psixologiya fanining predmeti va vazifalari

DOC 332 pages 4,3 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 332
психология фанининг предмет ива мақсад ва вазифалари, психологиянинг методлари психология фанининг предмети ва вазифалари. режа: 1. психология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. психология фанининг тармоқлари. 3. психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. психология нимадан баҳс этади. психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган, психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади. ҳар кимга маълум ҳодисалар – сезгиларимиз, идрок, тасаввурларимиз, фикр, ҳис, интилишларимиз ва шунга ўхшашлар психика ҳодисалари жумласидандир. шахснинг психик ёки индивидуал ҳусусиятлари деб аталадиган ҳусусиятлар: одамнинг темпераменти (мижози), характери (феъл-атвори), қобилият, эҳтиёж, майл ва ҳаваслари ҳам психика соҳасига киради. психик (руҳий) ҳодисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган бир сўз билан аталади. психика ўзига алоҳида бир олам эмас: у органик ҳаётнинг юксак шаклларидан бўлиб, фақат ҳайвонлар билан одамларга хосдир. ҳайвонлар билан одам, ўсимликлардан фарқ қилиб, ёлғиз органик ҳаётга эга бўлибгина қолмай, балки, шу билан бирга, психик ҳаётга ҳам эгадир. лекин, маълумки, ҳайвонларнинг психик ҳаёти одамнинг психик ҳаётига қараганда соддароқдир. одам психикаси ҳайвонлар психикасидан …
2 / 332
имот. психология энг қадимий фанлардан бўлиб, бундан 2,5 минг йилга илгари жон ҳақидаги таълимот сифатида вужудга келган. vii-v асрларда ўтган қадимги грек философларининг асарларидаёқ кишининг жонли ва руҳий ҳаёти тўғрисида жуда кўп ҳилма-ҳил фикрлар баён қилинганлигини кўрамиз. бу масалалар қадимги хитой ва қадимги хинд мутафаккирларининг муҳокамаларида ҳам катта ўрин тутади. кишининг психикаси ҳақидаги мунтазам таълимотни биринчи марта аристотель (эрамиздан олдинги 384-322 йиллар) «жон ҳақида» деган китобида баён қилган. шу сабабли аристотель алоҳида фан бўлган психологияни вужудга келтирган киши ёки психология фанининг «отаси» деб ҳисобланади. узоқ вақтгача психология мустақил фан бўлмай, философия таркибига кириб келган. алоҳида илмий фан маъносидаги «психология» термини ҳам йўқ эди. бу термин xvi аср охирида пайдо бўлиб, xviii аср ўрталаридан бошлаб ҳамма ишлатадиган бўлиб қолди. психология xviii асрнинг охирида ва xix асрнинг бошларидагина мустақил фан бўлиб шаклланади. қадимги замонлардан то бизнинг замонимизгача психология соҳасида идеализм билан материализм ўртасида кураш бўлиб келди. психологиядаги бу кураш ҳамиша синфий курашнинг …
3 / 332
билан физиологик жараёнларнинг ўзаро муносабати ҳақидаги масалани талқин қилишда ё психофизик параллелизм ёки психофизик ўзаро таъсир нуқтаи назарида турадилар. психофизик параллелизм тарафдорлари физиологик ва психик ҳодисалар бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ёнма-ён (параллел равишда) воқеъ бўлади, деб ҳисоблаганлар. бу қарашга кўра, одамнинг ҳаёт фаолияти қўшилиб кетмайдиган икки оқим – органик ҳаёт билан психик ҳаётнинг ҳаракатланишидан иборат эмиш. психофизик ўзаро таъсир тарафдорлари таълимотига кўра, психик ҳодисалар билан физиологик ҳодисалар ўз табиати эътибори билан ҳар ҳил бўлсада, бир-бирига ўзаро таъсир этади: физиологик ҳодисалар психик ҳодисаларни вужудга келтиради, психик ҳодисалар эса физиологик ҳодисаларга сабаб бўла олади. бу қарашга кўра, одамнинг ҳаёт фаолияти гўё ҳаракатдаги занжир бўлиб, унда физик звено билан психик звено кетма-кет келаверади. фанга хилоф идеалистик муҳокамаларга қарама-қарши ўлароқ, далектик материализм психик ҳаёт қандайдир алоҳида, моддий бўлмаган бир нарсани зоҳир бўлиши эмас, балки материянинг юксак даражасидаги маҳсули, яъни бош миянинг ҳоссасидир деб кўрсатади. демак, психика юксак даражада ташкил топган материянинг алоҳида ҳоссаси бўлиб, …
