biologiya va genetika fanidan ma'ruza

PDF 27 sahifa 3,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
презентация powerpoint ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси тиббиёт биологияси ва генетикаси фанидан маъруза мавзу: тиббий таълим системасида биологиянинг ўрни. тошкент – 2020 маърузада ўрганиладиган саволлар: 1. биологиянинг предмети вазифалари, объекти, методлари ва текшириш усуллари. 2. биологиянинг ривожланиш босқичлари. 3. ҳаётнинг (тирикликнинг) хоссалари ва ривожлаиш даражалари. 4. биологик қонуниятларнинг одамларда юзага чиқишининг ўзига хослиги. одамнинг биосоциал табиати. 5. шифокорларни тайёрлашда биологиянинг ўрни ва вазифалари. 1 – маъруза мавзу: тиббий таълим системасида биологиянинг ўрни. маърузанинг мақсади: 1. талабаларга биологиянинг предмети, вазифалари, объекти, методи ва ривожланиш босқичларини тушунтириш. 2. тирикликнинг даражаларини баён қилиш ва асосий хоссаларини тушунтириш. 3. биологик қонуниятларнинг одамларда юзага чиқишининг ўзига хослигини кўрсатиш. 4. биологиянинг тиббиётда ва шифокор тайёрлашда тутган ўрни. 5. биологик қонуниятларнинг одамларда юзага чиқишининг ўзига хослиги. одамнинг биосоциал табиатини тушунтириш. маърузанинг тарбиявий аҳамияти ва вазифалари: тирикликни белгиловчи билимларнинг юзага келишида катта аҳамиятга эга бўлган ҳаётнинг моҳияти тушунчаси ва унинг …
2 / 27
ақидаги фан; зоология – ҳайвонлар ҳақидаги фан; микробиология – микроорганизмлар ҳақидаги фан; микология – замбуруғлар ҳақидаги фан; вирусология – вируслар ҳақидаги фан; палеонтология – органик олам тарихий ривожланишини ўрганадиган фан; цитология, гистология, анатомия – организмлар тузилишини ва шаклини ўрганадиган морфологик фан; биокимё, биофизика, молекуляр биология – тирикликнинг кимёвий таркиби ва физиологик хусусиятларини ўрганади; экология – барча тирик мавжудотларнинг ўзаро ва муҳит шароитлари билан ўзаро боғлиқлигини ўрганади; физиология – барча тирик организмларда кечадиган ҳаётий жараёнларни ўрганади; этология – организмларнинг ҳулқ атвори қонуниятларини ўрганади; генетика – ирсият ва ўзгарувчанлик қонуниятларини ўрганади; эмбриология ва ривожланиш биологияси – индивидуал ривожланиш қонуниятларини ўрганади; радиобиология, космик биология, биофизика, математик биология, биометрия, бионика бошқа фанлар билан биргаликда бугунги кунда пайдо бўлган биологик фанлар йўналишлари ҳисобланади; биология қуйидаги фанлар мажмуидир организмларнинг морфологик тузилишини ўрганадиган-анатомия, гистология умумбиологик – цитология, генетика, эволюцион таълимот ва бош. ёндош фанлар – биокимё, биофизика, антропология физиологик – ҳужайра, ҳайвон ва одам физиологияси демак замонавий …
3 / 27
– кимёвий биология – бу йўналиш тирик организмлар тузилишини замонавий физик–кимёвий усуллар билан ўрганади. бу ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан аҳамиятлидир. в.и.вернадский – биосфера ва ноосфера таълимотини яратиб, тирик организм, жумладан одамнинг табиатдаги ӯрни ва планетар ролини тушунтирди ҳамда уларнинг фаолияти натижасида келиб чиқиши мумкин бӯлган асоратлар ӽакида маълумотлар берди. р.вирхов ӽужайра назариясидан келиб чиққан ӽолда ӽужайра патологияси концепциясини яратди, бу концепция узоқ вақт медицина ривожланишининг асосий йӯлларини кӯрсатиб берди. бу концепция ӽужайра даражасида кечадиган патологик ӽолатларда, ӽужайрада бўладиган структуравий - кимёвий ўзгаришларга эътибор қаратиб амалий тиббиётда паталогик анатомия ва прозекторлик ишини пайдо бўлишига сабаб бўлди. а.гаррод одамларда учрайдиган касалликларни ўрганишда генетик-биокимёвий изланишларни қўллаб молекуляр патологияга асос солди ва бу билан у амалий тиббиётга касалликларга одамларнинг таъсирчанлиги ӽар-хил эканлигини ҳамда ӽар бир одамда дори препаратига жавоб реакцияси индивидуал характерга эга эканлигини кўрсатди. xx асрнинг ўрталарига келиб умумий ва экспериментал генетика ютуқлари одам генетикаси йӯналишидаги изланишларини жадаллаштирди, натижада патологиянинг янги бўлими …
