нурланиш пирометрлари

DOCX 8 sahifa 517,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
2.6-§. нурланиш пирометрлари юқорида кўрилган, ҳароратни ўлчашга мўлжалланган барча термометрлар термометрнинг сезгир элементи билан ўлчанаётган жисм ёки муҳит орасида бевосита контакт бўлишини тақозо этар эди. шунинг учун, ҳароратни ўлчашнинг бундай усуллари баъзан контактли усуллар деб юритилади. бу усулни қўллашнинг юқори чегараси 1800...—2500°с. аммо саноатда ва тадқиқотларда бундан юқори ҳароратларни ҳам ўлчашга тўғри келади. бундан ташқари, кўпинча ўлчанаётган жисм ва муҳит билан термометрнинг бевосита контакти мумкин бўлмайди. бундай ҳолларда ҳароратни ўлчашнинг контактсиз усули қўлланилади. нурланиш пирометрларининг ишлаш принципи қиздирилган жисмнинг иссиқлиги таъсирида ҳосил бўлган нурланиш энергиясини ўлчашга асосланган. нурланиш пирометрлари 20 дан 6000°с гача бўлган ҳароратларни ўлчашда ишлатилади. иссиқлик нурланиши нурланаётган жисм ички энергиясининг электромагнит тўлқинлари тарзида тарқалиш жараёнидан иборат. бу тўлқинлар бошқа жисмлар томонидан ютилганда улар қайтадан иссиқлик энергиясига айланади. жисмлар ҳароратига тенг бўлган электромагнит тўлқинларни 0 дан ∞ гача бўлган оралиқда тарқатади. қаттиқ ва суюқ моддаларнинг кўпи нурланишнинг узлуксиз спектрига эга, яъни барча узунликлардаги тўлқинларни тарқатадм. бошқа моддалар (соф …
2 / 8
бориши билан спектрал энергетик равшанлик, яъни маълум узунликдаги тўлқинлар (равшанлик) тезда ортади, шунингдек, йиғинди (интеграл) нурланиш сезиларли ортади. қиздирилгаи жисмларнинг кўрсатилган хоссаларидан уларнинг ҳароратини ўлчашда фойдаланилади. шу хоссаларга қараб нурланиш пирометрлари квазимонохроматик (оптик) спектрал нисбатли (рангли) ва тўлиқ нурланишли (радиацион) пирометрларга бўлинади. назарий жиҳатдан мутлақ қора жисмнинг нур чиқариши ҳодисасига асосланиш мумкин, унда нур чиқариш коэффициенти деб 1 қабул қилинади. агар жисм ўзига тушаётган нур энергиясини бутунлай ютса, у жисмни мутлақ қора жисм дейилади. барча реал физик жисмлар ўзига тушаётган нурларнинг бирор қисмини қайтариш қобилиятига эга. шунинг учун, жисмнинг нур чиқариш коэффициенти бирдан кичик, шу билан бирга у маълум жисм табиатига ҳам, унинг сиртқи ҳолатига ҳам боғлиқ. табиатда мутлақ қора жисм йўқ, аммо ўз хоссаларига кўра мутлақ қора жисмга яқин бўлган жисмлар мавжуд. масалан, қора ғадир-будир бўёқ (нефть қуруми) билан қопланган жисм барча нур энергиясинн 96% гача ютади. спектрал энергетик равшанлик ва интеграл нурланиш модданинг физик хоссаларига боғлиқ. шунинг учун, …
3 / 8
иги 0,65 ёки 0,66 мкм бўлган қизил ранг учун). вин тенгламасидан тахминан 3000 0к гача бўлган ҳароратлар учун фойдаланса бўлади. ундан ҳам юқорироқ ҳароратларда мутлақ қора жисмнинг нурланиш жадаллиги планк тенгламаси билан характерланади: (2.80) мутлақ қора жисмнинг интеграл нурланиши стефан — больцман тенгламаси билан тавсифланади: (2.81) бу ерда, со — мутлақ қора жисмнинг нурланиш доимийси; т — нурланаётган сиртнинг мутлақ ҳарорати, 0к. реал физик жисмлар энергияни мутлақ қора жисмга қараганда камроқ жадаллик билан нурлантиради. квазимонохроматик пирометр билан ҳам тўла нурланиш пирометри билан ўлчаш натижасида шартли ҳарорат деб аталадиган ҳароратга эга бўлинади. шартли ҳароратдан (равшанлик ҳароратидан) ҳақиқий ҳароратга ўтиш учун вин тенгламасини ўзгартиришдан фойдаланилади. физик жисмнинг квазимонохроматик пирометр ёрдамида ўлчанган ёруғлик ҳарорати тя бўйича ҳақиқий ҳарорати т қиймати қуйидаги тенглама билан ифодаланади: (2.82) бу ерда, тя — жисмнинг пирометр ёрдамида улчанган равшанлик (шартли) ҳарорати, 0к; λ. — тўлқин узунлиги, мкм; с2 — вин тенгламаси доимийси; еλ— жисмнинг берилган тўлқин узунлиги учун …
