ер ости қазилмаларни муҳофаза қилиш

DOC 63,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1363264341_42167.doc ер ости қазилмаларни муҳофаза қилиш www.arxiv.uz режа: 1. ер ости бойликлари тўғрисида тавсиф. 2. баъзи қазилма бойликларини тугаб қолишининг реал хавфи. 3. илмий техника тараққиёти даврида фойдали қазилмаларга бўлган талабнинг ўсиши 4. ер ости қазилмаларидан оқилона фойдаланиш. таянч тушунчалар: фойдали қазилмалар, фойдали маъданлар, металл, нометалл, руда, минерал ва ресурслар. ер ости қазилмаларини муҳофаза қилиш деганда инсоннинг кучли таъсири остида бўлган ер қатламини муҳофаза қилиш, ўзгартириш ва фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш масалалари тушунилади. инсоният хўжалик фаолияти натижасида ернинг устки қатламига кучли таъсир кўрсатади. ер пўсти устки қатламида жойлашган минерал ресурслар инсоният ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. минерал ресурслар деганда халқ хўжалигида кенг ишлатиладиган турли қазилма бойликлар тушунилади. фойдали қазилмалар металл ва нометалл фойдали қазилмаларга бўлинади. металл фойдали қазилмаларга соф металлар, қора ва рангли металл рудалари (темир ва марганец рудалари, хромит, боксит, мис, қўрғошин, рух, никель, вольфрам, молибден, калий, сурма рудалари) ва нодир металл рудалари киради. нометалл фойдали қазилмаларга тоғ-кон кимёвий …
2
измат қилади. фан ва техниканинг ривожланиши, инсоният эҳтиёжларининг ўсиши натижасида фойдали қазилмаларни қидириш, ишлатиш ҳажми ортиб бормоқда. ҳозирги даврда инсоният фойдаланадиган минераллар ва тоғ жинсларининг сони 3500 дан ортиқдир. улардан 250 тури минерал хом ашёлар: ёқилғи ва энергетик хом ашё нефть, газ, кўмир, уран ва бошқалар; қора ва рангли металлар; кимёвий хом ашёлар, қурилиш материаллари ва ҳоказолардир. қазиб олиш жараёнида технологиянинг талабга тўла жавоб бермаслиги натижасида кўмирнинг 25 фоизигача қолиб кетади. металл рудалари бойитилганда металлнинг бир қисми ва рудамас минераллар ташлаб юборилади. минерал хом ашёлар очиқ ва ёпиқ (шахта) усулларида қазиб чиқариш мумкин. очиқ усулда олинганда қазилмадан анча тўлиқ фойдаланиш мумкин, лекин атроф муҳитга салбий таъсир жуда ошиб кетади. ер ости қазилмаларидан исрофгарчилик билан фойдаланиш минерал ресурслар танқислигига сабаб бўлади. инсоният минерал хом ашёлар қидириб ер остига тобора чуқур кириб бормоқда. масалан, наманган вилоятида очилган мингбулоқ нефть кони 5 минг метр чуқурликда жойлашган. сўнгги йилларда океаннинг ҳаётга энг бой саёз …
3
босқичда ер юзаси текисланади, ҳолати яхшиланади ва биологик рекультивациядан сўнг тупроқ қатлами ва ўсимлиги тикланади. фан-техника тараққиёти асрида ер ости бойликларидан фойдаланишда уч хусусият мавжуд. 1. ишлаб чиқаришни ривожланиши кўп миқдорда минерал ресурсларни талаб этади. 2. саноат ва қишлоқ хўжалигида фойдали қазилмаларнинг янгидан-янги турларидан фойдаланилмоқда ва уларга янги талаблар қўйилмоқда. 3. геология ва тоғ ишларида ер ости бойликларининг жойлашишдаги қонуниятларини топиш ва илмий прогноз қилиш (башорат) авж олмоқда. минерал хом-ашёнинг кўп ишлатиши, асосан, ер шарида аҳоли сонининг ўсиши ва кишиларнинг хилма-хил эҳтиёжларининг ортиб бориши билан боғлиқдир. ҳолбуки, технологиянинг ўта такомиллашмаганлигидан ҳозир олинган металларнинг деярли ярми ва кимёвий хом-ашёнинг учдан бир қисми нобуд бўлаётир. айниқса, аҳолининг ўсишига нисбатан минерал хом-ашёдан фойдаланиш суръати тезлашиб кетмоқда. бу эса баъзи бир фойдали қазилмаларни тугаб қолиш хавфини вужудга келтирмоқда. минерал ресурслардан оқилона фойдаланишда, уларни қазиб олиш жараёнида иложи борича исрофгарчиликни камайтиришга эришиш муҳим аҳамиятга эга. чунки ҳозирда минерал ресурсларни қазиб олишда кўп миқдорда зарур хом …
4
алардан ҳозирги суръатда фойдаланилса, мавжуд конларда олтин 33 йилда, висмут 34 йилда, вольфрам 35 йилда, рух 36 йилда, сурьма 33 йилда, қалай 40 йилда, асбест 42 йилда, уран 47 йилда, мис 66 йилда, симоб 71 йилда, кўмир, нефть, газ 150 йилда бошқа кўпгина минерал ресурслар 100-200 йилда тугаб қолиши мумкин. шу сабабли, дунё саноатининг минерал хом-ашёга бўлган талабини қондириш учун геологик қидирув ишларини кенгайтириб, янги конларни топиш ҳисобига уларнинг заҳираларини бир неча марта кўпайтириш керак. аммо ҳозирнинг ўзида ривожланган капиталистик мамлакатларда японияда, англияда, германия, италия, голландия, бельгияда ва бошқа давлатларда қазилма бойликларини етишмаслиги сезилиб қолди. исрофгарчилик айниқса, эски нефть конларида, хусусан ақш нинг баъзи конларида 75% га етмоқда. дунёда ҳозир жуда кўп нефть конларида нефтнинг 56% ер ости қатламларида қолиб, фақат 44% тортиб олинмоқда. бунинг устига нефтни қазиб олиш ва ташиш жараёнида ҳам унинг бир қисми нес-нобуд бўлмоқда. кўмир қазиб чиқаришда ҳам нобудгарчилик жуда катта. аслида кўмир қазишда "режалаштирилган" нобудгарчилик …
5
ликаси минерал хом ашё ресурсларига бойдир. ҳозирги вақтда ўзбекистонда 675 конда 92 хил минерал хом ашёлар аниқланган. охирги ўн йил ичида 330 дан ортиқ минерал хом ашё конлари ишга туширилди. булар рангдор, камёб ва қимматбаҳо металлар-15, нефть ва табиий газ – 38, тоғ-кимё – 4, тоғ-руда – 20 ва кўплаб қурилиш материаллари конларидир. қазилма бойликлардан тўлиқ фойдаланишнинг таъминланмаганлиги натижасида ҳар йили тоғ-кон саноатида 60 млн.тоннага яқин чиқиндилар вужудга келади ва улар 10 минг га ерга жойлаштирилади. бу чиқиндилар атроф муҳитнинг кучли ифлосланишига сабаб бўлмоқда. республикада ҳар йили саноатнинг турли тармоқларида 100 миллион тоннадан ортиқ чиқиндилар вужудга келади ва уларнинг ярми заҳарлидир. ҳозиргача ер ости чиқиндихоналарида 2 млрд. тоннадан ортиқ чиқинди тўпланган. зилзила, сурилма ва сел хавфи бўлган ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғ ҳудудларида жойлашган чиқиндихоналар экологик хавфсизлик талабларига жавоб бермайди. чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш ўзбекистондаги энг долзарб экологик муаммолардан ҳисобланади. қазилма бойликларни кам исроф бўлишини яна бир йўли қазиб олинган …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ер ости қазилмаларни муҳофаза қилиш"

