sezgi haqida

PPT 31 pages 9.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 31
слайд 1 режа: сезги ҳақида тушунча сезгиларнинг нерв – физиологик асослари сезгилар таснифи ва турлари. сезги турлари сезгиларнинг умумий қонуниятлари сезги борасидаги назариялар мавзу: сезги сезги деб, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз. сезгининг ҳосил бўлиши учун қуйидагилар зарур: сезги аъзоларига таъсир этадиган нарса ва ҳодисанинг бўлиши. сезувчи аппарат, яъни анализаторнинг мавжуд бўлиши. сезгиларнинг нерв физиологик асосини и.п.павлов таъбири билан айтганда анализатор аппарати ташкил этади. периферик (рецептор) – ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор қисми; анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ бўлимлари. анализатор – ташқи ва ички муҳитдан келадиган таъсиротларни қабул қилиб олиб, физиологик жараён бўлган қўзғалишни психик жараёнга, яъни сезгиларга айлантирувчи нерв механизмлари тизими. анализатор аппарати 3 қисмдан ташкил топган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: анализаторнинг периферик бўлимининг марказий анализатор билан боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва …
2 / 31
асл, туб, маънодаги сезгилар эмас, балки эмоциялар билан сезгилар ўртасидаги оралиқ сезгилар сифатида намоён бўлади. психология фанида мазкур сезгилар тўла ўрганилмаганлиги сабабли уни “номаълум ҳислар” деб аталган. интерорецептив сезгиларнинг физиологик механизмлари интеро-цепция билан биргаликда к.м.биков, в.н. черниговкийлар томонидан атрофлича ўрганилган. уларнинг фикрига кўра, бу нарсаларнинг барчаси шартли рефлектор фаолияти механизмларидан келиб чиқади проприоцептив сезгилар гавданинг фазодаги ҳолати тўғрисида сигналлар билан таъминлаб туради. улар инсон ҳаракатининг бошқарувчиси ҳисобланиб ва афферент асосини ташкил қилади. проприорецепторлар ҳаракатнинг афферент асоси эканлигини а.орбели томонидан, ҳайвонларда п.к.анохин, одамларда эса н.а.бернштейнлар томонидан ўрганилган. психологик маълумотларга кўра, гавданинг фазодаги ҳолати, сезгирлиги статик сезгиларда ўз ифодасини топади. унинг маркази ички қулоқ каналларида жойлашган бўлиб, улар ўзаро бир-бирига перпендикуляр бўшлиқда туташ ҳолатда ётади. сезгининг қуйидаги турлари мавжуд: кўриш сезгилари; эшитиш сезгилари; ҳид билиш сезгилари; таъм билиш сезгилари; тери сезгилари; мускул –ҳаракат (кинестетик); статистик сезгилари; органик сезгилари; ранглар қуйидаги турларга ажратилади: хроматик ранглар психофизиологик қонунга кўра ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма …
3 / 31
л қилади. назарияга кўра ёруғлик тўлқинлари бирданига учта элементни бир хилда қўзғатса, оқ ранг сезгиси вужудга келади. лекин ёруғлик тўлқинлари икки ёки уч элементга таъсир қилса-ю, аммо бу бир текис кечмаса, у ҳолда сезувчи элементлардан ҳар бирининг қанчалик қўзғалувчанлигига қараб, ҳар хил ранг сезгилари намоён бўлади. эшитиш сезгилари товушларни эшитишдан иборат бўлиб, мусиқавий ва шовқинли товушларни акс эттиради. одатда товушлар оддий ва мураккаб турларга ажратилади, уларнинг биринчиси тонли, иккинчиси эса бир неча тондан ташкил топади. ҳид билиш сезгиларига ҳидларни ҳис қилиш киради ва уларнинг органи бурун кавагининг юқори томони ҳисобланиб, бу ерда ҳид билиш ҳужайралари ҳамда сезувчи нерв тармоқлари жойлашган. улар шиллиқ пардаларда ботиб туради. ҳид билиш маркази бош мия ярим шарлари орқа юзасининг пастки қисмида мавжуд деб тахмин қилинади. таъм билиш сезгилари ширин, аччиқ, нордон, шўр сингари мазаларни ҳис қилиш билан тавсифланади. таъм билиш сезгиларининг органи тилнинг юзаси ва танглайнинг юмшоқ қисмидан ташкил топган. тилнинг шиллиқ пардасида махсус таъм …
