ўрмон юклари билан ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш

DOC 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404970545_55192.doc ўрмон юклари билан ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш режа: 1.ўрмон юклари, уларни сақлаш ва ташиш шарт-шароитлари 2. пакетларни шакллаш ва ташиш учун техник воситалар 3. пакетларнинг турлари, параметрлари ва уларни шаклаш технологияси 4.ҳаракатдаги составларга пакетларни жойлаштириш ва маҳкамлаш 5. ёғоч тайёрлаш омборларида ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш 6. темир йўл станцияларида ва ёғоч базаларида ёғоч материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш 7. ёғоч материалларини илиб ва қамраб олиш мосламалари ўрмон юклари думалоқ ёғочларга, тилинган (ёғоч) материалларига, шпалларга, чала ёғоч маҳсулот (загатовка) ларига ва ёғочдан тайёрланган буюмларга бўлинадилар. думалоқ ёғочларга: ходалар, ғўлалар (кряжа) лар ва устун (столба) лар мансуб бўлиб, улар дарахт танасини ҳам остидан ва ҳам устидан теккислаб кесиш ва шох-бутоқларини силлиқ кесиш натижасида тайёрланади. думалоқ ёғочлар дарахтларнинг жинсига мувофиқ-игна барглилар (қарағай, арча, тилоғоч, кедр) га ва япроқ барглилар (эман, қайин, арғивон, чинор, терак, қандағоч) га бўлинадилар. ўрмон юкларинг …
2
тилинган материаллар деб юритилади) олинади. тилинган материаллар тахталарга ва тўсин (бурус) ларга бўлинадилар. тахталарнинг эни қалинлигига нисбати 3 маротаба ортиқ бўлади, тўсинларда эса бу нисбат иккидан ошмайди. қалинлиги 13, 16, 19, 22 мм бўлган тахталарни эни 80 - 200 мм ни ва қалинлиги 32 - 40 мм бўлган тахталарни эни эса мувофиқ равишда 80 - 250 мм ни ва 100 - 250 мм ни ташкил этади. қалинлиги 40, 50, 60, мм бўлган тўсинларни эни 80 - 100 мм ва қалинлиги 130 дан 250 мм гача бўлган тўсинлар эни эса 130 дан 250 мм гача бўлиши мумкин. тахта ва тўсинларни бўйи 1 дан 6,5 м гача бўлиши мумкин. думалоқ ва тилинган ўрмон материалларининг узунлиги юқорида белгиланган бўйини ўлчамлари чегарасида 0,5 ва 0,25 м градацияларда катталаштирилади. тилинган материаллар чети кесилган ёки кесилмаган бўлиши мумкин. сифатига кўра ўрмон материаллари тўртта навга ва бенавларга бўлинадилар. тилинган материалларга парчинмих (клепка) лар, резги тахта (юпқа ва …
3
ингарчиликлари ва қуёш нурлари таъсиридан ҳимоя қилиниши керак бўлади. чала ёқоч махсулотлари ва ёғочдан тайёрланган буюмлар ҳамда япроқ баргли қаттиқ дарахтлардан тайёрланган биринчи навли қуруқ материаллар шамоллатиладиган қуруқ ёпиқ омборларда сақланади. думалоқ ёғочлар ахлатлардан, ўт-ўланлардан (қишда - қордан) тозаланган ва текисланган очиқ майдонлардан штабелларда (устма-уст тахлаб) сақланади. очиқ майдон четлари бўйлаб сув четлатиш ариқчалари қурилади. очиқ майдон юзаси сўндирилмаган оҳак майдаси билан юпқа қатламда қопланади. очиқ майдондаги штабель асослари (1-расм) диаметри 250 мм дан кам бўлмаган тўсинлардан ёки ходалардан йиғиб ясалади ва улар бир-бирларига чангаклар ёрдамида маҳкамланади. баъзида штабель асоси йиғма темир бетон элементлардан ҳам ясалади. 1- расм. думалоқ ёғочлар учун штабель асослари думалоқ ёғочларни штабеллари тўрт турда: катаксимон, оддий қистирмасиз, оддий қистирмали ва пакетли бўлиши мумкин (2.24-расм). катаксимон штабелда ходалар қаторлари қистирмасиз бир-бирларига нисбатан перпендикуляр қилиб жойлаштирилади. бундай штабеллар оддий ва пакетли штабелларининг четларига (уларни ағанаб-қулаб кетмаслигини таъминлаш мақсадида) жойлаштирилади. оддий штабелларда ходалар параллел қаторларда, пакетли штабелларда эса ходалар …