4 / 8
а юзасига проекцияланади. окуляр 3 ёрдамида объектнинг тасвири билан кесишган лампа толасининг тасвири кузатилади. лампа толаси таъминлаш манбаи е нинг ўзгармас токидан чўғланади. манбанинг кучланиши реостат r ёрдамида секин-аста ростлаш йўли билан объект ва тола равшанликлари тенглашгунча ошириб борилади. шу пайт объект тасвири билан кесишган толанинг қисми, расмда кўрсатилганидек, йўқолиб кетади. равшанликлари тенглашгандан сўнг ток кучини ёки лампа кучланишини ўлчайдиган асбоб билан пирометр кўрсатишлари ҳисобланади. оптик пирометрларнинг ҳароратни ўлчаш оралиғи 800°с дан 10000°с гача. йўл қўйиладиган асосий хатоликлар чегараси ±1,5% дан ошмайди. 2.24 – расм. оптик пирометрнинг принципиал схемаси оптик пирометр кўчма асбобдир. у билан узлуксиз ўлчаш ва ҳароратни қайд қилиш мумкин эмас. бундай пирометрдан фарқли ўлароқ, фотоэлементли пирометрлар (фотоэлектр пирометрлар) кўрсатишларни ёзиб олиш ва уларни масофага узатиш имконига эга. бу асбоблардан тез ўтадиган жараёнлардаги ҳароратни ўлчашда фойдаланилади. фотоэлектр пирометрларнинг ишлаш принципи фотоэлементнинг фототокни ўзгартириш хусусиятига асосланган. фототок тушаётган ёруғлик оқими интенсивлигига боғлиқ бўлиб, унинг кучи қуйидаги тенглама орқали аниқланади: …
5 / 8
элемент. 3 га тушади. фотоэлементга кассетанинг пастки тешиги орқали ҳам чўғланиш лампаси 4 дан нур оқими тушади. фотоэлементнинг галма-гал гоҳ нурланаётган жисмдан, гоҳ чўғланиш лампасидан ёритилиши ёруғлик фильтри кассетасининг олдига ўрнатилган ёруғлик модуляторининг 50 гц частота билан тебранувчи тўсиғи 5 ёрдамида таъминланади. ёруғлик фильтри кассетасида тебранувчи тўсиқ ва тешиклар шакли шундай танланганки, фотоэлементга иккала нурланиш манбаининг синусоидал ўзгарувчи нур оқимлари тушади. бунда иккала нур оқимларининг фазалари 180° га силжиган бўлади. фотоэлемент чиқишида фототок пайдо бўлади, унинг катталиги жисм ва лампа томонидан ёритилганлик даражасига боғлиқ. шу ёритилганликлар тенг бўлмаса, фотоэлемент занжирида ўзгарувчан фототок ҳосил бўлиб, у ё жисм фототоки билан, ё лампа фототоки билан устма-уст тушади. бу ток фотоэлемент чиқишида r1 резисторда кучланишнинг синусоидал тушувини ҳосил қилади, бу кучланиш с конденсатор орқали уч босқичли электрон кучланиш кучайтиргичи 6 га узатилади. фототокнинг нур оқимлари фарқига мутаносиб бўлган ўзгарувчи ташкил этувчиси 6 кучайтиргичда кучайтирилади ва фотосезгир детектор 7 орқали электрон лампага узатилади. шу …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нурланиш пирометрлари" haqida

2.6-§. нурланиш пирометрлари юқорида кўрилган, ҳароратни ўлчашга мўлжалланган барча термометрлар термометрнинг сезгир элементи билан ўлчанаётган жисм ёки муҳит орасида бевосита контакт бўлишини тақозо этар эди. шунинг учун, ҳароратни ўлчашнинг бундай усуллари баъзан контактли усуллар деб юритилади. бу усулни қўллашнинг юқори чегараси 1800...—2500°с. аммо саноатда ва тадқиқотларда бундан юқори ҳароратларни ҳам ўлчашга тўғри келади. бундан ташқари, кўпинча ўлчанаётган жисм ва муҳит билан термометрнинг бевосита контакти мумкин бўлмайди. бундай ҳолларда ҳароратни ўлчашнинг контактсиз усули қўлланилади. нурланиш пирометрларининг ишлаш принципи қиздирилган жисмнинг иссиқлиги таъсирида ҳосил бўлган нурланиш энергиясини ўлчашга асосланган. нурланиш пирометрлари 20 дан 6000°с гача бўлган ҳароратлар...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (517,0 KB). "нурланиш пирометрлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: нурланиш пирометрлари DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram