шаҳар транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожлантириш муаммолари

DOC 145,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404811568_54680.doc шаҳар транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожлантириш муаммолари режа: 1. шаҳар транспорти тармоқлари ва техник жиҳозлари 2. кўча йўлларида ишловчи шаҳар пассажир транспорти 3.кўча йўлларидан ташқарида ишловчи шаҳар пассажирлар транспорти 4. шаҳар пассажир транспорт ютуқлари 5. шаҳар юк ташиш транспорти 6. шаҳар транспортини янада ривожлантириш муаммолари 1. шаҳар транспорти тармоқлари ва техник жиҳозлари ҳозир жаҳондаги асосий тараққий этган мамлакатлар аҳолисининг ярмидан кўпи йирик шаҳар ва саноат марказларида яшамоқда. ўзбекистон республикаси аҳолисининг умумий сони xx аср давомида 6,20 марта кўпайган бўлса, шаҳар аҳолиси сони 12,44 марта ўсди ва 60-йиллардан бошлаб аҳолининг кўпчилик қисми шаҳарларда яшамоқда. ҳозир мамалакатимиз умумий аҳолиси сонининг 37,3 фоизини шаҳар аҳолиси ташкил этади. саноати ривожланган кўпчилик мамалакатларда шаҳар аҳолисининг сони бундан ҳам кўп. масалан, германия федератив республикасида 88 фоиз, австралияда 86 фоиз, японияда, канада ва англияда 76 фоиз, ақшда 73 фоиз, франғияда 73 фоиз ва ҳоказо. шаҳар аҳолиси ўса бориши билан шаҳарлар сони ва улар ҳудуди ҳам кескин …
2
атағия қилишни бошқарувчи махсус жиҳозлар киради. шаҳар йўл тармоқлари жойлашишига кўра кўча йўллари ва кўчадан ташқари йўлларга, улар эса, ўз навбатида, изли ва изсиз йўлларга бўлинади. шаҳар йўлларини яна умум шаҳар, туман миқёсидаги, шаҳардан ташқарига чиқувчи ва транзит йўлларга ажратиш ҳам мумкин. йўл тармоқлари схемаси шаҳарнинг жойлашишига, релқефига, ҳудудини бўлиб турувчи анҳор, темир йўл излари ва бошқа бир қанча тўсиқлар борлигига боғлиқдир. шаҳар аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида унинг умум фойдаланиш пассажир транспорти тўхташ жойларигача пиёда юриб келиши учун зарур вақт меъёрлаштирилган бўлиб, унинг миқдори 4..6 минутдан ошмаслиги лозим. бундай меъёрни бажариш учун шаҳар пассажир транспорти тармоқлари зичлиги ҳар бир квадрат километр шаҳар ҳудуди майдонига нисбатан 2...3 км бўлиши керак. транспорт тармоқлари зичлиги дейилганда километрларда ўлчанувчи умум фойдаланиш пассажир транспорти тармоқларининг узунлиги квадрат километрларда ўлчанувчи шаҳар худуди майдонга нисбати тушунилади. ҳозирги замон шаҳар транспорти тармоқларини ривожланти- ришда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур: айрим шаҳар магистрал йўлларини иложи борича тез ва меъёрида юрувчи …
3
м(соат, маҳаллий аҳамиятдаги кўчалар учун 70 км(соат ва майдон ичи йўллари учун 40...60 км(соат ҳисобий ҳаракат тезлиги қабул қилинади. шаҳар магистрал кўчалари орасидаги масофалар одатда 600...100 метр атрофида бўлади. қурилиш меъёри ва қоидаларига биноан, 1 соат мобайнида йўлнинг ҳар бир ҳаракат тасмаси (полосаси)дан бир турдаги тинимсиз транспорт воситалари ўта олиши учун қуйидаги меъёрлар қабул қилинади: енгил автомобиллар 1000...2000, 3 т гача юк кўтарувчи автомобиллар 600...800, автобуслар 200...300, троллейбуслар 100...130. агар йўл полосасида транспорт воситалари бир турда бўлмасалар, уларнинг ҳаммаси келтириш коэффиғиенти орқали енгил автомобилларга келтирилиб ҳисобланади. бунда 3 т гача юк кўтарувчи автомобиллар учун 1,5; 3 т дан 5 т гача юк кўтарувчи автомобиллар ва автобуслар учун 2,5; троллейбуслар учун 4,0; мотоғиклетлар учун 0,5 келтириш коэффиғиентлари қабул қилинган. 12-жадвалда кўчаларда ишловчи пассажир транспорти воситалари таснифлари ва уларнинг пассажирлар таший олиш қобилиятлари кўрсатилган. ҳозир айрим катта шаҳарлар марказий туманларидан трамвайлар чекка туманларга чиқариб юборилган. баъзи жуда катта шаҳарлардан эса (париж, лондон) …
