транспорт воситаларининг тормоз бошқармаси

DOC 98,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1426065675_60388.doc 1 p 2 p w 1 n 2 n 1 t 2 t 1 t 1 p 2 t 2 p 1 p 2 p 1 n 2 n 2 / см кгк транспорт воситаларининг тормоз бошқармаси режа: 1.тормоз тармоқларининг вазифаси ва таснифи; 2.тормоз механизмлари; 3.ғилдирак тормоз механизмлари; 4.ғилдирак юритмали тормоз тармоғининг ишлаш услуби; 5.пневматик юритмали тормоз тармоғининг ишлаш услуби; 6.автопоездлар пневматик юритмали тормоз тармоғининг ишлаш услуби; 7.пневматик юритмали тормоз қурилмаларининг тузилиши, конструктив; хусусиятлари. таянч сÿзлари: ишчи тормоз, эҳтиёткорлик, тÿхтаб туриш, ёрдамчи тормозлар, тормоз механизмлари, педаль, колодка, диск, тормоз юритмаси, пневматик тормоз механизмлари, гидравлик тормоз механизмлари. 1.тормоз тармоқларининг вазифаси ва таснифи автомобиль ҳаракатланишининг ҳамма ҳолларида, вазиятга қараб, секинлатиш ёки тÿхтатиш ва тÿхтатилган автомобилни ÿз ҳолатида қÿзғатмасдан сақлаб туриш керак. шу мақсадда ҳар бир автомобилда, албатта, иккита: иа ва тÿхтатиб туриш тормоз тармоғи бор. автомобилларнинг оғир юк кÿтарувчи нусхаларида (моделларида) эса қÿшимча эҳтиёткорлик, ёрдамчи ва баъзан авария тормоз тармоқлари ҳам …
2
аромида ишлатиб бажаради. оғир юк автомобилларида, автобус ва тиркамаларда, бу мақсадда махсус тормоз тармоғи-секинлатгич қÿлланилади. автомобилларда қÿлланиладиган тормоз тармоқлари қандай вазифасини бажаришидан қатъи назар, улар энергия манбаи ва бита ёки бир неча тормоз механизмларидан иборат бÿлади. тормоз тармоғининг ишлаши учун керакли бÿлган энергия билан таъминловчи тузилмалар йиғиндиси энергия манбаи деб аталади. энергия манбаидан тормоз механизмларида энергия узатувчи тузилмалар йиғиндиси томоз юритмаси деб аталади. тормоз юритмалари механик, гидравлик ёки пневматик юритмали бÿлиши мумкин. тормоз юритмаси қуйидаги қисмлардан ташкил топган: 1) бошқариш қисми воситасида энергия манбаидан тормоз механзмларига узатилаётган энергия миқдори жиҳатидан ростлаб турилади. буларга тормоз крани, асосий тормоз цилиндри, тÿхтатиб туриш ва ёрдамчи тормоз тармоғининг қÿл юритмаси киради; 2) ижро этувчи қисм-тормоз юритмасидан тормоз механизмига энергияни узатувчи тузилма. автомобилнинг ҳаракатланишига мажбурий қаршилик кÿрсатиш ва қаршилик кучини ÿзгартириш учун мÿлжалланган тузилма тормоз механизми деб аталади. замонавий автомобилларнинг иш, ёрдамчи ва тÿхтатиб туриш тормоз тармоқларида тормоз механизми сифатида фрикцион тузилмалар ишлатилади. 2.тормоз механизмлари …
3
реакция) кучлари таъсир этади. бу кучларнинг таъсирида ҳосил бÿлган ва ишқаланиш кучлари умумлашган тормоз моментини ҳосил қилади. устқÿйма ва барабан орасида ҳосил бÿлган ишқаланиш кучлари колодкага ҳар хил йÿналишда таъсир этади. ишқаланиш кучи керувчи куч билан бирга колодкани сиқишга ёрдам беради; керувчи куч га тескари таъсир этади. демак, ишқалниш кучи таъсирида битта колодка барабанга кÿпроқ, иккинчисига эса камроқ сиқилади. бундан ташқари, ишқаланиш кучи таъсирида колодкалар таянчидан акс (реактив) ва кучлар ҳосил бўлади. автомобилларда асосан колодкали барабан туридаги ғилдирак тормози ишлатилади. колодкали ғилдирак тормози (17.2-расм) ғилдираклар диски 10 га ÿрнаилиб, автомобилни тормозлаш керак бÿлганда ҳайдовчи педаль 1 ни босиб, тортқи 2 ва ричаг 3 орқали керувчи мослама 4 ни буради, у эса колодкалар 5 ни бармоқлар 8 атрофида буриб барабанга сиқади. натижада тормоз барабани 7 билан устқÿйма (фрикцион) 6 ли иккита колодка 5 орасида ишқаланиш вужудга келади, ғилдирак 11 тормозланиб, автомобиль тÿхтайди. педаль 1 бÿшатилиши билан пружина 9 тормоз колодкаларини тормоз …
4
тида колодкалар ва кучлар таъсирида дискка сиқилиб тормоз моментини ҳосил қилади. дискли ғилдирак тормозлари тормозлаш моментининг юқори барқарорлик даражасига эришувини ва дискдан иссиқликни ташқи муҳитга яхши тарқатилишини таъминлайди. бундан ташқари, колодкали ғилдирак тормозига нисбатан ихчам ва ÿқ бÿйлаб таъсир этувчи кучларни яхши мувозанатлаш хусусиятига эга. шунингдек, ишлаш муддати узоқ ва тормозлаш йÿли кам масалан, ақш нинг «интернэшил харвестер» фирмасида ишлаб чиқарилган гидравлик юритмали дискли ғилдирак тормозларининг олд ғилдиракларининг юкланиш даражаси 3,4 т ва кетингиларники 79 т гача бÿлганда ишлаш муддати 160 минг км деб кафолат берилган. шундай тормоз механизми ÿрнатилган 11,35 т ли юк автомобилининг тормозлаш йÿли 96 км/с тезликда ҳаракатланганда 64 м ни ташкил этса, барабанли тормоз механизми ÿрнаилган шундай машина учун 90 м ни ташкил этган. 3.ғилдирак тормоз механизмлари ғилдирак тормоз механизмлари асосан пневматик ёки гидравлик юритмали бÿлади. пневматик юритмали ғилдирак тормоз механизми карбюратор зил автомобиллари ва дизель двигатели барча автомобилларга, гидравлик юритмали тормоз механизми эса барча енгил …
5
бирга тасвирланган вал 1 нинг ташқи шлицли учида ричаг 4 ÿрнатилган бÿлиб тиргак 7 нинг вилкаси билан шарнирли уланган. ричаг ичига червяксимон шестерня 2 билан червяк 3 жойлаштирилган. тормозбÿлинмасининг корпуси 5 ва қопқоғи 6 оралиғида махсус резинадан тайёрланган диафрагма 8 ÿрнатилган бÿлиб, у тиргак билан туташган. тормоз бÿлинмасининг устки қисмига тормоз кранидан келтирилган ҳаво йÿли уланган. тормозлаш пайтида тормоз крани очилиб, сиқилган ҳаво диафрагмани тиргак билан чапга итаради. тиргак ричаг 4 ни, у эса вал билан бирга керувчи муштча 15 ни буради ва тормоз колодкалари 13 керилиб, барабаннинг ички юзасига тиралади. тормозлаш тугатилгач, колодкалар пружиналар 14 таъсирида дастлабки ҳолатига қайтади олдинги ғилдираклар тормоз механизмининг конструкцияси ҳам шунга ÿхшаш, фақат бунда қÿзғалмас тормоз диски бурилиш муштчасига, тормоз барабани эса олдинги ғилдирак гупчагига ÿрнатилган. бу турдаги тормоз мехагизми юқори барқарорлик хусусиятига эга бÿлиб, тормоз барабанига колодкалар орқали таъсир этувчи куч яхши мувозанатланади, натижада ғилдирак подшипниклари ортиқча юкланишдан сақланилади. бу механизмнинг ф.и.к. 0,60..0,80. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "транспорт воситаларининг тормоз бошқармаси"

