автоматлаштириш ва ўлчаш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш

PPT 772.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1535645079_67651.ppt непрерывно-дискретные системы (обзор) * автоматлаштириш ва ўлчаш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш режа: функциоал схемаларнинг вазифаси ва уларни бажарилишининг умумий тамойиллари технологик жиҳоз, ускуна ва коммуникацияларни функционал схемаларда ифодалаш функционал схемаларда автоматлаштириш воситалари ва асбобларининг шартли ҳарфий белгиланиши автоматлаштириш воситалари ва асбобларининг функционал схемаларда шартли график тасвирлаш. * функционал схемалар автоматлаштириш системалари лойиҳасининг асосий техник ҳужжати бўлиб, унда технологик объект ва автоматик назорат, ростлаш бошқариш ва шу каби воситалари биргаликда тасвирланади функционал схемаларни тузишда давлат стандарти дс21.404-85 ва кўрсатма материал рм4-4-85 талабларига риоя этилади. функционал схемаларнинг вазифаси ва уларни бажарилишининг умумий тамойиллари * функционал схемаларни лойиҳалаш жараёнида қуйидаги масалалар ҳал этилади: технологик жараённинг муқобил автоматлаштириш ҳажми аниқланади; автоматик тарзда назорат, ростлаш ва бошқариш лозим бўлган технологик параметрлар белгиланиб, техник воситалар мажмуасини танлаш мақсадида уларинг ўлчаш чегаралари, усуллари аниқланади; масофадан ва автоматик бошқариладиган ижро механизмлари танланади; технологик жиҳоз, аппарат ва ускуналарнинг автоматик тарзда ҳимоя ва блокировка этиш учун етарли бўлган ҳажми …
2
сига ишончлилик, аниқлик ва тез таъсир этиш каби талабларни ҳисобга олиш зарур. автоматлаштиришда техник воситаларнинг оммавий (серияллаб) ишлаб чиқариладиганлари асосида тузилиши лозим; бунда улар ўзининг соддалиги, ўзаро мос келиши, шчит ва пультларига ўрнатиш қулайлиги билан таснифланувчи техник мажмуаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. оммавий ишлаб чиқариладиган асбоб, техник восита ва аппаратураларини қўллаш имкони бўлмаганда янги воситаларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқ берилади. * 4. ёрдамчи энергиядан (электр ёки пневматик) таъминланувчи воситаларни танлаш технологик объектнинг ёнғин ва портлаш ҳавфлилик шароитлари билан, шунингдек ахборот ва буйруғ сигналларининг тез ишлаши ва узатиши масофасига қўйиладиган талаблар эътиборга олинади. диспетчерлик шчит ва пультларига ўрнатиладиган сигналлаш ва бошқариш аппаратураларининг чекланган бўлиши керак, акс ҳолда ҳизмат кўрсатувчи ҳодимларнинг эътиборини асосийларидан четга тортади, системани мураккаблаштиради, нарҳини ошириб юборишга олиб келади. иккинчи даражали, ёрдамчи асбоб ва автоматика воситаларини иложи борича айрим шчитларга жойлаштириб, улар ишлаб чиқариш хоналарида бўлгани маъқул. * функционал схемаларни лойиҳалашда технологик жиҳоз, ускуна ва коммуникацияларни ифодалаш функционал схемада …
3
м билан бирга ҳарф индекси ќам қўлланилиши мумкин; масалан: тоза сув-1т, қиздирилган буғ-2қ, бойитилган буғ-2б, ва шунга ўхшаш. одатда коммуникацияларни рақамли ёки рангли тасвирлаш мураккаб технологик жараёнлар учун тавсия этилиб, соддаларида қўлланмаса ҳам бўлади. * коммуникация ва трубопроводларнинг чизмаларидаги қалинлиги 0.5 дан то 1.5 мм гача бўлиб, уларнинг вазифасига қараб қалинлиги турли бўлиши мумкин; масалан, коллектор, магистрал трубопроводларни 1-1.5 мм қалинликда кўрсатиш мумкин. технологик трубопроводларнинг уланиши ва кесилиши 6-расмда кўрсатилган. * технологик жараённинг жиҳоз, ускуна ва аппаратлари чизмада 0.2 дан то 0.5 мм