hotira va faoliyat

DOCX 57 sahifa 105,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 57
1 - ma'ruza 1-мавзу. хотира ва фаолият. инсон хотирасининг ташкил етувчи асосий тамойиллар. хотиранинг ривожланиши. хотиранинг бузилиши. хотирадаги индивидуал фарқлар. режа 1. хотиранинг психик жараён сифатида ўрганилиши. хотира ва унинг психифизиологик механизмлари. 2. хотира жараёнлари ва унинг турлари: ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотира, образ хотираси, психологияда эйдетик образлар, сўз-мантиқ хотираси, ихтиёрсиз хотира, ихтиёрий хотира, оператив хотира. 3. хотирадаги индивидуал фарқлар. ёшга боғлиқ сифатлари. хотиранинг нейрофизиологик ва биохимик назариялари. 4. хотирани мустаҳкамлаш қонуниятлари. ассоциация ва унинг турлари. хотира мураккаб психик жараён эканлиги, хориж психологиясида хотира борасидаги психологик фикрлари. таянч сўз ва иборалар: хотира, хотира жараёнлари, хотира турлари, хотира типлари, хотира қонуниятлари хотира ҳақида тушунча хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир. биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. киши ўзининг шу …
2 / 57
т психик жараён. алоҳида ва умумийлик намоён қилувчи ижтимоий ҳодиса барча таассуротларни ижобий қайта ишлашга йўналтирилган мнемик фаолиятдир». шуни таъкидлаш жоизки, келтирилган мазкур таъриф хотиранинг мураккаб кенг қамровли жиҳатларини тўла таъкидлаш имкониятига эга. шахснинг йўналиши унинг қизиқишида ифодаланади. кишининг қизиқиши хотирага аниқ ва кучли таъсир кўрсатади, яъни яхши эсда олиб қолишни таъминлайди. биз кўпинча у ёки бу нарса ва ҳодисаларни ёмон эсда қолдирамиз бу хотирани ёмонлигини эмас балки уларга қизиқиш йўқлигини кўрсатади. масалан, ўқувчилар ҳамма фанларни бир хил ўзлаштира олмайдилар. бу уларнинг ҳар хил хотирага эга эканликларини эмас, балки ўқитилаётган фанга қизиқишнинг ҳар хиллиги билан тушунтирилади. эсда олиб қолишга кишининг эмоционал муносабати ҳам катта таъсир кўрсатади. киши учун яққол хаяжонли реаксия вужудга келтирувчи нарсалар онгда чуқур из қолдириб пухта ва узоқ ёдда сақланади. биз бир нарсадан таъсирлансак, ўша узоқ вақт эсда сақланади. самарали хотира кишининг ирода сифатларига ҳам боғлиқдир. кучсиз, иродасиз, ишёқмас кишилар ҳар доим юзаки ёмон хотирлайдилар. аксинча, иродали, …
3 / 57
лиши ёддан чиқаришга олиб келади. хотиранинг нерв физиологик асослари эсда олиб қолиш нерв тизимининг мия эгилувчан, яъни ўзгарувчанлик қўзғатувчилар таъсирида ўзида гўё бир из тарзда қолдириш, сақлаш имконияти туфайли юзага келади. ҳар қандай инсоннинг мияси эгилувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. шахс хотирасининг сифати миянинг фаоллиги ва турли фаолиятга тўғридан–тўғри боғлиқ равишда ривожланади. атрофни ўраб олган борлиқни фаол билувчи киши ўз мияси фаолиятини тўхтовсиз кучайтиради. шу билан бирга унинг эгилувчанлик даражасини оширади. мия эгилувчанлиги вақтинча пасайишига хотира самарасининг сусайишига баъзи пайтда одамнинг толиқиши сабаб бўлади. дам олдгандан кейин яна тикланади. одатда мия эгилувчанлиги ёш ўтиши билан сусаяди. масалан, кекса кишилар гапларидан адашиб кетади, илгари гапирганлари эсдан чиқиб ўша гапни такрорлайверадилар. мия эгилувчанлигининг кўрсаткичи бош мия пўстлоғида муваққат нерв алоқаларини тезликда вужудга келиши давомли сақланиши ва уларнинг тез, осон жонлантирилиши ҳисобланади. муваққат нерв алоқалари ассосиасияларини ҳосил қилувчи физиологик механизмдир. ассосиасия бизнинг хотирамизда мустаҳкамланган ва онгимизда қайд қилинган айрим …
4 / 57