1426065675_60388.doc 1 p 2 p w 1 n 2 n 1 t 2 t 1 t 1 p 2 t 2 p 1 p 2 p 1 n 2 n 2 / см кгк транспорт воситаларининг тормоз бошқармаси режа: 1.тормоз тармоқларининг вазифаси ва таснифи; 2.тормоз механизмлари; 3.ғилдирак тормоз механизмлари; 4.ғилдирак юритмали тормоз тармоғининг ишлаш услуби; 5.пневматик юритмали тормоз тармоғининг ишлаш услуби; 6.автопоездлар пневматик юритмали тормоз тармоғининг ишлаш услуби; 7.пневматик юритмали тормоз қурилмаларининг тузилиши, конструктив; хусусиятлари. таянч сÿзлари: ишчи тормоз, эҳтиёткорлик, тÿхтаб туриш, ёрдамчи тормозлар, тормоз механизмлари, педаль, колодка, диск, тормоз юритмаси, пневматик тормоз механизмлари, гидравлик тормоз механизмлари. 1.тормоз тармоқларининг вазифаси ва таснифи автомобиль ҳаракатланишининг ҳамма ҳолларида, вазиятга қараб, се...

Формат DOC, 98,5 КБ. Чтобы скачать "транспорт воситаларининг тормоз бошқармаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: транспорт воситаларининг тормоз… DOC Бесплатная загрузка Telegram