биологиянинг ривожланиш тарихи

DOC 85.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1363266994_42192.doc www.arxiv.uz режа: 1. кадимги шарқ ва ғарбда биологиянинг ривожланиши. 2. ўрта асрларда биологиянинг ривожланиши. 3. уйғониш даврида биология фанларининг ривожланиши. 4. биология фанидаги асосий ғоялар ва улар ўртасидаги кураш. 1. биологиянинг қадимги дунёда ва ўрта асрларда ривожланиши. биологиянинг қадимги дунёда ривожланиши. ҳайвонлар ва ўсимлик- ларни одамлар учун озиқ-овқат манбаи эканлигини ҳисобга олинадиган бўлса, у ҳолда биология тарихи одамлар ғорда ҳаёт кечира бошлаган даврда, хатто ундан ҳам олдинрок бошланган дейиш мумкин. чунки овчилик билан шуғулланган ибтидоий одамлар ҳайвонларнинг ҳаёти ва ҳатти-ҳаракатларини урганишган. улар чорвачилик ва дехкончилик билан шуғуллана бошлагандан сўнг ҳайвонлар ва ўсимликларнинг тузилиши, ўсиши ва ривожланиши билан яқинроқ, таниша бошлашган. ибтидоий одамлар бошпана топган ғорларга чизилган ҳайвонларнинг расмлари ва ов манзаралари улар ҳайвонларнинг тузилишидан хабардор эканлигини кўрсатади. ҳудди шундай расмлар сурхондарё вилоятидаги кўхитанг тоғининг зировутсой дараси ғорларидан топилган. олимларнинг фикрича банкив товуғини бундан 7-8 минг йил олдин қадимги хиндистонликлар хонакилаштиришган. шарқий ва жанубий осиё (хитой, япония, ҳиндистон) цивилизациянинг энг …
2
мангу ва ўзғармаслиги тўғрисида фикрга эга бўлган. лукреций кар (милоддан аввал 99-55) тирик организмларнинг келиб чиқиши ва такомиллашуви ташқи муҳит таъсирида ўзғаришини изоҳлаб борди. биологиянинг ривожланишида араету (милоддан аввал 384-322) ва гален жолинус (131-201) катта ҳисса қўшишган. араету зоология фанининг отаси ҳисобланади. у биринчи бўлиб ҳайвонларни системага солиб урганишни таклиф этган. гален ҳайвонлар (маймун ва чўчқа)нинг ички тузилиши асосида одамнинг ички тузилишини, қон томирлари ва нервлари функциясини тасвирлаб берган биринчи физиолог - эксприментатор ҳисобланади (уша даврда одам жасадини ёриб текшириш тақиқланган эди). биологиянинг ўрта асрларда ўрта осиёда ривожланиши. ўрта асрларда ғарбий европа мамлакатларида фанлар тараққиёти деярли тўхтаб колган бир даврда ўрта осиё худудидаги давлатларда табиий фанлар жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. бу даврдаги фанлар тарихида муҳаммад мирзо хоразмий, абу носир фаробий, абу али ибн сино ва абу райхон беруний каби алломалар алоҳида ўрин тутади. беруний (973-1048) табиат 5 элемент: бўшлик,, хаво, олов, сув ва тупрокдан яратилган деб эътироф этади. унинг …
3
б қонунлари»да одам организмининг тузилиши, турли касалликлар ва уларнинг даволаш усуллри тўғрисида батафсил маълумот беради. у одам организмдаги ҳаётий жараёнлар ташки муҳит (овқатланиш, жисмоний машқ) билан боғлик деб тушунтиради. унинг кўрсатишича х,ар бир касалликнинг табиии сабабчиси бўлади; касалликдан сакланишда жисмоний машқлар ва тўғри овқатланиш катта ахдмиятга эга. овқатланиш ва нафас олиш оркали одам организмнинг ташкд муҳит билан боғланиши тўғрисидаги фикрлар унинг табиатдаги нарса ва ҳодисаларни урганишга материалистик нуқтаи-назардан ёндошганлигини кўрсатади. 2. биологиянинг уйғониш даврида ривожланиши. ҳаётни ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисидаги назарияларни инкор килиниши. уйғониш давридаги географик кашфиётлар, жумладан африка қитъаси бўйлаб саёҳатлар (1497) ва шимолий американинг очилиши (1492) ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси тўғрисида тасаввурларни янада кенгайтирди. ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига қизиқишнинг кучайиши бир канча мамлакатларда ботаника ва ҳайвонот боғларининг ташқил этилишига сабаб бўлади. бу даврда ҳайвонлар ва ўсимликлар тўғрисида кўплаб асарлар пайдо бўлади. ана шу даврда италия ботаниги а.чзальпино (1583) гули, уруғи ва мевасининг тузилишига биноан ўсимликларни классификация қилишга уриниб …
