yўl harakatini tashkil etishning asosiy yo'nalishlari

PPT 22 sahifa 4,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
презентация powerpoint мавзу: йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий йўналишлари режа: 1. ҳаракатни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари. 2. йўл ҳаракатининг асосий тавсифлари. 3. йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг кўрсаткичлари. 4. йўл ҳаракатини ташкил этишнинг услубий асослари ва амалий тадбирлари. ҳаракатни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари автомобил йўлларида ҳаракат тартибсиз равишда вужудга келади. ҳар бир ҳайдовчи ўзига қулай ҳаракат тартибини танлайди ҳамда ўзи танлаган ҳаракат тартибининг бошқа ҳаракат қатнашчи-ларига таъсири билан ҳисоблашмайди. шунингдек, турли русумли автомобилларнинг ҳар хил динамик сифати ҳаракат тартибига таъсир қилиши муқаррар. йўл ҳаракатида автомобилларнинг ўзаро таъсири ҳаракат миқдори қанча кўп бўлса, шунча орта боради. йўл ҳаракатини ташкил этиш – транспорт воситалари оқимини максимал даражада йўлнинг геометрик ўлчам имкониятларидан фойдаланиб, унинг ҳар хил бўлакларида хавфсиз ҳаракат тартибини ва юқори ўтказиш қобилиятини таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимидан иборат. йўл ҳаракатини ташкил этиш тамойиллари транспорт оқимини тўғри йўналтиришга, керак ҳолларда уларни тезликлар бўйича гуруҳларга ажратишга, ҳар бир йўл бўлаги учун рационал тезликларни …
2 / 22
ожлантириш; транспорт воситаларини ишлаб чиқариш; йўлларни қуриш, таъмирлаш; йўлда юришни ташкил қилишда ишлатиладиган техник воситаларни ишлаб чиқариш; ҳайдовчиларни тайёрлаш ва йўл қоидаларини йўл ҳаракати қатнашчиларига тарғибот қилиш масалалари кўриб чиқилади. муҳандис хизмати даражаси. бу даражада йўлда ҳаракатни ташкил қилиш бўйича изланишлар; йўлнинг хавфли бўлакларида ҳаракатланиш шароитларини яхшилаш; йўлнинг турли бўлакларида бўйлама ва кўндаланг кўринишни яхшилаш; транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш; ҳаракатни ташкил қилиш учун ишлатиладиган техник воситаларни татбиқ этиш ва ишлатиш; ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб бориш масалалари ҳал қилинади. ҳаракат миқдори (жадаллиги) – йўлнинг бирон бир кўндаланг кесимидан вақт бирлиги ичида ўтган транспорт воситаларининг сони (авт/сут ёки авт/соат) – бу кўрсаткич кузатиш ва автоматик усуллар билан ўлчаниши мумкин. кузатиш (визиуал ҳам дейилади) усулида ҳаракат миқдори йўлнинг кўрсатилган бўлагида бир ёки бир неча соат давомида ҳисобчилар ёрдамида махсус тайёрланган бланкага транспорт воситаларининг ўтишини белгилаш орқали аниқланади. бу усулдан фойдаланилганда соҳа меъёрий кўрсатмаларига амал қилиниши мақсадга …
3 / 22
ри 3-8 %. ҳаракат оқимининг тезлиги – йўл бўлаклари бўйича ҳар хил транспорт воситаларининг тезлигини алоҳида ва умуман ўзгаришини кўрсатувчи кўрсаткич, ўлчов бирлиги м/с ёки км/соат. мақсад ва вазифаларига қараб тезлик (ҳисобий, оний, алоқа, конструктив, техник тезлик) қуйидаги турларга бўлинади: ҳисобий тезлик – якка автомобилларнинг (хавфсизлик ва устуворлик шарти бўйича) об-ҳавонинг муқим шароитида, автомобил шинасининг йўл қатнов қисми юзаси билан меъёрий тишлашиш ҳолатида, йўлнинг энг ноқулай рухсат этилган элементларига эга бўлакларида мумкин бўлган энг катта тезликдаги ҳаракатига айтилади. бу тезлик бўйича йўлнинг режадаги, бўйлама ва кўндаланг кесимдаги барча геометрик элементлари лойиҳаланади. оний тезлик – аниқ кичик масофадаги реал йўл шароитидаги ҳақиқий тезлик. у якка автомобилларнинг ёки транспорт оқимининг у ёки бу белгиланган қисқа масофадаги (одатда масофа 50, 100, 150, 200 метр белгиланади) тезлигини билдиради. бу тезликдан маълум йўл бўлакларида ҳаракатни ташкил қилишда кенг кўламда фойдаланилади. алоқа тезлиги – маълум маршрутдаги ушланиб қолишлар (бир сатҳли чорраҳалар, темир йўл кесишмалари, қопламанинг нотекис …
