тафаккур методик ва дидактик таъминоти

PPT 50 sahifa 9,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 50
oilaviy ajrimlarning bolaning shaxs sifatida rivojlanishiga ta’siri. мавзу: “тафаккур” мавзусининг методик ва дидактик таъминотини такомиллаштириш технологияси кириш i-боб. тафаккур психологиясининг назарий ва амалий масалалари 1.1.психология фанида тафаккур муаммосининг назарий ўрганилганлиги 1.2. тафаккур эмпирик тадқиқотлар предмети сифатида ii-боб. “тафаккур” мавзусининг методик ва дидактик таъминоти (“педагогика ва психология” таълим йўналиши учун) 2.1.”тафаккур” мавзусининг маъруза матни 2.2. мавзунинг аниқлаштирилган ўқув мақсадлари ва кейслар 2.3. талабалар билимини назорат қилиш учун топшириқлар (тест, назорат саволлари ва психологик масалалар) 2.4.”тафаккур” мавзусини ўқитиш воситаси сифатида график органайзерлардан фойдаланиш 2.5. ”тафаккур” мавзусининг тақдимоти хулоса ва таклифлар фойдаланилган адабиётлар рўйхати иловалар. “умумий психология” фанининг ўқув дастури (силлабуси) глоссарий “...одaмлaримизнинг онгу тaфaккуридa рўй берaётгaн туб ўзгaришлaр улaрнинг ён-aтрофдaги воқеaлaргa муносaбaти, дaхлдорлик ҳисси, сиёсий фaоллиги вa фуқaролик позицияси тоборa ўсиб борaётгaнлигини тaъкидлaш мумкин” каримов и.а. “асосий вазифамиз-жамиятимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш жараёнларини янги босқичга кўтаришдан иборат”. психология ва умуман ижтимоий фаолият билан шуғулланувчи фанларнинг асосий вазифаси – баркамол …
2 / 50
иқишдан иборат. вазифалар тафаккур психологиясининг устувор йўналишларини назарий ва амалий таҳлил қилиш; - “тафаккур” мавзусини ўқитишда инновацион таълим технологиялари ва илғор хорижий тажрибалардан фойдаланиш йўлларини ёритиш; -“умумий психология” фани ўқув дастури мазмун моҳиятини очиб бериш; - “тафаккур” мавзусининг методик ва дидактик таъминотини ишлаб чиқиш; - олий таълим муассасаларида, хусусан педагогика ва психология йўналишларида “умумий психология” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. битирув лойиҳа ишининг назарий ва амалий аҳамияти шу билан белгиланадики, тадқиқот натижасида олинган хулосалар “умумий психология” фанидан “тафаккур” ва бошқа мавзуларни ўқитишнинг методик ҳамда дидактик таъминотини такомиллаштириш учун амалий дастур бўлиши мумкин. олинган хулоса ва билдирилган таклифлардан таълим муассасалари фаолиятида, психология фанларини ўқитишда ва такомиллаштиришда фойдаланиш мумкин. тафаккур деб нарса ва ҳодисалар ўртасидаги энг муҳим боғланишлар ва муносабатларнинг онгимизда акс эттирилишига айтилади. “тафаккур инсоннинг шундай ақлий фаолиятидирки, бу фаолият воқеликни энг аниқ, тўлиқ, чуқур ва умумлаштириб акс эттиришга (билишга), инсонни тағин ҳам оқилона амалий фаолият …
3 / 50
а рисолаларида шахснинг жамиятдаги мавқеи ва ундаги юксак инсоний фазилатларнинг фикрлаш жараёнидаги мустақил мавқеига боғлиқлигига жамоатчилик диққатини қаратди. з.т.нишанова томонидан ўқувчиларда тафаккур ва мустақил ижодий фикрлашнинг ёшга боғлиқ ривожланиши масалалари борасида бир қатор фикрлар келтирилган. тафаккур инсон ақлий фаолиятининг юксак шаклидир. тафаккур орқали биз сезги аъзоларимиз билан бевосита акс эттириб бўлмайдиган нарса ва ҳодисаларни онгимизда акс эттирамиз. умуман олганда ташқи муҳитдаги нарса ва ҳодисалар ўртасида кўз билан кўриб, қулоқ билан эшитиб бўлмайдиган ички муносабатлар ҳамда қонуниятлар мавжуд. ана шу ички боғланиш ҳамда қонуниятларни биз тафаккур орқали билиб оламиз. тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак-атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. фикр қилувчи кишининг тафаккури- объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади. шунинг учун тушунчалар нарсаларнинг бутун бир синфи, туркуми тўғрисида фикр қилади, яъни булар тафаккурнинг объекти бўлади. бир нарсага таянмаган қуруқдан қуруқ тафаккур бўлиши …
