фармацевтика товарларини ташиш жараёнлари

DOCX 14 sahifa 475,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
7-bob фармацевтика товарларини ташиш жараёнлари режа: 7.1. фармацевтика сохасида логистика 7.2. фармацевтика транспорт логистикасининг асосий тушунчалари. 7.3. фармацевтик логистикаси сохасида транспортни бошқаришдаги ҳуқуқий меъёрлари. 7.4. юкларни таснифлаш ва жўнатиш. 7.5. “совуқ занжир” тизимида фармацевтика маҳсулотларини ташиш хусусиятлари. 7.6. омбор логистикасида rfid технологиялари. 7.1. фармацевтика сохасида логистика логистика тизими - бу транспорт ва логистика инфратузилмасининг объектлари ва субъектлари тўплами бўлиб, улар ўртасида товарларни ташиш, сақлаш, тарқатиш вазифаларини бажарадиган моддий, молиявий ва ахборот оқимлари ва товар оқимини хуқуқий қўллаб қувватлаш фаолияти хисобланади. транспорт ва логистика тизимининг яхши ишлаши учун тегишли инфратузилма керак. инфратузилма барча логистика функцияларининг аниқ ва узлуксиз бажарилишини таъминлаши керак. 7.2. фармацевтика транспорт логистикасининг асосий тушунчалари. · ташиш - бу транспорт воситаларидан фойдаланган холда товарларнинг худудий харакати. юкларни ташиш - бу шартномада етқазиб бериш мажбуриятининг мавжудлиги ва товарларни етказиб бериш учун маълум миқдорда тўлов суммасини амалга ошириш жараёни. · тиббиёт ва фармацевтика товарларининг бирламчи хом ашё манбасидан якуний истеъмолчига ўтиш …
2 / 14
етказиб берилиши керак. траспорт логистикаси фаолиятининг асосий вазифаларидан бири юкларни тақсимлаш, уларни бевосита истеъмолчига етқазиб бериш. логистик тизим фаолияти биринчи навбатда юкларни ташиш учун зарур бўладиган транспорт билан боғлиқдир. транспорт фаолиятининг асосий кўрсаткичи бу бажариладиган ишларининг ҳажми, яъни юкларни маълум масофага энг кам харажатлар билан етказиш ҳисобланади. транспорт логистика инфратузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади ва унингг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: · транспорт технологик етказиб бериш схемасини танлаш; · ташувчи танлаш, шу жумладан транспорт тури, ташиш оператори ва транспорт воситасининг турини аниқлаш; · етқазиб бериш жараёнини омбор иши билан мувофиқлаштириш; · юкларнинг транспорт воситаси ичига жойлаштирилиши; · транспорт харакати йўналишларини тузиш ва юкларнинг йўл давомида харакатини назорат қилиш; · ҳаракат пайтида юкларнинг тўлиқ етқазилишини таъминлаш. ўзбекистон республикасида дори воситаларини (юкларни) - темир йўл, дарё транспорти, автомобиль, хаво йўллари орқали олиб келишда вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 1 августдаги 213-сон “автомобиль транспорти тўғрисида”ги қарори иловасида келтирилган қоидаларига риоя қилинади. унда кимё-фармацевтика саноати маҳсулотлари …
3 / 14
ташиш операцияларисиз кўрсатилганда қўлланилади. бундай ташишда транспорт турини танлаш мезонлари этиб одатда юк тури, юк ҳажми, истеъмолчига юкни етказиб бериш вақти, ташиш нархи белгиланади. масалан, катта хажмдаги юкларни ташишда ва охирги етказиб бериш пунктига темир йўл орқали кириш йўллари мавжуд бўлганда, темир йўл транспортидан, кичик партиялар билан қисқа масофаларга юк ташишда, автомобил транспортидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. мультимадол товарларни аралаш ташиш (аралаш алохида ташиш) одатда икки ва ундан ортиқ турдаги транспортда амалга оширилади, масалан: темир йўл, дарёавтомобил, денгиз-темир йўли ва бошқалар. бундай холда, юк биринчи транспорт воситаси орқали юк ташиш пункти ёки юк терминалига сақланмасдан ёки қисқа муддатли сақлаш билан етказиб берилади ва кейинчалик бошқа транспорт турига қайта юкланади. товарларни аралаш ташишда - темир йўл вокзалларига қарашли фирмаларнинг ёки денгиз (дарё) портининг автотранспорт компаниялари томонидан хизмат кўрсатилади. аралаш транспорт турларидан фойдаланиш кўпинча дори воситаларини тарқатиш каналлари (ёки логистика таъминоти каналлари) тузилиши билан боғлиқ бўлиб, масалан, ишлаб чиқарувчидан тайёр товарларнинг катта партиялари …
