оғир вазинли ва узун бўйли юклар

DOC 378.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404970912_55198.doc «ўзбекистон темир йўллари» датк оғир вазинли ва узун бўйли юклар режа: 1. оғир вазнли ва узун бўйли юклар таърифи, уларни сақлаш ва ташиш 2. оғир вазнли ва узун бўйли юкларни вагонларга ортиш ва маҳкамлаш 3. оғир вазнли ва узун бўйли юклар билан ортиш-тушириш ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш 4. хавфсизлик техникаси талаблари бир ўриндаги вазни 0,5 тоннадан ортиқ бўлган машиналар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлари, металлар ва металл буюмлар, темир-бетон маҳсулотлар ва бошқа буюмлар оғир вазнли юклар деб аталади. узунлиги 1680 мм дан ортиқ бўлган бундай юкларни эса узун бўйли юклар деб аталади. буларга рельслар, металл прокатлар-бурчаклар, швеллар, қўш таврли балкалар, темир-бетон балкалар, колоналар ва шунга ўхшашлар мансуб бўлади. бу юкларни асосий қисми саноат корхоналарнинг, таъминот базаларининг, қишлоқ хўжалик техника ва қурилиш индустрияси ташкилотларининг темир йўл шохобчаларида вагонларга ортиб жўнатилади ёки бу ерларга вагонларда етиб келади. оғир вазнли юклар асосан очиқ ҳаракатдаги составларда–платформаларда ва ярим очиқ вагонларда ташилади. оғир вазнли юкларга …
2
нлардан фойдаланилади. оғир вазнли юкларни вилкали юклагичларда платформа устига юриб чиқиб ортиш ёки тушириш лозим бўлса юк платформасидан (рампадан) платформа (вагон) устига ўтиш кўприкчалари ўрнатилади. платформаларини бундай баланд (1100 мм ва ундан юқори) юк платформалари ёнига олиб кириб беришдан олдин уларни ён ва этак томон бортлари туширилиб қўйилади. ортиш ёки тушириш тугаганидан сўнг вагон (платформа) юк платформасида олиб чиқилади ва уларни бортлари кўтарилиб қўйилади. оғир вазнли юк ортилган платформа бортлари кўтариб беркитиб қўйишни иложи бўлмаса, уларнинг бортларини платформа рамасига диаметри 4 мм ли термик ишлов берилган 2 қат пўлат сим билан маҳкам боғлаб қўйиш керак бўлади. 2. оғир вазнли ва узун бўйли юкларни вагонларга ортиш ва маҳкамлаш вагонларга ортирилган оғир вазнли ва узун бўйли юклар «юкларни вагонга ортиш ва маҳкамлашнинг техник шартлари» [9] га (қуйида техник шартлар деб юритилади) мувофиқ вагонларга ортилиши, жойлаштирилиши ва маҳкамланиши керак. юкларни силжиб кетишдан ушлаб турувчи боғлагичлар ва бошқа маҳкамлаш воситалари вагоннинг махсус ускуналарига боғлаб …
3
натиб қўйилган тирак (упорных) ва тиргак (распорных) тўсинчаларлардан фойдаланилади. тирак ва тиргак тўсинларини эни 100 мм дан ва баландлиги 50 мм дан кам бўлмаслиги керак (1.26-ва 1.27-расмлар). тирак ва тиргак тўсинларини платформанинг полига диаметри 5 мм дан кам ва 8 мм дан катта бўлмаган, узунлиги эса тўсиннинг баландлигидан 50 мм дан зиёд михлар билан қоқиб қўйилади. бир ўриндаги ёки бир гуруҳ ўриндаги юкни вазнига мувофиқ бўйланма ва кўндаланг тўсинларни маҳкамлаш учун зарур бўлган михлар сони техник шартлар [9] бўйича қабул қилинади. яшикларни ағдарилиб кетишдан тутиб туриш учун, улар кўндаланг боғлагичлар билан боғлаб маҳкамланади (1-расм). бунда вазни 5 т гача бўлган ҳар бир яшик диаметри 6 мм ли икки қат, вазни 5-8 т бўлган яшчик 4 қат ва вазни 8-10 т гача яшик 6 қат термик ишлов берилган пўлат сим (қуйида сим деб юритилади) билан боғланади. цилиндр шаклидаги диамертри 1 м дан 1,4 м гача бўлган юклар тўрт ўқли платформага икки …
