ҳаво транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожланиш муаммолари

DOC 139,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404811631_54681.doc ҳаво транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожланиш муаммолари режа: 1. 1.ҳаво транспорти техника жиҳозлари, бошқариш ишлари асослари 2. ҳаво транспортининг техник-иқтисодий хусусиятлари 3. "ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ютуқлари 4. ҳаво транспортини ривожлантириш муаммолари 1.ҳаво транспорти техника жиҳозлари, бошқариш ишлари асослари ҳаво транспорти техника жиҳозлари асосий элементларига учиш аппаратлари (самолёт ва вертолётлар), аэропортлар, самолёт таъмирлаш заводлари ва бошқалар киради. учиш аппаратлари ҳаво транспортининг асосий фаол бирлигидир. улар ўз вазифаларига кўра пассажирлар ташувчи, юк ташувчи, юк ва пассажирларни бирга ташувчи, махсус ишларни бажарувчи (масалан, қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи, санитария, аэрофотоснимка ишларини бажарувчи), спорт ва ўқув-тренировка самолётлари ва вертолётларига бўлинади. самолётлар ва вертолётларнинг асосий техник-эксплуатағион кўрсаткичларига улар сиғим (пассажирлар учун), юк кўтара олиш қобилияти, учиш тезлиги ва қўнмасдан уча олиш масофаси киради. бу кўрсаткичлар кўп ҳолларда двигателлар тури ва унинг қувватига ҳамда самолётларнинг максимал кўтарила олиш оғирлигига боғлиқдир. кўтара олиш максимал оғирлиги ҳам асосий техник-эксплуатағион кўрсаткичлар жумласига киради. учиш масофалари, пассажирлар сиғими …
2
160-185 2000 максимал кўтарила олиш оғирликларига қараб самолётлар ва вертолётлар тўрт синфга бўлинадилар (1-жадвал). аэропортлар ҳаво транспорти корхоналаридан бири бўлиб, пассажирлар, юк ва почта жўнатиш ва қабул қилиш ҳамда самолётларни учишга тайёрлаш ва учишни ташкил қилиш ишлари билан шуғулланади. аэропортлар таркибида аэродром, вокзал, махсус инженерлик бино ва иншоотлари ҳамда вертолётлар қўниш майдонлари бўлиши мумкин. 1-жадвал максимал кўтарила олиш оғирлиги бўйича самолёт ва вертолётлар синфи максимал кўтарила олиш оғирлиги самолётлар вертолётлар i синф 50 т дан ортиқ 10 т дан ортиқ ii синф 20-50 т 5-10 т iii синф 10-20 т 2-5 т iv синф 1 т гача 2 т гача аэропорт ҳудудида ҳар хил инженерлик коммуникағиялари, канализағия, электр ва босимли ҳаво таъминоти, ёритиш ва алоқа тармоқлари ҳам бўлади. халқаро ва мамлакатимиз магистрал йўналишларига хизмат қилувчи аэропортлар мураккаб метереологик шароитларда ҳам мунтазам ва кечаю кундуз ишлашга мўлжалланган бўлади. аэропортлар пассажирлар оқими йиллик ҳажмига қараб беш синфга бўлинадилар. йил давомида 7 млн. …
3
ари аэродромларига бўлинади. иш муддатлари ва тавсифларига кўра аэродромлар мунтазам ишловчи аэродромлар, мавсумий ишловчи аэродромлар, илдам топшириқларни бажарувчи аэродромлар тарзида тасниф қилиниши мумкин. аэродромлар вазифаларига кўра бошланғич ва энг сўнгги жойлардаги асосий аэродромларга, оралиқ жойларидаги аэродромларга бўлинади. самолёт ва вертолётлар ҳамда уларни учишда бошқарувчи командалар асосий аэродромлар ихтиёрида бўладилар. бошланғич ёки энг сўнгги аэродромлардан самолётлар учишни белгиланган йўналишлар бўйича бошлайдилар ёки тамомлайдилар. оралиқ жойлардаги аэродромларда самолётлар жадваллар бўйича пассажирларнинг бир қисмини тушириш ёки чиқариш учун қўнади ҳамда техник қаровдан ўтказилади ва ёнилғи заҳиралари олади. фавқулодда ҳолларда самолётларнинг йўлда қўниши учун ҳам заҳирадаги ародромлар бўлиши керак. аэродромлар учиш, техник хизмат кўрсатиш ва самолёт ва вертолётлар турар жой зоналаридан иборат бўлади. учиш зоналари - учиш майдончаси, хавфсизлик йўлаги ва ҳаводан тушиш йўлагидир. учиш майдончаси махсус жиҳозланган ҳудуддан иборат бўлиб, самолётларнинг учиш ва қўниш олди ҳаракатлари учун хизмат қилади. учиш йўлаклари сони ва жойлашиши аэродромларнинг самолётлар ўтказа олиш қобилиятига, шамолнинг аэродром худуди ёнидаги …
