такелаж ишлари, уларни амалга ошириш жиҳозлари ва мосламалари

DOC 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1476475387_65650.doc такелаж ишлари, уларни амалга ошириш жиҳозлари ва мосламалари режа: 1. жиҳоз ва монтаж кранларини объектга келтириш 2. жиҳоз ва конструкцияларни корхона ичида кўчириш 3. монтаж ишларининг моддий-техника воситалари 4. жиҳозлар учун пойдевор. 5.фундаментни статик ҳисоблаш. 1. жиҳоз ва монтаж кранларини объектга келтириш жиҳозларни узоқ масофаларга темир йўл транспортида ташийдилар. ташиладиган жиҳозлар габаритлари маълум талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим, акс ҳолда уларни ташишда темир йўл транспортининг махсус розилиги лозим бўлади. жиҳознинг максимал баландлиги рельсдан бошлаб ҳисобланганда 5300 мм., кенглиги 4450 мм.дан ошмаслиги лозим. бунда жиҳознинг оғирлик марказининг платформа бўйлама ўқига нистбатан максимал силжиши 0,1 мм.дан ошмаслиги лозим. монтаж кранларини ташишда бир нечта темир йўл платформасидан фойдаланилади. жиҳозларни 100-300 км. масофага ташишда трайлер ишлатилади. бунда жиҳозни прицеп устида силжимайдиган қилиб қотиришга эътибор бериш лозим. 2. жиҳоз ва конструкцияларни корхона ичида кўчириш такелаж ишларини бошлагунча корхонада монтаж зонасига элтадиган йўллар, майдончалар тайёрланади. жиҳоз ва конструкцияларни ташишнинг унумли ва тарқалган усули авторанспорт, трактор …
2
жиҳозни тинч ҳолатидан қўзғатишда ишқаланиш коэффициенти ҳаракат ҳолатидагидан 1,5 марта ортиқ , шунинг учун тортиш кучини 50% га ошириш лозим: ишқаланиш коэффициентининг қиймати сирпанувчи сиртлар материалига боғлиқ . пўлатнинг бетондаги ишқаланиш коэффициенти пўлат - пўлат учун ёғоч - бетон учун жиҳозни ғўлалар ёрдамида силжитишда тортиш кучи қуйидагича аниқланади: горизонтал йуналишда (5) қия текисликда (6) бу ерда: d - ғўла даметри. - юк ва ғўла ёки ғўла ва сирпаниш сирти орасидаги ишқаланиш коэффициентлари. (пўлат - бетон учун 0,06, пўлат - пўлат учун 0,05 пўлат - ёғоч учун 0,07) да тортиш кучи (7) ҳисобланган қиймат бўйича тортиш арқони ва полиспаст ҳисобланади ва тортиш механизми танланади. жиҳозни цех ичида силжитишда аксар ҳолларда электр ёки қўл чиғириқлари ишлатилади. 3 - расмда уларни устунларга маҳкамлаш тасвирланган. 3-расм. бино устунларига маҳкамлаш схемалари. а- электр чиғириқ учун; б- дастаки ричагли чиғириқ ва блок учун; в - ёй учун; 1 - полиспаст юрувчи ини; 2 - чиғириқ асоси; …
3
у ерда, q - тележканинг юк билан биргаликдаги вазни, т; - рельс қиялик бурчаги, град; - тортиш коэффициенти; (12) бу ерда f - тележка ўқларининг цапфадаги сирпаниш ишқаланиш коэффициенти; - тележка ўқи цапфадаги диаметри, см; - ғилдиракнинг тебраниш ишқаланиш коэффициенти; - ғилдирак диаметри. арқонни мустаҳкамликка ҳисоблаш формуласи (13) - арқоннинг узилиш кучи (гост бўйича); s - арқон тармоқларининг мукаммал таранглик кучи. 3. монтаж ишларининг моддий-техника воситалари асосий монтаж асбобларига ўлчов рулеткаси, монтаж чизғичлари, шоқул, обтарози ва слесарь йиғиш асбоблари киради. ӯлчов рулеткалари ўлчов-белгилаш ишларида ишлатилади. монтаж чизғичлари деталларнинг тўғри чизиқ лилиги ва текислигини, жиҳозларнинг горизонталлигини текшириш учун керак. гидростатик обтарози бир-биридан l масофада жойлашган жиҳозларнинг баландлигини +1...2 мм. аниқ ликда текшириш учун ишлатилади. (туташ идишлар қоидасига асосан). кўтариш ва транспорт механизмларига таль, тельфер, лебедка, домкрат, блок полистпастлар киради. кўтариш ва транспорт машиналарига эса автомобиль ва минора кранлар, автопогрузчиклар киради. такелаж ишлари жиҳозларни юклаш, тушириш ва уларни горизонтал ёки вертикал силжитишдан …
