абдулла авлоний 2

DOC 194,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757809.doc абдулла авлоний page абдулла авлоний (1978-1934) режа: 1. абдулла авлоний ­ хх аср замонавий ўзбек педагогикасининг асосчиси. 2. абдулла авлонийнинг ҳаёти ва ижоди. 3. абдулла авлоний - жадид мактаблари учун яратилган дарсликлар муаллифи. 4. адибнинг «адабиёт ёхуд миллий шеърлар» (5 жилддан ташкил топган) тўплами. 5. абдулла авлонийнинг «туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ» асари. абдулла авлоний ­ шоир, ёзувчи, драматург, аммо педагогика унинг ҳаётидаги муҳим саҳифани ташкил этади. у фаолиятнинг илк босқичидан то умрининг сўнгги дамларигача ўқитувчилик қилди, педагогика фанининг ҳам назарий, ҳам амалий масалалари билан мустақил шуғулланди, дарсликлар яратди. айтиш мумкинки, у мусулмон шарқи педагогикасининг катта билимдони, шу билан бирга, хх-аср замонавий ўзбек педагогикасининг асосчиси, ўзбек тили ва адабиёти ўқитиш методикаси фанининг тамал тошини қўйган мутафаккиридир. абдулла авлоний 1878-йилнинг 12 июлида тошкентнинг шайхованд таҳур даҳа, мерганча маҳалласида туғилди. бобоси мирнеъматбой асли қўқонлик бўлиб, ўқчи-ёйчи, отаси миравлон эса тўқувчи-ҳунарманд эди. у тошкентнинг руслар яшайдиган қисми пиёнбозор (ҳозирги навоий номли театр майдони)да, …
2
, русиянинг турли шаҳарларида чиқиб турган газета ва журналлар билан танишиб боради, «таржимон» газетасини ўқиб, замондан хабардор бўлди. 1904-йилда абдулла авлоний миробод маҳалласида эски мактаблардан фарқ қилувчи усули жадид мактаби очди ва ўзи мудирлик ҳамда ўқитувчилик қилди. шу вақтдан унинг педагогик фаолияти бошланди, мактабнинг довруғи тошкентнинг узоқ чеккаларига ҳам тез тарқалди. ушбу мактабнинг биринчи ўқувчиларидан, узоқ йиллар тошкент давлат университети (ҳозирги ўзбекистон миллий университети) педагогика кафедрасига мудирлик қилган, марҳум педагог олим юсуф тоҳирий мазкур мактаб ва унинг ўқитувчиси а.авлоний ҳақида қуйидаги хотираларини ёзиб қолдирган эди: «шаҳарнинг қарама-қарши чеккасида, темир йўл ишчилари истиқомат қиладиган мирободда янги типдаги мактаб очилганлиги ҳақида эшитиб қолдик. тез орада бу мактабнинг фазилатлари ҳақидаги шов-шувлар, унинг муаллими авлонийнинг довруғи бутун шаҳарга тарқалди. ҳамманинг тилида: «мирободдаги мактаб 6 ойда ўқиш-ёзишни ўргатармиш, жўғрофия, ҳисоб, табиатни ўрганиш деган дарслар ўқитилармиш», - деган гап юрарди. бизга жуда сирли туюлган бу мактабни ва унинг донишманд муаллимини кўришга ҳаммамиз ошиқардик. ниҳоят бир куни …
3
тобора шуҳрат топиб борди»1. а.авлоний биринчилардан бўлиб ушбу мактабига рус тилини ўқув предмети сифатида киритди. рус тилидан рус-тузем мактабини битириб чиққан, кейинчалик ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, абдулла авлоний номли ушбу мактабда узоқ йиллар директор бўлиб ишлаган миржалил каримов дарс берди. бундай усули жадид мактаблари халқ ўртасида қанчалик шуҳрат қозонмасин, маҳаллий мутаассиблар, мустамлакачи маъмурларнинг катта қаршиликларига дуч келди. жадид шоири таваллонинг «кимни саҳнада кўрсанг, ани жасорати бу» деган сўзлари бевосита янги мактабдорларга ҳам тааллуқли эди. чунки уларнинг бу фаолияти чинакам фидойилик эди. ҳукумат маҳаллий мактабларни ва муаллимларини иқтисодий таъминламагани етмагандай, ўқитувчилари, ўқитадиган дарслик ва китоблари, ҳатто ўқувчиларигача қаттиқ назорат остига олган эди. абдулла авлоний номидаги халқ таълим ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институтидаги а. авлоний мемориал музейида сирдарё вилоят халқ ўқув юртлари инспекторининг а.авлоний номига ёзган сўровномаси сақланади. мазкур хужжат рус тилида бўлиб, таржимаси шундай: «тошкентнинг руслар қисмида яшовчи мулла абдулла авлоновга 1914-йил 26-февралдаги аризангизга қўшимча ёзма равишда қуйидагиларни …