4
йлари ҳам қаттиқ қопламали йўллардан иборат бўлиб, уларда самолёт ва вертолётларга техник хизмат кўрсатилади. тунги соатларда ва мураккаб об-ҳаво шароитларида самолётлар мунтазам қатнаши учун аэродром ҳудудидаги йўллар махсус электр чироғи ва радио-техника билан жиҳозланган бўлади. аэродром худуди атрофида учиш хавфсизлигини таъминлаш учун маълум радиуслардаги бино ва иншоотлар баландлиги чекланган бўлиб, у аэродромлар олди ҳудуди ҳисобланади. аэродром олди худуди ва унинг устидаги тахминан 50 км атрофидаги ҳаво фазоси аэротория ёки аэропорт ҳудуди деб аталади. аэродромлар самолёт ва вертолётга хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун зарур жойлардир. бундан ташқари учувчилар, техник хизмат кўрсатиш ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун аэродромлар ҳудуди ёнида уй-жой зоналари ҳам ташкил этилади. бир ёки бир неча турдаги самолёт ва вертолётлар таъмири билан шуғулланувчи самолёт таъмири заводи марказий осиё ҳудудида ягона тошкент шаҳридагина ташкил этилган бўлиб, бу завод мдҳ давлатлари самолётларини ҳам таъмирлайди. мамлакатимиз ҳаво транспортидаги ташкилий бошқарув звеноси ўзбекистон республикаси миллий авиакомпанияси дирекғиясидир. ташкилий бошқарув тузилмасининг иккинчи звеноси маҳаллий …
5
лик билан пассажирлар таший олса, газ-турбина двигателли самолёт ўрта ҳисобда соатига 600…800 км тезликда пассажирлар таший олади. газ-турбинали ҳаво кемаларида пассажирларнинг ўртача учиш масофаси 2000 км. ўтган ўн йил ичида аэрофлотдаги самолётларнинг ўртача коммерғия тезлиги ўсди. бу самолётларда бир хил масофага бир вақтнинг ўзида йўлга чиққан пассажирлар темир йўл поездига нисбатан самолётда 30 соатга яқин вақтни тежайдилар. бу деган сўз 2000 йил давомида "ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бўйича авиағия транспортида учган пассажирлар деярли 50 млн. киши/соат ижтимоий ишлаб чиқариш вақтни тежайдилар. транспорт воситалари йўлда бўлган вақтни тежаб, умумий ишлаб чиқариш жадаллигига қулай таъсир қилади, мамлакатимиз ва унинг вилоятлари ўртасидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларни йўлга қўйишда катта аҳамиятга эгадир. у вақтни тежаш - аэрофлотнинг мамлакатимиз ишлаб чиқарувчи кучларини ривожлантиришга қўшадиган катта ҳиссадир. ҳаво транспортининг яна бир қулайлиги шундаки, у транспортнинг бошқа турларига нисбатан юкларни энг қисқа маршрут бўйича етказиб беради. темир йўл транспортидагига қараганда ҳаво маршрутлари 20…30 фоиз қисқа бўлади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ҳаво транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожланиш муаммолари" haqida

1404811631_54681.doc ҳаво транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожланиш муаммолари режа: 1. 1.ҳаво транспорти техника жиҳозлари, бошқариш ишлари асослари 2. ҳаво транспортининг техник-иқтисодий хусусиятлари 3. "ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ютуқлари 4. ҳаво транспортини ривожлантириш муаммолари 1.ҳаво транспорти техника жиҳозлари, бошқариш ишлари асослари ҳаво транспорти техника жиҳозлари асосий элементларига учиш аппаратлари (самолёт ва вертолётлар), аэропортлар, самолёт таъмирлаш заводлари ва бошқалар киради. учиш аппаратлари ҳаво транспортининг асосий фаол бирлигидир. улар ўз вазифаларига кўра пассажирлар ташувчи, юк ташувчи, юк ва пассажирларни бирга ташувчи, махсус ишларни бажарувчи (масалан, қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи, санитария, аэрофотоснимка ишларини бажарувчи)...

DOC format, 139,0 KB. "ҳаво транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожланиш муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.