sezgilar (sensory organs)

PPTX 20 стр. 386,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
сезгилар сезгилар сезги турлари кўриш сезгилари эшитиш сезгилари хид билиш сезгилари таъм билиш сезгилари сезгининг ўсиши сезги турлари сезги органларимизга таъсир этадиган нарсалардаги айрим хоссаларнинг миямизда бевосита акс этиши сезги деб аталади. кўриш сезгилари ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгиларига киради. биз сезадиган ранглар хроматик ва ахроматик рангларга бўлинади. ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб, синганда ҳосил бўладиган ранглар хроматик ранглар деб аталади. хроматик ранглар камалак ранглари бўлиб, бунга қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк ва бинафша ранглар киради сезги турлари оқ ранг билан қора ранг, шунингдек, хилма-хил ҳамма кул-ранглар ахроматик ранглар деб аталади. кўриш сезгиларининг органи-кўздир. бу орган кўз соққаси билан ундан чиқадиган кўрув нервидан иборат. ёруғликнинг оз-кўплигига қараб, қорачиқ кенгайиши ва торайиши мумкин. кўриш сезгилари кўрув нервининг тармоқлари тўр пардада жойлашгандир. бу тармоқларнинг чекка учларида махсус нерв ҳужайралари- шаклан таёқча ва колбачага ўхшагани учун таёқчалар ва колбачалар деб аталадиган ҳужайралар бўлади. одам кўзининг тўр пардасида 130 …
2 / 20
рининг ёрдами билан кўзимиз шундай буриладики, натижада ўша нарсанинг акси, албатта, ҳар бир кўзимиздаги тўр парданинг сариқ доғига тушади. тўр парданинг бир жойида рангни ва ёруғликни сезадиган таёқчалар билан колбачалар мутлақо йўқ. бу - кўрув нервининг кўз соққасидан чиқиш жойидир. тўр парданинг ана шу жойи ёруғликдан таъсирланмайди ва кўр доғ деб аталади. одатда, кўр доғнинг борлигини пайқамаймиз, чунки нарсанинг бир кўздаги кўр доғга тушадиган тасвири иккинчи кўз тўр пардасининг сезгир жойига тўғри келади кўр доғни топиш усули кўр доғни топиш учун расм кўздан 25-30 см узоқликка қўйилади, ўнг кўзни юмиб, чап кўз билан расмнинг ўнг томонида турган доирагача қаралади. суратни олдинга ва орқага дам -бадам суриб, шундай масофага келтириладики, бундай масофада расмдаги крестча шакли кўринмай қолади. бунинг сабаби шуки, крестчадан келаётган нур кўзнинг кўр доғига тушиб қолади. агар чап кўзни беркитиб, ўнг кўз билан крестчага қаралса, доирача кўринмай қолади. тажриба вақтида кўзни чалғитмаслик керак, чунки кўзнинг салгина чалғиши ҳам кўр …
3 / 20
бўлади. ҳидларни классификация қилиш учун умумий бир мезон йўқ. ҳидлар одатда ҳидли нарсаларнинг номи билан аталади, масалан, райҳон ҳиди, нон ҳиди, олма ҳиди ва ҳоказо. ҳидлар одатда, хуш ва нохуш деб иккига бўлинади, лекин бу тақсимот ҳидларнинг моҳиятини кўрсатиб бермайди, балки ўша ҳидларга қандай қарашимизни кўрсатади ҳид билиш сезгилари ҳид билиш сезгиларининг органи бурун ковагининг юқори томони бўлиб, бу ерда ҳид билиш ҳужайралари ва сезувчи нервнинг тармоқлари бор, сезувчи нервнинг тармоқлари «ҳид билиш соҳасининг шиллиқ пардасига ботиб туради. ҳидли моддалар сезувчи нервни қўзғайди, бу қўзғалиш бош мияга ўтади, натижада биз турли ҳидларни сезамиз.ҳид билиш маркази бош мия ярим шарлари орқа юзасининг пастки қисмида деб фараз қилинади таъм билиш (маза) сезгилари. таъм билиш сезгиларига ширин-аччиқ, нордон -ширин ҳис қилиш киради. ҳид билиш сезгилари ҳам, муайян таъмли нарса ёки моддаларнинг номи билан аталади. масалан, сутнинг мазаси, ёғнинг мазаси, гўштнинг мазаси, ноннинг мазаси ва ҳоказо деб атаймиз. таъм билиш сезгиларининг органи -тилнинг юзаси …