4 / 22
мобил йўлининг геометрик ўлчамларига ва йўл шароитига, шунингдек, транспорт оқимининг таркибига боғлиқ. транспорт ҳаракатини тавсифловчи кейинги кўрсаткич бу транспорт оқимининг зичлиги – транспорт воситаларининг 1 км узунликдаги битта ҳаракат тасмасига жойлашган сони билан ўлчанади (q-км/дона). бу кўрсаткич ҳаракат таркибига, унинг тезлигига ва йўл шароитига нисбатан ўзгаради. енгил автомобиллардан иборат максимал транспорт оқимнинг зичлиги qmax = 200 авт/км, бунда v=0 км/соат; шу транспорт оқимининг оптимал зичлиги qоnm = 15-25 авт/км ташкил этади. ҳаракатнинг ушланиши – йўл участкасида ҳисобий тезликка нисбатан транспорт воситалари тезлигининг пасайиши тушунилади, уни м/с ёки км/соатда, шунингдек, секунд миқдорида ҳам аниқлаш мумкин. пиёдалар ҳаракатини тавсифловчи кўрсаткичлар ҳам асосан ҳаракат миқдори, тезлик ва зичлик орқали белгиланади ва физик жиҳатдан аввал келтирилган бирликларда ўлчанади. пиёдаларнинг ҳаракат миқдори – маълум йўл кесимидан вақт бирлиги ичида ўтган пиёдалар сони билан ўлчанади. пиёдалар ҳаракат миқдори ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, у ойлар, ҳафта кунлари ва сутка соатлари ичида йўналишлар бўйича ўзгариб туради ҳамда кўчанинг аҳамиятига …
5 / 22
ишига, йўлдаги сунъий иншоотларнинг зарарланишига ёки бошқа турдаги моддий зарарлар етказишга сабабчи бўлувчи ҳалокатларга йўл-транспорт ҳодисаси (йтҳ) дейилади. бу таърифга кўра йтҳда иккита омил бўлиши тавсифлидир, булар: инсонларнинг ўлими, тан жароҳати ёки катта миқдордаги моддий зарар, шунингдек, бирон-бир транспорт воситасининг ҳаракатда бўлишидир. йтҳ вужудга келишида умумий тизимга кирувчи «а-ҳ-й-п-м» элементларидан бири ёки бир нечтаси биргаликда нормал ҳаракат режимини бузишга сабабчи бўлиши кузатилади. ҳар бир йтҳда шартли равишда учта фазани ажратиш мумкин: бошланғич, кульминацион ва якуний. улар ўзаро боғлиқ бўлиб, бири иккинчисининг давоми бўлиши мумкин. йтҳнинг бошланғич фазаси деганда автомобилларнинг ва пиёдаларнинг хавфли вазият арафасидаги ҳаракатланиш шароити тушунилади. хавфли вазият деб, шундай йўл ҳаракати шароити тушуниладики, унда ҳаракат қатнашчилари йтҳнинг олдини олишга имкониятлари етарли, агарда тезда бу имкониятдан фойдаланилмаса ёки кўрилган чоралар самараси етарли бўлмаса, унда автомобиллар ва пиёдалар яқинлашуви фалокатли (авария) вазиятни вужудга келтиради. фалокатли вазиятда ҳаракат қатнашчиларининг йтҳнинг олдини олиш бўйича техник имкониятлари етарли бўлмайди ва у содир бўлади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yўl harakatini tashkil etishning asosiy yo'nalishlari" haqida

презентация powerpoint мавзу: йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий йўналишлари режа: 1. ҳаракатни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари. 2. йўл ҳаракатининг асосий тавсифлари. 3. йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг кўрсаткичлари. 4. йўл ҳаракатини ташкил этишнинг услубий асослари ва амалий тадбирлари. ҳаракатни ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари автомобил йўлларида ҳаракат тартибсиз равишда вужудга келади. ҳар бир ҳайдовчи ўзига қулай ҳаракат тартибини танлайди ҳамда ўзи танлаган ҳаракат тартибининг бошқа ҳаракат қатнашчи-ларига таъсири билан ҳисоблашмайди. шунингдек, турли русумли автомобилларнинг ҳар хил динамик сифати ҳаракат тартибига таъсир қилиши муқаррар. йўл ҳаракатида автомобилларнинг ўзаро таъсири ҳаракат миқдори қанча кўп бўлса, шунча орта боради. йўл ҳаракатини ташкил этиш –...

Bu fayl PPT formatida 22 sahifadan iborat (4,9 MB). "yўl harakatini tashkil etishning asosiy yo'nalishlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yўl harakatini tashkil etishnin… PPT 22 sahifa Bepul yuklash Telegram