4
глиз олими у.гарвей (1628) ўзининг қон айланиш системаси тўғрисидаги таълимотни яратади. италия олими ф.редининг (1668) тажрибалари эскирган гўштда пашшалар ўз-ўзидан пайдо бўлмаслиги, балки тухумлардан чиқишини исбот этди. бу тажриба ҳаётнинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши тўғрисида таълимотга катта зарба берган бўлсада, уни батамом барҳам топишга олиб келмади. кўпчилик олимлар тухум хужайрага эга бўлмаган тубан организмлар ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин, деган фикрга эга эди. 16 асрда микроскопнинг кашф этилиши биология фанларининг бундан кейинги тараққиёти учун айниқса бекиёс аҳамиятга эга бўлди, инглиз р.гук (1665) томонидан хужайрани, голландиялик а.левенгук (1673) бир хужайрали ҳайвонлар ва сперматозоидларни, инглиз т.миллингтон (1676) ва немис р.камерариусни (1694) ўсимликларда жинсий тафовут бўлишини, италиялик м.мальпиги (1675-79) ва инглиз н.грю (1671-82) ўсимлик тўқималарини, шунингдек балиқлар тухум хужайраси (н.стено, 1667), капилляр қон томирлари (м.мальпиги, 1661) ва бошқа кўплаб кашфиётлар микроскопнинг ихтиро қилиниши билан боғлик бўлди. бу кашфиётлар эмбриологияда овистлар ва анималистлар деб аталувчи икки оқимнинг пайдо бўлишига олиб келди. улардан биринчилари организм митти муртак …
5
а бошқа органлари тузилиши белгиларига асосланиб ишлаб чикди. к.линней ҳайвонларни системага солишда уларнинг ички тузилиш белгиларини ҳам ҳисобга олганлиги туфайли унинг зоология системаси ўсимликлар системасига нисбатан табиий системага яқинроқ ҳисобланади. к.линней ўз системасида одамни сутэмизувчилар синфига ва маймунлар билан бирга приматлар туркумига киритди, лекин турларни ўзғармаслиги, дунёни илохий куч томонидан яратилганлиги тўғрисидаги метафизик ғояни ёклаб чикди. к.линнейнинг бинар номенклатураси (турни уруғ ва тур номлари билан аталиши) ўсимлик ва ҳайвонлар систематикасида айниқса жуда катта ахдмиятга эга бўлди. к.линнейнинг сунъий системаси кўпчилик табиатшунос олимларни қониктирмасди. ана шу сабабдан бир қанча олимлар табиий системани яратишга ўриниб кўришди. ботаника соҳасида бундай системани илк бор француз ботаниги а.л.жюсье 1789 йилда ишлаб чикди. ҳайвонлар ва ўсимликларни системага солиш ғояси ҳамма олимларга ҳам бир хилда маъкул бўлмади. француз табиатшуноси ж.бюффон табиатдаги хар қандай система, шу жумладан к.линней системасига ҳам катъий қарши чиқади. у ўзининг 36 томлик «табиат тарихи» асарида (1749-88) ҳайвонлар тузтишидаги умумийликни кўрсатади; яқин формалар ўртасидаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "биологиянинг ривожланиш тарихи"

1363266994_42192.doc www.arxiv.uz режа: 1. кадимги шарқ ва ғарбда биологиянинг ривожланиши. 2. ўрта асрларда биологиянинг ривожланиши. 3. уйғониш даврида биология фанларининг ривожланиши. 4. биология фанидаги асосий ғоялар ва улар ўртасидаги кураш. 1. биологиянинг қадимги дунёда ва ўрта асрларда ривожланиши. биологиянинг қадимги дунёда ривожланиши. ҳайвонлар ва ўсимлик- ларни одамлар учун озиқ-овқат манбаи эканлигини ҳисобга олинадиган бўлса, у ҳолда биология тарихи одамлар ғорда ҳаёт кечира бошлаган даврда, хатто ундан ҳам олдинрок бошланган дейиш мумкин. чунки овчилик билан шуғулланган ибтидоий одамлар ҳайвонларнинг ҳаёти ва ҳатти-ҳаракатларини урганишган. улар чорвачилик ва дехкончилик билан шуғуллана бошлагандан сўнг ҳайвонлар ва ўсимликларнинг тузилиши, ўсиши ва ривожланиши билан яқин...

DOC format, 85.0 KB. To download "биологиянинг ривожланиш тарихи", click the Telegram button on the left.