автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш

DOCX 67 sahifa 545,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 67
у ч и н ч и б ў л и м автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш xxi боб. технологик жараёнларни автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш 21.1 - §. автоматлаштириш лойиҳасининг вазифаси ва лойиҳалаш масалалари саноатнинг кимё, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларининг амалдаги корхоналарини замоналаштириш ва янгиларини яратиш ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришнинг турли масалаларини ҳал қилиш билан боғлиқ катта ҳажмдаги ишларни бажаришни кўзда тутади. автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқиш ва бевосита ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилиш – кўп босқичли жараёндир. унга илмий тадқиқот, лойиҳалаш ва монтаж – созлаш ишлари, шунингдек, ишлатиш жараёнида автоматлаштириш тизимларининг ишончли ишлашини таъминловчи тадбирлар мажмуаси киради. замонавий ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришда ҳал қилинадиган масалалар мутахассислардан турли автоматлаштириш асбобларининг тузилиш ва ишлаш принципларини, автоматик тизимларнинг турли кўринишлари ва синфларини ясаш методларини билишни ҳам, технологик жараёнларни автоматлаштириш соҳасидаги ишлар билан бирга аниқ ва бир қийматли алмашиш мумкин бўлган умумий техник тилни эгаллашни ҳам талаб қилади. бу бирор технологик жараёнини автоматлаштиришнинг мантиқий ҳисобланган ва …
2 / 67
таъминланади, бу ҳужжат технологик жараённи автоматлаштириш лойиҳаси дейилади. 21.2 - §. автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш босқичлари янги саноат объектларини қуриш ва мавжуд корхоналарни қайта қуриш лойиҳа асосида амалга оширилади. лойиҳа техникавий ҳужжатларнинг комплексидан иборат бўлиб, буларга объектни қуриш ёки қайта қуриш заруриятини принципиал тарзда асословчи ёзувлар, ностандарт ускуналарни тайёрлаш учун лозим бўлган, шунингдек, ҳамма турдаги қурилиш – монтаж ва созлаш ишларини амалга ошириш учун керак бўлган ҳисоблашлар ва чизмалар киради. қурилаётган объектнинг мураккаблигига қараб лойиҳа маълум қисмлардан иборат бўлади. лойиҳада техника – иқтисодий, технологик, қурилиш, сантехника, электр, автоматика каби қисмлар бўлиши мумкин. автоматлаштириш лойиҳасининг бир бўлими бўлган технологик жараёнларни назорат қилиш ва автоматик ростлаш ҳамда бошқариш қисмини шу соҳага ихтисослаштирилган ташкилот ёки технологик лойиҳалаш институтининг автоматлаштириш бўлими (гуруҳи) амалга оширади. бу лойиҳа технологик жараёнларнинг рационал ишлашини ва ускуналар ишидаги хавфсизликни таъминловчи назорат ўлчов асбобларини, ростлагичлар, автоматика ва сигнализация қурилмаларини, лойиҳалаштирилаётган объектда ишлатиладиган техникавий ҳужжатларни ўз ичига олади. лойиҳалашни бажаришда лойиҳанинг технологик …
3 / 67
с кўрсатмаларга мувофиқ амалга оширилиши мумкин. ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш босқичида бошқаришнинг технологик объектлари (бто) муфассал таҳлил қилиниши керак. бунда таҳлил тизими бўлиши, ишлаб чиқариш жараёнини техник жиҳозлаш ва технология, хомашё ва тайёр махсулот сифати, жараённи бошқаришни ташкил этиш нуқтаи назаридан тадқиқ этишни кўзда тутиш лозим. таҳлил жараёнида аниқ ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари ўрганилади, жараённи ифодаловчи катталиклар аниқланади, улар орасидаги ўзаро боғланиш топилади. х1 у1 х2 у2 х3 у3 u1 u2 u3 21.1–расм. бошқариш объекти сифатида техналогик жараён 21.2-расм.. автоматлаштириш тизимларининг структура схемалари. а) – марказлаштирилмаган; б) – марказлаштирилган бир пағонали; в) – марказлаштирилган икки пағонали. бто бто бто бто бп бп бп мбп бп бп бп мбп а б в бтонинг жорий ҳолатини (21.1-расм) қуйидаги катталиклар белгилайди: дастлабки маҳсулотлар (хомашё ёки олдинги технологик жараён махсулоти) ва энергетик оқимларнинг сифати ҳамда миқдорини ифодаловчи кириш х1, х2, ..., хп катталиклар; қаралаётган жараённинг ҳолатини (температура, сарф, босим) ва хоссаларини (зичлик, …
