юкларни ташиш учун ҳаракатдаги составларни танлаш

DOC 1.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403837732_47450.doc юкларни ташиш учун ҳаракатдаги составларни танлаш режа: 1. ҳаракатдаги составни танлашга таъсир қилувчи омиллар; 2. магистрал юк вагонларининг тижорий тавсифи; 3. юк ортишга вагонларни техник созлиги ва тижорий яроқлик аломатлари; 4. ҳаракатдаги составларни кодлаш тизими; 5. вагонларни тавсифловчи кўрсатгичлари. ҳаракатдаги составни танлашга таъсир қилувчи омиллар. уставнинг 9-бандига мувофиқ, юк, йўловчи, багаж, юк багаж ва почталарни темир йўлида ташиш ўзбекистон республикаси темир йўлнинг ва бошқа давлат темир йўлининг вагон ва контейнер паркида, ташкилот ва жисмоний шахсларнинг хусусий вагон ва контейнерларида ҳамда ташкилот ёки жисмоний шахслар ижарага олган вагон ва контейнерларида ташилади. темир йўл транспортида юк, йўловчи, багаж, юк багаж ва почта ташиш учун мўлжалланган вагон ва контейнерлар, улар кимнинг тасарруфида бўлишидан қатъий назар темир йўл ташишларида хавфсизлик назоратини амалга оширувчи ваколатли давлат органи тасдиқлаган ўзбекистон республикаси темир йўлларидан техникавий фойдаланиш қоидалари (қуйида техникавий фойдаланиш қоидалари деб юритилади) талабларига жавоб бериши керак. янги тайёрланган вагонлар ва контейнерлар уларда ташишга рухсат берилган …
2
вчи ва бошқалар) мансуб бўладилар. юкларнинг транспорт тавсифномасига – идиши ва ўрови параметрларига ҳамда махсус ўзига хос хусусиятларига мувофиқ, уларни ташиш учун ҳаракатдаги составларни (вагонларни ва контейнерларни) танлаб олиш юкларни асрашни таъминлашда ва транспорт воситалардан энг самарали фойдаланишда катта аҳамиятга эга. ташишда юкларни асраш анчагина даражада ҳаракатдаги составларни бешикастлигига ва юкларни ортишни, жойлаштиришни ва маҳкамлашни тўғрилигига боғлиқ бўлади. муайян юкни ташиш учун ҳаракатдаги составни танлашда қатор омилларни инобатга олиш керак. энг аввало ташишга тақдим этилган маҳсулотга ҳаракатдаги составни танлашда, маҳсулотни ташиш шатрлари ва транспорт воситалари турларини танлашга қўйилган талаблар кўрсатилган, давлат стандартларини ва техник шартларини дастурий амал қилиб олиш керак. юкларни транспорт тавсифномасига мувофиқ ҳаракатдаги составни нафақат турини, балки муайян юкни ташиш учун яроқлилик аломатлари, конструктив моҳияти ҳамда вагон ва контейнерларни тавсифловчи кўрсаткичларини инобатга олиб уни танлаш керак. юк жойларини, машина ва асбоб – ускуналарни чизиқли ўлчамларига, вагон ва контейнерларга уларни жойлашиши мумкинлигига, ортиш габаритига риоя қилинишига ва очиқ ҳаракатдаги …
3
кўрсаткилар келтирилган. ушбу кўрсаткичлар бўйича муайян юкни ташиш учун керакли турдаги вагонлар танлаб олинади ва уни юкларни ташиш учун буюртманомада кўрсатади. магистрал юк вагонлариниг тижорий тавсифи. магистрал темир йўл танспортининг юк вагонлари универсаль ва ихтисослаштирилган турларга бўлинадилар. универсаль вагонларга ўзининг хусусияти бўйича кенг номенклатурадаги юкларни ташиш учун мўлжалланган асосий турдаги: ёпиқ вагонлар, платформалар ва ярим очиқ вагонлар мансуб бўладилар. ихтисослаштирилган вагонларга турли турдаги, махсус конструкцияга эга бўлган, ўзининг хусусияти бўйича яқин ва ташиш, ортиш ва тушириш шарт – шароитларига алоҳида талаблар қўйувчи, бир ёки бир неча гуруҳ юкларини ташиш учун мўлжалланган, алоҳида шакилдаги кузовга, қурулма, асбоб – ускуна ва жиҳозларга эга бўлган – цистерналар, изотермик вагонлар, транспортерлар, ўзиағдаргич вагонлар, бункерли ярим очиқ вагонлар, автомобиллар учун вагонлар мансуб бўладилар. универсал тўрт ўқли ёпиқ вагонлар (қуйида ёпиқ вагон деб юритилади) кенг номенклатурадаги қимматбаҳо идиш-ўровли ва донали юкларни ҳамда атмосфера таъсиридан ҳимоя қилишни талаб этадиган юкларни ташиш учун мўлжалланган. бу вагонлар тегишли жиҳозларга …
