yўl harakatini tashkil etishning asosiy yo'nalishlari va harakat xavfsizligini baholash uslublari

PPT 110 sahifa 3,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 110
слайд 1 йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий йўналишлари ва ҳаракат хавфсизлигини баҳолаш услублари р е ж а: 1. ҳаракатни ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари. 2. йўл ҳаракатини ташкил этишда «автомобиль-ҳайдовчи-йўл-пиёда-муҳит» тизимининг ўзаро боғлиқлиги. таянч сўзлар ва иборалар: йўл ҳаракати, йўл-транспорт ҳодисаси; йтҳ таҳлили; миқдорий таҳлил; сифат таҳлили; топографик таҳлил; хавфсизлик коэффициенти, нисбий ҳалокатлик коэффициенти, йўл белгилари; йўл белги чизиқлари, йўлларни жихозлаш; хавфли бурилишлар, пиёдалар ўтиш жойи; йўналтирувчи қурилмалар, йўл тўсиқлари. адабиётлар рўйхати қ.х. азизов. ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари.- т., “фан ва технология”, 2009, 244 бет. а.п. васильев. эксплуатация автомобильных дорог. м.: изд.центр “академия”, 2010-320 стр. 3. в.в. сильянов, э.р. домке. транспортно-эксплуатационные качества автомобильных дорог и городских улиц. м.: изд.центр “академия”, 2008. йўл ҳаракатини ташкил қилишнинг асосий мақсади - йўлнинг турли бўлакларидан ҳар қандай об-ҳаво шароитида транспорт восита- ларини юқори тезлик билан хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашдан иборат. ҳаракатни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: твларининг ҳаракат тартибини белгилаш ва таъминлаш; ҳар …
2 / 110
йидаги ташкилий қисмлар киради: -а (автомобил); -ҳ (ҳайдовчи); - й (йўл); - п (пиёда); - м (муҳит). бу ташкилий қисмлар муҳитда фаолият кўрсатибгина қолмасдан, атроф-муҳит билан уларнинг ҳар бири чамбарчас боғлиқ бўлади. муҳит деб атроф-муҳитнинг йўл ҳаракати хавфсизлигига мужассамлашган таъсири тушунилади ва у қуйидаги омиллардан ташкил топади: -об-ҳаво (метрологик кўриниш, ёғингарчилик, шамол, ҳарорат); -табиий ландшафт (текислик, қир-адирлар, тоғлик, ер ости-усти сувлари ва ҳ.к.); -механик (шовқин, чанг, тебраниш, газ чиқиндилари билан ифлосланганлик ва ҳ.к.) “а-ҳ-й-п-м” тизимида механик “автомобил-йўл” (а-й) ва биомеханик “ҳайдовчи-автомобил” (ҳ-а), “ҳайдовчи-йўл” (ҳ-й), “пиёда-автомобил” (п-а) ва “пиёда-йўл” (п-й) ҳамда биологик “ҳайдовчи-пиёда” (ҳ-п) тизимларини ажратиб кўрсатиш мумкин. йўл ҳаракати хавфсизлиги энг аввало ҳайдовчининг ишончлилигига, унинг тайёргарлигига ва ишчи қобилиятига боғлиқ. пиёдалар йўл ҳаракатида алоҳида ўрин эгаллайдилар. улар йўл ҳаракати қоидаларини мукаммал билишлари ва уларга амал қилишлари реал йўл шароитларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга имкон яратади. умумий томонлардан оптимал равишда келиб чиққан ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда биринчи навбатда “а-ҳ-й-п-м” тизимдаги ҳар …
3 / 110
аштириш жамиятнинг иқтисодий юксалишига ижобий таъсир қилиш билан бирга, қатор салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқдаки, уларни ҳал қилиш муҳим аҳамият касб этади. автомобиллаштиришнинг салбий оқибатлари йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб кишиларнинг ҳалок бўлишлари, шаҳар кўчалари, аҳоли яшайдиган жойлардан ўтадиган йўллар минтақасидаги юқори даражадаги шовқин, ҳаво бассейнларининг ифлослантирилиши, кўчаларда тўхтаб турувчи автомобиллар томонидан тўсиб қўйишлари, транспортларнинг ушланиб қолишлари ва ҳаракат тезликларининг кескин тушиб кетишидан иборатдир. р е ж а: 1. ҳаракатни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлар. 2.йўл-транспорт ҳодисалари (йтҳ)нинг таърифи, турлари, миқдори ва уларни таҳлил қилишнинг асосий вазифалари ва усуллари. 3.йтҳ вужудга келишида автомобилнинг, ҳайдовчининг ва йўл шароитининг ўрни. 4.йтҳ натижасида вужудга келувчи иқтисодий зарарни баҳолаш. ҳаракат хавфсизлиги бўйича транспорт воситалари, йўллар ва бошқа иншоотларга ҳамда ҳаракатни ташкил этиш воситаларига қўйиладиган талаблар давлат меъёрий ҳужжатлари, давлат намуналари (гост), шаҳарсозлик норма ва қоидалари (шнқ) ва муассасавий қоида ва нормалар (мқн) орқали аниқланади. давлат намуналари ёрдамида йўл белгилари, (10807-78) йўл чизиқлари, (13508-74) йўл ҳаракатини …
4 / 110
а «йўл белгилари ва сигналлари» ҳақидаги конвенциялар энг асосий халкаро меъёрий ҳужжат ҳисобланади. бу конвенциялар 1968 йилда вена шаҳрида бмт «йўл ҳаракати» конференциясида қабул қилинган. конвенцияга 1971 йил женевадаги европа кенгашида тўлдиришлар киритилган. йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияда: -йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича умумий талаблар; -халқаро ҳаракатга қўйиш учун транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар; -ҳайдовчилар гувоҳномаси намунасига қўйиладиган талаблар; -ҳайдовчиларга қўйиладиган талаблар; давлатларнинг конвенцияга қўшилиш тадбирлари; -атамаларга қўйилган талаблар берилган. автомобиль йўлларида, шаҳар кўча ва майдонларида твларининг нормал ҳаракат режимининг бузилиши оқибатида инсонлар ҳалок бўлишига, тан жароҳати олишига, шунингдек, транспорт воситаларига ва ундаги юкларнинг зарар кўришига, йўлдаги сунъий иншоотларнинг зарарланишига ёки бошқа турдаги моддий зарарлар етказишга сабабчи бўлувчи ҳалокатларга йўл-транспорт ҳодисаси (йтҳ) дейилади. бу таърифга кўра йтҳда иккита омил бўлиши шартдир, яъни: -инсонларнинг ўлими, тан жароҳати ёки катта миқдордаги моддий зарар; -бирон-бир транспорт воситасининг ҳаракатда бўлишидир. йўл-транспорт ҳодисасини шартли равишда учта фазага ажратиш мумкин: бошланғич кульминацион якуний улар ўзаро боғлиқ бўлиб, бири …
5 / 110
ўғри келади. баъзи вақтда тв ҳаракати тўхтаса ҳам якуний фаза давом этади. масалан, ағдарилиб кетган автомобилда ёнғин чиқиш ҳоллари. амалдаги меъёрий ҳужжатларга кўра йтҳ қуйидаги 9 турдан иборат: 1.тўқнашув. 2. ағдарилиб (тўнтарилиб) кетиш. 3. турган транспорт воситасини уриб кетиш. 5.пиёдаларни босиб (уриб) кетиш. 4. тўсиқларга урилиш. 6. велосипедчини босиб (уриб) кетиш. 7. аравани босиб (уриб) кетиш. 8. пассажирнинг йиқилиши. 9. бошқа (қолган) йтҳ. қуйидаги ҳолатларда йўл-транспорт ҳодисаси сифатида ҳисобга олинмайди: далада тракторларда ер ҳайдаш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини йиғиш, автокранлар ёрдамида юк ортиш-тушириш ишларини бажараётган вақтда рўй берган ҳодисалар; -табиий офатлар натижасида вужудга келган ҳодисалар; -спорт мусобақаларида вужудга келган ҳодисалар; -ҳаракатланаётган тв техник носозлиги сабабли ёнғин чиқиш; йтҳ қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш мақсадида таҳлил қилинади: -«а-ҳ-й-п-м» тизимига кирувчи факторларнинг фаолиятига тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун; -бирон-бир бошқарув территориясидаги, вазирликлардаги ва уларнинг корхоналаридаги фалокатлар аҳволини, ўзгариш моҳиятини ҳамда истиқболдаги ўзгаришини башорат қилиш мақсадида; -йтҳнинг келиб чиқиш сабабларини ва уларни бартараф этиш борасида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 110 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yўl harakatini tashkil etishning asosiy yo'nalishlari va harakat xavfsizligini baholash uslublari" haqida

