transport vositalari va ularning qismlari tasniflanishi

PPT 24 sahifa 1,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
powerpoint presentation ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг божхона институти «божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш» кафедраси «товаршунослик» фанидан маъруза презентацияси 15-мавзу: транспорт воситалари ва уларнинг қисмларининг тиф тн асосида таснифланиши маърузачи: и.ф.phd, доц., б/х майори ш.н.муратова режа: транспорт воситаларининг тавсифи. уларнинг категориялари. транспорт воситаларининг товаршунослик тавсифи ва уларнинг тиф тн асосида таснифланиши. 1. транспорт воситаларининг тавсифи. уларнинг категориялари. транспорт – одамлар ва юкларни бир жойда иккинчи жойга олиб юришга мўлжалланган воситалар йиғиндисидир. транспорт атамаси лотин тилидан “транс” (“орқали”) ва “portare” (“олиб юриш”) сўзларидан келиб чиққан. шунинг учун ҳам “транспорт” атамаси орқали транспорт тизимини ҳосил қилувчи инфратузилма, бошқарув, транспорт воситалари ва транспорт корхоналари ёки иқтисодиётнинг бир тармоғи тушунилади. физика фанида транспорт феноменлари тушунчаси мавжуд. мембрана тўқималари орқали молекулалар ва ионларнинг ҳаракати ёки биологияда қон айланиши ҳам транспорт деб аталади. информатика ва электромеханикада “транспорт” атамаси айрим компьютер тармоқ протоколларини тавсифлаш учун ишлатилади. транспорт воситалари 3 та категорияга ажратилади: умумий фойдаланишдаги транспорт воситалари. ушбу …
2 / 24
мий олиб кирилиб, олиб чиқилади, бунда транспорт воситасининг тасниф кодини тўғри аниқлаш иқтисодиётни бошқаришнинг бож-тариф ва нотариф чора-тадбирларини тўғри амалга ошириш заруратини туғдиради. транспорт воситасининг тасниф кодини тўғри аниқлаш мақсадида транспорт воситаларининг категориялари, турлари, шунингдек, уларнинг қисмлари билан танишиб чиқиш лозим. транспорт воситаси – одамлар ёки юкларни ташишда фойдаланиладиган қурилма ҳисобланади. кўп ҳолларда улар махсус ишлаб чиқарилган воситалридир (масалан: велосипедлар, автомобиллар, мотоцикллар, поездлар, кемалар, қайиқлар, самолётлар). ер устида ҳаракатланмайдиган транспорт воситаси умумий ҳолда “кема” деб аталади: ҳаво кемаси, космик кема, сув кемаси. ер усти транспорт воситалари двигателининг типи ёки текисликда ҳаракатланиш усулига кўра ғилдиракли, гусеницали, рельсли ёки сирпанувчи сифатида кенг таснифланади. автотранспорт восиларининг тавсифи iso 3833-77 “йўл транспорт воситалари. турлари, атамалари ва тушунчалар” халқаро стандартида келтирилган. 2. транспорт воситаларининг товаршунослик тавсифи ва уларнинг тиф тн асосида таснифланиши. товаршуносликда транспорт воситаларининг умумий тавсифи ва тиф тн да таснифланишига кўра қуйидаги гуруҳлар ажратилади: - сув транспорти; - рельссиз транспорт (трамвай ёки темирйўл …
3 / 24
воситалари қуйидаги турларга ажратилади: 1. кемалар, паромлар, баржалар ҳамда пассажир ва юкларни ташиш учун мўлжалланган сузувчи воситалар; 2. балиқ овлаш учун мўлжалланган кемалар; 3. яхталар, эшкакли қайиқлар ва каноэ; 4. буксирлар; 5. асосий вазифаси билан солиштирганда сузиш фаолияти иккинчи даражали бўлган сузувчи воситалар (маёқлар, ёнғин кемалари, сузувчи кранлар ва ҳ.к.); 6. ҳарбий кемалар ва қутқарувчи кемалар; 7. сузувчи конструкциялар (плотлар, сузувчи баклар, кессонлар, дебаркадерлар, бакенлар ва ҳ.к). ўзр тиф тн да сув транспортининг барча турлари xvii бўлимнинг 89-гуруҳида 8901-8908 товар позицияларида таснифланади. рельссиз транспорт (трамвай ёки темирйўл транспортидан ташқари ер усти транспорти) рельссиз транспорт (трамвай ёки темирйўл транспортидан ташқари ер усти транспорти) - рельсли йўлдан фойдаланилмайдиган, қуруқликда ҳаракатланувчи барча транспорт воситаларининг умумий номланишидир. рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун исталган қаттиқ текислик бўлиши лозим. рельссиз транспорт воситасининг муҳим хусусиятларидан бири – нотекис ва юмшоқ грунтда ҳаракатланиш имконининг мавжудлигидир. бундай ҳаракатланишда гусеницали машиналар энг яхши кўрсаткичларга эга бўлиб, фақат уларнинг нархи баланд …