4
алардан фойдаланилади. бу маҳкамлаш 3- расм. тўрт ўқли платформага диаметри 1,4 м ли цилиндр шаклдаги юкларни жойлаштириш ва маҳкамлаш: 1 - остлик; 2 - ёнбош тирак тўсинча; 3 – ёнбош айри тиргак тўсинча; 4 - бўйланма тирак тўсинча; 5 - боғлагич; 6 - этак устунчалари. 4 - расм. тўрт ўқли платформага темир-бетон плиталарни бир қатор жойлаштириш ва маҳкамлаш: 1 - остлик; 2 - қистирма; 3 - тортқич. воситаларини платформа полига ўрнатиш, михлар билан қоқиб маҳкамлаш ва боғлаш тартиблари техник шарт [9] да муфассал баён этилган. темир бетон плиталар (1.29-расм) ва панеллар тўрт ўқли платформага иккитадан тўрттагача бўйланма штабелларда бир текис жойлаштириб чиқилади. юк штабеллари кўп қаторли ва кўп қаватли бўлиши ҳам мумкин. темир бетон плиталар ва панеллар тўрт ўқли платформага остлик ва қистирмалардан фойдаланиб устма - уст тахланади. остлик ва қистирмалар темир бетон плита ва панелларнинг монтаж ҳалқалари ёнига ўрнатилиб бир вертикал текисликда жойлашиши керак. вазни 20 т гача бўлган …
5
хсус очиқ майдонлар қурилади. бу очиқ майдонларни контейнер майдонлари ёнида ёки улар билан биргаликда жойлаштириш мақсадида мувофиқ бўлиб, оғир вазнли, узун бўйли юкларни ва контейнерларни ортиш-тушириш учун бир хил кранлардан фойдаланиш мумкин бўлади. оғир вазнли юкларни массаси бир краннинг юк кўтаришидан ортиқ бўлса ва бундай юкларни етиб келиши доимий бўлмай аҳён-аҳён рўй берса, уларни тушириш жуфтлашган кранлар ёрдамида амалга оширилади. бунда жуфтлашган кранларнинг умумий юк кўтариши юкнинг массасидан ортиқ бўлиши керак. жуфтлашган кранлари ягона бошқариш тизими ҳам яратилган бўлиб, бу тизим ёрдамида бир кранчи иккита кранни бошқариши мумкин, бу ҳақда [1] да батафсил баён этилган. оғир вазнли юклар майдони юкларни тури бўйича, келиш ва жўнаш бўйича, ташиш йўналишлари бўйича, доимий юк олувчилар бўйича махсуслаштирилади. оғир вазнли ва узун бўйли юкларни туширишдан аввал очиқ майдонга, юкни шакли ва ўлчамига муносиб равишда, баландлиги 15-20 см ли остлик (ёғоч ғўлалар) қўйилади ва уни устига юк туширилади. майдонга юклаларни жойлаштиришда улар ўртасида эни 1 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "оғир вазинли ва узун бўйли юклар"

1404970912_55198.doc «ўзбекистон темир йўллари» датк оғир вазинли ва узун бўйли юклар режа: 1. оғир вазнли ва узун бўйли юклар таърифи, уларни сақлаш ва ташиш 2. оғир вазнли ва узун бўйли юкларни вагонларга ортиш ва маҳкамлаш 3. оғир вазнли ва узун бўйли юклар билан ортиш-тушириш ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш 4. хавфсизлик техникаси талаблари бир ўриндаги вазни 0,5 тоннадан ортиқ бўлган машиналар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлари, металлар ва металл буюмлар, темир-бетон маҳсулотлар ва бошқа буюмлар оғир вазнли юклар деб аталади. узунлиги 1680 мм дан ортиқ бўлган бундай юкларни эса узун бўйли юклар деб аталади. буларга рельслар, металл прокатлар-бурчаклар, швеллар, қўш таврли балкалар, темир-бетон балкалар, колоналар ва шунга ўхшашлар мансуб бўлади. бу юкларни асосий қисми...

DOC format, 378.0 KB. To download "оғир вазинли ва узун бўйли юклар", click the Telegram button on the left.