4 / 332
лешотт, фахз ) жигардан ўт чиқиб тургани сингари миядан ҳам фикр чиқиб туради, деб билар эдилар. механистлар назарида, психик ҳодиса физиологик ҳодисанинг ўзи-ю, уни одам фақат ички, субъектив томондан идрок этар эмиш. диалектик материализм нуқтаи назаридан психика, материянинг механик ҳаракати эмас, балки ҳаракатдаги материянинг алоҳида ҳоссасидир. шунингдек, психик процесс моддий процессга боғлиқ, дeган сўздан психика, онг-физиологик жараёнлардан бошқа бир нарса эмас, деган маъно асло чиқмайди. фикр, онг – воқеликнинг сифат жиҳатидан бошқача, ўзига хос бир ҳодисасидир. психика, онг – фақат юксак даражада ташкил топган материянинг ҳоссасидир. ҳайвонлар билан одамлар организмига хос бўлган нерв системаси ана шундай юксак даражада ташкил топган материядир. психиканинг бевосита моддий субстрати (асоси) – одамнинг бош миясидир. одамнинг психикаси, онги – бош мия функциясидир. психика, онг материя тараққиётининг фақат юксак босқичларида пайдо бўлади. материя тараққий қилиб борган сари турли қонуниятлар ва ҳоссалар - механик, физик, химиявий, биологик ва бошқа қонуният ва ҳоссалар пайдо бўлади ва тараққий қилади, …
5 / 332
инг акс эттириш жараёни ўз моҳияти ва характери жиҳатидан 2-босқичдан иборатдир. 1) ҳиссий (акс эттириш) билиш бўлиб, у сезиш, ҳиссий қабул қилиш, хотира ва тасаввурлардан иборатдир. 2) ақлий билиш босқичи бўлиб, у тафаккурдан иборатдир. ҳиссий билишнинг бошланғич шакли - сезгидир. чунки ҳиссий билишнинг бошқа шакллари – ҳиссий қабул қилиш сезгига нисбатан анча мураккаб бўлиб, у сезиш асосида вужудга келади. ҳиссий қабул қилишнинг сезишдан фарқи шундаки, унда предметларнинг айрим ҳоссаларни эмас, балки предмет бир бутун ҳолда акс этади. ҳиссий билишнинг яна бир шакли тасаввурдир. ташқи таъсир натижасида вужудга келган нерв ва мия қобиғининг маълум қисмидаги қўзғалиш – сезиш, қабул қилиш – маълум давргача ўз изини қолдиради, яъни ташқи таъсир тўхтагандан сўнг қўзғалишнинг, сезишнинг изи сақланиб қолади. ўша таъсир этган предметга алоқадор бўлган, унга қандайдир муносабатда бўлган ҳодиса таъсири натижасида излар яна қайта тикланиши мумкин. мия қобиғида сақланиб қолган шу физиологик изларнинг тикланиши, қайтадан қўзғалиши тасаввур, хотирани вужудга келтиради. инсоннинг билиш жараёни …

Want to read more?

Download all 332 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "psixologiya fanining predmeti va vazifalari"

психология фанининг предмет ива мақсад ва вазифалари, психологиянинг методлари психология фанининг предмети ва вазифалари. режа: 1. психология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари. 2. психология фанининг тармоқлари. 3. психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. психология нимадан баҳс этади. психология воқеликнинг алоҳида бир соҳаси бўлган, психик (ёки руҳий) ҳаёт соҳасини ўрганади. ҳар кимга маълум ҳодисалар – сезгиларимиз, идрок, тасаввурларимиз, фикр, ҳис, интилишларимиз ва шунга ўхшашлар психика ҳодисалари жумласидандир. шахснинг психик ёки индивидуал ҳусусиятлари деб аталадиган ҳусусиятлар: одамнинг темпераменти (мижози), характери (феъл-атвори), қобилият, эҳтиёж, майл ва ҳаваслари ҳам психика соҳасига киради. психик (руҳий) ҳодисаларнинг бутун мажмуи одатда психика деган бир сўз ...

This file contains 332 pages in DOC format (4,3 MB). To download "psixologiya fanining predmeti va vazifalari", click the Telegram button on the left.

Tags: psixologiya fanining predmeti v… DOC 332 pages Free download Telegram