насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар

PPTX 6,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1686052975.pptx /docprops/thumbnail.jpeg насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар ёрдамчи жиҳозлар, насос станциясининг нормал, фалокатсиз иш режимида ишлашини таъминловчи, иншоотлари ва жиҳозларини хавфли юкланишлардан назорат ва ҳимоя қилади. ёрдамчи жиҳозларга қуйидаги талаблар қўйилади: - насос станциясини эксплуатация қилишда минимал капитал харажатлар билан максимал қулайликлар яратиш; - насос станциясини нормал эксплуатация режимига ҳалақит бермасдан асосий агрегат - лар ҳамда ёрдамчи жиҳозларнинг баъзи қисм- ларини таъмирлашга имкон яратиш. ёрдамчи жиҳозлар таркибига қуйидагилар киради: - механик жиҳозлар; - техник сув билан таъминлаш тизими; - дренаж ва сув чиқариб ташлаш тизими; - ёғ билан таъминлаш тизими; - пневматик тизим; - вакуум тизими; - ёнғинга қарши тизим; - хўжалик-ичимлик суви билан таъминлаш тизими; - канализация тизими; - шамоллатиш ва иситиш тизими; - назорат-ўлчов асбоблари тизими. 1. механик жиҳозлар. …
2
уланган балка. оқизик ва хас-хашакларни тутувчи панжаралар асосан сув қабул килиш иншоотларига ўрнатилади (2-расм). бу панжаралар горизонтга нисбатан 700 -800 бурчак остида ўрнатилади. бўйи 2,5м гача бўлган панжаралар машина ёрдамида тозала-нади. панжара стерженлари орасидаги масофа:ўқий насослар учун- b = 0,05 х ди.ғ; марказдан қочма насослар учун - b = 0,03 х ди.ғ формуласи билан аниқланади. ди.ғ - насоснинг иш ғилдираги диаметри. қўл билан тозаланадиган панжараларда стерженлар орасидаги масофа 60 мм дан ошмаслиги керак. 2-расм. хас-хашакларни тутиб қолувчи панжаранинг конструкцияси: 1-рама; 2-осиш тирқиши; 3-панжаранинг танланган секцияси; 4, 5, ва 8-мос ҳолда тескари, четги ва тўғри таянчлар; 6-маҳкамлаш стерженлари; 7-маҳкамлаш хомути; 9-тирқиш. кўтариш-ташиш механизмлари, юк оғирлиги ва бино ўлчамларига боғлиқ ҳолда аниқланади. насос станция биноси ичида насосларни ва электродви-гателларни ўрнатиш учун кўтариш-ташиш жиҳозлари ўрнатилади (3-расм). агар юк оғирлиги 1 тоннагача бўлса, балкага ўрнатилган тал қўлланилади. юкнинг оғирлиги 1-5 тонна бўлса, осилган кранлар қўлланилади. агар юк оғирлиги 5-50 тонна бўлса, кўприк кранлар қўлланилади. …
3
аш тизими таркибига, насос станциясидаги тозаланган сув истеъмол қилувчилар, сув ўтказувчи қувурлар ва сув тозаловчи қурилмаларнинг комплекс назорат-ўлчов асбоблари киради (4-расм). улар резинали ёки лигнофол вкладишли подшипникларга, салник тиқинларига, катта насос ҳамда электродвигателларнинг ёғ ва мой билан совутиш тизимларига, компрессорлар ҳамда кондиционерларга тозаланган сув узатади. 4-расм. катта ўқий насосларни техник сув билан таъминлаш схемаси: 1-сув олиш қувурининг боши; 2-симтўрли дағал тозалагич-сузғичлар; 3-босим (сатҳ) тебранишини ўлчайдиган узатгич; 4, 5, 10 ва 11- мос ҳолда, сузғичларни ювадиган, насосларни ишга туширишдан олдин сувга тўлдирадиган ва тиндиргичлар камераларини ювадиган, подшипникларни совутиш учун сув узатадиган ҳамда электродвигателни совутишга сув узатадиган насослар; 6-тиндиргичнинг камераси; 7- пўкакли клапан; 8-ёғ совутгичлар; 9-ҳаво совутгичлар; 12-юқори босимда чиқаётган оқим релеси; 13- асосий насос агрегатларига. совутиш ва ҳўллаб туриш учун кетадиган сув сарфи, насосни тайёрловчи корхона томонидан белгиланади. - насос агрегатларининг сони, сув бериш унумдорлиги ва қувватига қараб станцияларда марказлашган, гуруҳлашган ва блокли техник сув таъминоти системалари қўлланилади. - марказлашган система …
