tibbiy biologiya, umumiy genetika moduliga kirish

PPT 83 pages 7.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 83
слайд 1 мавзу: tibbiy biologiya, umumiy genetika moduliga kirish. hujayra biologiyasi. mavjudodlarning tiriklik darajasi. orgonoidlar yadro. fan: tibbiy biologiya. umumiy genetika. 1-маъруза мавзу: тиббий биология, умумий генетика модулига кириш. хужайра биологияси. мавжудодларнинг тириклик даражаси. органоидлар, ядро. режа: 1. биологиянинг предмети ва текшириш усуллари 2. биологиянинг ривожланиш босқичлари 3. тирикликнинг хоссалари ва даражалари 4. хужайра биологияси 5. мавжудодларнинг тириклик даражаси 6. хужайра органоидлари, ядро. биология атамаси (биос – ҳаёт, логос – фан) деган маънони англатади. бу атамани бир-биридан бехабар ҳолда француз олими ж. б ламарк ва г.тревирануслар томонидан тирик табиатнинг алоҳида бир ҳолати бўлган ҳаёт хақидаги фан дейилиб хiх асрнинг бошида киритилди. бу атама т.роозе (1797) ва к.бурдах (1800) асарларида ҳам қайд қилинган. биологиянинг вазифалари: тирикликнинг барча қонуниятларини, моҳиятини ва тирик мавжудотларнинг систематикасини ўрганишдан иборат. ўқув фани сифатида биологиянинг предмети бўлиб тирикликнинг ҳар хил кўринишлари: тузилиши, физиологияси, организмларнинг индивидуал ва тарихий ривожланиши, уларнинг бир-бири билан ва ташқи муҳит билан ўзаро муносабатлари …
2 / 83
организмлар тузилишини замонавий физика – кимёвий усуллар билан ўрганади. бу биологиянинг тез ривожланаётган йуналиши бўлиб, ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан аҳамиятлидир. биологиянинг ривожланиш босқичлари замонавий биология илдизлари қадим – қадимларга бориб тақалади, бу фаннинг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар ҳам кўп, уларнинг айримлари ҳақида тўхталамиз. гиппократ (эр. олдин 760 – 360 йиллар) – биринчи бўлиб, ҳайвонлар ва одамнинг тузилишини тушинтирди ва касаллик келиб чиқишида муҳит омиллари ҳамда ирсиятнинг ўрнини кўрсатди. гиппократ тиббиётнинг асосчиси ҳисобланади. клавдий гален – биринчи марта одам ва маймунларни анатомик жиҳатдан таққослаб ўрганди. у марказий ва периферик нерв системасини ўрганган. леонардо да винчи(1452 – 1519) – бўғимларда суякларнинг боғланиш услубларини, юрак фаолиятини, кўзнинг кўриш функциясини, одам ва ҳайвонлар суякларининг ўҳшашлигини ўрганган. карл бэр(1792 – 1876) – ўзининг ишларида гомологик органлар назарияси ва ҳомилалар ўхшашлиги қонунлари ҳақида кўп маълумотлар берди унинг бу ишлари эмбриология ривожланишига илмий асос бўлиб ҳизмат қилади барча тирик мавжудотларнинг келиб чиқиши бир эканлигини тасдиқловчи энг …
3 / 83
к.корренс, к.чермаклар (1900), т.морган (1910-1916). дж.уотсон ва ф.крик (1953) лар томонидан ирсиятнинг фундаментал қонуниятларининг очилиши биологияда жуда катта янгилик бўлиб ирсий ахборотларнинг ҳужайрадан ҳужайрага, ҳужайра орқали индивиддан индивидга узатилишининг умумий механизмини тушунтириш имконини бериб, бу ахборотларни биологик тур чегарасида тарқалишини ҳам асослаб берди. ирсият қонуниятлари ҳақидаги маълумотлар органик олам ягоналиги ҳақидаги фикрни асослаш учун ҳам зарур, чунки бу қонуниятлар ҳисобига жинсий кўпайиш онтогенез ва авлодлар алмашинуви каби муҳим биологик ҳолатларни тушуниш имконияти тўғилди. биология фанини ривожланишига хисса қўшган олимлар в.и.сукачев – биоценоз ҳақида, а.тенсли – экологик системалар ҳақида тушунчалар бериб – табиатда доимий бўлиб турадиган тириклик хоссаси модда ва энергия алмашинувини таьминловчи универсал механизмини тушунтирдилар. биология системасига кирувчи фанлар: биологиянинг тиббиёт фанлари билан ҳамкорлиги: 1.биология 7. иммунология 2. гистология 8. биофизика 3. анатомия 9. молекуляр биология 4. физиология 10. генетика 5. биокимё 11. молекуляр генетика 6. микробиология 12. морфология пат,физиология биология доя-гинекология пат,анатомия хирургия суд,тиббиёт иммунология гигиена, экология аллергология эпидемиология …
4 / 83
и тушинтиришди. одамлардаги касалликларни ген даражасида диагностика қилишнинг ўсиб бориши ирсий материални генотерапия ва генопрофилактика қилиш имкониятларини очди. фаннинг юқорида келтирилган йўналишларининг ривожланиши ва ютуқлари натижасида молекуляр биология ва генетик инженерия фани ютуқлари тиббиёт учун ишлайдиган ишлаб чиқариш – тиббиёт биотехнологияси пайдо бўлишига олиб келди ва бу йуналиш ххi асрда истиқболли ютуқларга эга бўлиши кутилмоқда. ҳаёт эволюцияси. мослашиш. прогресс. энергия ва ахборотлар билан таъминланиш биринчи пайдо бўлган организмларни замонавий фан прокариотлар деб номлади. улар ўзининг оддий тузилиши ва функцияси билан бошқалардан ажралиб туради, уларга бактериялар ва кўк-яшил сувўтлар киради. уларнинг содда тузилганлигини ирсий ахборотларининг ҳажми жуда кичкиналиги билан тасдиқласа бўлади. масалан, ҳозирги ва қадимги бактерияларнинг ирсий ахборотларини таққосласак ҳозирги пайтдаги ичак бактериялари днк сининг узунлиги 4х106 жуфт нуклеотидларга тенг бўлиб, қадимги прокариотларнинг днкси ҳам шундай бўлганлигини кўрсатади. бу организмлар ер юзида 2 млрд йилдан ортиқ ҳукмронлик қилишган. уларнинг эволюцияси биринчидан фотосинтез механизмининг пайдо бўлиши билан иккинчидан эса эукариот типидаги организмларнинг …
5 / 83
инг хоссалари: 1.модда ва энергия алмашинуви, 2.ўз-ўзини тиклаш, ўз-ўзини бошқариш ва ҳосил қилиш, 3.ирсият ва ўзгарувчанлик, 4.ўсиш ва ривожланиш, 5.таъсирчанлик 6. дискретлик шифокорларни тайёрлашда биологиянинг ўрни ва вазифалари ҳозирги вақтда одамларда учрайдиган ирсий касалликларнинг 4000 дан ортиқ хили маълум. шифокор генетика ҳақидаги билимларга эга бўлмасдан одамларда учрайдиган ирсий касалликларни аниқлаш, даволаш ва тиббий – генетик маслаҳат бериш ишларини олиб бориш имкониятига эга бўлмас эди. кўпчилик туғма аномалиялар муҳит омилларининг ноқулай таъсири натижасидир, уларнинг профилактикаси билан шуғулланиш учун шифокор ривожланиш биологияси ҳақидаги билимларга эга бўлмоғи зарур инсоннинг саломатлиги кўп жиҳатдан атроф муҳит ҳолатига боғлиқ, шу сабабли шифокор экология, биосфера, экологик системаларнинг ривожланиш қонуниятлари ҳақида маълумотларни билмоғи зарур. экология ҳақидаги билимлар табиатга илмий асосланган ҳолда ёндашиш, табиий бойликлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга имкон яратади. замонавий биология жамиятнинг ҳаёти ва амалиёти билан чамбарчас боғлиқ. генетик инженерия ва биотехнологиянинг ривожланиши биологияни табиат ўрнини босувчи восита бўлиб шакллантирди прокариот ҳужайралар. прокариотлар ер юзидаги …