4 / 50
йта тиклаш. талаба фойдаланилаётган атамаларни; аниқ далилларни; метод ва иш тартибини, асосий тушунча, қоида ва йўлларни билади. 2. тушуниш – материални бир шаклдан бошқасида ифодалашга ўзгариши талабани материални изоҳлаши (тушунтириши, қисқа баён қилиш); талаба: далилларни, қоида ва принципларни тушунади; схема, график, диаграммаларни изоҳлайди; оғзаки материални математик ифодалашларга ўзгартиради. 3.қўллаш – ўрганган материални аниқ шароит ва янги вазиятларда қўллай олиши талаба: қонун, назарияларни аниқ амалий вазиятларда қўллайди, метод ва иш тартибини тўғри қўллашни намойиш этади, тушунчаларни ва принципларни янги вазиятларда қўллайди. 4.таҳлил – материални шундай таркибларга бўлиш керакки, бунда уни тузилиши аниқ кўринсин талаба: ёпиқ (аниқланмаган) тахминларни ажратади, хулосалар мантиғидаги хатолик ва тушиб қолдиришларни кўради, далил ва оқибатлар ўртасида фарқларни ўтказади, маълумотларни аҳамиятлилигини баҳолайди. 5. синтез – янгиликка эга бўлган, умумийликни олиш, элементларни умумлаштира олиши талаба: ижодий ишлар ёзади, тажрибани ўтказиш режасини таклиф қилади, у ёки бошқа муаммони ечиш режасини тузиш учун, турли соҳадаги билимларни қўллайди. 6. баҳолаш- аниқ мақсад учун …
5 / 50
атижалари: 1.тафаккур, фикрлаш операцияларига оид тушунчаларни ёд олади ва қайтариб айтиб беради. 2.тафаккурнинг турлари ва хусусиятлари борасидаги ғояларни далиллар билан изоҳлаб тушунтириб беради. 3.тафаккур шакллари тушунча, ҳукм ва хулоса чиқаришнинг турларига мустақил мисоллар келтиради 4.тафаккур жараёнига тегишли тушунчалар ўртасидаги хусусиятларни дифференциациялаш асосида “тоифалаш жадвалини” тўлдиради. 5.тафаккур сифатлари- мустақиллиги, мантиқийлиги ва танқидийлигини ривожлантириш тренинг дастурини ишлаб чиқади. 6.тафаккур ҳақидаги назарияларни ўрганиб уларнинг ижобий ва салбий томонларига баҳо беради. “тафаккур” мавзусига оид кейслар педагогик аннотация ўқув предмети: умумий психология мавзу: “тафаккур” кейснинг номи: тафаккур психологиясининг предмети нима? кейснинг асосий мақсади: талабаларда тафаккур ҳақидаги назарияларни таҳлилий ўрганиш кўникмасини шакллантириш, мустақил фикрлашни ривожлантириш бўйича чора – тадбирларни ишлаб чиқиш. ўқув фаолиятидан кутиладиган натижалар: тафаккур қилмасдан туриб оламни билиш имкониятига эга бўлмасликни, баъзан мустақил фикрлаш кўникмаси етишмаслиги борлиқни тўғри акс эттиришга халақит беришини кўрсатиб бериш; муаммоли вазифаларни ечишда назарий билимларни қўллаш; муаммони аниқлаб, уни ҳал қилишда ечим топиш. ушбу кейсни муваффақиятли амалга ошириш учун олдиндан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 50 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тафаккур методик ва дидактик таъминоти" haqida

oilaviy ajrimlarning bolaning shaxs sifatida rivojlanishiga ta’siri. мавзу: “тафаккур” мавзусининг методик ва дидактик таъминотини такомиллаштириш технологияси кириш i-боб. тафаккур психологиясининг назарий ва амалий масалалари 1.1.психология фанида тафаккур муаммосининг назарий ўрганилганлиги 1.2. тафаккур эмпирик тадқиқотлар предмети сифатида ii-боб. “тафаккур” мавзусининг методик ва дидактик таъминоти (“педагогика ва психология” таълим йўналиши учун) 2.1.”тафаккур” мавзусининг маъруза матни 2.2. мавзунинг аниқлаштирилган ўқув мақсадлари ва кейслар 2.3. талабалар билимини назорат қилиш учун топшириқлар (тест, назорат саволлари ва психологик масалалар) 2.4.”тафаккур” мавзусини ўқитиш воситаси сифатида график органайзерлардан фойдаланиш 2.5. ”тафаккур” мавзусининг тақдимоти хулоса ва такли...

Bu fayl PPT formatida 50 sahifadan iborat (9,0 MB). "тафаккур методик ва дидактик таъминоти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тафаккур методик ва дидактик та… PPT 50 sahifa Bepul yuklash Telegram