пассажирлар ташишни ташкил этишнинг асосий элементлари.

DOC 129,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404801891_54638.doc кириш пассажирлар ташишни ташкил этишнинг асосий элементлари. режа: 1.автомобилларда пассажирлар ташиш 2.пассажирлар обороти ва пассажирлар оқими 3. шаҳар транспорт тармоги 4. шаҳарларда автобусларни ишлатиш асосий элементлари 5. енгил автомобилларда пассажирларни ташиш 1.автомобилларда пассажирлар ташиш автомобилларда пассажирлар ташиш мамлакат умумтранспорт тизимининг ажралмас бир қисми бўлиб, пассажир транспортининг бошқа турлари билан бир қаторда пассажир ташиш ишлари билан шугулланади. транспорт турларидан қатъи назар пассажирлар ташишни ташкил этишда уларга умумий талаблар қўйилган бўлиб, унда пассажирларни қисқа вақт ичида манзилларига етказиб қўйиш, транспорт воситаларининг бутун маршрут давомида аниқ ҳаракати, транспорт воситаларидан яхши фойдаланиш, ташишни тўла хавфсизликбилан ташкил этиш, пассажирларга юқори маданият билан хизмат этиш, иложи борича ҳаражатларни камайтириш талаблари қўйилади. пассажирларни кўплаб ташувчи транспортнинг бошқа турларига нисбатан пассажирлар ташувчи автомобил транспортининг бир қанча афзалликлари бор. бундай афзалликларга, энг аввало, пассажирлар ташувчи автомобил транспортининг юқори даражали манёврчанлиги, яъни пассажирларни иш ва яшаш жойларига яқинлаштириб етказиб бориш хусусияти, такомиллаштирилган ва қаттиқ қопламали йўлларда ер усти пассажирлар …
2
илганда шаҳар, туман ёки вилоят худудидаги пассажирларни кўплаб ташувчи барча турдаги маршрутлар йигиндиси тушунилади аҳолиси 250 мингдан ортиқ бўлган шаҳарлардаги турли пассажир транспортларини энг оқилона ёндоштириш мақсадида шаҳар пассажир транспортининг узоқ даврли (перспектив, яъни 10-15 ва ундан ортиқ йилда мўлжалланган) режалари ишлаб чиқилиши зарур. бундай режалар маршрутлар тизимини комплекс ривожлантириш масалаларини қамраб олади. комплекс маршрут тизими дейилганда барча турдаги пассажир транспорти иш маршрутлари ва енгил такси автомобилларининг тўхташ бекатлари йигиндиси тушунилади. шаҳар, туман ёки вилоят ичи пассажирлар ташиш маршрутлари конфигурацияси (жойлашуви) маршрутлар тармоги дейилади. фақат автобуслар қатнайдиган маршрутлар конфигурацияси автобус маршрутлари тармоги дейилади. бошқа тур пассажирлар транспортининг ҳам тегишлича маршрут тармоқлари бўлади. маршрутлар тармоги кўрсаткичлари. шаҳар маршрутлари тизимига қўйиладиган асосий талаблар: пассажирлар шаҳар чегараси ичида бир қатновда ёки бир транспорт воситасидан иккинчисига ўтиши минимал миқдорда бўлиши; шаҳардаги барча йўналишларида бир қатновга минимал вақт сарфлаш; транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, яъни бутун маршрутлар тармоги бўйича транспорт воситаларининг текис тўлиб ишлаши ва бошқалар. …
3
ндай маршрутлар шаҳар четларини марказ билан, чекка жойларни туман марказлари ёки метро маршрутлари билан боглайди. ярим диаметрал маршрутлар шаҳардаги икки туман марказларини ўзаро боглайди. ҳалқасимон маршрутлар айлана ёки берк синиқ чизиқдан иборат бўлиб, шаҳарнинг ўзаро алоқага муҳтож тарқоқ нуқталарини бирлаштирувчи маршрутдир. тангенциал маршрутлар шаҳарнинг айрим туманларини марказга кирмай ўзаро боглайди. аралаш маршрутлар юқорида келтирилган маршрутларнинг бир неча элементларини ўз ичига олади. ишлаш вақтларига кўра маршрутлар доимий ва вақтинчалик бўлиши мумкин. доимий маршрутларда йил давомида ва ҳафтанинг барча кунларида транспорт воситалари бир хил миқдорда қатнайди. вақтинчалик маршрутлар эса муайян мавсумда ёки заруратга кўра (масалан шанба ва якшанба кунлари дам олиш учун) ташкил қилиниши мумкин. одатда, ҳар бир автобус маршрутига тартиб рақами берилади. шаҳар маршрутларига 1 дан 99 (йирик шаҳарларда 199) гача, шаҳар атрофи маршрутларига 101 дан 199 гача (201 дан 299 гача) ва шаҳарлараро маршрутларга кейинги сонлар тартиб рақамлари берилади. агар экспресс ва тезлаштирилган маршрутлар бўлса, автобуслар тартиб рақамларига «э» ва …
