юк автомобиллари ҳаракатини ташкил этиш.

DOC 62.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404801988_54640.doc юк автомобиллари ҳаракатини ташкил этиш. режа: 1. ҳаракатни ташкил этиш тамойиллари 2.транспорт воситасининг маршрутдаги ҳаракатини ташкил этиш ва унинг схемаси 3.ҳайдовчиларнингиш режимлари 4. ҳайдовчиларнинг иш режимлари 1.ҳаракатни ташкил этиш тамойиллари ҳаракатни ташкил этишдан асосий мақсад маълум давр (вақт) ичида белгиланган ташиш ишларини бажаришдан иборат. режада белгиланган вақт турлича бўлиши мумкин, масалан, бир сутка ёки смена вақти. ҳаракатни ташкил этишда қуйидагилар таъминланиши лозим: сутка ичи соатларида юк оқими йўналиши ва ҳаракат зичлигига кўра транспорт воситаларидан максимал фойдаланиш; ҳар хил шароитларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳаракат тезлигини ошириш ҳисобига транспорт жараёнини жадаллатиш; таннархни камайтирган ҳолда ташишни ўз вақтида (кечирмасдан) ташиш; меҳнат унумдорлиги ошириш. шаҳар ичидаги юк жўнатувчилар ва қабул этувчилар жойлашуви ва ўзаро богланишлари, юкларни қисқа вақт ичида етказиб бериш, уларни камайтирмай ва арзон ташиш имкониятига эга маршрутлар тузиб, ташишни ташкил этиш талаб этилади. транспорт шахобчаларини ташкил этиш шаҳар планировкаси, ундаги кўчалар ёки улар айрим бўлакларидаги турли транспорт ҳаракатлари …
2
алга ошириб бўлмайди. автомобил транспортининг маршрутдаги ишларини бажаришига диспетчерлик хизмати раҳбарлик қилади. бунда ҳайдовчилар ва транспорт воситаларига топшириқ белгиланиб, иш жараёнида пайдо бўлувчи камчиликлар ўз вақтида йўқотилиши лозим. маршрутдаги ишни ташкил этишда, аввало, мижозлар талабини бажариш билан бирга тезкор режада белгиланган смена (сутка) топширигини бажаришга эътиборни қаратиш лозим. бунда ишнинг ҳар бир бўгинида, яъни ортиш-туширишда ва ташишнинг ўзида-ташиш ва ўтказиш имкониятларидан максимал фойдаланиш лозим. транспорт воситаси олдиндан белгиланган маршрутда, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи юқори техник тезлик билан ишлаши лозим. маршрутдаги ишни ташкил этишда кўп сменали ва узлуксиз транспорт жараёнини ташкил қилишга алоҳида эътибор бериш керак. бундай ишларни ташкил этишда ташишнинг ўзаро боглиқ уч элементини ажрата билиш керак: маршрут, транспорт воситаси ва ҳайдовчиларнинг иш режимлари. йўллардаги ҳаракат жадаллиги ҳаракат жадаллиги (интенсивлиги) дейилганда вақт бирлигида (соат, сутка) йўлнинг ҳар бир километрга тўгри келувчи транспорт воситалари сони тушунилади. амалда бу кўрсаткич йил давомидаги ўртача суткалик кўрсаткич билан характерланади. ҳаракат жадаллиги ўзгарувчан миқдор бўлиб, у …
3
аш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. масалан, ҳалқасимон маршрутда ишлаётган автомобилнинг ишдаги вақти бир оз бажарилмай қолса, автомобилни ўша қисқа вақт ичида маятникли маршрутда ишлатиш ва ҳ.к. маятникли маршрут дейилганда икки ўзгармас ортиш-тушириш пункти орасида қайтарилувчи қатнашлар тушунилади. бунда қатновларнинг юкли ёки юксиз, ёки орқага қайтишда айрим қисм юкли, ёки юксиз бўлишининг аҳамияти йўқ. ортиш ва тушириш пунктлари орасидаги масофа маршрут елкаси дейилади. маятникли юк ташиш тизими тўрт хил бўлади: икки томонлама юкли қатнов, орқасига юксиз қатнов; орқага қатновда маршрут елкасининг бир қисмида юкли қатнов, орқага қайтишда асосий маршрутдан чиқиб, йўлакай юк ташиш. охирги келтирилган қатнов тури умумий юкли қатнов масофаси, юксиз қатнов масофасидан ортиқ бўлгандагина ишлатилади. асосий маршрутдан чиқиб ишлаш транспортнинг айланиш вақтини оширгани учун ҳар доим ҳам бундай ташишлар ўзини оқлай олмаслигини назарда тутиш керак. ҳалқасимон маршрутда автомобил бир йўналишда ўзаро бирлашувчи чизиқда бир неча орти-тушириш жойларидаги юкларни ташиш билан шугулланади. кўпинча бундай ташишлар майда юкларни йигиб ташиш ёки …