4
бига, насос станцияси ер ости қисмига йиғилган сувларни чиқариб ташловчи - ер ости сувларини йиғувчи иншоотлар ва идишлар, насос камералари ва узатиш қувурларидаги, балиқларни ҳимоя қилиш қурилмалари камераларидаги, вертикал ўрнатилган насосларнинг олиб кетувчи спирал қувурларидаги ҳамда босим қувурларидаги сувни чиқариб ташлашда фойдаланиладиган сув ўтказувчи қувурлар арматураси, назорат-ўлчов асбоблари ва бошқа комплекс жиҳозларга киради (5 ва 6 - расмлар). 5-расм. ўртача ва кичик насос станциялари биноларидан дренаж ва дренаж сувларини чиқариб ташлашнинг бирлашган тизими схемаси: 1-асосий насоснинг корпуси; 2-асосий насосларнинг салник тиқинларидан тушаётган сув; 3-насоснинг сув оқадиган қисми ҳамда қувурдаги сувни ташлаб юборадиган қувурдаги задвижка; 4-очиқ сув ташлаш нови; 5- найсимон коллектор; 6 ва 7-электродвигател ва ички ёниш двигателидан ҳаракатга келтириладиган дренаж насослари; 8-сув сатҳини ўлчовчи электрод узатгичлар; 9-дренаж қудуғи; 10, 11 ва 12- мос ҳолда, ҳамма насос агрегатларини тўхтатувчи, бир дона дренаж насосини ишга туширувчи ва заҳира насосни ишга туширувчи сатҳлар (навбатчига хабар беради). ер устида жойлашган насос станциялари биноларида …
5
типидаги «о» ва «в» маркали насослар учун (каталогда кўрсатилган) подшипникларга ёғлаш учун бериладиган сув миқдорига тенг, горизонтал насослар учун q1 =0,05 – 0,1 л/с га тенг (ҳар бир салник учун). дренаж тизими учун ҳам камида иккита «к» ва «д» маркали насослар танланади. 6-расм. катта насос станцияси биносидан дренаж ва дренаж сувларини чиқариб ташлашнинг алоҳида тизими схемаси: i-вертикал марказдан қочма насосли қурилма; ii-ўқий насосли қурилма; 1-сув чиқариладиган потерна; 2,12 ва 14-мос ҳолда, туширувчи, қабул қилувчи ва ўтказувчи клапанлар; 3 ва 7-босимли қувурлар ва қабул қилувчи клапанлардан сириқиб тушаётган сувни ўрнини тўлдириш учун пастги бьефдан олинаётган сувни тушириб юбориш қувурлари; 4-сувни чиқариб ташлаш тизими насослари; 5 ва 6- электродвигател ва ички ёниш двигателидан ҳаракатга келтириладиган дренаж насослари; 8 ва 15-дренаж ва сувни чиқариб ташлаш тизими қудуқлари; 9-иккинчи дренаж насосини ишга тушириш ва навбатчига хабар бериш; 10-биринчи дренаж насосини ишга тушириш; 11-барча насосларни тўхтатиш; 13- электрод узатгичлар. 4. ёғ билан таъминлаш (ёғ хўжалиги) …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар"

1686052975.pptx /docprops/thumbnail.jpeg насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар ёрдамчи жиҳозлар, насос станциясининг нормал, фалокатсиз иш режимида ишлашини таъминловчи, иншоотлари ва жиҳозларини хавфли юкланишлардан назорат ва ҳимоя қилади. ёрдамчи жиҳозларга қуйидаги талаблар қўйилади: - насос станциясини эксплуатация қилишда минимал капитал харажатлар билан максимал қулайликлар яратиш; - насос станциясини нормал эксплуатация режимига ҳалақит бермасдан асосий агрегат - лар ҳамда ёрдамчи жиҳозларнинг баъзи қисм- ларини таъмирлашга имко...

Формат PPTX, 6,6 МБ. Чтобы скачать "насос станциясининг ёрдамчи жихозлари. гидромеханик, механик, юк кўтариш, компрессор, совутиш, иситиш қурилмалари ҳамда ёғ-мой хўжалиги ва бошқалар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: насос станциясининг ёрдамчи жи… PPTX Бесплатная загрузка Telegram