транспортнинг асосий турлари ўртасида юк ва пассажир ташишни оқилона тақсимлаш

DOC 120.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404805952_54655.doc транспортнинг асосий турлари ўртасида юк ва пассажир ташишни оқилона тақсимлаш режа: 1. транспортнинг айрим турлари ўртасида юк оборотини тақсимлаш 2. пассажирлар ташишда транспорт турлари ишини мувофиқлаштириш ва ҳаракат тезлигини ошириш 3. транспорт турлари ўртасида ташиш ишларини оптималлаштириш 1.транспортнинг айрим турлари ўртасида юк оборотини тақсимлаш юк ташиш ҳажмининг тобора ўсиб бориши барча транспорт турлари ўртасида ташиш ишларини мақсадга мувофиқ тақсимлашни ва шу муносабат билан транспортнинг айрим турларини янада ривожлантиришни тўғри белгилашни тақозо этади. барча транспорт турларининг комплекс ривожланиши ва улар ўртасидаги юк ташишнинг оқилона тақсимланиш транспортга сарфланадиган маблағларнинг самарадорлигини оширади ва юк ташиш билан боғлиқ бўлган мамлакат иқтисодиёти харажатларини камайтириш имконини беради. у ёки бу транспорт турида юк ташишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик масласи ҳар бир транспорт турининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва юк ташишдаги ишлаб чиқариш шарт-шароитлари ҳисобга олинган ҳолда ҳал қилинади. ҳозир мамлакатимиз темир йўл транспортида юклар катта масофаларга ташилиши билан бирга анчагина юклар қисқа масофаларга ҳам ташилмоқда. қисқа масофага …
2
умотларни 1-жадвалда келтирамиз. бу мисолдан кўриниб турибдики, бир тонна арақ-вино маҳсулоти 60 км масофага ташилганда транспорт харажатлари тўғри автомобиль транспорти вариантида ташиш аралаш автомобиль-темир йўл транспорти вариантига нисбатан 10 доллардан кўпроқ қисқартади. демак, юкнинг хилига қараб ҳар бир транспорт туридан мақсадга мувофиқ фойдаланиш мамлакат иқтисодиётидаги транспорт харажатларини камайтиришда катта аҳамиятга эгадир. 1-жадвал икки хил транспорт вариантларида юк ташиш харажатлари (1 тоннага, америка доллари ҳисобида) № п/п бажариладиган ишлар аралаш автомобиль темир йўл транспорти вариантида тўғри автомобиль транспорти вариантида завод омборида юкни автомобилга ортиш 0,50 0,50 темир йўл транспорти бекатига автомобилда юк ташиш (масофа 5 км) 0,44 - темир йўл транспорти бекатида юкни майдончага тушириш 0,50 - юкни темир йўл вагонидан ортиш 0,50 - юкни тошкентдан олмалиққача ташиш 1,00 2,50 олмалиқда юкни темир йўл вагонидан майдонгача тушири 0,50 - юкни автомобилга ортиш 0,50 - олмалиқ темир йўл бекатидан савдо жойларигача юкни ташиш (масофа 10 км) 0,69 - автомобилдан юкни савдо жойларига …
3
тушириш ишларига турли хил транспортда турлича вақт сарфланади. юкни тез етказиб бериш нуқтаи назаридан транспортнинг у ёки бу турини баҳолаш кўрсаткичи сифатида юкларни етказиб бериш тезлиги ошиши ҳисобига транспорт жараёнидан ҳоли бўлган юк қиймати олинади (у мамлакат иқтисодиёти айланма маблағларининг бир қисмини ташкил этади). бу кўрсаткич қимматбаҳо юклар ташилаётганда айниқса катта аҳамиятга эга бўлади. тез бузиладиган юкларни ташишда етказиш тезлиги бошқача аҳамият касб этади. юк ташиш вақти оша бориши билан тез бузиладиган юклар сифати пасаяди ва бундан кўриладиган зиён орта боради. шу сабабли транспортнинг у ёки бу турини танлашда ташилаётган юк сифатининг пасайиши ва бундан кўриладиган зиён назарда тутилиши лозим. баъзан маълум бир транспорт туридан фойдаланишни баҳолашда қиймат кўрсаткичлари етарли бўлмай қолади. бундай ҳолларда қўшимча равишда натурал кўрсаткичлардан фойдаланилади. буларга, масалан, сарфланган ёнилғи миқдори, ташишда банд бўлган ишчилар сони кабилар киради. таққосланадиган қиймат кўрсаткичлари етарли бўлмай қолганда натурал кўрсаткичлар транспортнинг у ёки бу турини танлашда ёрдам бериши мумкин. автомобиль ва …