4 / 27
ияси пайдо бӯлишига олиб келди ва бу йӯналиш xxi асрда истиқболли ютуқларга эга бӯлиши кутилмоқда. биологиянинг текшириш усуллари: 1.кузатиш ёки тасвирий усул; 2.солиштирма ёки таққослаш усули; 3.тарихий усул; 4.биологик тажриба (экспериментал) усул; 5.математик моделлаштириш усули. тирикликнинг маъноси ва хоссалари. биология – тириклик ӽақидаги фан, унда тириклик нима? бугунги кунда тирикликнинг маъноси қуйидагича тушунтирилади: тириклик -бу материянинг харакатдаги алоӽида шаклидир тириклик -бу организмдаги модда ва энергия алмашинувидир тириклик -бу организмнинг ӽаёт фаолиятидир тириклик -бу организмларнинг ўз - ўзини ӽосил қилиши ва шу ӽисобига ирсий ахборотни авлоддан - авлодга узатишдир демак тириклик бу биополимерлардан - оқсил ва нуклеин кислоталардан иборат махсус тузилмаларнинг ўз - ўзини ӽосил қилишини таъминлаш учун ташқаридан олинган энергиянинг фаол сарфланишидир. нуклеин кислота ӽам оқсил ӽам алоӽида -алоӽида ӽаёт субстрати бўла олмайди. улар ӽужайра ичига кириб фаолият кӯрсатгандагина ӽаёт субстрати бўла олади. ӽужайрадан ташқари улар фақат кимёвий бирикмадир. * тирикликнинг фундаментал хоссалари • ўз-ўзини бошқариш – ташқи муҳит шароитининг …
5 / 27
ҳосил бўлишидир. • ҳужайравий – бу даражанинг элементар структураси ҳужайра ҳисобланади, элементар ҳолати эса ҳужайраларнинг бўлиниши, уларнинг ривожланиши, ирсий ахборотларни тақсимланиши жараёнида оқсил биосинтезидир. • онтогенетик – бу даражанинг элементар структураси организм бўлиб, элементар ҳолати эса онтогенез қонуниятларидир. • популяцион-тур даражаси – бу даражада элементар структура бўлиб, ҳар қандай турга кирувчи популяция ҳисобланади, элементар ҳолати бўлиб эса уларнинг генетик таркибини (генофонд) ўзгартиришга қаратилган. • биосфера-биогеоценотик - бу даражанинг элементар структураси биогеоценозлар, элементар ҳолати эса биогеоценозларнинг алмашиниб туриши ҳисобланади. тирикликнинг ривожланиш даражалари 1.молекуляр даража; 2.суб ӽужайравий даража; 3.ӽужайра даражаси; 4.тўқима даражаси; 5.орган даражаси; 6.организм даражаси; 7.популяция — тур даражаси; 8.биогеоценоз даражаси; 9.биосфера даражаси. ер юзидаги барча мавжудотлар ичида тенги йӯқ ўринни одам эгаллайди, бу уларга антропогенез жараёнида алоӽида сифат кӯрсаткичли социал мавжудот бўлганлиги учун берилган. одамнинг социал мавжудотлиги уни қолган тирик табиатга қарама - қарши қилмайди, чунки одам биринчи навбатда тирик организм, у ӽайвонот оламига мансуб, шу сабабли у биологик объект …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"biologiya va genetika fanidan ma'ruza" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси гистология ва тиббий биология кафедраси тиббиёт биологияси ва генетикаси фанидан маъруза мавзу: тиббий таълим системасида биологиянинг ўрни. тошкент – 2020 маърузада ўрганиладиган саволлар: 1. биологиянинг предмети вазифалари, объекти, методлари ва текшириш усуллари. 2. биологиянинг ривожланиш босқичлари. 3. ҳаётнинг (тирикликнинг) хоссалари ва ривожлаиш даражалари. 4. биологик қонуниятларнинг одамларда юзага чиқишининг ўзига хослиги. одамнинг биосоциал табиати. 5. шифокорларни тайёрлашда биологиянинг ўрни ва вазифалари. 1 – маъруза мавзу: тиббий таълим системасида биологиянинг ўрни. маърузанинг мақсади: 1. талабаларга биологиянинг предмети, вазифалари, объекти, методи ва ривожланиш босқичла...

Bu fayl PDF formatida 27 sahifadan iborat (3,0 MB). "biologiya va genetika fanidan ma'ruza"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: biologiya va genetika fanidan m… PDF 27 sahifa Bepul yuklash Telegram