автоматлаштириш системаларининг ташқи электрли ва трубали ўтказишлар схемаларини лойиҳалаш

DOCX 545,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1538462473_72437.docx автоматлаштириш системаларининг ташқи электрли ва трубали ўтказишлар схемаларини лойиҳалаш режа: 1. ташқи электрли ва трубали ўтказишлар ҳақида умумий тушунчалар ва уларнинг тавсифлари. 2. электрли ўтказишлар усулларини танлаш. 3. электрли ўтказишларда сим ва кабелларни танлаш ва турини вазифали занжирларга тегишли бўлган ўтказишларни биргаликда узатишнинг шарт ва талаблари. 4. электрли ўтказишларда ҳимоя аппарат ва ўрнатиш конструкцияларини танлаш. ташқи электрли ўтказишлар ҳақида умумий тушунчалар ва ўтказишлар усулларини танлаш электрли узатиш ибораси кабель, симлар ва уларга тегишли бўлган маҳкамлаш, ушлаб туриш, ҳимоялаш конструкцияларининг биргалиги назарда тутилади. ташқи электрли узатишлар автоматлаштиришнинг асосий лойиҳа ҳужжатлари мажмуасига кириб, бу схема асосида монтаж ва созлаш ишлари бажарилади, шунингдек, система воситаларини эксплуатация қилишда фойдаланилади. бу чизма кўрсатмаси материаллар рм4–6–84, рм4–6–81, рм4–6–79 талабларига биноан бажарилади. электр ускуналари тузилиши қоидаларига мувофиқ электрли узатишлар қуйидагича бўлади: 1). очиқ электрли узатиш-иншоотнинг конструктив элементлари (девор, шип, ферма) бўйлаб бевосита труба, короб, лотаклар воситасида. 2). ёпиқ электр узатиш-биноларннинг девор, ертўла, пойдеворлари бўйлаб трубалар, ёпиқ …
2
иялари воситасида. б). лотаклар орқали. в). пўлат коробларда. г). пўлат ва пластмассали ҳимоя трубалар воситасида. д). эстакада, каналь ва туннель, ер ости орқали. 3). ишлаб чиқариш хоналарида симлар билан: а). пўлат коробларда. б). лотоклар орқали (чангли хоналардан ташқари). в). пўлат ва пластмассали ҳимоя трубалар воситасида. 4). ташқи ускуналарда симлар билан: а). пўлат коробларда. б). пўлат ва пластмассали ҳимоя трубалари воситасида. юқоридаги узатиш усулларини танлаганда техник–иқтисодий таҳлиллар асос қилиб олиниб, бунда атроф–муҳит шароити, хонанинг вазифаси, жиҳозларнинг жойлашиши, эксплуатация қулайлиги каби факторлар эътиборга олинади. танлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади: 1. атроф–муҳит шароитига биноан кабель ва симларнинг маркаси, ҳамда ўтказиш усули аниқланади. 2. электрли ўтказишлар имконияти бор усуллардан технологик жараён талаблари, эксплуатация қулайлиги, техник эстетика, ёнғин меъёрлари кабиларни ҳисобга олган ҳолда биттаси танланади. 3. танланган усуллардан энг осони ва иқтисодий тежамлиги танланади. электрли ўтказишларда иложи борича бир хил ўтказиш усулини танлашга ҳаракат қилмоқ лозим, мабодо ўзга электр ускуналарнинг электрли ўтказишларининг йўналишлари мос келса, …
3
учун– 0,35мм2. 2. бир симли мисли ўтказгичлар учун– 0,5мм2. 3. альюмин ўзакли симлар учун– 2мм2. қуйидаги талабларга биноан электрли ўтказишларда симлар заҳираланади: 1. ҳимоя трубаларида ўтказишлар амалга оширилганда ишчи ўтказгичларнинг 10% миқдорида. 2. мис ўзакли кабелларда ишчи ўтказгичлар сони 8 дан то 26 гача бўлганда– битта заҳира сими, 27 дан то 59 гача– 2 та, 60 дан 105 гача– 3 та, мабодо 2 дан то 7 гача бўлганда заҳира сими танланмайди. 3. альюминли кабелларда ишчи ўтказгичлар 4 дан то 10 гача бўлса– битта, 14 дан то 37 гача– иккита. 4. битта автоматлаштириш системасига тегишли бўлган ва йўналиши мос келган кабеллар гуруҳида заҳиралаш умумий йиғиндиси бўйича ҳисобланади. ташқи электрли ўтказишлар схемаларини тузиш. ташқи электрли ўтказишларни график ва жадвал усулларида бажариш мумкин. график усулда (22–расм) чизмада қуйидагилар бўлиши керак: тушунтириш жадвали, шчит пультларнинг шартли ифодаси; асбоб, улаш қутилари ва бошқа ёрдамчи аппаратураларнинг шартли белгилари; узлуксиз чизиқли электрли узатишлар. ҳар бир электрли узатиш …
4
ини лойиҳалаш. трубали ўтказишлар пневматик ва гидравлик системаларда энергияни узатишда алоқа воситалари вазифасини бажаради. функционал вазифасига биноан трубали ўтказишлар асосий ва ёрдамчиларга бўлинади. асосий трубали ўтказишларга импульсли, буйруқ ва таъминлаш, ёрдамчисига-иситувчи, совитувчи, дренажлилар киради. импульсли трубали ўтказиш назорат қилинадиган муҳитни ўлчаш воситаларининг сезгир элементларига узатиш учун ҳизмат қилади. буйруғли трубали ўтказиш буйруқ сигналларни узатиш учун мўлжалланган. пневматик ва гидравлик автоматлаштириш воситаларини сиқилган ҳаво ёки ёғ босими билан таъминлаш трубали ўтказишларининг вазифасига киради. трубали ўтказишларини лойиҳалашда қуйидаги асосий талабларга риоя этилиши керак: 1. трубали ўтказишларда технологик жиҳозларни тўхтатмасдан автоматлаштириш воситаларига ҳизмат қилсин, текшириш ва шу кабилар учун имконият бўлиши лозим. воситаларга ҳизмат қилишга асбобларни ювиш, ҳаво билан тозалаш ва импульс труба, асбобларни ажратиш суюқликлари билан тўлдириш, шунингдек, системадан суюšлик конденсаторларини чиқариш кабилар киради. 2. трубали ўтказишларда ҳосил бўладиган конденсатларни бир жойга тўплаш ва газларни чиқариш имкониятини берувчи қиялик назарда тутилиши керак. масалан, импульсли трубали ўтказишларда манометрлар учун қиялик 1:50 дан ва …
5
улаш танланади. трубали ўтказишлар чизмасида трубаларга тартиб номери қўйилади; масалан: 01,02,03 ва ҳоказо (23–расм). бу номерлар айлана ичига қўйилиб, унинг диаметри бир чизма доирасида ўзгармаслиги лозим. 23-расм. импульс трубали ташқи трубали ўтказишларга мисол. схемада элементлар рўйхати берилиши лозим, бунга беркитиш арматуралари, улаш қутилари, пневмакабеллар, трубапровод, жиҳозга улаш қисмлари ва шу кабилар киритилиши лозим. бу рўйҳат кўрсатма материаллари рму–59–78 талаблари асосида бажарилади. адабиётлар: 1. проектирование систем автоматизации технологических процессов, под ред. а.с. клюева, 2–изд., м., энергоатомиздат, 1990, стр 230–323. 2. техника чтения схем автоматического управления и технологического контроля, под ред. а.с. клюева, 3–изд., м., энергоатомиздат, 1991, стр 218–277. 3. проектирование, монтаж и эксплуатация систем автоматизации в пищевой промышленности, в.г. трегуб и др, м., агропромиздат, 1991, стр 121–143. image1.png image2.png