4
ган ишлар харажатлари киради. бунда юкларни темир йўл бекатларига олиб келиш ва олиб кетиш ишлари асосан автомобиль транспортида амалга оширилади. бу ҳолда темир йўл транспортида юк ташиш тизими автомобиль транспорти харажати ҳам қўшилади. умумий юк ташиш қиймати қўшимча автомобиль транспорти харажати ҳисобига ошади ва қайта юклаш ишлари сони бевосита автомобилда ташилгандагига нисбатан кўпаяди. транспорт турини иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ равишда танлаш ёки транспорт тури бўйича юк оборотини тўғри тақсимлаш учун автомобиль ва темир йўл транспортида турли масофаларга юк ташишда ҳосил бўладиган харажатларнинг суммар графигини тузиш керак. бунда чизиқлар туташган нуқта юк ташишда автомобиль транспортини қўлланиш иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган энг катта масофани аниқлаб беради. энг самарали транспорт турини танлашда юк ташиш харажатлари кўрсаткичи билан бирга юк ташиш тезлиги кўрсаткичи ҳам катта аҳамиятга эгадир. юк ташиш тезлигини оширишдан олинадиган иқтисодий самарани асосан қимматбаҳо ва омборларда узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган юклар бўйича аниқлаш керак. юкларни бевосита автомобиль транспортида ташиб, уларни етказиб бериш …
5
ртнинг бошқа турлари кам ривожланган туманларда автомобиль билан юк ташиш масофасини ошириш мақсадга мувофиқдир. транспорт воситалари ва юк ташиш ишларини такомиллаштириш ҳамда қаттиқ қопламли автомобиль йўлларини кўпайтириш юк ташишда автомобиль транспортидан фойдаланишни янада яхшилашга олиб келади. юк ташиш учун кўп юк кўтарадиган автомобиллардан ва автопоездлардан фойдаланиш автомобиль транспортини ишлатиш доирасини кенгайтириш имконини беради. масалан, пахта хом ашёсини ташишда зил-130в1 тягачини ишлатиш пахта хом ашёсини ташишга ихтисослаштирилган иккита тмз-879 маркали ярим тиркамали тиркаш имконини берадики, натижада автопоезд унуми деярли 1,5…2 мартагача ошади. қуруқлиқда ишловчи транспорт турлари ўртасида юк оборотини тақсимлашда бир кунлик вагон обороти 1…3 вагондан, айрим жойларда 5 вагондан ошмайдиган магистрал темир йўл бекатларидан ва саноат темир йўл шаҳобчаларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳисоблаб чиқиш зарур. чунки бундай кичик юк бекатларда ва саноат темир йўл шаҳобчаларида ортиш-тушириш механизмларини ишлатиш иқтисодий жиҳатдан жуда қимматга тушади. бундан ташқари вагонларни келтириш ва қайтариб олиб кетиш, маневр ишларини бажаришда темир йўл шаҳобчалари ҳамда транспорт воситаларини эксплуатағия …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "транспортнинг асосий турлари ўртасида юк ва пассажир ташишни оқилона тақсимлаш"

1404805952_54655.doc транспортнинг асосий турлари ўртасида юк ва пассажир ташишни оқилона тақсимлаш режа: 1. транспортнинг айрим турлари ўртасида юк оборотини тақсимлаш 2. пассажирлар ташишда транспорт турлари ишини мувофиқлаштириш ва ҳаракат тезлигини ошириш 3. транспорт турлари ўртасида ташиш ишларини оптималлаштириш 1.транспортнинг айрим турлари ўртасида юк оборотини тақсимлаш юк ташиш ҳажмининг тобора ўсиб бориши барча транспорт турлари ўртасида ташиш ишларини мақсадга мувофиқ тақсимлашни ва шу муносабат билан транспортнинг айрим турларини янада ривожлантиришни тўғри белгилашни тақозо этади. барча транспорт турларининг комплекс ривожланиши ва улар ўртасидаги юк ташишнинг оқилона тақсимланиш транспортга сарфланадиган маблағларнинг самарадорлигини оширади ва юк ташиш билан боғлиқ бўлган ...

DOC format, 120.5 KB. To download "транспортнинг асосий турлари ўртасида юк ва пассажир ташишни оқилона тақсимлаш", click the Telegram button on the left.