4
да ўта олиши пассажирлар таший олиш қобилияти, пасс. трамвайлар тўрт ўқли мотор вагони 100 70 7000 иккита тўрт ўқли вагон 200 70 14000 троллейбуслар катта сиғимли 80 80 6400 ярим тиркамали бирлаштирилган 130 80 10400 автобуслар ўрта сиғимли 60 100 6000 катта сиғимли 100 100 10000 жуда катта сиғимли 160 100 16000 сўнгги йилларда кўпчилик шаҳар аҳолисига троллейбуслар хизмат қилаётир. ҳозир троллейбуслар мамлакатимизнинг 11 шаҳрида мунтазам ишлаб турибди. троллейбусларнинг бир йўл ҳисобидаги умумий йўл узунлиги 817 км. ҳозир троллейбус транспорти ёрдамида мамлакат умумий шаҳар пассажирларининг 6,5 фоизи ташилаётир. трамвайга нисбатан троллейбуснинг яхши томони шундаки, пассажирларни чиқариш ва тушириш жойлари тратуарлар ёнидадир. ваҳоланки, трамвайларга чиқиш-тушиш жойлари кўчалар ўртасида бўлиб, пассажирларга анча ноқулайликлари туғдиради. троллейбусларда ташиш таннархи автобусга нисбатан арзон. шаҳар кўча пассажир транспортлари ичида энг кўп тарқалгани автобус транспортидир. ҳозир мамлакатимизнинг 59 шаҳар ва аҳоли яшайдиган жойларида автобус мунтазам ишлаб турибди. янги автобус маршрутларини очиш учун кўп инвестиғия талаб қилинмайди, у …
5
н ҳам камайиб кетаётир. кўча ва йўлларнинг тури улар тавсифлари тез юришга мўлжалланган (тез юрар) йўллар аҳоли яшовчи жой (шаҳар) узоқ туманларини бир-бирлари билан, улардан ташқарига жойлашган катта саноат туманларини, умум фойдаланиш автомобиль йўлларини бирлаштирувчи, ҳар хил (икки қаватли) баландликларда кесувчи, транспорт воситалари тез ва тинмай ҳаракатланишига мўлжаланган йўллардир умум шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар уй-жой, саноат туманлари, катта база ва омборлар бор жойлар, аҳоли марказда зич жойлашган ерларни умум шаҳар аҳамиятидаги жойлар (вокзал, дам олиш сайлгоҳи, стадион ва ҳоказо) билан ҳамда тез юришга мўлжаланган йўллар билан транспорт алоқаларини бир ва ҳар хил баландликда бирлаштирувчи йўллардир туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар уй-жой ва маҳаллий саноат туманларини ҳамда уларни умум шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар ва тез юришга мўлжаланган йўллар билан транспорт алоқаларини бирлаштирувчи йўллардир маҳаллий аҳамиятдаги кўча ва йўллар: уй-жой туманлари ичидаги транспорт ва пиёдалар учун кичик уй-жой туманлари ва бир гуруҳ биноларни магистрал кўчалар билан бирлаштирувчи йўл ва тратуарлардир саноат ва катта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"шаҳар транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожлантириш муаммолари" haqida

1404811568_54680.doc шаҳар транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожлантириш муаммолари режа: 1. шаҳар транспорти тармоқлари ва техник жиҳозлари 2. кўча йўлларида ишловчи шаҳар пассажир транспорти 3.кўча йўлларидан ташқарида ишловчи шаҳар пассажирлар транспорти 4. шаҳар пассажир транспорт ютуқлари 5. шаҳар юк ташиш транспорти 6. шаҳар транспортини янада ривожлантириш муаммолари 1. шаҳар транспорти тармоқлари ва техник жиҳозлари ҳозир жаҳондаги асосий тараққий этган мамлакатлар аҳолисининг ярмидан кўпи йирик шаҳар ва саноат марказларида яшамоқда. ўзбекистон республикаси аҳолисининг умумий сони xx аср давомида 6,20 марта кўпайган бўлса, шаҳар аҳолиси сони 12,44 марта ўсди ва 60-йиллардан бошлаб аҳолининг кўпчилик қисми шаҳарларда яшамоқда. ҳозир мамалакатимиз умумий аҳолиси сонининг 37,3 фоизини...

DOC format, 145,5 KB. "шаҳар транспорти тавсифи, ютуқлари ва ривожлантириш муаммолари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.