4
шрути аниқланади, транспорт воситалари самарали ишлашини ва маршрут ишини ташкил этишни назарда тутиб юк ташиш учун зарур бўлган вақт ҳисоблаб чиқилади. графикни тузишда ҳаракат тезлиги меъёри, орти-тушириш ишларида бўлиш, агар заруратга кўра йўлларда тўхталса, унга сарфланувчи вақтлар ҳисобга олиниши керак. пухта ишлаб чиқилган графиклар юкларни тез ва ўз вақтида етказиб бериш, транспорт воситалари ишининг маълум ритмда бўлиши ва мижозлардан оқилона фойдаланиш имконини яратади. энг асосийси, транспорт жараёнидаги барча қатнашчилар (транспорт ходимлари, орти-тушириш пунктлари ишчилари ва мижозлар)нинг интизомли бўлишини таъминлайди. шаҳар шароитларида юк автомобилларининг ҳаракат графигини тузиш анча мураккаб, чунки кўпинча орти-тушириш пунктлари бир ва икки смена давомида бир ёки бир неча қатновларнигина амалга оширади. одатда, аксарият мижозлар учун юк ташиш графиклари олдиндан ишлаб чиқилган бўлиши керак. бундай графикларнинг ташкилий-тезкор аҳамияти катта. аниқ ишлаб чиқилган ҳаракат гарфиги втомобилларнинг юк оқими ўзгармас ташишларда ортиш-тушириш пунктлараро қатнов жадвали тузиш учун асос бўлади. графикка нисбатан жадвалнинг фарқи шундаки, жадвалда ҳар бир транспорт воситасининг аниқ …
5
ашиб ишлаши мумкин. ҳайдовчилар алмашуви усулида улар белгиланган график бўйича кун давомида алмашишиб ишлайдилар. ҳайдовчилар алмашуви маршрут ичида ёки автомобил саройида амалга оширилиши мумкин. кейинги ҳолда нолинчи қатнов масофаси ошади. транспорт иши хафта давомида узлуксиз бўлишини ҳисобга олганда 5 кунлик иш режимига биноан ҳар 5 автомобилга 7 ҳайдовчи, агар автомобил икки смена ишлайдиган бўлса 14 нафар ҳайдовчи зарур бўлади. бунда ҳайдовчилар алмашиб ишлашлари сабабли автомобиллар ҳолатига қаровга жавобгарлик ҳисси пасаяди. лекин, айтилганга қарамай, ишни узулуксиз алмашувчи ҳайдовчилар билан ташкил этиш илгор (проссив) бўлиб, автомобиллардан узлуксиз (хафтанинг 7 кунида) фойдаланиш имкони яратилади. айтилган (ҳайдовчилар алмашуви усули) усул бўйича темир йўл, сув ва ҳаво транспортларида қўлланилади. адабиётлар 1.хўжаев б.а. автомобилларда юк ва пассажирлар ташиш асослари. т.: «ўзбекистон», 2002. -240 б. 2.ходжаев б.а. автомобильные перевозки. т.: «укитувчи», 1991. -400с. 3.ходжаев б.а. грузовые автомобильные перевозки. т.: «укитувчи», 1984. 4.хўжаев б.а. автомобил транспорти иқтисодиёти. т.: «ўқитувчи», 1992. 5. ходош м.с. грузовые автомобильные перевозки. м.: «транспорт», …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юк автомобиллари ҳаракатини ташкил этиш."

1404801988_54640.doc юк автомобиллари ҳаракатини ташкил этиш. режа: 1. ҳаракатни ташкил этиш тамойиллари 2.транспорт воситасининг маршрутдаги ҳаракатини ташкил этиш ва унинг схемаси 3.ҳайдовчиларнингиш режимлари 4. ҳайдовчиларнинг иш режимлари 1.ҳаракатни ташкил этиш тамойиллари ҳаракатни ташкил этишдан асосий мақсад маълум давр (вақт) ичида белгиланган ташиш ишларини бажаришдан иборат. режада белгиланган вақт турлича бўлиши мумкин, масалан, бир сутка ёки смена вақти. ҳаракатни ташкил этишда қуйидагилар таъминланиши лозим: сутка ичи соатларида юк оқими йўналиши ва ҳаракат зичлигига кўра транспорт воситаларидан максимал фойдаланиш; ҳар хил шароитларда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳаракат тезлигини ошириш ҳисобига транспорт жараёнини жадаллатиш; таннархни камайтирган ҳолда та...

DOC format, 62.0 KB. To download "юк автомобиллари ҳаракатини ташкил этиш.", click the Telegram button on the left.