1363264341_42167.doc ер ости қазилмаларни муҳофаза қилиш www.arxiv.uz режа: 1. ер ости бойликлари тўғрисида тавсиф. 2. баъзи қазилма бойликларини тугаб қолишининг реал хавфи. 3. илмий техника тараққиёти даврида фойдали қазилмаларга бўлган талабнинг ўсиши 4. ер ости қазилмаларидан оқилона фойдаланиш. таянч тушунчалар: фойдали қазилмалар, фойдали маъданлар, металл, нометалл, руда, минерал ва ресурслар. ер ости қазилмаларини муҳофаза қилиш деганда инсоннинг кучли таъсири остида бўлган ер қатламини муҳофаза қилиш, ўзгартириш ва фойдали қазилмалардан оқилона фойдаланиш масалалари тушунилади. инсоният хўжалик фаолияти натижасида ернинг устки қатламига кучли таъсир кўрсатади. ер пўсти устки қатламида жойлашган минерал ресурслар инсоният ҳаётида жуда муҳим рол ўйнайди. минерал ресурслар деганда ха...

Формат DOC, 63,0 КБ. Чтобы скачать "ер ости қазилмаларни муҳофаза қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ер ости қазилмаларни муҳофаза қ… DOC Бесплатная загрузка Telegram