слайд 1 йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий йўналишлари ва ҳаракат хавфсизлигини баҳолаш услублари р е ж а: 1. ҳаракатни ташкил этишнинг мақсади ва вазифалари. 2. йўл ҳаракатини ташкил этишда «автомобиль-ҳайдовчи-йўл-пиёда-муҳит» тизимининг ўзаро боғлиқлиги. таянч сўзлар ва иборалар: йўл ҳаракати, йўл-транспорт ҳодисаси; йтҳ таҳлили; миқдорий таҳлил; сифат таҳлили; топографик таҳлил; хавфсизлик коэффициенти, нисбий ҳалокатлик коэффициенти, йўл белгилари; йўл белги чизиқлари, йўлларни жихозлаш; хавфли бурилишлар, пиёдалар ўтиш жойи; йўналтирувчи қурилмалар, йўл тўсиқлари. адабиётлар рўйхати қ.х. азизов. ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш асослари.- т., “фан ва технология”, 2009, 244 бет. а.п. васильев. эксплуатация автомобильных дорог. м.: изд.центр “академия”, 2010-320 стр. 3. в.в. сильян...

Bu fayl PPT formatida 110 sahifadan iborat (3,1 MB). "yўl harakatini tashkil etishning asosiy yo'nalishlari va harakat xavfsizligini baholash uslublari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yўl harakatini tashkil etishnin… PPT 110 sahifa Bepul yuklash Telegram