4
кўтариши эса 67,0; 67,0 ва 68,0 т ни ташкил этади. мдҳ давлатлари темир йўлларида ёпиқ вагонларнинг барчаси тўрт ўқли. икки ўқли ёпиқ вагонлар собиқ иттифоқнинг темир йўлларида 1970-йилларида эксплуатациядан чиқарилиб юборилган. олинган маълумотларга қараганда қатор ва хатто ривожланган давлатларнинг темир йўлларида икки ўқли ёпиқ вагонлардан юк ташишларда ҳали-хануз фойдаланилмоқда ва уларнинг янги - такомиллашган конструкциялари ишлаб чиқарилмоқда. икки ўқли ёпиқ вагонлар майда партиядаги юкларни ташишда самарали ҳисобланадилар. ёпиқ вагонларнинг конструкцияси ортиш-тушириш ишларини механизациялашган ва комплекс механизациялашган усулда ташкил этишга ва юқори унумдорликка, эга бўлган ортиш-тушириш машина ва механизмларни қўллашга етарли даражада имкониятлар ярата олмайди. ёпиқ вагонларга кенг номенклатурадаги идиш-ўровли ва донали юкларни ортишда ва туширишда унумдорлиги 15-25 т/соат бўлган механик (электр ва авто) юклагичлар тагликлар ва турли илиб ва қамраб олиш мосламалари билан биргаликда ҳозиргача асосий механизация воситаси бўлиб қолмоқда. ортиш-тушириш ишларининг ёрдамчи операцияларни катта улуши ҳали-хануз қўл кучида бажарилмоқда. юк айланмаси кичик бўлган қатор станцияларда эса ёпиқ вагонлардан кенг …
5
тейнерлари билан жиҳозланган бўлиб, асосан тўрт ўқли конструкцияда ишлаб чиқарилади (12.2-расм). масса бруттоси 10, 20 ва 30 т ли катта тоннажли контейнерлар учун махсус узун базали тўрт ўқли платформалар ишлаб чиқарилган. асосий тур платформалар – тўрт ўқли, юк кўтариши 70,0; 71,0 ва 72,0 т, букилган профилли металл бортли ва бортни тамбалаш понали. бу платформалар юкларни ташишда бортларни маҳкамлаш учун қўшимча калта ёғоч устунчаларни талаб этмайди. юкларни маҳкамлаш учун платформалар этак устун скобалари (икки жуфт), ёнбош устун скобалари (саккиз жуфт) ва юкларни боғлаш учун ҳалқалар билан жиҳозланган. 12.2-расм. 13-4012 моделли универсал тўрт ўқли платформа платформаларнинг конструкцияси ортиш-тушириш ишларини механизациялашган ва комплекс механизациялашган усулда ташкил этишга ва юқори унумдорликка эга бўлган ортиш-тушириш машина ва механизмларини қўллашга етарли даражада имкониятлар яратади. платформаларга кенг номенклатурадаги оғир вазнли, узун бўйли ва улкан юкларни ортиш ва туширишда унумдорлиги 70-100 т/соат, хатто ундан ҳам зиёд бўлган турли кранлардан фойдаланиш мумкин. баъзи бир машина ва механизмларни ўзини юргизиб, …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юкларни ташиш учун ҳаракатдаги составларни танлаш"

1403837732_47450.doc юкларни ташиш учун ҳаракатдаги составларни танлаш режа: 1. ҳаракатдаги составни танлашга таъсир қилувчи омиллар; 2. магистрал юк вагонларининг тижорий тавсифи; 3. юк ортишга вагонларни техник созлиги ва тижорий яроқлик аломатлари; 4. ҳаракатдаги составларни кодлаш тизими; 5. вагонларни тавсифловчи кўрсатгичлари. ҳаракатдаги составни танлашга таъсир қилувчи омиллар. уставнинг 9-бандига мувофиқ, юк, йўловчи, багаж, юк багаж ва почталарни темир йўлида ташиш ўзбекистон республикаси темир йўлнинг ва бошқа давлат темир йўлининг вагон ва контейнер паркида, ташкилот ва жисмоний шахсларнинг хусусий вагон ва контейнерларида ҳамда ташкилот ёки жисмоний шахслар ижарага олган вагон ва контейнерларида ташилади. темир йўл транспортида юк, йўловчи, багаж, юк багаж ва почта ташиш учун ...

DOC format, 1.8 MB. To download "юкларни ташиш учун ҳаракатдаги составларни танлаш", click the Telegram button on the left.