хотира ҳақида тушунча

DOC 117,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1491151407_67899.doc хотира ҳақида тушунча режа: 1. хотира ҳақида тушунча 2. хотиранинг нерв-физиологик асослари 3. хотира турлари 4. хотира жараёнлари 5. эсга тушириш ва унинг турлари. хотира ҳақида тушунча хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир. биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. киши ўзининг шу фаолияти учун муҳим бўлган воқеа, ҳодисаларни яхши эслаб қолади. аксинча, киши учун кам аҳамиятга эга бўлган нарсалар ёмон эсда қолдирилади ва тезда унутиб юборилади. шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайтсак, кўпгина адабиётларда хотира тушунчаси қуйидагича таърифланади. «индвиднинг ўз тажрибасида эсда олиб қолиши, эсда сақлаши ва кейинчалик уни яна эсга тушириши хотира деб аталади». шуни таъкидлаш жоизки, келтирилган мазкур таъриф хотиранинг мураккаб, кенг қамровли жиҳатларини тўла таъкидлаш имкониятига эга. шахснинг йўналиши унинг қизиқишида ифодаланади. кишининг …
2
ан кишилар пухта ва чуқур эслаб қоладилар. самарали хотира кишининг умумий маданиятига, унинг ақлий савиясига, билимига, уқувига фикрлаш қобилиятига, кўникмаа ва одатларига ҳам боғлиқдир. шундай қилиб, хотиранинг табиати ва унинг самаралилиги шахснинг хусусиятлари билан боғлиқдир. шахс ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифалари асосида ўзининг хотирлаш жараёнини онгли равишда тартибга солади ва бошқаради. хотира соҳасида қуйидаги асосий жараёнлар: эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш бир-биридан фарқ қилинади. бу жараёнлар фаолиятда таркиб топади ва белгиланади. маълум материални эсда олиб қолиш ҳаёт фаолияти давомида индивидуал, яъни шахсий тажрибани тўплаш билан боғлиқдир. тўпланган тажрибадан кейинги фаолиятда фойдаланиш қайта эсга туширишни талаб қилади. маълум материалнинг фаолиятда қатнашмай қолиши ёддан чиқаришга олиб келади. хотиранинг нерв-физиологик асослари эсда олиб қолиш нерв тизимининг эгилувчан, яъни ўзгарувчанлик, қўзғатувчилар таъсирида ўзида гўё бир из қолдириш, сақлаш имконияти туфайли юзага келади. ҳар қандай инсоннинг мияси эгилувчанлик хусусиятига эга бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. шахс хотирасининг сифати миянинг …
3
мизда қайд қилинган айрим воқеа ҳодисаларнинг ўзаро боғланишидир. бирор буюмни эсда олиб қолиш, бошқа буюмлар билан боғлаш орқали амалга оширилади. бу ўринда академик и.п.павловнинг қуйидаги сўзлари жуда характерлидир. «муваққат нерв боғланишлари – деб ёзади и.п. павлов ҳайвонот оламида ва бизнинг ўзимизда ҳам бўладиган энг умумий физиологик ҳодисадир. шу билан бирга у психик ҳодиса ҳамдир, турли-туман ҳаракат, таассурот бўлмаса ҳарфлар, сўзлар ва фикрлар ўртасида пайдо бўладиган боғланишлар-ки, бу боғланишларни психологлар ассоциациялар деб атайдилар». хотира, яъни эсда олиб қолиш, идрок қилинаётган нарсалардан ҳосил бўлган образлар ўртасида ассоциацияларнинг юзага келишидан иборатдир. шу боис инсон хотирасидаги ассоциациялар 3 турга ажратилади. булар ёндошлик ассоциацияси, ўхшашлик ассоциацияси ва қарама-қаршилик ассоциацияларидан иборатдир. ёндошлик ассоциациясининг асосида вақт ва фазовий муносабатлар ётади. бошқача қилиб айтганда, ёндошлик ассоциацияси бир неча нарса ёки ҳодисаларни айни бир вақтда ёки кетма-кет идрок қилишдан ҳосил бўлади. масалан, боғчада боласи ҳар куни ўзининг тарбиячи опаси ва тарбияланаётган гуруҳини идрок қилади. кейинчалик, яъни катта бўлгандан сўнг …
4