4 / 20
мумкин. тери туюш терида ва гавдамизнинг шиллиқ пардаларида бир текисда тақсимланган эмас. бу таначалар бармоқларнинг учида, тил учида, лабда зич жойлашгандир. бармоқларнинг учларида 1 ммдан туюш таначалари орқа терисида жуда сийракдир эстезиометр органик сезгилар очиққанда, сувсаганда, ортиқ тўйиб кетганда, чарчаганда, кўнгил айниганда, ички органларимиз оғриганда ички сезгилар туғилади, буларни органик сезгилар деймиз. киши ўзини тетик, саломат, касал ҳис қилишлари ҳам органик сезгилар билан бошкарилади. органик сезгиларнинг кўпи дифференцияланмаган ва бетайин бўлади. бу сезгиларнинг рецепторлари ички органларда: қизил ўнгач, меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва шу кабиларда бўлади. сезги адаптация сезги органларининг ўзига таъсир этадиган қўзғовчиларга мосланиши, кўникиши адаптация деб аталади синестезия - икки сезгининг яхлит бир сезги бўлиб қўшилиши демакдир сезгиларнинг ўсиши бола она қорнида 7—9 ойлик бўлган чоғларидаёқ унинг барча сезги органлари анча ўсиб етилган бўлади болаларнинг сезги органлари тажрибага, тарбияга қараб ўсади, мустаҳкамланади, сезиш қобилияти мукаммаллашади бола дунёга келган дастлабки кунларданоқ ёруғликнинг ўзгаришига қараб, кўз қорачиғи тораяди ёки …
5 / 20
-уч яшар болаларда эшитиш сезгиси шу қадар ўсадики, улар айрим кишиларнинг овозларини ва айрим нарсаларнинг товушларини бемалол айириш билан бирга, мураккаб куйларни ҳам айира олади ва энг оддий куйларни айта бошлайди. одам болалик давридан бирор фаолиятга киришса, сезгилари яхшироқ ўсади. мактабгача тарбия ёшида сезгилар турли ўйинларда ўсади мактаб ўқувчиларида,асосан фарқ қилиш сезгирлиги ўсади. кўриш ва эшитиш сезгирлиги, айниқса, тез ўсади.7 ёшдан 10 ёшгача болаларда рангларнинг тусларини сезиш 45 фоиз ортиши, 10 ёшдан 12 ёшгача болаларда 65 фоизгача ортиши олимларнинг махсус текширишларида аниқланган. image1.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "sezgilar (sensory organs)"

сезгилар сезгилар сезги турлари кўриш сезгилари эшитиш сезгилари хид билиш сезгилари таъм билиш сезгилари сезгининг ўсиши сезги турлари сезги органларимизга таъсир этадиган нарсалардаги айрим хоссаларнинг миямизда бевосита акс этиши сезги деб аталади. кўриш сезгилари ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгиларига киради. биз сезадиган ранглар хроматик ва ахроматик рангларга бўлинади. ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб, синганда ҳосил бўладиган ранглар хроматик ранглар деб аталади. хроматик ранглар камалак ранглари бўлиб, бунга қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк ва бинафша ранглар киради сезги турлари оқ ранг билан қора ранг, шунингдек, хилма-хил ҳамма кул-ранглар ахроматик ранглар деб аталади. кўриш сезгиларининг органи-кўздир. бу орган кўз соққаси билан ундан чиқадиган...

Этот файл содержит 20 стр. в формате PPTX (386,1 КБ). Чтобы скачать "sezgilar (sensory organs)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: sezgilar (sensory organs) PPTX 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram