юкларнинг массасини аниқлаш учун техник воситалар

DOC 167.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1441972224_42682.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк массасини аниқлашнинг аҳамияти; 2. торози қурилмаларининг турлари: механик, электрон тарозилар; вагон, автомобиль, товар тарозилар ва уларнинг ишлаш принципи; 3. электрон торозилар; 4. юкларни тортиш тартиби ва технологияси; 5. юк массасини аниқлаш воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва калибрлаш. юк массасини аниқлашнинг аҳамияти. юкларнинг қабул қилишда ва топширишда уларнинг массасини ўлчаш жуда муҳим ва масъулиятли операция. темир йўлини юкларнинг асраш учун жавобгарлиги, тонналарда ва тонна-километрларда ташиш бўйича темир йўли бажарган иш ҳажми, вагонларнинг юк кўтаришидан ва сиғимидан (чала юклашсиз ва ортиқча юклашсиз) тўғри фойдаланиш, ташиш кира ҳақлари ва ҳаракат хавфсизлиги бевосита юкларнинг массасини лозим даражада ўлчашга боғлиқ бўлади. юкнинг массаси – юкнинг миқдор ўлчови. юк массасини ўзгармаслиги, темир йўли юк жўнатувчидан юкни ташишга қабул қилиб олиб, юк олувчига шу миқдора юкни етказиб берганлигидан ва айни пайтда юк ташиш шартномасига мувофиқ унга юклатилган мажбуриятни бажарганлигидан шоҳидлик беради. юкнинг массаси ташишда юкни асрашнинг асосий кўрсатгичи ҳисобланади. тайинланган пунктга етиб …
2
улотларни етказиб бериш шартномасини бажариши ҳисобга олинади. бундан ташқари юкларни ташишга юк жўнатувчилар билан тузилаган шартнома шартларига ва қабул қилинган буюртманомаларни бажаришга риоя қилинишини назорат қилиш юкнинг массаси бўйича амалга оширилади. юк массасини ўлчаш жараёни тортиш, тортишни амалга оширувчи асбоб эса тарози (тортиш асбоби) деб аталади. торози қурилмаларининг турлари: механик, электрон тарозилар, вагон, автомобиль, товар тарозилар ва уларнинг ишлаш принципи. темир йўлининг торози хўжалиги ҳар хил турдаги тарозилар, назорат тортиш асбоблари, тарози амалларини тўғрилигини текшириш учун қурилмалар ва уларни таъмирлаш учун устахоналарга эга бўлади. юкларни тортиш учун механик (ричагли, пуржинали) ва электромеханик (электрон) тарозилар қўлланилади. механик тарозиларнинг асосий конструкциясини ричаг механизмлари ташкил этади. электромеханик тарозиларда оғирлик кучи махсус датчик (ўзгартиргич) ларда электр сигналларга айлантирилади. вазифасига мувофиқ тарозилар вагон, автомобиль, товар ва бошқа турларга бўлинадилар. тарозиларнинг пухталиги уларнинг кўрсатишини аниқлигига, сезгирлигига ва доимийлигига боғлиқ бўлади. бу метрологик параметрлар биргаликда тарозида тортиш аниқлигини белгилайди. тарозида тортиш натижасини ишончлилик даражаси ўлчаш аниқлиги деб …
3
тгич 13 дан иборат. патформа 1 тортилаётган вагондан тушаётган юкламани кўндаланг таянч тўсин 2 ва вертикаль устун 3 орқали таянч калонналари 4 га осилган иккинчи тур 5 юк кўтариш ричагларига, улар орқали эса иккинчи тур 6 бўйланма ричагларга узатади. иккинчи тур бўйланма ричаглар ўз навбатида биринчи тур 7 бўйланма ричагларга таъсир қилади. бирлаштирувчи тортқи 12, биринчи тур 8 кўндаланг ричаглар ва вертикаль тортқи 11 ёрдамида зўриқиш (куч) кўрсатиш механизми 13 га берилади, унинг стрелкаси эса юк массасини қайдлайди. ричаг механизмларининг таянч калонналари вазмин пойдевор ёстиқ 9 ларга ўрнатилади. энг катта тортиш чегараси 150 т бўлган тарозиларда тўрт ўқли ва олти ўқли вагонлар тортилади. энг катта тортиш чегараси 200 т бўлган тарозиларда тўрт ўқли, олти ўқли ва саккиз ўқли вагонлар тортилади. энг катта тортиш чегараси 200 т бўлган тарозиларда иккита– узунлиги 15,5 м ли катта ва узунлиги 3,7 м ли кичик платформалар мавжуд. тўрт ўқли ёки олти ўқли вагонларни тортишда кичик …
4
ғирлик кучини мувозанатлашувига ишчи ёки шартли тошлар ёрдамида эришилади. шкалали тарозиларда барча тортиш оралиғида натижаларни қараб саноқ олиш тўғри чизиқли шкала бўйлаб дастаки сижитиладиган тошлар ёрдамида амалга оширилади. тарози платформасига тортиладиган юкни жойлаштирилганида пайдо бўлувчи куч ричаглар системаси орқали шайинли шкалали кўрсатгичга берилади. тарозини мувозанатлашуви шайинли шкалали кўрсаткичини қўзғалмас кўрсаткич билан тўғри келгунича, унда тошни дастаки силжитиб эришилади. электрон торозилар. юкларни массасини ўлчаш учун ҳозирда электрон вагон, автомобиль, товар ва бошқа турдаги тарозилар кенг тарқалмоқда. юкларни массасини текшириш ва тортиш бўйича ўсиб бораётган иш ҳажмини таъминлаш ва юкларни тортиш билан боғлиқ бўлган харажатларни камайтириш учун темир йўл транспортида ричагли тарозиларни электрон тарозиларга алмаштириш амалга оширилмоқда. ричагли тарозилари қатор камчиликларга эга. уларда тортиш аниқлиги юк қабул қилувчи топширувчининг шахсий қобилиятига ва ҳаракатларининг тўғрилигига боғлиқ бўлади. ричагли тарозилари ўтказиш қобиляти юқори эмас, битта вагонни тортиш вақти 2 – 2,5 дақиқани ташкил этади. конструкцияси бўйича бу тарозилар улкан, уларни шай ва созлигини таъминлаш …
5
юклашларни аниқлаш имкониятини беради, бу эса ўз навбатида ҳаракат хавфсизлигини юксалтиришга ижобий таъсир этади. электорон вагон тарозилар тортилаётган юклар бўйича, ҳар бир вагонни (уларнинг номерлари бўйича) тортиш санаси ва вақти (дақиқагача аниқликда) ни, брутто, тара ва нетто массасини кўрсатиб маълумотларни дисплейга ва босмага чиқариш, ҳужжатлар бўйича юк массасини ҳақиқий нетто масса билан солиштириш, бу массани фарқини аниқлаш имкониятини беради. электрон тарозилар учта асосий элементлардан: юклама датчиги, дисплей ва микропроцессордан иборат. юк массасини ўлчаш, эластик элементга юклама қўйилганида тензометрик датчикнинг актив қаршилиги ўзгаришига асосланган. массани ўзгариши, муайян кучланишда тензометрик датчикнинг чўзилишидаги ёки сиқилишидаги қаршилигига боғликлигига асосланган. тарози микропроцессори датчикка тушаётган юклама маълумотини масса ўлчов бирлигига айлантиради ва бу маълумотлар билан керакли ҳисоблаш операцияларини бажаради. дисплей мълумотларни рақамлар шаклига айлантиради. тензометрик датчик жуда ҳам ингичка (диаметри 15 – 20 мк) сим бўлиб, панжара шаклида тахланган ва ҳар икки томонидан папирос қоғози билан ёпиштириб беркитиб қўйилган. бундай элемент электрон тарозининг юкламани қабул қилувчи …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юкларнинг массасини аниқлаш учун техник воситалар"

1441972224_42682.doc www.arxiv.uz режа: 1. юк массасини аниқлашнинг аҳамияти; 2. торози қурилмаларининг турлари: механик, электрон тарозилар; вагон, автомобиль, товар тарозилар ва уларнинг ишлаш принципи; 3. электрон торозилар; 4. юкларни тортиш тартиби ва технологияси; 5. юк массасини аниқлаш воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва калибрлаш. юк массасини аниқлашнинг аҳамияти. юкларнинг қабул қилишда ва топширишда уларнинг массасини ўлчаш жуда муҳим ва масъулиятли операция. темир йўлини юкларнинг асраш учун жавобгарлиги, тонналарда ва тонна-километрларда ташиш бўйича темир йўли бажарган иш ҳажми, вагонларнинг юк кўтаришидан ва сиғимидан (чала юклашсиз ва ортиқча юклашсиз) тўғри фойдаланиш, ташиш кира ҳақлари ва ҳаракат хавфсизлиги бевосита юкларнинг массасини лозим даражада ўлчашга боғлиқ ...

DOC format, 167.5 KB. To download "юкларнинг массасини аниқлаш учун техник воситалар", click the Telegram button on the left.