Want to read more?

Download all 83 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tibbiy biologiya, umumiy genetika moduliga kirish"

слайд 1 мавзу: tibbiy biologiya, umumiy genetika moduliga kirish. hujayra biologiyasi. mavjudodlarning tiriklik darajasi. orgonoidlar yadro. fan: tibbiy biologiya. umumiy genetika. 1-маъруза мавзу: тиббий биология, умумий генетика модулига кириш. хужайра биологияси. мавжудодларнинг тириклик даражаси. органоидлар, ядро. режа: 1. биологиянинг предмети ва текшириш усуллари 2. биологиянинг ривожланиш босқичлари 3. тирикликнинг хоссалари ва даражалари 4. хужайра биологияси 5. мавжудодларнинг тириклик даражаси 6. хужайра органоидлари, ядро. биология атамаси (биос – ҳаёт, логос – фан) деган маънони англатади. бу атамани бир-биридан бехабар ҳолда француз олими ж. б ламарк ва г.тревирануслар томонидан тирик табиатнинг алоҳида бир ҳолати бўлган ҳаёт хақидаги фан дейилиб хiх асрнинг бошида киритилди....

This file contains 83 pages in PPT format (7.7 MB). To download "tibbiy biologiya, umumiy genetika moduliga kirish", click the Telegram button on the left.

Tags: tibbiy biologiya, umumiy geneti… PPT 83 pages Free download Telegram