минерал қурилиш материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш

DOC 208,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404970767_55196.doc минерал қурилиш материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш минерал қурилиш материалларини-шағал (гравий), чақиқ тош (щебен), қум ва тошлар темир йўл, дарё ва автомобил транспортларида кўп ташиладиган юклар қаторидан ўрин эгаллайдилар. бу юклар қум-шағал карьер (очиқ кон) ларидан, тош - чақиқ тош карьерларидан ва майдалаш - саралаш заводларининг тайёр маҳсулот омборларидан темир-бетон ва бетон заводларининг, ҳамда қурилиш саноати корхоналарининг хом ашё омборларига турли транспортларида ташилади. бу хом-ашё омборларида минерал қурилиш материалларининг заҳираси шу корхона ёки заводнинг 5-10 суткалик истеъмоли миқдорида бўлиши керак. қурилиш материалларининг омборлари бу юкларни темир йўл, автомобиль ёки дарё транспортларининг ҳаракатдаги составларида жўнатишга ёки қабул қилишга мослашган бўлиши мумкин. қум, шағал, тош, чақиқ тош карьерларининг ва майдалаш-саралаш заводларининг рельс ёни омборларида минерал - қурилиш материалларини вақтинчалик сақлаш ва ярим очиқ вагонларга, думпкарларга ва платформаларга ортиб жўнатиш иншоотлари ва қурилмалари барпо этилади. кўпчилик темир - бетон, бетон ва қоришма заводларининг ҳамда қурилиш саноати корхоналарнинг темир …
2
кцияларига мувофиқ турли гуруҳларга ажратилади. қум доначаларини йириклиги бўйича 1,2 мм гача ва 1,2 мм дан 5 мм гача, майда тош ёки шағал 5-10; 10-25: 25-40 ва 45-70 мм гача бўлган турли тоифадаги гуруҳларга бўлинади. минерал қурилиш материалларини очиқ майдонларда вақтинчалик сақлашда уларни турли фракцияларини ўзаро алмашиб кетмаслиги учун юк уюмлари бир-биридан баландлиги 2-4 м бўлган деворлар билан ажратиб қўйилади. минерал қурилиш материалларини ярим очиқ вагонларга, думпкарларга ва платформаларга ортишнинг турли усуллари мавжуд. қиши узун ҳамда қаттиқ совуқ иқлим зоналарида ва штабель ости тоннеллари қуриш қийин бўлган ва ноқулай гидрогеологик шароитларда минерал-қурилиш материалларини даврий ҳаракатланувчи ортиш-тушириш машиналарда (экскаваторларда, бир ковшли трактор юклагичларда, грейфер билан жиҳозланган стрелали темир йўл кранларида) ортиш тавсия этилади (1-расм). 1расм. минерал қурилиш материалларини чўққисимон очиқ омбордан экскаваторларда ортиш чизмаси: 1 - экскаватор; 2 - конвейер-галарейяли эстакада; 3 - юк уюми; 4 - темир йўли; 5 - ярим очиқ вагон. чунки паст ҳароратли қаттиқ қиш пайтларида юк …
3
эстакадали-штабелланган-тоннели омбор: 1 - тасмали конвейер; 2 - штабель усти галареяси; 3 - новсимон титратма таъминлагич; 4 - штабель ости тоннели; 5 - юклаш бункери; 6-суриладиган тасмали конвейер. эстакададаги штабель усти галереяси 2 да жойлашган тасмали конвейерлар 1 да қурилиш материалларининг турли фракциялари конус шаклидаги алоҳида юк уюмларига тўхтовсиз келиб тўкилиб туради. конус шаклидаги ҳар бир юк уюмини диаметри 25 - 30 м ни, баландлиги эса 10 - 12 м ни ташкил этади. конус шаклидаги штабеллар остида тоннел 4 қурилган бўлиб, уни ичига новсимон титратма таъминлагич 3 ва тасмали конвейер монтаж қилинган. муайян штабели остидаги новсимон титратма таъминлагич ишлаганида шу штабелдаги минерал - қурилиш материали (қум ёки майда тош ёҳуд шағал) тоннел ичидаги тасмали конвейерга тўкилиб (қуйилиб) туради. тоннел ичидаги тасмали конвейер эса қурилиш материалини тўхтовсиз қия жойлашган конвейерга етказиб бериб туради. қия жойлашган тасмали конвейер орқали қурилиш материали юклаш бункер 5 га келиб тушади ва суриладиган тасмали конвейер 6 …