4
лаштирилади. тарҳда тўғри бурчакли ёки квадрат шаклидаги бу штабелларни, штабель ости асоси-пойдеворлар устига тахлаб жойлаштирилади. тахталарни эгилиб қолишида холос бўлиш мақсадида алоҳида пойдеворларни ўқлари орасидаги масофа 2-2,5 м ни ташкил этиши лозим. штабель ости асоси-пойдеворнинг баландлиги қор қоплами қалинлигига мувофиқ бўлиб, 0,75 м дан 0,80 м гачани ташкил этади. очиқ майдондаги пойдеворлар устига тахлаб қўйилган тилинган материалларни қуёш нуридан ва атмосфера ёғингарчиликлардан ҳимоялаш учун штабель устидан бир томонлама нишабликда (0,12 қияликда) икки қатлам, қалинлиги 22-25 мм ли тахталар билан том ёпиб қўйилади. штабель устидаги тахталардан ясалган томнинг биринчи қатлами тахталарининг чокларини иккинчи қатлам тахталари ёпиб туриши керак бўлади. штабель устига икки қатлам тахталардан ясалган том штабелнинг ҳар тарафидан 0,5-0,75 м га чиқиброқ туриши лозим. атмосфера ёғингарчиликлари пайтида қуриқ тилинган материалларини штабелларга тахлаш, тахловдан олиш ва қайта тахлашга ижозат берилмайди. ўрмон материалларини сақлашда уларни механик шикастланишдан ва ёрилишдан, замбруғ ва ҳашаротлар босишдан, атмосфера ёғингарчиликларида ортиқча намланишдан муҳофазалаш чора-тадбирларини қабул қилиш керак …
5
қилиб ортилади. вагондаги ҳар бир штабелда узунлиги ва қалинлиги бўйича давлат стандартлари чегарасидаги бир ўлчамли ўрмон материаллари бўлишини таъминлаш мақсадида, улар аввалдан сараланган бўлиши лозим. 2-расмда думалоқ ёғочларни платформаларга штабеллаб жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси кўрсатилган. ўрмон материаллари вагонларга ортишда штабелларнинг умумий узунлиги: база (ўқлараро масофа) си 9720 мм бўлган платформалар учун 14,4 м дан; базаси 9294 мм бўлган платформалар учун 13,9 м дан; тўрт ўқли ярим очиқ вагонлар учун 13,7 м дан ортиқ бўлмаслиги керак. ўрмон материалларини турли узунликдаги штабелларини ёки пачкаларини битта вагонга ортишга ижозат берилади. бунда юқори қаватдаги штабель пастки қаватдаги штабелдан узунроқ бўлмаслиги керак. узунроқ штабеллар вагон четларига жойлаштирилади. ярим очиқ вагон кузовининг ичига сиғмайдиган ўрмон материалларини, вагоннинг бир ёки иккала этак эшиклари очилган ҳолатда ортиб ташилади. 3 – расм. думалоқ ёғочларни платформаларга штабеллаб жойлаштириш ва маҳкамлаш чизмаси: 1 – ёнбош устунлар; 2 – “қалпоқ”нинг боғлагичи; 3 – устки кўндаланг тортқич; 4 – оралиқ кўндаланг тортқич; 5 …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўрмон юклари билан ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш" haqida

1404970545_55192.doc ўрмон юклари билан ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш режа: 1.ўрмон юклари, уларни сақлаш ва ташиш шарт-шароитлари 2. пакетларни шакллаш ва ташиш учун техник воситалар 3. пакетларнинг турлари, параметрлари ва уларни шаклаш технологияси 4.ҳаракатдаги составларга пакетларни жойлаштириш ва маҳкамлаш 5. ёғоч тайёрлаш омборларида ортиш-тушириш ишларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш 6. темир йўл станцияларида ва ёғоч базаларида ёғоч материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш 7. ёғоч материалларини илиб ва қамраб олиш мосламалари ўрмон юклари думалоқ ёғочларга, тилинган (ёғоч) материалларига, шпалларга, чала ёғоч маҳсулот (загатовка) ларига ва...

DOC format, 1,1 MB. "ўрмон юклари билан ортиш-тушириш ишлари ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш ва автоматизациялаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.