4
и муин шукруллаевнинг қуйидаги сўзлари замирида катта ҳақиқат ётар эди: «1901-йилдан эътиборан қўқон ва тошкентда, 1903-йилдан самарқандда янги мактаблар очила бошлади. бу мактаблар туркистоннинг катта шаҳарларида сон жиҳатидан (тақлидий суратда) бир даража кўпайган бўлса ҳам 4-5 йилдан кейин яна камайиб, фақат баъзи тузуклари давом этди. бунинг бир сабаби китобсизлик бўлса, бошқа сабаби ўқитувчиларнинг усули таълимдан хабарсизликлари эди»1. дарсликлар яратиш, уларни нашрдан чиқариш ишлари катта билим, малака ҳамда маблағ талаб қилар эди. шунинг учун ҳам тошкентда абдулла авлоний, мунавварқори абдурашидхон ўғли, самарқандда маҳмудхўжа беҳбудий, бухорода абдулвоҳид мунзим, ҳамидхўжа меҳрий, садриддий айний, қўқонда ҳамза ҳакимзода, аширали зоҳирийлар ўлкада фаолият кўрсатган дастлабки хайрия жамиятларининг, ширкатларининг ташкилотлари, муассислари эдилар. а.авлоний 1909-йилда «хайрия жамият» очди. бу жамият туркистон ўлкасида очилган биринчи расмий жамият эди. бу ҳақда оренбургда чиқадиган «вақт» ҳамда «садойи туркистон» газеталарида хабар босилган. жамиятнинг 1909-йил 12 майда расмий рўйхатдан ўтказганлиги ҳақидаги низомда унинг фаолият доираси аниқ белгиланган. унда ёшларни ўқитиш, иқтидорли ёшларни тараққиёт …
5
босмадан чиққан. бундай дарсликлар охирида муаллифи нархи ва қаердан сотиб олиш манзили берилар эди. масалан, муҳаммад расул расулийнинг «болалар боғчаси» дарслиги охирида шундай эълонни ўқиймиз: «ибтидоий мактабларнинг биринчи синф шогирдлари учун турли китоблардан олинуб, очиқ тил ва енгил таркиблар ила ёзилиш қироат китобидур. нашири «туркистон кутубхонаси». мурожаат учун адрес: эски тошканд «туркистон кутубхонаси»1. хайрия жамияти ўлкадаги барча ҳур фикрли зиёли ёшларни, бойларни ўз атрофига бирлаштирди. абдулла авлоний усули жадид мактабларини дарсликлар билан таъминлаш ишига алоҳида эътибор берди. 1905-1917-йиллар орасида ўнга яқин дарслик ва қўлланмалар яратди. бу ўринда «биринчи муаллим» алифбо дарслиги алоҳида ўрин тутади. усули савтия (товуш усули) методида биринчи бор алифбо яратган педагог саидрасул саидазизовдир. ундан кейин нисбатан мукаммал ўнга яқин алифбо дарсликлари вужудга келди. а.авлонийнинг «биринчи муаллим», абдуваҳоб ибодийнинг «таҳсилул алифбо» ҳамда муҳаммадкарим ҳожи фахриддиновнинг «раҳбари аввал» дарслик-алифболари усули маддия методида яратилган. а.авлоний «биринчи муаллим» алифбосини усули жадид мактабларининг биринчи синф ўқувчилари учун 1912-йилда в.м.ильин матбаасида босмадан чиқарди. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"абдулла авлоний 2" haqida

1662757809.doc абдулла авлоний page абдулла авлоний (1978-1934) режа: 1. абдулла авлоний ­ хх аср замонавий ўзбек педагогикасининг асосчиси. 2. абдулла авлонийнинг ҳаёти ва ижоди. 3. абдулла авлоний - жадид мактаблари учун яратилган дарсликлар муаллифи. 4. адибнинг «адабиёт ёхуд миллий шеърлар» (5 жилддан ташкил топган) тўплами. 5. абдулла авлонийнинг «туркий гулистон ёҳуд аҳлоқ» асари. абдулла авлоний ­ шоир, ёзувчи, драматург, аммо педагогика унинг ҳаётидаги муҳим саҳифани ташкил этади. у фаолиятнинг илк босқичидан то умрининг сўнгги дамларигача ўқитувчилик қилди, педагогика фанининг ҳам назарий, ҳам амалий масалалари билан мустақил шуғулланди, дарсликлар яратди. айтиш мумкинки, у мусулмон шарқи педагогикасининг катта билимдони, шу билан бирга, хх-аср замонавий ўзбек педагогикасининг асо...

DOC format, 194,0 KB. "абдулла авлоний 2"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: абдулла авлоний 2 DOC Bepul yuklash Telegram