xix асрнинг 1 - ярмида ўзбекистонликларнинг ижтимоий иқтисодий ҳаёти

DOCX 31 pages 54.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги xix асрнинг 1 - ярмида ўзбекистонликларнинг ижтимоий иқтисодий ҳаёти режа: кириш. 1. xix асрнинг 1 - ярмида қўқон хонлигининг ижтимоий иқтисодий ҳаёти. 2. бухоро хонлигида давлат бошқаруви. 3. xива хонлигидаги маданий ҳаёт. 4. xулоса. кириш tарих – аслида ўзгармас тушунча. ота – бобларимиз босиб ўтган тарих босқичларини ҳеч қачон ўзгартириб бўлмайди, чунки, тарих аллақачон рўй берган. эндигини масала уни қай йўсинда ўрганишда, талқин қилишдадир. бу борада холислик, ҳаққонийлик асосий мезонни белгилайди. ана шундагина мазкур соҳа мустақил ватанимиз маънавий-сиёсий асосларининг мустаҳкам бўлишига чинакам ёрдам бера олади. ҳеч кимга сир эмаски, собиқ шўро замонида тарихимиз бир ёқлама талқин этилди, аждодларимиз зафари камситилиб, нуқсони эса оширилиб кўрсатилди. охир-оқибатда ёшлардаги миллий руҳ сустлашди, ёш авлод ота-бобаларнинг шукуҳли йўлидан деярли бехабар қолдилар. tарихни тугал билмаслик – бу гумроҳликдир[footnoteref:1]. кимки ўз ватани тарихини билмас экан унда миллий ифтихор туйғулари шаклланмай қолаверади. негаки, ватанга муҳаббат тарихини ўрганишдан бошланади. [1: ж. раҳимов. «ўзбекистон …
2 / 31
да катта аҳамият касб этади. шу боис давлатимиз президенти каримовнинг бу ҳақда тинмай ғамхўрлик қилаётганлиги бежиз эмас, албатта. “…ноёб инсоний фазилатларни асраб, авайлаш ва янада такомиллаштириш, фарзандларимизни озод ва демократик ўзбекистоннинг муносиб ўғил-қизлари этиб тарбиялаш масаласи маънавият соҳасидаги ишларимизнинг асосий йўналишини ташкил этмоғи керак. шунга кўра ватан тарихи ва маданияти, жуғрофияси ва иқтисодиётини, қадимий урф-одатларимизни ҳар томонлама ўрганиш долзарб аҳамиятга эга. боғчалардан тортиб олий ўқув юртларигача бўлган таълим-тарбия тизимларида мазкур фан ва билимларни ўқитишга муҳим сиёсий вазифа сифатида қаралмоғи лозим”[footnoteref:2]. ислом каримов саъй-ҳаракатлари билан ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошида «ўзбекистоннинг янги тарихи маркази”нинг ташкил топиши, фанлар академияси тарих институтига янги мақом берилиши, 1996 йил 16 декабрда президентимиз имзолаган “ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш тўғрисида”ги фармони ва унга асосан 3 жилдлик ўзбекистон тарихини тадқиқ этиш ва ўқитиш ишига таъсир кўрсатди. [2: i. a. karimov. “vatan sajdagoh kabi muqaddasdir”. asarlar, 3-jild, toshkent, ”o’zbekiston”, 1996, 38-bet.] xix аср бошларида …
3 / 31
шериклари билан олимхонни отиб ўлдирадилар[footnoteref:3]. [3: “ўзбекистон халқлари тарихи”. т. “фан”. 1993. 67-бет.] қўқон хонлиги ҳам бухоро амирлиги ва xива хонлиги каби мустабид давлат эди. бутун ҳокимият расман хон қўлида бўлиб, у чекланмаган ҳокимиятга эга бўлган. xон армиясига мингбоши қўмондонлик қилган. айни пайтда у бош вазир ва баъзида бош қўмондон вазифасини ўтаган. xонликда истиқомат қилувчи барча қабила аъзолари ўзларининг яшаш жойларидаги ҳудудларда ҳисоб дафтарига ёзиб қўйилар эдилар. бу тартиб хонга унинг биринчи чақириғидаёқ уларнинг тўпланиш буюрилган жойга етиб келишларни таъминлар эди. шу тариқа, қўқон хони агар зарурат тақозо этса 60 минг қўшинни ва озиқ-овқат ортилган 12000 аравани тезда йиға олиш имконига эга эди. xонликнинг ижтимоий ҳаётида руҳонийлар алоҳида мавқега эга бўлиб, улар давлат сиёсатига кучли таъсир ўтказа олганлар. уларнинг мамлакатдаги нуфузи шу даражада эдики, улар олиб борган сиёсати ўзларининг манфаатларига мос келмай қолган хонларни ҳатто “худодан қайтган”, “диндан чиққан шаккок” деб ҳам эълон қила олардилар. xонликдаги бутун суд ишлари руҳонийлар …
4 / 31
тиришга ҳуқуқий эҳтиёж уйғотди. умархон 1818-йили “амир ул-муслимин”[footnoteref:5] унвонини олади. амир умархон 1811-йилда юсуф мингбоши бошчилигида ўратепа устига қўшин жўнатади. сўнг самарқанд атрофларини талон-торож қилади. кейин эса tошкент устига юриш қилади. tошкентни эгаллаб, бу вилоятга лашкар қўшбегини ҳоким этиб тайинлаб, ражаб қўшбегини қўшин билан tуркистон тарафга жўнатади. ражаб қўшбеги tуркистонни эгаллаб, катта ўлжани қўлга киритади. умархон tуркистонга шайх бедил додхоҳни ҳоким қилиб жўнатади. [5: “ўзбекистон халқлари тарихи”. т. “фан”. 1993. 67-бет. ] ўша вақтларда самарқанд ҳокими, хитой-қипчоқ ва қорақалпоқ бийлари амир ҳайдарга қарши исён тайёрламоқда эдилар ва элчи жўнатиб бу ишда амир умархондан ёрдам сўрайдилар. амир умархон tошкентдан лашкар беклар бегини қўшини билан олиб, жиззах шаҳрини қамал қилади. қамал қирқ кунга чўзилади. ҳар иккала томондан кўп киши урушда нобуд бўлади. амир умархон ноилож қайтиб кетишга мажбур бўлади. амир умархон 1822-йили касалга чалиниб вафот этади. tахтга унинг ўғли муҳаммад али ўтқазилади. муҳаммад алихон (1822— 1842) 1806-йилда дунёга келган. отаси умархон ва …
5 / 31
лга ошмаган бўлса-да, xитой билан бу масала хусусида қулай шартнома имзолай олган. унга кўра, қўқон бу ерда қатор иқтисодий ва савдо имтиёзига эришган. ички сиёсатда эса отаси даврида ёқтирмай қолган амалдорларни қатл эттириш йўлини тутди. лекин, бу маҳаллий амалдорлар орасида хоннинг душманларини кўпайтирган холос. айни пайтда, муҳаммад алихон шариатга зид ахлоқи бузуқлик йўлига кириб кетган. натижада, у халқнинг назаридан қолган. муҳаммад алихон ва атрофидагиларнинг ахлоқий бузуқчилиги охир-оқибатда 1841-йилда қўқон шаҳрида халқ қўзғолони кўтарилишига олиб келди. қўрқиб кетган хон ўрдадан қочиб кетишга мажбур бўлди ва қўзғолончиларга ён босишдан бошқа иложи қолмади. натижада, қўзғолончиларнинг бир неча айбдорларини қатл этиш ҳақидаги талабини бажарди. xалқ қўзғолонидан муҳаммад алихоннинг душманлари усталик билан фойдаландилар. улар хонга “xон оталари бир бўлган икки туғишган синглиси бўлишига қарамай ўгай онасига уйланди. бу билан шариатни поймол этди”[footnoteref:7] деган айб қўйдилар. улар айни пайтда хоннинг бу қилмиши устидан ўзини барча мусулмонларнинг амири ва шариат ҳимоячиси деб ҳисобловчи бухоро амири насруллога арз …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "xix асрнинг 1 - ярмида ўзбекистонликларнинг ижтимоий иқтисодий ҳаёти"

ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги xix асрнинг 1 - ярмида ўзбекистонликларнинг ижтимоий иқтисодий ҳаёти режа: кириш. 1. xix асрнинг 1 - ярмида қўқон хонлигининг ижтимоий иқтисодий ҳаёти. 2. бухоро хонлигида давлат бошқаруви. 3. xива хонлигидаги маданий ҳаёт. 4. xулоса. кириш tарих – аслида ўзгармас тушунча. ота – бобларимиз босиб ўтган тарих босқичларини ҳеч қачон ўзгартириб бўлмайди, чунки, тарих аллақачон рўй берган. эндигини масала уни қай йўсинда ўрганишда, талқин қилишдадир. бу борада холислик, ҳаққонийлик асосий мезонни белгилайди. ана шундагина мазкур соҳа мустақил ватанимиз маънавий-сиёсий асосларининг мустаҳкам бўлишига чинакам ёрдам бера олади. ҳеч кимга сир эмаски, собиқ шўро замонида тарихимиз бир ёқлама талқин этилди, аждодларимиз зафари камситилиб, нуқсони эса оши...

This file contains 31 pages in DOCX format (54.4 KB). To download "xix асрнинг 1 - ярмида ўзбекистонликларнинг ижтимоий иқтисодий ҳаёти", click the Telegram button on the left.

Tags: xix асрнинг 1 - ярмида ўзбекист… DOCX 31 pages Free download Telegram