ёз-қиш, иссиқ-совуқ каби нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассоциациялари ҳосил бўлади. шундай қилиб, хотиранинг нерв-физиологик асосида бош мия пўстида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассоциатив боғланишлар ётади. лекин, одам эсда олиб қолиш пайтида ассоциациялар ҳосил бўлганлигини мутлақо сезмайди. ҳар хил ассоциацияларнинг ҳосил бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани эсга тушириш пайтида бўлади. хотиранинг нерв-физиологик механизмлари хусусида тўхталар эканмиз, сўнгги йилларда техниканинг ғоят тез ривожланиши натижасида турли эсда олиб қолувчи аппаратларга бўлган эҳтиёж бениҳоя кўпайиб кетганлигини таъкидлаш жоиз. бу ўз навбатида хотиранинг нерв-физиологик механизмларини психолог ва физиологлардан ташқари инженерлар, биохимиклар, генетиклар ҳамда кибернетиклар томонидан ўрганилишига олиб келди. натижада хотиранинг нерв физиологик механизмларини тушунтирувчи бир қанча янги назариялар майдонга келди. ана шундай назариялардан энг муҳими молекулаларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган биохимик назариядир. бу назарияга кўра бирор нарсани эсда олиб қолиш ва эсда сақлаб туриш махсус тузилишни ўзгариши билан боғлиқдир. ўтказилган текширишларга кўра, бирор нарса эсда олиб қолинганда, асосан нерв ҳужайраларининг (нейронларнинг) дендрит шохлари таркибида ўзгариш …
5
нинг у ёки бу кўринишларини устунлик қилишида кузатилади. масалан, ҳаракат, ҳиссиёт, идрок, ақл-заковат каби руҳий фаолиятнинг кўринишлари мавжуддир. ана шу руҳий фаоллик турларининг ҳар бири тегишли ҳаракатларда ва уларнинг маҳсулотларида ўз ифодасини топиб ҳаракатларда, ҳиссий кечинмаларда, туйғуларда, образларда, тимсолларда, фикр ва мулоҳазаларда акс этади. турли ҳаракатлар ва уларнинг бажарилиши тартиби, тезлиги, суръати, изчиллиги ва бошқаларни эсда қолдириш, мустаҳкамлаш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳаракат хотираси деб аталади. ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси. бу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар, эҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имкониятига эга. шунинг учун ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида ҳиссий хотира тури жуда катта аҳамият касб этади. воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, ўз-ўзимизга бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни эсда қолдириш, эсда сақлаш, эсга туширишдан иборат хотира тури ҳиссий хотира тури деб аталади. бошимиздан кечирган ва хотирамизда сақланиб қолган ҳиссиётлар ҳаракатга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хотира ҳақида тушунча" haqida

1491151407_67899.doc хотира ҳақида тушунча режа: 1. хотира ҳақида тушунча 2. хотиранинг нерв-физиологик асослари 3. хотира турлари 4. хотира жараёнлари 5. эсга тушириш ва унинг турлари. хотира ҳақида тушунча хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни эслаш ёки хотирлаш жараёнидир. биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин эгаллайди. бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. киши ўзининг шу фаолияти учун муҳим бўлган воқеа, ҳодисаларни яхши эслаб қолади. аксинча, киши учун кам аҳамиятга эга бўлган нарсалар ёмон эсда қолдирилади ва тезда унутиб юборилади. шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайтсак, кўпгина адабиётларда...

DOC format, 117,5 KB. "хотира ҳақида тушунча"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хотира ҳақида тушунча DOC Bepul yuklash Telegram