4
овчи конвейерли омбор (2.10-расм) лойиҳаси ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинмоқда. бу омборнинг юк тушириш пункти минерал қурилиш материалларини ярим очиқ вагонларда, думпкарларда ва платформаларда қабул қилишга мўлжалланган. юк тушириш пунктидаги темир йўлининнг остида қабул қилувчи бункер 2 жойлашган. платформаларда келган юклар сурма куракли туширгич ёрдамида туширилади. ярим очиқ вагон 1 ни остки туйникларининг қопқоқларини икки томондан ишчилар бирин-кетин очишади ва уни ичидаги юклар ўз - ўзидан оқиб қабул қилувчи бункерга тушади. думпкарлардаги юкларни ҳам шу қабул қилувчи бункерга ағдарилади. бункердаги юкларни уни остида жойлашган пластинкали таъминлагич қия ўрнатилган тасмали конвейер 3 га тўхтовсиз узатиб туради. қия ўрнатилган тасмали конвейердан юк оқими тўхтовсиз радиаль-штабелловчи конвейер 5 ни қайта юклаш воронкаси 4 га келиб тушади. радиаль-штабелловчи конвейер минерал қурилиш материалларини очиқ омбор 6 га бир текисда штабеллаб (тўлдириб) чиқади. очиқ омбордаги турли фракциядаги минерал қурилиш материаллари ўзаро аралашиб кетмаслиги учун юк уюмлари ўртаси бетон деворлар билан ажратиб қўйилади. минерал қурилиш материалларини …
5
алтак (ролик) ларда кўтарма рама ва унга ўрнатилган дастали сурувчи курак юқориги ва пастга 990 мм юриш масофасида ҳаракатланади. кўтарма рамада дастани горизонтал қайтариладиган-илгарилайдиган ҳаракатлантирувчи юритма 5 жойлашган. бу юритма қуввати 14 квт ли электр двигателдан, икки поғонали редуктордан, винтли тарангловчи мосламали юлдузчадан ва сўнгсиз (чексиз) занжирдан иборат. кўтарма рамани ва унга ўрнатилган дастали сурувчи куракни ҳаракатланмайдиган рамага монтаж қилинган алоҳида бошқа механизм тепага кўтаради ва пастга туширади. бу механизм қуввати 4,5 квт ли электр двигатель 7 дан, понасимон камарли узатгичдан, карданли валдан, иккита параллел ишлайдиган тишли конуссимон ва иккита винтли узатгичдан иборат. минерал қурилиш материалларини платформалардан туширишдан олдин уни икки ён томонидаги бортлари очилади ва юк тушириш жараёнида платформа маневр лебедкаси ёрдамида жилдириб (суриб) турилади. т - 182а қурилмасининг унумдорлиги 200 т/соат. юк тушириш ишларида беш кишидан иборат бўлган бригада банд бўлади (қурилма бошқарувчи машинист, ёрдамчи операцияларини бажариш учун учта ишчи ва қабул қилувчи бункер ости таъминлагични ва қия …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"минерал қурилиш материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш" haqida

1404970767_55196.doc минерал қурилиш материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш минерал қурилиш материалларини-шағал (гравий), чақиқ тош (щебен), қум ва тошлар темир йўл, дарё ва автомобил транспортларида кўп ташиладиган юклар қаторидан ўрин эгаллайдилар. бу юклар қум-шағал карьер (очиқ кон) ларидан, тош - чақиқ тош карьерларидан ва майдалаш - саралаш заводларининг тайёр маҳсулот омборларидан темир-бетон ва бетон заводларининг, ҳамда қурилиш саноати корхоналарининг хом ашё омборларига турли транспортларида ташилади. бу хом-ашё омборларида минерал қурилиш материалларининг заҳираси шу корхона ёки заводнинг 5-10 суткалик истеъмоли миқдорида бўлиши керак. қурилиш материалларининг омборлари бу юкларни темир йўл, автомобиль ёки дарё транспортларинин...

DOC format, 208,5 KB. "минерал қурилиш материаллари билан ортиш-тушириш ишларини ва омбор операцияларини комплекс механизациялаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.