автоматлаштириш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш

DOCX 566,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1538462540_72438.docx автоматлаштириш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш режа: 1. функционал схемаларда автоматлаштириш воситалари ва асбобларини ҳарфий ва позицион ифодалаш қоидалари 2. технологик жараённинг назорат, ростлаш, бошқариш ва сигналлаш нуқталарини ажратиш 3. функционал схемадаги техник воситалар комплексини танлаш 4. функционал схемаларни бажаришга мисоллар функционал схемада автоматлаштириш воситаларини ва асбобларини ҳарфий ва позицион ифодалаш қоидалари автоматлаштириш системалари воситалари график тасвирининг юқори қисмига (суратига) функционал белгиларига мос келувчи ҳарфлар, пастки қисмига (маҳражига) позицион белгилари келтирилади (7-расм). битта технологик параметрни назорат қилиш, ростлаш ва сигналлаш учун мўлжалланган техник воситалар тўплами комплект дейилади; комплектдаги барча асбобларга битта позицион номер берилади, унинг ҳар бир таркибий қисмига (звеноларига) эса қўшимча рақамли ёки ҳарфий индекс берилади. рақамли ёки ҳарфий индексларнинг берилиши қуйидаги тартибда амалга оширилади: бирламчи асбоб, иккиламчи асбоб ва ростлагич, қайта улагич, ижро механизми ва ҳоказо, яъни комплектдаги ахборот сигналининг йўналиши билан индекс кетма-кетлиги мос келиши лозим. системанинг позицион белгиси лойиҳанинг барча ҳужжатларида ўзгармай қолиши керак. схемада иложи …
2
налларини эса пастда кўрсатган маъқулдир. агар схемада бир-хил ҳарактеристикали жойига ўрнатилган асбоблар кўп маротаба қайтарилса, у ҳолда чизмада фақат битта асбоб кўрсатилиб, қолганларининг позицион номерлари кўрсатилади. шунингдек бир неча сезгир элементдан чиқиб, битта иккиламчи асбобга юборилганда (масалан, агар бир нечта термопара кўп нуқтали потенциометр билан боғланганда) алоқа йўлларини бирлаштириб кўрсатиш мумкин. мабодо техник воситалар сигналлаш, ҳимоя ва блокировка каби схемалар билан боғланган бўлса, у ҳолда уланиш йўллари шартли тарзда битта горизонтал чизиққа бирлаштирилади ва унга, масалан, «принципиал сигналлаш схемасига» каби ёзувлар кўрсатилади. мабодо функционал схемаларда электр аппаратуралар (сигналлаш чироғи, бошқариш тугмаси ва калити, қўнғироқ) кўрсатилган бўлса, уларга принципиал схемаларда қабул қилинган белгилашлар берилиши мумкин; масалан: sв2, н3, на2 ва ҳоказо. технологик жараённинг назорат, ростлаш, бошқариш, сигналлаш ва ҳимоя нуқталари ҳамда техник воситаларини танлаш автоматлаштириш системасининг технологик объекти олдиндан берилган бўлиб, системанинг ўзгармас қисми ҳисобланади. система мақсадга мувофиқ фаолият кўрсатиш учун объект хусусиятларини эътиборга олган ҳолда автоматлаштириш системасини танлаш керак бўлади; …
3
рча ғалаёнли таъсирларни йўқотишнинг иложи йўқ; бунга сабаб баъзи-бир параметрлар олдинги ёки кейинги жараёнларнинг технологик ҳолатига боғлиқ бўлиб, стабиллашнинг иложи бўлмай қолади; шунингдек, жараённинг ўзида вужудга келадиган ғалаёнларни олдиндан назарда тутиб бўлмайди. булар самадорлик кўрсаткичини пасайишига олиб келиши мумкин. бундай вазиятларда самарадорлик кўрсаткичининг ўзи ростлаш катталиги сифатида танланиб, унга таъсир салмоғи энг катта бўлган параметр ўзгартирилиб берилади. энг самарали каналларни танлаш объектларнинг статик ва динамик хусусиятларини таҳлил этиш натижасида эришилади. технологик параметрларнинг ўзаро боғлиқлиги туфайли улардан бирини ростлаш учун юборилган буйруғ сигналлари бошқаларига ҳам таъсир этади. бундай вазиятларда кўп контурли ростлаш схемалари қабул қилиниши керак. назорат қилинадиган катталиклар танланганда уларнинг сонини имконият борича кам бўлишига, лекин технологик жараён ҳақида тўлароқ тасаввур беришига ҳаракат қилмоқ лозим. жараённи бошқариш, ишга тушириш ва тўхтатиш учун жорий қийматлари зарур бўлган параметрлар биринчи навбатда назорат этилиши керак. бундай параметрларга барча ростланаётган ҳамда кириш ва чиқиш катталикларининг қийматлари киради. портлаш ва ёнғин ҳавфи бўлган объектларнинг технологик …