4 / 24
ва уларнинг қисмлари, амортизаторлар, радиаторлар, хавсизлик ёстиқчалари ва ҳ.к.); танклар ва ҳарбий транспорт воситалар; коляскали ёки коляскасиз мотоцикллар, мопедлар, велосипедлар; двигателсиз велосипедлар; ногиронлар учун аравачалар; мотоцикллар, мопедлар, велосипедлар ва коляскалар учун эҳтиёт қисмлар (ўриндиқлар, тормозлар, педаллар, руль, юкхоналар ва ҳ.к.); болалар аравачалари ва уларнинг қисмлари; прицеплар, яримприцеплар ва бошқа ўзи ҳаракатланмайдиган транспорт воситалари. юқорида келтирилган рельссиз транспорт воситаларининг барча турлари xvii бўлимнинг 87-гуруҳида 8701-8716 товар позицияларида таснифланади. темирйўл транспорти темирйўл транспорти саноат революциясининг ҳам маҳсулоти, ҳам юраги бўлиб ривожланиб, xix асрнинг бошида пайдо бўлди (биринчи паровозлар 1804 йилда пайдо бўлган) ва шу асрнинг ўрталарига келиб ўша даврнинг саноатлашган мамлакатларида энг муҳим траснпорт воситаси бўлиб қолди. темирйўллар ички саноат районларини денгиз портлари билан боғловчи ягона восита эди. лекин ҳозирга кунгача темирйўл транспорти бир қанча афзалликларга эга – юқори юк ташувчанлик, ишончлилик, юқори тезлик. ҳозирги шароитларда темирйўллар орқали турли хилдаги маҳсулотлар, жумладан, хомашё ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташилади. юкларни ташишда енгилликни туғдирувчи …
5 / 24
во транспорти транспорт турларининг энг тез ва шу билан бирга энг қиммат тури ҳисобланади. ҳаво транспортидан фойдаланишнинг асосий соҳаси – 1000 км дан ортиқ масофаларда пассажирларни ташишдир. шунингдек, юк ташувларини ҳам амалга оширади, аммо уларнинг улуши пастдир. асосий ҳолларда авиатранспорти орқали тез бузилувчи ва қимматбаҳо товарлар ҳамда почта ташилади. ҳозирги замонавий самолётларда асосий муаммо – учиш жараёнида аэропорт яқинида жойлашган аҳоли турмуш сифатини тушириб юборадиган шовқиндир. ҳаво транспортининг қуйидаги турлари мавжуд: аэростатлар; дирижабллар; планерлар, дельтапланлар; вертолетлар, самолетлар, космик аппаратлар, космик ракеталар; учувчи аппаратларнинг қисмлари (винтлар, шассилар); парашютлар, ротошютлар ва уларнинг қисмлари; учиш тизимларининг ер усти тренажерлари. юқорида санаб ўтилган ҳаво транспорти воситаларининг барчаси ўзр тиф тн асосида xvii бўлимнинг 88-гуруҳида 8801-8805 товар позицияларида таснифланади. транспорт воситаларини божхона амалиётида тиф тн асосида тўғри таснифлаш учун мезонлар ва уларни қўллаш юзасидан мисоллар 10 ва ундан ортиқ кишини (ҳайдовчи билан биргаликда) олиб юришга мўлжалланган моторли транспорт воситаларини (микроавтобус ва автобуслар) тиф тн бўйича …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"transport vositalari va ularning qismlari tasniflanishi" haqida

powerpoint presentation ўзбекистон республикаси давлат божхона қўмитасининг божхона институти «божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш» кафедраси «товаршунослик» фанидан маъруза презентацияси 15-мавзу: транспорт воситалари ва уларнинг қисмларининг тиф тн асосида таснифланиши маърузачи: и.ф.phd, доц., б/х майори ш.н.муратова режа: транспорт воситаларининг тавсифи. уларнинг категориялари. транспорт воситаларининг товаршунослик тавсифи ва уларнинг тиф тн асосида таснифланиши. 1. транспорт воситаларининг тавсифи. уларнинг категориялари. транспорт – одамлар ва юкларни бир жойда иккинчи жойга олиб юришга мўлжалланган воситалар йиғиндисидир. транспорт атамаси лотин тилидан “транс” (“орқали”) ва “portare” (“олиб юриш”) сўзларидан келиб чиққан. шунинг учун ҳам “транспорт” атамаси орқали трансп...

Bu fayl PPT formatida 24 sahifadan iborat (1,9 MB). "transport vositalari va ularning qismlari tasniflanishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: transport vositalari va ularnin… PPT 24 sahifa Bepul yuklash Telegram