4 / 67
ан аниқланадиган параметрларни ушлаб туриш. бу тизимларда бир турдаги тж лар учун (масалан, иситиш жараёни учун аппаратура) расмийлаштириш ва қайта ишланаётган маҳсулотнинг хоссаларидаги фарққа қарамасдан автоматлаштириш бўйича умумий ечимлардан фойдаланилади. автоматлаштириш тизимини зарур ва етарлича аниқ маълумот билан таъминловчи ростланувчи катталикни ва назорат нуқталарини тўғри танлашдадир. ҳозирги пайтда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш автоматлаштириш тизимларининг жиҳозланишининг турли даражада бўлиши билан ифодаланади. технологик бошқариш объектлари – агрегатлар, қурилмалар, ишлаб чиқариш тизимлари ва цехлари – марказлашган автоматлаштириш тизимлари билан борган – сари кўпроқ жиҳозланмоқда (21.2-расм, б). бу тизимлардан марказий бошқарув пульти (мбп) га объект тўғрисидаги барча ахборот чиқарилади. марказлаштирилган тизимлардан ишлаб чиқаришларда фойдаланиш тажрибаси қуйидаги кўринишдаги бир қатор камчиликларни аниқлади: автоматлаштириш тизимининг ишлаши ишончлилиги мбп ида хатоларни тузатиш мумкин бўлмаганлиги туфайли пасайди; мпб ни ва алоқа линияларини техник жиҳозлашга кетадиган харажатлар ошди, бу мбп даги барча оператив ахборотнинг тўпланишига боғлиқ мбп да таъмирлаш ва профилактик ишларни бажариш куну – тун ишловчи узлуксиз тж …
5 / 67
қараб кенг тарқалмоқда. бто ҳақидаги ахборотнинг мбп да тўпланиши ундан объектни оптимал бошқаришни амалга ошириш учун оператив фойдаланишга имкон беради, бу фақат технологик қурилманинг унумдорлигини ва ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг сифатини ошириб ҳамда хомашё исрофини камайтирибгина қолмай, балки бошқарувни янгича ташкил этишни ҳам – техник иқтисодий кўрсаткичларни оператив ҳисоблашни, айрим ишлаб чиқариш агрегатларининг ва умуман корхонанинг ишини мувофиқлаштиришни таъминлайди. тузилиш схемасида автоматлаштириш тизимларига эга бўлган ҳт воситалари технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари дейилади. технологик жараёнларни автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш бир ва икки босқичда бажарилади. икки босқичли лойиҳалашда техникавий лойиҳа (тл) тузилиб, иккинчи босқичда ишчи чизмалар (ич) яратилади. бир босқичли лойиҳалашда иккала босқич бирлаштирилган бўлиб, буни техник ишчи лойиҳа (тил) дейилади. бир босқичли лойиҳалаш анча қулайдир. бу ҳолда содда объектларнинг автоматлашган тизимлари лойиҳаларини тузиш ва мураккаб бўлмаган типавий лойиҳаларни жорий этиш ёки иқтисодий жиҳатдан тежамли индивидуал лойиҳаларни қайта ишлатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. технологик жараёнларнинг автоматлаштириш тизимларини ҳисоблаш машиналарини ишлатиб лойиҳалаштиришда, шунингдек, янги ўзлаштирилмаган, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 67 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш" haqida

у ч и н ч и б ў л и м автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш xxi боб. технологик жараёнларни автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш 21.1 - §. автоматлаштириш лойиҳасининг вазифаси ва лойиҳалаш масалалари саноатнинг кимё, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларининг амалдаги корхоналарини замоналаштириш ва янгиларини яратиш ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришнинг турли масалаларини ҳал қилиш билан боғлиқ катта ҳажмдаги ишларни бажаришни кўзда тутади. автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқиш ва бевосита ишлаб чиқариш жараёнларига жорий қилиш – кўп босқичли жараёндир. унга илмий тадқиқот, лойиҳалаш ва монтаж – созлаш ишлари, шунингдек, ишлатиш жараёнида автоматлаштириш тизимларининг ишончли ишлашини таъминловчи тадбирлар мажмуаси киради. замонавий ишлаб чиқаришнинг ишлаб чиқариш жараёнларини автома...

Bu fayl DOCX formatida 67 sahifadan iborat (545,8 KB). "автоматлаштириш тизимларини лойиҳалаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.