психологик билиш жараёнлари

DOC 71,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404138627_51522.doc психологик билиш жараёнлари сезгилар билиш жараёнлари шуғулланувчи спотчи (ўқувчи, болалар) учун жисмоний машкланиш ва ўқув материалларини билишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. шунинг учун ҳам жисмоний тарбия ўқитувчиси, спорт мураббийи ўз кулостидаги шуғулланувчи спотчи (ўқувчи, болалар) билиш жараёнларининг ривожланиш даражасини билиши лозим. инсонга уни ўраб турган ташқи оламни ва ўз-ўзини билиб олишига имкон берувчи психологик жараёнларга билиш жараёнлари дейилади. сезгилар, идрок, диққат, хотира, тасаввур, ҳаёл, тафаккур ва нутқ билиш жараёнлари ҳисобланади. билиш сезгилардан бошланади. сезиш ташқи қўзғатувчининг тана юзасига, аниқроғи, у жойда жойлашган нерв толаларига таъсир этиши натижасида пайдо бўладиган нерв кўзғалишларидир. кейинчалик ушбу қўзгалиш нерв тўқимасига, у ердан эса бош мияга узатилади. сезги орқали нарсаларнинг ранги, шакли, мазаси, вазни, ҳиди, товушлари ва хоказоларни акс эттириш мумкин. одамнинг тегишли сезги органларига моддий оламдаги нарса ва ҳодисалар таъсир кўрсатган пайтида улардаги айрим хоссаларнинг акс эттирилишидан иборат бўлган энг содда руҳий жараёнга сезги дейилади. масалан, қаршимизда турган бирон-бир нарса, чунончи, стол билан …
2
уларни тегишли аппаратлар қабул қилади(кўз ёруғлигни, кулоқ товушларни қабул қилиб олади ва ҳоказо). бу сезги органлари мия катта ярим шарлари фаолияти билан ўзвий боғланган бўлиб, асаб тизимининг ташқи олам билан алоқа боғлашидан иборат. катта ярим шарлар кузгатувчиларни тахлил қилиш органи бўлиб, сезгиларнинг пайдо бўлишини таъмин этувчи барча физиологик аппаратга анализатор дейилади. анализатор уч қисмдан иборат: 1) ташқи таъсирни қабул қилувчи асбоб ёки рецептор(кўз турпардасининг нерв хужайралари ёруғликни қабул қилади ва кўриш рецептори ҳисобланади); 2) ўтказувчи нерв йўллари(марказга интилувчи асаб йўллари) рецепторда вужудга келган қўзғалиш шу асаб йўллари орқали мияга етказиб берилади; 3) мия катта ярим шарлари пустлоғидагй махсус ҳужайралар (масалан, мия пўстлоғининг кўриш маркази деб аталувчи қисмидаги хужайралар кўриш учун ихтисослашган асаб хужайраларидир). агар анализаторларнинг учта қисмидан биттаси зарарланса, сезги вужудга келмаслиги мумкин. масалан, агар кўз соққаси тагидаги ретина(махсус модда) емирилса, ёки мияга борувчи кўз нерви, ёхуд катта ярим шарлар пустлоғининг энса қисмидаги кўриш маркази зарарланса, одам кўриш қобилиятини йўкотади. …
3
78 фоизи ушбу орган ҳиссасига тўғри келади. айрим олимларнинг одамни «кўрувчи ҳайвон» деб аташлари бежиз эмас. кўриш сезгила​ри нарсаларга урилиши туфайли қайтарилган ёруғлик тўлқинларининг таъсири натижасида вужудга келади. ёруғлик тўлқинлари кўз қорачиғи орқали ўтиб, кўриш рецептори ҳисобланувчи кўз тўр пардасига таъсир этади. одам кўриш сезгилари орқали нарсаларнинг ранги ҳақида маълумотлар олади, кўриш сезгиси ҳаракат сезгилари билан бирга қўшилиши натижасида эса нар​саларнинг шакли, катта-кичиклиги, олис-яқинлиги, фазовий ҳолати ва ҳаракати тўғрисида хабарлар бўлади. эшитиш сезгилари ҳам одамлар, айниқса шуғулланувчи спортчи (ўқувчи,бола) ҳаётида катта аҳамиятга эга, эшитиш сезгилари туфайли биз нутқ ва товушларни эшитамиз, бошқа одамлар билан мулоқот қилиш хамда жисмоний тарбия ва спорт фаолият билан шуғулланиш имкониятига эга бўламиз. товуш тўлқинлари эшитиш сезгиларини хосил қилувчи кузатувчи ҳисобланади. бу товуш тўлқинлари эшитиш анализаторига таъсир кўрсатади, у ердан асаб толалари орқали бош мияга жўнатилади, натижада одам товушни сезади. бизнинг эшитиш органимиз товушларнинг дар сонияда 16 дан то 20000 мартагача тебранишдаги хилларини сеза олади. хид …