4
ённи жиддий шикастланишига олиб келувчи барча параметрлар сигналлашиши керак. мабодо ростланаётган катталикларнинг технологик регламентдан четга чиқишига қаттиқ талаблар қўйилган бўлса, ҳамда ускуналарнинг назарда тутилмаган тўхташлари юз берса, улар сигналланиши лозим. оператив ходимлар сигналлаш қурилмаларининг маълумотига биноан тегишли чоралар кœриши керак. бу чораларнинг янада самарадорлигига эришиш мақсадида лойиҳалашда аварияга қарши ҳимоя системаларини қўллаш лозим; булар автоматик тарзда портлаш, ёнғин, авария, бахтсиз ходиса каби ҳавфларни бартараф қилиши керак. ҳимоя системаси жиҳоз, ускуналарни ҳавфли ҳолатга олиб келган барча моддалар билан таъминловчи магистраллардан узиб қўйиши керак. мабодо ускуналардаги босим хавфли чегарага яқинлашса ҳимоя ишлаб, босим манбаидан (насос, компрессорлар) узиб қўйилиши лозим. автоматик блокировка қурилмалари аппарат ва машиналарни маълум бир алгоритм бўйича ишга тушириш, тўхтатиш зарурияти бўлганда функционал схемаларда қўлланилади. лойиҳада назарда тутилган автоматлаштиришнинг техник воситаларини танлаш имкони борича объектнинг мураккаблиги, ёнғин ва портлаш ҳавфини, ўлчанаётган муҳитнинг хоссаларини, ахборот ва буйруғ сигналларининг узатиш масофаларини, таъсир кўрсатиш муддатларини, электр ускуналарни ўрнатиш қоидалари талабларини, шунингдек, иқтисодий самарадорлигини …
5
асбоб ва марказлаштирилган назорат машиналарини қўллаш тавсия этилади. 4. мураккаб технологик жараёнларни автоматлаштиришда ҳисоблаш ва бошқариш машиналаридан фойдаланган маъқул ҳисобланади. 5. танланган ўлчаш асбобларининг аниқлик синфи технологик регламент талабларига жавоб бериши лозим. 6. жойида назорат қиладиган асбобларни танлаганда содда ва ишончлиларига (ҳимоя қобиқли кенгайиш термометри, умумий вазифали манометрлар, ҳисоблагич ва ротаметрлар, шишали сатҳ ўлчагичлар) афзаллик бериш лозим. 7. ашаддий муҳитли технологик объектларни автоматлаштиришда махсус асбобларни танлаш, мабодо иложи бўлмай қолганда нормал асбобларни ҳимоя қилиш чораларини назарда тутиш керак. функционал схемаларни бажаришга мисоллар технологик объект параметрларини назорат қилиш ва ростлаш усуллари бошқа махсус курсларда ўзлаштириш режалаштирилганини эътиборга олиб фақат типовий функционал схемаларни жадвалда (5,6 - жадвал) келтирдик. 5-жадвал автоматлаштириш воситаларини функционал схемаларда шартли ифодалашга мисоллар № т/б автоматлаштириш воситаси иф одалаш 1 жойига ўрнатилган, температурани ўлчовчи бирламчи ўзгартиргич (сезгир элемент); 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 мисол: термопара, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "автоматлаштириш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш"

1538462540_72438.docx автоматлаштириш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш режа: 1. функционал схемаларда автоматлаштириш воситалари ва асбобларини ҳарфий ва позицион ифодалаш қоидалари 2. технологик жараённинг назорат, ростлаш, бошқариш ва сигналлаш нуқталарини ажратиш 3. функционал схемадаги техник воситалар комплексини танлаш 4. функционал схемаларни бажаришга мисоллар функционал схемада автоматлаштириш воситаларини ва асбобларини ҳарфий ва позицион ифодалаш қоидалари автоматлаштириш системалари воситалари график тасвирининг юқори қисмига (суратига) функционал белгиларига мос келувчи ҳарфлар, пастки қисмига (маҳражига) позицион белгилари келтирилади (7-расм). битта технологик параметрни назорат қилиш, ростлаш ва сигналлаш учун мўлжалланган техник воситалар тўплами комплект д...

Формат DOCX, 566,0 КБ. Чтобы скачать "автоматлаштириш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: автоматлаштириш системаларининг… DOCX Бесплатная загрузка Telegram