4
и кўчиришда ишлатилади. уларнинг юк кўтариш қобилияти 18-40 т.гача бўлиши мумкин. чиғириқлар юкни вертикал, горизонтал ва оғма текисликда кўчиришда ишлатилади. уларнинг дастаки ва электр турлари мавжуд бўлиб, юк кўтариш қобилияти 0,5-12,5 т.гача, арқон узунлиги 80-800 м.гача бўлади. домкратлар (4 - расм) жиҳозни фундамент устида текислашда ишлатилади. уларнинг винтли (юк кўтариш қобилияти 3-20 т.), рейкали ( 3-20 т), гидравлик (10-20 т) турлари мавжуд. 4- расм. домкратлар. а -винтли, б-рейкали, в - гидравлик. 1-корпус, 2 - тутқич, 3 - трещотка, 4-гайка, 5,8 - каллак, 6 - винт, 7 - рейка, 9-лапа, 10- плунжер, 11- дастак, 12- манометр, 13-бак, 14-шланг, 15-насос, 16 - цилиндр. тал жиҳозни вертикал кўчиришда ишлатилади. улар червякли, шестерняли бўлиши мумкин (5 - расм). уларнинг юк кўтариш қобилияти 0,25 - 3 т.гача бўлади. 5-расм. таллар. а - дастаки червякли, б - юк кўтариш қобилияти 2-3т. бўлган электр; 1- илгак, 2- червякли шестерня, 3- ғилдирак, 4 - блок, 5- занжир, 6 …
5
л юкларни кўтаришда, кўп роликли блоклар эса оғир юкларни кўтаришда ишлатилади. траверсда юк илгаги ўрнатилган бўлиб, у ўқ атрофида эркин айланади. блок диаметри арқон диаметри ва тузилиши, ишлатилиш режими ва кўтариш туридан боғлиқ коэффициентлар ҳисобга олинади. блок диаметри камида 16 - 20 арқон диаметрига тенг бўлиши керак. полиспаст вазни механизм юк кўтариш қобилиятидан юқори бўлган юкларни кўтариш ва кўчиришда ишлатилади. полиспаст юк учун мўлжалланган илгакли осма блок ва таянчга осиш учун мўлжалланган ҳалқали қўзғалмас блокдан иборат. блок ролликлари орқали полиспаст ишчи тармоқларини ҳосил қилувчи арқон ўтказилган. арқон эркин учи қўзғалувчан ва қўзғалмас блокда ҳам бириктирилиши мумкин. полиспаст танлашда юк вазни, чиғириқ юк кўтариш қобилияти ва блок роликларидаги ишқ аланиш коэффициентини билиш керак. пўлат арқонлардан тайёрланган строплар юкни кўтариш механизми илгакларига маҳкамланган ёки монтаж полиспастларини такелаж воситалари билан улаш учун ишлатилади. строплар турлари 7 ва 8 - расмларда, стопровка схемалари 9 - расмда кўрсатилган. 7-расм. бир тармоқли инвентар строплар. а-универсал тўқимали; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"такелаж ишлари, уларни амалга ошириш жиҳозлари ва мосламалари" haqida

1476475387_65650.doc такелаж ишлари, уларни амалга ошириш жиҳозлари ва мосламалари режа: 1. жиҳоз ва монтаж кранларини объектга келтириш 2. жиҳоз ва конструкцияларни корхона ичида кўчириш 3. монтаж ишларининг моддий-техника воситалари 4. жиҳозлар учун пойдевор. 5.фундаментни статик ҳисоблаш. 1. жиҳоз ва монтаж кранларини объектга келтириш жиҳозларни узоқ масофаларга темир йўл транспортида ташийдилар. ташиладиган жиҳозлар габаритлари маълум талабларга жавоб берадиган бўлиши лозим, акс ҳолда уларни ташишда темир йўл транспортининг махсус розилиги лозим бўлади. жиҳознинг максимал баландлиги рельсдан бошлаб ҳисобланганда 5300 мм., кенглиги 4450 мм.дан ошмаслиги лозим. бунда жиҳознинг оғирлик марказининг платформа бўйлама ўқига нистбатан максимал силжиши 0,1 мм.дан ошмаслиги лозим. монтаж кранл...

DOC format, 1,4 MB. "такелаж ишлари, уларни амалга ошириш жиҳозлари ва мосламалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.