қалинликда чизилиб, уларнинг ўлчамлари орасидаги нисбат (масштабсиз чизилган тақдирда ҳам) сақланиши керак. ҳар бир ускуна олдига унинг номи ёки (жараён мураккаб бўлса) араб рақамларида позицион белгиси қўйилиши лозим.; ҳарф-рақам усулини ҳам қўллаш мумкин, масалан: с-5, н-7, и-3, бунда ҳарфлар ускуна номини билдиради (с-сиғим, н-насос, и-иситгич), рақам эса шундай аппаратлар мажмуасининг тартиб номерини ифодалайди. аппаратлар рақам билан белгиланганда чизманинг бўш ерида аппарат номлари кўрсатилган жадвал берилиши керак. * …
4
0,6 гача қалинликда бажарилиб, шчитга ўрнатилишини билдирувчи горизонтал чизиқ ва алоқа йўлларининг қалинлиги 0,2-0,3мм бўлиши лозим. 2,3,4-жадвалларда автоматлаштириш воситалари ва асбобларнинг функционал схемаларда шартли - ҳарфий белгилашлар келтирилган. * функционал схемаларда шартли - ҳарфий белгилашнинг баъзи-бир хусусиятлари: а -ҳарфи фақат сигналлаш функциясини бажариб, сигналлаш воситаси шчитга чақирилганми ёки асбобнинг ўзига ўрнатилганми эътиборга олинмайди. s -ҳарфли контакт қурилмани билдириб, фақат улаш, узиш, блокировка қилишни ифодалайди; мабодо у бир вақтда сигналлашни ҳам уласа, у ҳолда белгилашда s ва а биргаликда қўлланилади. н -ҳарфи айрим блок ҳолатидаги қўлда таъсир этиш қурилмаси учун белгилнади. заҳира ҳарфлар стандартда назарда тутилмаган катталикларни белгилашда қўлланилиб, чизмада унга изоҳ келтириш лозим. * 1-жадвал автоматлаштириш воситалари ва асбобларининг функционал схемаларда шартли график тасвири: * 2-жадвал функционал схемаларда автоматлаштириш воситалари ва асбобларининг шартли ҳарфий белгиланиши: * 2-жадвал davomi * 3-жадвал асбобларнинг функционал аломатларини акслантирувчи қўшимча ҳарфий белгилаш: * 4-жадвал сигнал ўзгартиргичларнинг функционал аломатларини акс эттирувчи қўшимча ҳарфий белгилаш: * назорат …
5
ятларини ифодаловчи қўшимча ҳарфий белгилашлар ҳақида гапириб беринг. сигнал ўзгарткичларининг функционал белгиларини ифодаловчи қўшимча ҳарфий белгилашлар хақида нималарни биласиз? * адабиётлар: технологик жараёнларни бошқариш системалари, юсуфбеков н.р. ва бошқалар, т.,ўқитувчи,1997,453-754 бетлар. проектирование систем автоматизации технологических процессов, справочное пособие, под ред. а.с.клюева,2-е издание, м., энергоатомиздат, 1990, стр.25-39. проектирование, монтаж и эксплуатация систем автоматизации в пищевой промышленности, трегуб в.г. и др., м., агропромиздат,1991, стр. 48-54.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "автоматлаштириш ва ўлчаш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш"

1535645079_67651.ppt непрерывно-дискретные системы (обзор) * автоматлаштириш ва ўлчаш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш режа: функциоал схемаларнинг вазифаси ва уларни бажарилишининг умумий тамойиллари технологик жиҳоз, ускуна ва коммуникацияларни функционал схемаларда ифодалаш функционал схемаларда автоматлаштириш воситалари ва асбобларининг шартли ҳарфий белгиланиши автоматлаштириш воситалари ва асбобларининг функционал схемаларда шартли график тасвирлаш. * функционал схемалар автоматлаштириш системалари лойиҳасининг асосий техник ҳужжати бўлиб, унда технологик объект ва автоматик назорат, ростлаш бошқариш ва шу каби воситалари биргаликда тасвирланади функционал схемаларни тузишда давлат стандарти дс21.404-85 ва кўрсатма материал рм4-4-85 талабларига риоя этилади. функц...

PPT format, 772.5 KB. To download "автоматлаштириш ва ўлчаш системаларининг функционал схемаларини лойиҳалаш", click the Telegram button on the left.