4 / 31
маркази бош мия пўстининг орқадаги марказий нуқтасида жойлашган деб тахмин қилинади. туйиш сезгиларининг ташқи, яъни физик сабаби бу бирон- бир нарсаларнинг терига бевосита тегишидир. мускул-ҳаракат сезгилари мотор сезгилар деб номланиб, уларга оғирликни, қаршиликни, органлар ҳаракатини билиш сезгилари киради. уларнинг органлари–гавда мускуллари, пайлар, бўғимлардан иборатдир. органларнинг таркибида сезувчи нервларнинг чекка тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг таъсирида ҳаракат ва статик сезгилар вужудга келади. мускул – ҳаракат сезгиларининг физик сабаби мускулларга таъсир этувчи нарсаларнинг механик тазйиқи ва гавда ҳаракатларидир. статик сезгилар гавданинг фазодаги ҳолатини сезиш ва мувозанат сақлаш сезгилари деб аталади. органик сезгиларга қуйидагилар киради: оғриқ сезгилари; чанқоқ сезгилари; нохуш туйғулар; очликни сезиш. сифат – мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури доирасида ўзгариб туради. сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусият бўлиб, таъсир келаётган қўзғатувчининг кучи ва рецепторнинг функционал ҳолати билан белгиланади. сезгининг давомийлиги унинг вақтинчалик хусусияти ҳисобланади. билинар – билинмас сезги ҳосил қилувчи қўзғатувчининг …
5 / 31
нган маълумотларга асосланиб, сезгиларнинг жадаллиги қўзғатувчининг кучига боғлиқлигини қуйидагича шаклида ифодаланган эди. s = klg j +c бунда s – сезгининг жадаллигини, j – қўзғатувчининг кучини, k ва c константлар ўзгармас, доимийлиги ва миқдорларни билдиради. психофизик қонун номи билан юритиладиган қонун қуйидагича изоҳланади. сезгининг жадаллиги қўзғатувчи кучининг логарифмига пропорционалдир. ёки қўзғатувчининг кучи геометрик прогрессия йўли билан оша борган тақдирда сезгиларнинг жадаллиги арифметик прогрессия йўли билан ошади. бу қонун вебер - фехнер қонуни ҳам деб аталади адаптация – ёхуд мослашув – сезги органлари сезгирлигининг қўзғатувчи таъсири остида ўзгариши демакдир. адаптация (ёки мослашиш) икки турга бўлинади: а) негатив адаптация; б) позитив адаптация. негатив адаптация икки хил бўлади: а) қўзғатувчининг давомий таъсиридан сезгирлик йўқолади. масалан, қўлимизга юк қўйилса сезамиз, аммо вақт ўтиши билан сезмай қоламиз. б) кучли қўзғатувчи таъсиридан сезгирликнинг сусайиши. позитив адаптацияда кучсиз қўзғатувчи таъсири остида сезгирлик ошади. кўриш анализаторида позитив адаптация, қоронғулик адаптацияси дейилади. сенсибилизация – анализаторларнинг ўзаро муносабати ва машқ …

Want to read more?

Download all 31 pages for free via Telegram.

Download full file

About "sezgi haqida"

слайд 1 режа: сезги ҳақида тушунча сезгиларнинг нерв – физиологик асослари сезгилар таснифи ва турлари. сезги турлари сезгиларнинг умумий қонуниятлари сезги борасидаги назариялар мавзу: сезги сезги деб, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз. сезгининг ҳосил бўлиши учун қуйидагилар зарур: сезги аъзоларига таъсир этадиган нарса ва ҳодисанинг бўлиши. сезувчи аппарат, яъни анализаторнинг мавжуд бўлиши. сезгиларнинг нерв физиологик асосини и.п.павлов таъбири билан айтганда анализатор аппарати ташкил этади. периферик (рецептор) – ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор қисми; анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган нерв сигналларининг қайта и...

This file contains 31 pages in PPT format (9.5 MB). To download "sezgi haqida", click the Telegram button on the left.

Tags: sezgi haqida PPT 31 pages Free download Telegram