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"автоматлаштириш системаларининг ташқи электрли ва трубали ўтказишлар схемаларини лойиҳалаш" haqida

1538462473_72437.docx автоматлаштириш системаларининг ташқи электрли ва трубали ўтказишлар схемаларини лойиҳалаш режа: 1. ташқи электрли ва трубали ўтказишлар ҳақида умумий тушунчалар ва уларнинг тавсифлари. 2. электрли ўтказишлар усулларини танлаш. 3. электрли ўтказишларда сим ва кабелларни танлаш ва турини вазифали занжирларга тегишли бўлган ўтказишларни биргаликда узатишнинг шарт ва талаблари. 4. электрли ўтказишларда ҳимоя аппарат ва ўрнатиш конструкцияларини танлаш. ташқи электрли ўтказишлар ҳақида умумий тушунчалар ва ўтказишлар усулларини танлаш электрли узатиш ибораси кабель, симлар ва уларга тегишли бўлган маҳкамлаш, ушлаб туриш, ҳимоялаш конструкцияларининг биргалиги назарда тутилади. ташқи электрли узатишлар автоматлаштиришнинг асосий лойиҳа ҳужжатлари мажмуасига кириб, бу схема...

DOCX format, 545,5 KB. "автоматлаштириш системаларининг ташқи электрли ва трубали ўтказишлар схемаларини лойиҳалаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.