4 / 14
и талаб қилинганда. темир йўл транспорти одатда узоқ масофаларга оммавий ва мунтазам ташиш учун ишлатилади, баъзи сабабларга кўра сув транспортидан фойдаланиш мумкин эмас. денгиз транспорти – бу юкларни оммавий ташиш учун ишлатилади. хаво транспорти -бошқа транспорт турларидан фойдаланган холда белгиланган мақсадларга эришиш мумкин бўлмаганда қўлланилади. хаво транспортидан фойдаланиш бу транспортнинг юқори нархи билан чекланган. 7.3. фармацевтик логистикаси сохасида транспортни бошқаришдаги хуқуқий меъёрлари. ўзбекистон республикаси автомомобил, темир йўл ва хаво транспорти соҳасига доир дунёнинг турли минтақалари давлатлари билан икки томонла ва кўп томонлама шартномаларни имзолаган. ўзбекистон республикаси фуқоролик кодексининг тегишли коидаларини, траспорт сохасидаги қонунлар — «хаво кодекси», « автомомобил, траспорти тўғрисида», «темир йўл транспорти тўғрисида »ги қонунларлар шу сохадаги халқаро шартномаларнинг нормалари ва қоидалари асосида қабул қилди. мазкур қонун ҳужжатлари ва халкаро шартномалар асосида халкаро кўламда йўловчи ва юк ташишнинг тушунчаси, унинг хусусиятларини ўрганиш, транзит масалалари, халкаро транспорт катновида коллизион меъёрларни қўллашни билиш керак бўлади. коллизион норма - икки ёки ундан …
5 / 14
юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида’ги қарори 5. ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон “автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори; 6. ўзбекистон республикаси вазирлар махкамасининг2019 йил 30 июль, 636-сон “автомобиль транспортида йўловчиларга ва юкларни шахарда, шахар атрофида, шахарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лиценциялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги”ги қарори. юк ташиш билан боғлиқ транспорт ҳужжатлари юридик аҳамиятга эга. унинг маъноси маълум бир ташувчи томонидан ушбу юкни ушбу транспорт воситасида ташиш хуқуқини тасдиқлашдир. юк ташиш шартномаси - бу бир томон (юк жўнатувчи) товарни бошқа томонга (ташувчига) ўтказадиган хужжатдир. ўз навбатида, ташувчи белгиланган тўлов эвазига юкни маълум бир жойга етқазиб бериш мажбуриятини олади. демак, юк ташиш шартномасининг предмети юк ташиш ҳисобланади. шартнома тарафлари: юк жўнатувчи (товарга эгалик қилувчи ёки у ваколат берган шахс), ташувчи (транспорт компанияси) ва қабул қилувчи. юборувчининг асосий вазифалари юкни ташиш учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фармацевтика товарларини ташиш жараёнлари" haqida

7-bob фармацевтика товарларини ташиш жараёнлари режа: 7.1. фармацевтика сохасида логистика 7.2. фармацевтика транспорт логистикасининг асосий тушунчалари. 7.3. фармацевтик логистикаси сохасида транспортни бошқаришдаги ҳуқуқий меъёрлари. 7.4. юкларни таснифлаш ва жўнатиш. 7.5. “совуқ занжир” тизимида фармацевтика маҳсулотларини ташиш хусусиятлари. 7.6. омбор логистикасида rfid технологиялари. 7.1. фармацевтика сохасида логистика логистика тизими - бу транспорт ва логистика инфратузилмасининг объектлари ва субъектлари тўплами бўлиб, улар ўртасида товарларни ташиш, сақлаш, тарқатиш вазифаларини бажарадиган моддий, молиявий ва ахборот оқимлари ва товар оқимини хуқуқий қўллаб қувватлаш фаолияти хисобланади. транспорт ва логистика тизимининг яхши ишлаши учун тегишли инфратузилма керак. инфратузи...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (475,8 KB). "фармацевтика товарларини ташиш жараёнлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фармацевтика товарларини ташиш … DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram