umumiy psixologiya

PPTX 34 pages 1.6 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 34
слайд 1 o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti 5141000 – tuproqshunoslik ta’lim yo’nalishi uchun «umumiy psixologiya» fanidan 5-mavzu. diqqat va xotira samarqand – 2020 yil reja: хотира ҳақида тушунча ва тавсифи хотиранинг нерв-физиологик асослари хотира турлари хотира жараёнлари хотирадаги индивидуал фарқлар хотирани мустаҳкамлаш қонуниятлари 1. хотира ҳақида тушунча ва тавсифи хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир. биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. киши ўзининг шу фаолияти учун муҳим бўлган воқеа, ҳодисаларни яхши эслаб қолади. аксинча, киши учун кам аҳамиятга эга бўлган нарсалар ёмон эсда қолдирилади ва тезда унутиб юборилади. шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайтсак, кўпгина адабиётларда хотира тушунчаси қуйидагича таърифланади. "индвиднинг ўз тажрибасида эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни …
2 / 34
ни шахсий тажрибани тўплаш билан боғлиқдир. тўпланган тажрибадан кейинги фаолиятда фойдаланиш қайта эсга туширишни талаб қилади. маълум материалнинг фаолиятда қатнашмай қолиши ёддан чиқаришга олиб келади. эсда олиб қолиш нерв тизимининг эгилувчан, яъни ўзгарувчанлик, қўзғатувчилар таъсирида ўзида гўё бир из қолдириш, сақлаш имконияти туфайли юзага келади. ҳар қандай инсоннинг мияси эгилувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. шахс хотирасининг сифати миянинг фаоллиги ва турли фаолиятга тўғридан-тўғри боғлиқ равишда ривожланади. атрофни ўраб олган борлиқни фаол билувчи киши ўз мияси фаолиятини тўхтовсиз кучайтиради. шу билан бирга унинг эгилувчанлик даражасини оширади. мия эгилувчанлиги вақтинча пасайиши, хотира самарасининг сусайиши, баъзи пайтда одамнинг толиқишига сабаб бўлади. дам олгандан кейин яна тикланади. одатда мия эгилувчанлиги ёш ўтиши билан сусаяди. 2. хотиранинг нерв-физиологик асослари масалан, кекса кишилар гапларидан адашиб кетади, илгари гапирганлари эсдан чиқиб, ўша гапни такрорлайверадилар. мия эгилувчанлигининг кўрсаткичи бош мия пўстлоғида муваққат нерв алоқаларини тезликда вужудга келиши, давомли сақланиши ва уларнинг тез, осон жонлантирилиши …
3 / 34
флекслар, турли ассоциатив боғланишлар ётади. лекин, одам эсда олиб қолиш пайтида ассоциациялар ҳосил бўлганлигини мутлақо сезмайди. ҳар хил ассоциацияларнинг ҳосил бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани эсга тушириш пайтида бўлади. 3. хотира турлари хотира инсоннинг ҳолати ва фаолиятининг барча соҳаларида қатнашиши туфайли унинг намоён бўлиш шакллари, ҳолатлари, шарт-шароитлари, омиллари ҳам хилма-хил кўринишга эгадирлар. одатда хотирани муайян турларга ажратишда энг муҳим асос қилиб унинг тавсифномаси сифатида эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш, унутиш сингари жараёнларни амалга оширувчи фаолиятининг хусусиятларига боғлиқлиги олинади. шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим дарсликларда хотира турлари турлича классификация қилинади. жумладан, а.в.петровский таҳрири остида чиққан "умумий психология" дарслигида қуйидаги классификация учрайди: фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб: ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз мантиқ хотира. фаолиятнинг мақсадларига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий хотира. материални қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кўра: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва оператив хотира. м.г.давлетшин таҳрири остида чиққан "умумий психология" ўқув қўлланмасида …
4 / 34
мусиқий; б) эшитиш хотираси; 5. руҳий фаолиятнинг инсон йўналишига қараб: а) феноменал; б) касбий. келтирилган хотира турларини умумий тарзда қуйидагича ифодалаш мумкин: ҳаракат хотираси – инсон фаолиятининг ҳар бир турида руҳий фаолликнинг у ёки бу кўринишларини устунлик қилишида кузатилади. масалан, ҳаракат, ҳиссиёт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг кўринишлари мавжуддир. ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб ҳаракатларда, ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда, фикр ва мулоҳазаларда акс этади. турли ҳаракатлар ва уларнинг бажарилиши тартиби, тезлиги, суръати, изчиллиги ва бошқаларни эсда қолдириш, мустаҳамлаш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳаракат хотираси деб аталади. ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси. бу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар, эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имкониятига эга. шунинг учун ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида ҳиссий хотира тури жуда катта аҳамият касб этади. воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, …
5 / 34
улоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда хулоса чиқаришлар ташкил этади. инсонда фикр ва мулоҳаза турли хил шакллар ёрдамида ифодаланганлиги туфайли уларни ифодалаш фақат ўзлаштирилаётган материалларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин қилиб бериш ёки уларни сўзма-сўз ифодаланишини айнан айтиб беришга қаратилган бўлиши мумкин. агар маълумот, ахборот, хабар, материал маъно жиҳатидан қайта ишланмаса, у ҳолда материални сўзма-сўз ўзлаштириш, мантиқий ўрганиш бўлмасдан, балки аксинча механик эсда олиб қолишга айланиб қолади. сўз-мантиқ хотирасининг вужудга келишида биринчи сигнал билан бир қаторда иккинчи сигналлар тизими асосий ҳисобланади. чунки сўз мантиқ хотираси фақат инсонгагина хос бўлган хотиранинг махсус тури ҳисобланиб, бу хотира тури ўзининг содда шакллари билан ҳайвонларга ҳам тааллуқли бўлган ҳаракат, ҳис-туйғу ва образли хотиралардан сифат, ҳам миқдор жиҳатдан кескин фарқ қилади. ана шу боисдан сўз-мантиқ хотираси бир томондан хотиранинг бошқа турлари тараққиётига асосланади, иккинчидан уларга нисбатан етакчилик қилади. шу билан бирга, бошқа турларнинг ривожланиши сўз мантиқ хотирасининг такомиллашувига узвий боғлиқдир. сўз-мантиқ хотирасининг ўсиши қолган хотира турларининг барқарорлашувини белгилайди. …

Want to read more?

Download all 34 pages for free via Telegram.

Download full file

About "umumiy psixologiya"

слайд 1 o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi samarqand davlat universiteti 5141000 – tuproqshunoslik ta’lim yo’nalishi uchun «umumiy psixologiya» fanidan 5-mavzu. diqqat va xotira samarqand – 2020 yil reja: хотира ҳақида тушунча ва тавсифи хотиранинг нерв-физиологик асослари хотира турлари хотира жараёнлари хотирадаги индивидуал фарқлар хотирани мустаҳкамлаш қонуниятлари 1. хотира ҳақида тушунча ва тавсифи хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир. биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. киши ўзининг шу фаолияти...

This file contains 34 pages in PPTX format (1.6 MB). To download "umumiy psixologiya", click the Telegram button on the left.

Tags: umumiy psixologiya PPTX 34 pages Free download Telegram