ши белгилар ва хусусиятлар бўлса, бундай нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассоциацияси юз беради. масалан ёш-қиш, иссиқ-совуқ каби нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассоциациялари ҳосил бўлади. шундай қилиб хотираларнинг нерв-физологик асосида бош мия пўстида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассосиатив боғланишлар ётади. лекин одам эсда олиб қолиш пайтида ассосиасияларни ҳосил бўлганлигини мутақо сезмайди. ҳар хил ассосиасияларнинг ҳосил бўлганини одам кейинчалк бирор нарсани эсга тушириш пайтида бўлади. хотира инсоннинг ҳолати ва фаолиятининг барча соҳаларида қатнашиши туфайли унинг намоён бўлиш шакллари, ҳолатлари, шарт-шароитлари, омиллари ҳам хилма-хил кўринишга эгадирлар. одатда хотиранинг турларига ва уларнинг муайян турларга ажратишда энг муҳим асос қилиб унинг тавсифномасини эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш, эслаш сингари жараёнларнинг амалга оширувчи фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги олинади. шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим дарсликларда хотира турлари турлича классификация қилинади. жумладан, а.в.петровский таҳрири остида чиққан «умумий психология» дарслигида қуйидаги классификация учрайди: 1. фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб: ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз мантиқ хотира. …
5 / 57
й қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриши имкониятига эга. шунинг учун ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида ҳиссий хотира тури жуда катта аҳамият касб этади. образли хотира. образли хотира тасаввурлар ва турмуш манзаралари, шунинг билан бирга, товушлар, таъмлар ранглар шакллар билан боғлиқ бўлган хотира нуридир. образ хотираси деб яққол мазмунни бинобарин нарса ходисаларнинг аниқ образларини уларнинг хусусиятлари, ва боғланишлари эсда қолдириш, онгда мустаҳкамлаш ҳамда зарурият туқилганида эсга туширишдан идорат хотира турига айтилади сўз, мантиқ хотираси мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда хулоса чиқаришлар ташқил этади. инсонда фикр ва мулоҳаза турли хил шакллар ёрдамида ифодаланганлиги туфайли уларни иродалаш фақат ўзлаштирилаётган материалларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин қилиб бериш ёки уларни сўзма-сўз ифодаланишини айнан айтиб беришга қаратилган бўлиши мумкин. агар маълумот, ахборот хабар материал маъно жиҳатидан қайта ишланмаса у ҳолда материални сўзма-сўз ўзлаштириш, мантиқий ўрганиш бўлмасдан, балки аксинча механиқ эсда олиб қолишга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 57 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"hotira va faoliyat" haqida

1 - ma'ruza 1-мавзу. хотира ва фаолият. инсон хотирасининг ташкил етувчи асосий тамойиллар. хотиранинг ривожланиши. хотиранинг бузилиши. хотирадаги индивидуал фарқлар. режа 1. хотиранинг психик жараён сифатида ўрганилиши. хотира ва унинг психифизиологик механизмлари. 2. хотира жараёнлари ва унинг турлари: ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотира, образ хотираси, психологияда эйдетик образлар, сўз-мантиқ хотираси, ихтиёрсиз хотира, ихтиёрий хотира, оператив хотира. 3. хотирадаги индивидуал фарқлар. ёшга боғлиқ сифатлари. хотиранинг нейрофизиологик ва биохимик назариялари. 4. хотирани мустаҳкамлаш қонуниятлари. ассоциация ва унинг турлари. хотира мураккаб психик жараён эканлиги, хориж психологиясида хотира борасидаги психологик фикрлари. таянч сўз ва иборалар: хотира, хотира жараёнлари, хотира турлари, ...

Bu fayl DOCX formatida 57 sahifadan iborat (105,7 KB). "hotira va faoliyat"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: hotira va faoliyat DOCX 57 sahifa Bepul yuklash Telegram