4
ршрутларда эрталабки ва кечки «ташиш чўққиси» соатларида (1,5-2,0 соат мобайнида) ҳаракатнинг серқатновлиги янада оширилиши, қолган вақларда эса, камайтириб, кечки «ташиш чўққиси» дан сўнг эса маршрутлардаги автобусларни аста-секин ўз саройларига қайтариш талаб этилади. автобуснинг маршрутдаги бошлангич пунктдан то сўнги тўхтов пуктигача босиб ўтганйўли рейс деб аталади. автобауснинг маршрут бўйича иккала йўналишдаги қатнови, яъни унинг бошлангич пунктдан сўнгги пунктгача бориб, яна бошлангич пунктга қайтиши айланма рейс деб аталади. одатда, автобуслар йўналиш давомида ўз номинал сигимларига нисбатан 1,3-1,6 марта кўпроқ пассажир ташийди. ҳайдовчилар меҳнатини ташкил этиш. автобусда ишловчи бригадалар меҳнатини ташкил этишнинг бир қанча шакиллари бор. меҳнатни ташкил этишнинг учланган шакли, яъни ҳар бир автобусга уч ҳайдовчи бириктириланда ҳар куни автобусда икки ҳайдовчи ишлайди. ҳар икки кун ишлаганларидан сўнг, улар бир кун дам оладилар.ҳайдовчилар иши бундай шаклда ташкил этилганда, бир ой 20 кун ишлаб, 10 кун дам олинади. меҳнатни ташкил этишнинг бир яримлик шаклида икки ҳайдовчи учун икки автобус доимий ишлаш учун бириктирилган …
5
ги қатновлар сони) ва пассажирлар қатновининг ўртача масофаси миқдорига боглиқдир. пассажирлар оқими дейилганда бир йўналиш бўйича қатнаёган пассажирлар миқдори тушунилади. пассажирлар оқими тушунчаси ҳам юк оқими тушунчасига ҳам оҳангдир. пассажирлар оқими ҳам юк оқими каби эпюра ва схема шаклларида берилиб, маълум маршрут бўлаги, маршрут ва йўналиш, тумандаги пассажирлар ташиш кескинлигини билдиради. пассажрлар оқимини ўрганишда барча қатновлар икки гуруҳга бўлинади: ишлаб чиқариш билан боглиқ ва ишлаб чиқариш билан боглиқ бўлмаган пассажирлар оқими. биринчи гуруҳ қатновига ишга бориб-қайтиш, кун давомида иш билан боглиқ қатновлар, ўқувчи ва талабаларнинг ўқув юртларга қатнаши киради. иккинчи гуруҳга томошагоҳлар (театр, концерт, кино)га, маданий ва илмий ташкилотлар (музей, кўргазмалар, кутубхоналар, стадионлар, дам олиш боглари)га, дўконларга. ва маиший хизмат ташкилотлари (шаҳар атрофида дам олиш, касалхона ёки поликлиника, болалар богчаси)га бориш билан боглиқ қатновлар киради. шаҳардаги пассажирлар обороти йил мавсуми, хафта кунлари, сутка соатлари ва йўналишлар бўйича ўзгарувчанлиги билан характерлидир. мавсумий ўзгарувчанлик айниқса курорт шаҳарлар ва йирик маданий марказлар учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"пассажирлар ташишни ташкил этишнинг асосий элементлари." haqida

1404801891_54638.doc кириш пассажирлар ташишни ташкил этишнинг асосий элементлари. режа: 1.автомобилларда пассажирлар ташиш 2.пассажирлар обороти ва пассажирлар оқими 3. шаҳар транспорт тармоги 4. шаҳарларда автобусларни ишлатиш асосий элементлари 5. енгил автомобилларда пассажирларни ташиш 1.автомобилларда пассажирлар ташиш автомобилларда пассажирлар ташиш мамлакат умумтранспорт тизимининг ажралмас бир қисми бўлиб, пассажир транспортининг бошқа турлари билан бир қаторда пассажир ташиш ишлари билан шугулланади. транспорт турларидан қатъи назар пассажирлар ташишни ташкил этишда уларга умумий талаблар қўйилган бўлиб, унда пассажирларни қисқа вақт ичида манзилларига етказиб қўйиш, транспорт воситаларининг бутун маршрут давомида аниқ ҳаракати, транспорт воситаларидан яхши фойдаланиш, ташишни т...

DOC format, 129,5 KB. "пассажирлар ташишни ташкил этишнинг асосий элементлари."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.