъсир этади. дифманометрнинг …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "сарф ўлчагичлар"

iv б о б. модда сарфи ва миқдорини ўлчаш 4.1- §. асосий маълумотлар ва таснифи ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ва тжабт самарадорлигини ошириш зарурлиги турли моддалар сарфи ва миқдорини аниқ ўлчаш масалаларини муваффақиятли ҳал этишни тақозо этади. саноатда сарф ўлчаш тизимларининг қўлланиши сарфланаётган энергия элтувчиларини (сув, газ, буғ, ёнилғи) ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича кўпгина техник масалаларнинг ҳал қилинишини соддалаштиради, жараённинг энг мақбул режимини ишлаб чиқаришнинг аниқ шарт-шароитларига боғлиқ ҳолда тез аниқлашга имкон беради. маҳсулотни ҳисобга олиш жараёнларида моддаларнинг сарфи ва миқдорини ўлчаш воситаларига жуда юқори аниқлик жиҳатидан катта талаблар қўйилади. сарф ўлчаш учун ишлатиладиган асбоблар сарф ўлчагичлар деб аталади. модданинг берилган к...

This file contains 5 pages in DOCX format (113.1 KB). To download "сарф ўлчагичлар", click the Telegram button on the left.

Tags: сарф ўлчагичлар DOCX 5 pages Free download Telegram