4
авжуддир. бу нуқталар жуда кўп миқдорда бўлиб, улар махсус вазифаларни бажаради. масалан, 250 мингта махсус нуқталар ёрдамида одам фақатгина совуқни сезади, 30 мингта бошқа нуқталар билан эса фақат иссиқни сезади. бу сезувчи нуқталар тери юзасида бир текис тақсимланган эмас: терининг айрим жойида бу нуқталар кўп миқдорда бўлса, бошқа жойларда камроқ бўла​ди. шу сабабдан ҳам одамдаги тери сезгирлиги тананинг турли жойларида ҳар хил. тери сезгиси оғриқ сезгиларига, ҳарорат сезгиларига, тактил сезгиларига бўлинади. оғриқ сезгиларига жуда хилма хил кузаткичлар (иссиклик механиқ ва химиявий кўзгаткичла)р томонидан улар организмнинг тирик тукималарини бўза бошлаши биланоқ пайдо бўла бошлайди. бу сезгилар химоявий аҳамиятга эга бўлиб, шу маънода улар жуда мухим роль ўйнайди. ҳарорат сезгилари (иссиқлик) иссиқ ва совуқни сезишдан иборат. иссиқ ёки совуқни сезишнинг алохида алохида асаб учлари бўлади. улар терининг турли қисмларида нотекис жойлашган. масалан, қўлимиз терисида орқамиздагига қараганда ҳарорат нуқталарининг сони камроқ орқанинг иссиқ-совуқ ортиқ даражадаги сезгирлиги мана шу билан изохланади. тактил сезгиларининг рецепторлари …
5
ндай ҳолатдалигини сезиб туради. ҳаракат сезгиларининг ре​цепторлари пайларда, бўғинларнинг устида ва асосан мускул​ларда жойлашган бўлади. мувозанат сезгилари бошимизнинг, бинобарин, бутун гавдамизнинг ҳаракати ҳамда фазодаги ҳолати ҳақида дарак бе​ради. мувозанат сезгиларининг рецепторлари ички қулоқда жойлашган. бу органларнинг меъёрдаги фаолияти издан чиққан пайтда одам ўзини нохуш сезади (масалан: бош айланади). тебраниш сезгилари бошқа сезгилар орасида алоҳида ўринни эгаллайди, бу сезгилар нарсаларнинг тебраниши ҳақида хабар беради. буюмларнинг ва ҳавонинг тебранишлари бу сезгиларнинг кузатувчиларидир. тананинг бутун устки юзаси кузатувчиларнинг таъсирини қабул қилади. ҳар қандай предмет ёки ҳодиса ўзига хос сифат ва хусусиятлар билан характерланади. масалан, машқланиш шароити ёруғлик товуш, ҳарорат ва бошқа сифатлар билан характер​ланади. демак жисмоний тайёргарлик холатни канчалик тўғри бахолаши ушбу барча сифатларни унинг онгида қанчалик тўғри акс этишига боғлик бўлади. сезгилар инсоннинг атрофии ва ўз-ўзини билишида энг бирламчи, ягона манба бўлиб ҳисобланади. лекин, бундан билиш жараёнини сезгилар йиғиндисидан иборат бўлган нарсадек тасаввур қилиш ярамайди. сезгилар фақатгина кейинги мураккаб билиш жараёнлари учун …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"психологик билиш жараёнлари" haqida

1404138627_51522.doc психологик билиш жараёнлари сезгилар билиш жараёнлари шуғулланувчи спотчи (ўқувчи, болалар) учун жисмоний машкланиш ва ўқув материалларини билишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. шунинг учун ҳам жисмоний тарбия ўқитувчиси, спорт мураббийи ўз кулостидаги шуғулланувчи спотчи (ўқувчи, болалар) билиш жараёнларининг ривожланиш даражасини билиши лозим. инсонга уни ўраб турган ташқи оламни ва ўз-ўзини билиб олишига имкон берувчи психологик жараёнларга билиш жараёнлари дейилади. сезгилар, идрок, диққат, хотира, тасаввур, ҳаёл, тафаккур ва нутқ билиш жараёнлари ҳисобланади. билиш сезгилардан бошланади. сезиш ташқи қўзғатувчининг тана юзасига, аниқроғи, у жойда жойлашган нерв толаларига таъсир этиши натижасида пайдо бўладиган нерв кўзғалишларидир. кейинчалик ушбу қўзгалиш нерв тўқи...

DOC format, 71,0 KB. "психологик билиш жараёнлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.